ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортни молиялаштириш ва унинг моддий техник базаси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.08.2017 й. ПҚ-3227-сон "Пахтакор" футбол клубининг моддий-техника базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.08.2017 й.

N ПҚ-3227



"ПАХТАКОР" ФУТБОЛ КЛУБИНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


"Пахтакор" футбол клубининг моддий-техника базасини янада такомиллаштириш, "Пахтакор" футбол клубининг спорт-машғулот ўқув комплекси ва унга тегишли бўлган объектларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, шунингдек, Ўзбекистонни халқаро мусобақаларда муносиб намоён этишга қодир бўлган юқори даражадаги футболчиларни тайёрлашни таъминлаш мақсадида:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда "SFI Management Group" масъулияти чекланган жамиятининг (кейинги ўринларда - инвестор):

"PAXTAKOR" спорт-машғулот ўқув маркази" МЧЖ ва "PAXTAKOR TENNIS ASE" МЧЖни "PAXTAKOR" МЧЖга бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этиш (кейинги ўринларда - Жамият);

инвесторга инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан "нул"инчи сотиб олиш қиймати нархида Жамиятнинг устав фондига 80 фоиз улушини сотиш;

инвесторнинг инвестиция мажбуриятларини бажарганидан сўнг Жамиятнинг устав фондидаги 20 фоиз улушни Тошкент шаҳар ҳокимлигида сақлаб қолиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, инвестор бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, уларни халқаро стандартларга мос келтиришни назарда тутадиган бизнес-режага мувофиқ, 200,0 млрд, сўмдан кам бўлмаган суммадаги бажариладиган инвестиция мажбуриятларини беш йил давомида амалга оширади.


3. Белгилансинки:

"тасарруф этиш ҳуқуқисиз" белгили Жамиятнинг устав фондидаги 80 фоиз улушига бўлган мулкий ҳуқуқни берадиган сертификатни инвесторга бериш "нулинчи" сотиб олиш нархи бўйича улушининг 80 фоизини олди-сотди шартномасини (кейинги ўринларда - олди-сотди шартномаси) тузилган кундан бошлаб беш иш кунида амалга оширилади;

инвесторга Жамиятнинг устав фондидаги 80 фоиз улушни тасарруф қилиш ҳуқуқи у томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилганидан сўнг тақдим этилади;

олди-сотди шартномаси тузилгунига қадар Жамиятнинг манфаатлари йўлида инвестор ёки инвестор таъсисчиси томонидан турли шаклдаги киритилган пул маблағлари инвестиция мажбуриятларини бажариш ҳисобига киритилади.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон футбол федерацияси инвестор билан биргаликда беш ой муддатда мазкур қарорнинг 2-бандида кўрсатилган инвестиция мажбуриятларини бажариш жадвали, бизнес-режани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси инвестор билан:

мазкур қарорнинг 2-бандида кўрсатилган инвестиция мажбуриятларини бажаришни назарда тутадиган олди-сотди шартномасини;

мазкур қарорнинг 4-бандида кўрсатилган бизнес-режа ва инвестиция мажбуриятларини бажариш жадвали тасдиқланганидан сўнг тасдиқланган инвестицияларни киритиш жадвали билан бирга олди-сотди шартномасига тегишли қўшимча келишув тузилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда инвесторнинг ўз зиммасига олган инвесторлик мажбуриятлари бажарилишини назорат қилишни таъминласин.


7. Жамиятга қуйидагилар рухсат этилсин:

тендер савдоларисиз, қурилиш-монтаж ва тиклаш ишлари бўйича энг яхши таклифларни танлаш асосида лойиҳачилар, товарлар (ишлар, хизматлар) ва пудратчилар билан тўғридан тўғри шартномалар тузиш;

юқори малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга ойлик маоши миқдорини ва бошқа тўловларни эркин конвертация қилинадиган валютада тўлаш.


8. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказишни ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши юзасидан давлат-архитектура назорати амалга оширилишини таъминласин.


9. Жамият 2023 йилнинг 1 январигача:

инвестиция мажбуриятларини амалга ошириш доирасида - давлат мақсадли жамғармаларига бўлган барча солиқ ва мажбурий тўловлардан (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бундан мустасно), шунингдек, Жамиятнинг хорижий мутахассисларига меҳнат ҳақи сифатида даромадлар қисмида тўланадиган ягона ижтимоий тўловдан;

хорижий мутахассисларни - жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича Жамият билан тузилган меҳнат шартномаси доирасида олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Жамиятнинг буюртманомаларига кўра жалб этиладиган хорижий мутахассисларни кириш визалари билан таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамиятнинг буюртманомаларига кўра жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар беришни ва унинг муддатини узайтиришни, шунингдек, вақтинча яшаш жойида вақтинчалик рўйхатга олиш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Жамиятнинг буюртманомаларига кўра республикага хорижий мутахассисларни жалб этишга рухсатномалар бериш (муддатини узайтириш), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жалб этиладиган хорижий мутахассисларга меҳнат фаолиятини олиб бориш (муддатини узайтириш) ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар берилишини таъминласин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Ғуломов, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р.Д. Қурбонов ва Тошкент шаҳар ҳокими Р.Ж. Усмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 31 июль














































Время: 0.1727
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск