ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясининг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.01.2021 й. 36-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 23 январдаги

36-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари

Ҳарбий тиббиёт академиясининг илмий-тадқиқот

фаолиятини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясининг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, Жамғарма маблағларини бошқариш, шунингдек, ҳисоб ва ҳисоботини юритиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясининг (кейинги ўринларда - Академия) бюджетдан ташқари маблағларини сақлаш учун депозит ҳисобварағида жамланади ҳамда ушбу Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади.


3. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш Академия бошлиғи томонидан тасдиқланадиган ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Молия-иқтисод бош бошқармасида белгиланган тартибда рўйхатга олинадиган йиллик даромадлар ва харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.


4. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва назорат қилиш Академия бошлиғи томонидан амалга оширилади.


5. Йил охирида Жамғарма маблағларининг қолдиқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадига киритилмайди ва келгуси молия йили учун Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасини тузишда ҳисобга олинади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


6. Жамғарма маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:

Академия томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматлар ҳисобидан тушадиган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Жамғарма маблағларидан:

а) 75 фоиздан кам бўлмаган миқдорда:

Академиянинг илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тадбирларига, шу жумладан:

мамлакатда ҳарбий тиббиётни ривожлантириш, қўшинлар тиббий таъминотини такомиллаштириш соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятига (ишларига);

Академиянинг илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмаларида илғор илмий тадқиқот ва қидирув ишларини ўтказиш учун принципиал жиҳатдан янги, замонавий юқори технологик жиҳозлар билан жиҳозланган илмий лабораторияларни ташкил қилиш бўйича тадбирларга;

Академиянинг илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмаларини замонавий асбоб-ускуналар билан қўшимча жиҳозлаш ҳамда зарур бўлган сарфлаш материаллари ва бутловчи буюмлар билан узлуксиз таъминлаш бўйича тадбирларга;

етакчи электрон илмий маълумотлар базаларидан эркин фойдаланишни таъминлаш ҳамда илмий натижаларни нашрларда, шу жумладан, халқаро нашриётларда босишга тайёрлаш бўйича харажатларни тўлашга;

техника, ҳарбий-техник мулк, илмий ва махсус адабиёт, модернизация қилиш ва таъмирлаш ҳамда илмий, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият режалари доирасида ўтказиладиган тадбирларни, халқаро ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик тадбирларини молиялаштиришга;

Академиянинг илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмаларига юкланган функцияларни амалга ошириш ва вазифаларни бажаришга йўналтирилган тадбирларга;

б) 25 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда алоҳида ўрнак кўрсатган илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи Академиянинг ҳарбий хизматчилари ва Қуролли Кучлар хизматчиларини моддий рағбатлантириш бўйича тадбирларни молиялаштиришга, шу жумладан, уларга илмий ютуқлари учун пул мукофотлари тўлаш ва уларни тақдирлаш, қимматбаҳо совғалар, шу жумладан, эсдалик совғалари харид қилиш учун фойдаланилади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ БЎЙИЧА

ДАРОМАДЛАР ВА ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАМДА САРФЛАШ


8. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси Академия бошлиғи томонидан тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Молия-иқтисод бош бошқармасида белгиланган тартибда рўйхатга олинади.


9. Жамғармадан маблағлар ажратиш ва уларни сарфлаш даромадлар ва харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Молия-иқтисод бош бошқармасида рўйхатга олинганидан сўнг амалга оширилади.


10. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига киритиладиган ўзгартиришлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Молия-иқтисод бош бошқармасида рўйхатга олинади.


11. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўрсатилган ҳомийлик хайриялари тўлиқ суммаси, агар ҳомий билан аниқ мақсадлар учун йўналтирилиши келишилмаган бўлса, Академиянинг илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун сарфланади.


12. Жамғарманинг касса харажатлари тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасининг параметрлари доирасида амалга оширилади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ

БЎЙИЧА ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ


13. Жамғарма маблағларини ҳисобга олиш белгиланган тартибда ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари рўйхати асосида юритилади.


14. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот белгиланган тартибда Академия бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Молия-иқтисод бош бошқармасига тақдим этилади.


15. Академия бошлиғи ҳамда Академия молия бўлими бошлиғи қуйидагилар учун жавобгар ҳисобланадилар:

Жамғарма маблағларининг қонуний ва мақсадли йўналтирилиши;

Жамғарма маблағларининг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига қатъий мувофиқ равишда сарфланиши;

Жамғарма маблағлари бўйича харажатларнинг тўғри ҳисобга олиниши;

Жамғарма маблағларидан оқилона фойдаланилиши;

юридик ва жисмоний шахслар (етказиб берувчилар) билан тузиладиган шартномаларнинг асосли ва қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилиши ва тузилиши;

товарлар (ишлар, хизматлар)нинг етказиб берилишини тасдиқлайдиган бирламчи ва бошқа ҳужжатларнинг ишончлилиги.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Жамғарма маблағларининг тўғри шакллантирилишива улардан фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Молия-иқтисод бош бошқармаси ва Назорат-тафтиш бошқармаси, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа назорат органлари томонидан амалга оширилади.


17. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 январь





























































Время: 0.1995
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск