ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Туризм /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.08.2017 й. ПҚ-3198-сон "Тошкент вилоятида туристик ва соғломлаштириш замонавий комплексларини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.08.2017 й.

N ПҚ-3198



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА

ТУРИСТИК ВА СОҒЛОМЛАШТИРИШ

ЗАМОНАВИЙ КОМПЛЕКСЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ БЎЙИЧА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тошкент вилоятининг мавжуд туристик салоҳиятидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш, замонавий жаҳон стандартларига ва туристларнинг эҳтиёж ва талабларига жавоб бера оладиган объектлар яратиш орқали замонавий туристик инфратузилмасини жадал шакллантириш, янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан туристик тармоқдаги тадбиркорлик субъекти томонидан, замонавий меҳмонхоналар, дам олиш объектларини барпо этиш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида амалга ошириладиган импорт контрактларини белгиланган тартибда биргаликда молиялаштириш учун 50 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит линиясини очиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) бир ой муддатда туристик тармоқдаги тадбиркорлик субъектларига улар томонидан кредитлар ажратиш учун Ўзбекистон Республикаси ваколатли тижорат банкларига мақсадли кредит линиялари очилишини таъминласин ва улар қуйидаги шартларда амалга оширилсин:

кредит 10 йилгача бўлган муддатни ташкил қилади, шу жумладан, 3 йилгача бўлган имтиёзли даврни ўз ичига олган, олти ойлик ЛИБОР ва қўшимча йилига 2 фоизлик ставка бўйича ҳамда қайта молиялаштириладиган банкнинг йилига 0,5 фоиз миқдордаги маржаси;

Жамғарма томонидан ажратилган мақсадли кредит линиялари ҳисобига биргаликда молиялаштириш улуши лойиҳа қийматининг 50 фоизгача бўлиб, ҳар бир инвестиция лойиҳасига 10 млн. АҚШ долларидан кўпроқ бўлмаган суммани ташкил этади;

кредит бериш ваколатли тижорат банклари томонидан фақатгина Тошкент вилояти туристик тармоғини ривожлантириш дастурига киритилган инвестиция лойиҳалари ичидан инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг иқтисодий ва молиявий мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги қабул қилган қарор асосида амалга оширилади.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

ваколатли тижорат банклари хорижий валютада жалб этилган кредитлар доирасида кредит линиялари бўйича ўз мажбуриятларини хорижий валютада тўлайдилар;

туристик тармоқдаги тадбиркорлик субъектлари ўзларининг кредит мажбуриятларини миллий валютада тўлайдилар.


4. Тошкент вилоятининг туристик тармоғини ривожлантириш бўйича янги инвестиция лойиҳалари пакетини шакллантириш юзасидан доимий амалдаги Ишчи гуруҳи иловага мувофиқ таркибда ташкил қилинсин.

Қуйидагилар ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Тошкент вилоятининг туристик тармоғини ривожлантириш дастурига танлаб олинган лойиҳаларни кейинчалик киритиш билан бирга туристик соҳада тизимли асосда янги лойиҳа таклифларини излаш ва шакллантириш;

Тошкент вилоятининг туристик тармоғини ривожлантириш доирасида назарда тутилган энг устувор инвестиция лойиҳаларини аниқлаш (лойиҳа шорт-листлари);

Жамғарманинг кредит линиялари ҳисобига молиялаштириладиган туристик тармоқдаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида келиб чиқадиган масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш ҳамда уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси (А. Абдухакимов) зиммасига Ишчи гуруҳ фаолиятини самарали ва натижали ташкиллаштириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 10 августдаги

ПҚ-3198-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент вилоятининг туристик

тармоғини ривожлантириш бўйича янги

инвестиция лойиҳалари пакетини шакллантириш

юзасидан доимий амалдаги Ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

А.А. Абдуҳакимов

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбари


С.Х. Бекенов

-

иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


лавозими бўйича

-

туризмни ривожлантириш масалалари бўйича Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари


лавозими бўйича

-

Вазирлар Маҳкамасининг туризмни ривожлантириш масалалари Ахборот-таҳлил департаменти мудири


У.И. Маткаримов

-

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг ўринбосари


Р.А. Усманов

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ котиби


Изоҳ. Ишчи гуруҳ таркиби аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)









































Время: 0.1948
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск