ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ерга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқлар. Ердан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.01.2021 й. 33-сон "Органик ер майдонларига белги ва кўрсаткичлар ўрнатиш шакли ва тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.01.2021 й.

N 33




ОРГАНИК ЕР МАЙДОНЛАРИГА БЕЛГИ

ВА КЎРСАТКИЧЛАР ЎРНАТИШ ШАКЛИ

ВА ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 18 майдаги ПФ-5995-сон Фармони ижроси юзасидан, шунингдек, органик ер майдонларига белги ва кўрсаткичлар ўрнатиш шакли ҳамда тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Органик маҳсулотлар етиштиришда ва уларни йиғиб олишда ер майдонларига қўйилган талабларни, шунингдек, органик ер майдонларига белги ва кўрсаткичлар ўрнатиш шакли ҳамда тартибини назарда тутувчи Органик ер майдонларига белги ва кўрсаткичлар ўрнатиш шакли ҳамда тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаcи 2021 йилдан бошлаб:

а) ҳар йили 1 октябрга қадар:

органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ҳамда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик маҳсулотларини йиғиб олувчи хўжаликлар ер майдонларининг манзилли рўйхатини шакллантирсин;

органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик маҳсулотларини йиғиб олувчи хўжаликлар ер майдонларининг охирги уч йил учун статистик таҳлил натижалари ва топографик жойлашувини ўрганиш, тупроқ, сизот ва оқова сувлар сифати ҳамда хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича лаборатория таҳлилларини ўтказиш чораларини кўрсин;

б) мунтазам равишда органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи хўжаликлар ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик маҳсулотларини йиғиб олувчи хўжаликлар ер майдонларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари анъанавий усулда етиштириладиган ер майдонларидан ажратиб турувчи белги ва кўрсаткичларни ўрнатиш, шунингдек, экспортбоп ва сердаромад органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш чораларини кўрсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 январь

























Время: 0.1983
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск