ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Фаолиятни лицензиялаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.09.2017 й. ПҚ-3260-сон "Тошкент шаҳрида "Эски шаҳар" туризм зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.09.2017 й.

N ПҚ-3260



ТОШКЕНТ ШАҲРИДА "ЭСКИ ШАҲАР"

ТУРИЗМ ЗОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республиканинг туризм салоҳиятини янада ошириш, хусусан, Тошкент шаҳрининг эски шаҳар ҳудудидаги мавжуд маданий-маърифий ва маънавий-диний объектлардан самарали фойдаланган ҳолда туризм тармоғини ривожлантириш, бўш турган бино ва иншоотлардан самарали фойдаланиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, А. Навоий кўчаси манзили бўйича жойлашган собиқ "Чорсу" меҳмонхона комплексининг бино ва иншоотлари, "Чорсу" майдони (кейинги ўринларда - объект деб аталади) узоқ вақт давомида бўш турибди, ҳозирги вақтда ушбу объект Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Бинолардан фойдаланиш департаменти тасарруфидадир;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Demir group" Туркия компанияси ўртасида меҳмонхона комплекси ва бизнес маркази ташкил этган ҳолда "Чорсу" меҳмонхонасини реконструкция қилиш соҳасида туризмни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган;

ушбу меморандумни амалга ошириш мақсадида "Demir group" компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида "Inter Tourism" МЧЖ қўшма корхонаси ташкил этилган.


2. "Demir group" компаниясининг объект негизида эски шаҳарнинг маданий-маърифий ва маънавий-диний объектларидан фойдаланган ҳолда замонавий меҳмонхона, анъанавий ҳунармандчилик устахоналари ва дўконлар билан биргаликда савдо-кўнгилочар, соғломлаштириш ва туризм комплексини ўз ичига олган "Эски шаҳар" туризм зонасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш шарти билан объектни "Inter Tourism" МЧЖ қўшма корхонасига "нул" харид қийматида бериш бўйича таклифи маъқуллансин.

4. Белгилаб қўйилсинки, "Inter Tourism" МЧЖ қўшма корхонаси қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

"Чорсу" меҳмонхонасини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда 4 юлдузли даражадан кам бўлмаган 270 та хонали, ресторанлар, дўконлар, СПА салонлар ва зарур инфратузилма ҳамда автотураргоҳни ўз ичига олган янги меҳмонхона мажмуасини ташкил этишни назарда тутувчи икки йил муддатда "Эски шаҳар" туристик зонасини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолатисиз ўз маблағлари, хорижий инвесторлар ва тижорат банкларининг маблағларини жалб этган ҳолда умумий қиймати камида 33,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни жалб қилиш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига камида 350 та янги иш ўрни яратиб бериш;

халқаро меҳмонхоналар тармоғи мавжуд бўлган халқаро меҳмонхона брендини ҳамкор сифатида жалб этиш.

Бунда, 2017-2019 йиллар - лойиҳани амалга ошириш муддати этиб белгилансин.


5. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда:

"Inter Tourism" МЧЖ қўшма корхонаси билан ушбу қарорнинг 4-бандида кўрсатилган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш шарти билан объектни "нул" харид қиймати бўйича олди-сотди шартномаси тузилишини;

"Inter Tourism" МЧЖ қўшма корхонаси томонидан ўз зиммасига олинган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар тегишли даражада бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

6. Барча зарур инфратузилмаси билан биргаликда меҳмонхона ҳудуди туризм зонаси сифатида тўлиқ фаолият юритишини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда "Inter Tourism" МЧЖ қўшма корхонаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда "Эски шаҳар" туризм зонасини ташкил этиш учун зарур бўлган ер участкаси чегараларини белгиласин ҳамда кадастр ҳужжатлари ўрнатилган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.

7. Қуйидагилар:

2019 йил 31 декабргача "Эски шаҳар" туризм зонасини ва меҳмонхона мажмуасини реконструкция қилиш, қуриш ва жиҳозлаш учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича "Inter Tourism" МЧЖ қўшма корхонаси ва унинг пудратчи (субпудратчи) ташкилотлари томонидан, шу жумладан, "вақтинчалик олиб кириш" божхона режимида олиб кириладиган асбоб-ускуналар, материаллар, бутловчи буюмлар, мебель ва жиҳозлар божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан;

"Inter Tourism" МЧЖ қўшма корхонаси "Эски шаҳар" туризм зонаси фойдаланишга топширилган санадан бошлаб 7 йил муддатга фойда солиғи, мулк солиғи, ер солиғи тўлашдан;

"Эски шаҳар" туризм зонаси ҳудудида ташкил этиладиган тадбиркорлик объектлари, ҳунармандчилик устахоналари ва маданий-маърифий ҳамда маънавий-диний маҳсулотларни сотувчи ва хизматлар кўрсатувчи дўконлар "Эски шаҳар" туризм зонаси фойдаланишга топширилган санадан бошлаб 3 йил муддатга айланмадан олинадиган солиқ тўлашдан озод этилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Inter Tourism" МЧЖ қўшма корхонасининг талабномаси бўйича, лойиҳани амалга оширишда қатнашиш учун жалб этиладиган юқори малакали хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига кўп марталик визалар расмийлаштирилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Inter Tourism" МЧЖ қўшма корхонасининг талабномаларига кўра лойиҳани амалга оширишда қатнашиш учун жалб этиладиган юқори малакали хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига кўп марталик визалар белгиланган тартибда узайтирилишини, муваққат прописка ўз вақтида берилишини (унинг муддати узайтирилишини) таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "Inter Tourism" МЧЖ қўшма корхонасининг талабномалари бўйича лойиҳани амалга оширишда иштирок этиш учун юқори малакали хорижий мутахассислар Ўзбекистон Республикасига жалб қилиниши учун рухсатномалар белгиланган тартибда ўз вақтида берилишини (узайтирилишини), шунингдек, кўрсатиб ўтилган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи тасдиқномалари берилишини (узайтирилишини) таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д.А. Қўчқоров, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Ғуломов ва Тошкент шаҳар ҳокими Р.Ж. Усмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)






























Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск