ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Давлат чегараси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.01.2021 й. 35-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига кўмаклашувчи "Чегара посбонлари" отрядлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.01.2021 й.

N 35




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ЧЕГАРА

ҚЎШИНЛАРИГА КЎМАКЛАШУВЧИ "ЧЕГАРА

ПОСБОНЛАРИ" ОТРЯДЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини бажариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишда фуқароларнинг ихтиёрий асосда иштирокини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига кўмаклашувчи "Чегара посбонлари" отрядлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига кўмаклашувчи "Чегара посбонлари" отрядларининг (кейинги ўринларда - "Чегара посбонлари" отрядлари) вазифалари ва фаолиятини ташкил этиш асослари;

"Чегара посбонлари" отрядлари аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларни рағбатлантириш тартиби.


2. "Чегара посбонлари" отрядлари аъзоларига тўланадиган ойлик тўловлар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари томонидан амалга оширилиши ва ушбу харажатлар Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига кўмаклашувчи "Чегара посбонлари" отрядлари ўз фаолиятини амалга ошириши учун чегара олди ҳудудларда жойлашган давлат муассасаларида зарур хоналар ажратиб, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан уларнинг мебель ва бошқа моддий-техник воситалар билан жиҳозланишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий хужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси А.А. Азизов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 23 январдаги

35-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинларига кўмаклашувчи "Чегара посбонлари" отрядлари тўғрисида" 2014 йил 30 сентябрдаги 273-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 40-сон, 497-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 126-модда) илованинг 75-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 9-сон, 230-модда) илованинг 36-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 136-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 январь



































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск