ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Озиқ-овқат саноати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.08.2017 й. ПҚ-3239-сон "Ўзшаробсаноат" акциядорлик жамиятининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.08.2017 й.

N ПҚ-3239



"ЎЗШАРОБСАНОАТ" АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ОИД

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

[Кўчирма]


Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, хом ашё базани ривожлантириш, узумнинг техник навларини тайёрлаш ва қайта ишлаш, ишлаб чиқишни кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш, юқори сифатли ва рақобатдош истеъмол этил спирти, алкоголь, ликер-ароқ ва вино маҳсулотларини сақлаш, сотиш ва экспортини ошириш, авваламбор тармоққа тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзвиносаноат-холдинг" АЖ ва "Ўзспиртсаноат" АКнинг "Ўзспиртсаноат" АКни "Ўзвиносаноат-холдинг" АЖга қўшиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар "Ўзшаробсаноат" АЖ фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

биринчи, ташқи ва ички бозорлар бўйича чуқур маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, акциядорлик жамиятига кирувчи корхоналарга ишлаб чиқаришни ошириш ва янги турдаги рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни ўзлаштиришига ҳамда ташқи бозорларга олиб чиқишига кўмаклашиш;

иккинчи, истеъмол этил спирти, алкоголь, ликер-ароқ ва узумчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва хом ашё базасини ривожлантириш бўйича ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

учинчи, истеъмол этил спирти, алкоголь, ликер-ароқ ва вино маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналарини модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашда ягона техник ва технологик сиёсатни амалга ошириш;

тўртинчи, истеъмол этил спирти, алкоголь, ликер-ароқ ва узумчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги юқори технологик корхоналарни ташкил этиш ва ишлаб турганларини модернизация қилишга йўналтирилган инвестиция сиёсатини амалга ошириш, энг аввало тармоққа тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш;

бешинчи, истеъмол этил спирти, алкоголь, ликер-ароқ ва узумчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида тармоқ ташкилотлари технологик сифатининг шартлари ва критерияларига риоя этилишини давлат стандартлари талабларига мувофиқ назорат қилишини таъминлаш;

олтинчи, истеъмол этил спирти, алкоголь, ликер-ароқ ва узумчилик соҳасида хом ашёни қайта ишлаш, тайёрлаш ва хом ашёни сақлаш бўйича ишлаб чиқариш ва туташ инфратузилмани такомиллаштириш;

еттинчи, истеъмол этил спирти, алкоголь, ликер-ароқ ва узумчилик маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқариш ва сотишга йўл қўймаслик устидан назоратни амалга ошириш;

саккизинчи, узумчилик соҳасида илғор агротехнология, агротехника, селекция ютуқлари ва техник модернизация қилишни кенг татбиқ этиш мақсадида етакчи илмий-техник институтлари, ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик қилиш, узумчилик саноатини ривожлантириш бўйича соҳавий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

тўққизинчи, тармоқ ташкилотлари учун муҳандис-техник ва ишчи кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни таъминлаш.

"Ўзшаробсаноат" АЖ бошқаруви раиси О.С. Мустафоев зиммасига "Ўзшаробсаноат" АЖга юклатилган вазифалар ва фаолият йўналишлари сифатли хамда тўлиқ ҳажмда амалга оширилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

3. Қуйидагилар:

"Ўзшаробсаноат" акциядорлик жамиятининг бошқарув ходимлари чекланган сони 74 нафардан иборат ташкилий тузилмаси ва ижро аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;

истеъмол этил спирти, алкоголь, ликер-ароқ ва узумчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича "Ўзшаробсаноат" АЖ таркибига кирувчи ташкилотларнинг рўйхати 3-иловага* мувофиқ маъқуллансин.

4. Белгилансинки, мазкур қарорнинг бажарилиши доирасида "Ўзспиртсаноат" АК ва "Ўзвиносаноат-холдинг" АЖ ўртасида беғараз топширилаётган мулк қўшилган қиймат солиғи объекти ва юридик шахсларнинг фойда солиғи ҳисобланмайди.


5. Белгилансинки, буғдой уруғидан истеъмол этил спирти ишлаб чиқариш фақатгина 4-иловада* кўрсатилган "Ўзшаробсаноат" АЖ таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

7. 2017-2021 йилларга мўлжалланган саноат узумчилиги ва виночилигини ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури 5-иловага* мувофиқ маъқуллансин.

"Ўзшаробсаноат" АЖ (О.С. Мустафоев), вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари - масъул ижрочилар зиммасига Дастур чора-тадбирларини белгиланган муддатларда сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

8. "Ўзвиносаноат-холдинг" АЖ бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ва "Ўзвиносаноат-холдинг" АЖ бошқаруви раиси Ш.Н. Рахимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тили матнида берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)














































Время: 0.1931
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск