ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Давлат чегараси /

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига кўмаклашувчи "Чегара посбонлари" отрядлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.01.2021 й. 35-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 23 январдаги

35-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик

хизмати Чегара қўшинларига кўмаклашувчи

"Чегара посбонлари" отрядлари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига кўмаклашувчи "Чегара посбонлари" отрядларини (кейинги ўринларда - кўмаклашувчи отряд), ташкил этиш асослари, уларнинг вазифалари, таркиби, фаолиятини ташкил этиш тартиби, уларнинг ва мажбуриятлари, кўмаклашувчи отряд аъзоларини рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тартибини белгилайди.


2. Кўмаклашувчи отряд ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, кўмаклашувчи отрядлар фаолиятини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг (кейинги ўринларда - Давлат хавфсизлик хизмати) идоравий ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


кўмаклашувчи отряд - Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари (кейинги ўринларда - Чегара қўшинлари) томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини (кейинги ўринларда - Давлат чегараси) қўриқлаш ва ҳимоя қилиш учун ихтиёрий равишда жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан ташкил этилган жамоатчилик тузилмаси;


кўмаклашувчи отряд сардори - доимий равишда Ўзбекистон Республикаси чегара олди ҳудудида истиқомат қилувчи отряд аъзоларидан тайинланиб, Чегара қўшинлари ҳарбий қисм бўлинма командирининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш бўйича кўрсатмаларини бажарадиган шахс;


кўмаклашувчи отряд аъзоси - доимий равишда Ўзбекистон Республикаси чегара олди ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролардан танланиб, Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш бўйича кўмаклашувчи отряд сардори кўрсатмаларини бажарадиган шахс.


4. Фуқароларнинг кўмаклашувчи отряддаги иштироки уларни ўз фаолиятини бажаришдан ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида умумий ҳарбий мажбуриятни ўташдан озод қилмайди.

Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишда фаол иштирок этиб, ўзини ижобий томондан кўрсатган кўмаклашувчи отряд аъзолари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида умумий ҳарбий мажбуриятни ўташи учун чақиртирилганида, Чегара қўшинлари ҳарбий қисм командирлари томонидан кўмаклашувчи отряд аъзосига Чегара қўшинларида ҳарбий хизматни ўташга қобилиятлилиги ҳақида тавсиянома берилиши мумкин.

Кўмаклашувчи отряд аъзоларига Чегара қўшинларида ҳарбий хизматни ўташга қобилиятлилиги ҳақида тавсиянома бериш тартиби Давлат хавфсизлик хизмати томонидан белгиланади.



2-БОБ. КЎМАКЛАШУВЧИ ОТРЯДЛАРНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ АСОСЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


5. Кўмаклашувчи отрядлар чегара зонасида, Давлат чегарасига туташ туманларда истиқомат қилувчи фуқаролар, шунингдек, Давлат чегараси яқинида жойлашган муассаса, корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган ишчи ва хизматчилардан ташкил этилади.

Кўмаклашувчи отрядлар аъзолигига отрядга юкланган вазифаларни бажаришга ихтиёрий равишда иштирок этиш истагини билдирган, соғлом, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қиладиган 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Кўмаклашувчи отрядга номзодлар ташкилотчилик, кучли ирода, топқирлик, ташаббускорлик қобилиятларига ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан танланади.


6. Кўмаклашувчи отрядларга ўз турмуш тарзи билан аҳоли ўртасида салбий тавсифланганлар, руҳий касаллиги, гиёҳвандликка, сурункали ичкиликбозликка ружу қўйганлиги учун тегишли тиббиёт муассасалари ҳисобида турганлар ва Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тергов бўлинмалари томонидан дастлабки тергов ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилиши белгиланган жиноятларни содир этган шахслар қабул қилинмайди.


7. Қуйидагилар кўмаклашувчи отрядларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Давлат чегараси режимига, чегараолди режимига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимга риоя этилишини таъминлаш юзасидан чегараолди аҳоли пунктларида амалга ошириладиган тадбирларда Чегара қўшинлари назорати остида қатнашиш, белгиланган ҳудудларда кузатув олиб бориш ва фаолиятининг тунги вақтларида жамоат жойлари, маҳалла кўчалари ва чегараолди ҳудудлардаги қаровсиз жойларда тунги патруллик фаолиятида иштирок этиш;

Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш, ундан қурол-аслаҳа, ўқ-дорилар, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар контрабандаси ва чегарадан олиб ўтилиши тақиқланган бошқа турдаги буюмлар, воситалар ва маҳсулотларни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётган ҳолатлар тўғрисида Чегара қўшинларига хабар бериш;

Давлат чегараси режими, чегара режими ва Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузувчиларни қидириш ва уларни қўлга олишда Чегара қўшинларига кўмаклашиш;

чегараолди ҳудудларда аҳоли пунктларига олиб борувчи йуналишларини беркитишда қатнашиш;

фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида чегараолди ҳудудларда истиқомат қилувчи маҳаллий аҳоли орасида Давлат чегараси режими, чегараолди режими ва Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режим талабларига риоя этилишини ва чегара зонасида хавфсизликни таъминлаш, жамоатчилик тартибини сақлаш;

табиий офатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятларда фуқароларни қутқариш, уларнинг мол-мулкларини сақлаб қолиш, фавқулодда вазият хавфи туғилганда аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш ва ушбу ҳолатларни чегараолди ҳудудларда бартараф этишда кўмаклашиш;

чегараолди ҳудудларида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда аҳоли пунктларида хавфсизликни ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида Чегара қўшинлари, ички ишлар органлари ва фавқулодда вазиятлар бўлинмалари томонидан ўтказиладиган ҳамкорликдаги профилактик-тарғибот тадбирлари ва тушунтириш ишларида иштирок этиш, Чегара қўшинлари таркибида муддатли ҳарбий ҳизматни ўташга ёшларни тайёрлашда тушунтириш-тарғибот тадбирларини амалга ошириш.


8. Чегара қўшинлари ҳарбий қисм командири ва унинг ўринбосарлари томонидан кўмаклашувчи отряд аъзоларини ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқа вазифаларни бажаришга жалб этиш тақиқланади.



3-БОБ. КЎМАКЛАШУВЧИ ОТРЯД АЪЗОЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


9. Кўмаклашувчи отряд аъзолари зиммасига юкланган вазифаларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

чегараолди ҳудудларда ҳаракатланиб келаётган шахсларнинг ҳужжатларини текширишда Чегара қўшинларига кўмаклашиш;

Чегара қўшинлари ҳарбий қисм бўлинма командирлари томонидан юкланган вазифаларни бажаришда ҳамда олинган маълумотларни ўз вақтида етказишда, муассаса, корхона ва ташкилотларнинг хизмат алоқа (телефон) воситаларидан фойдаланиш;

чегараолди ҳудудда ҳаракатланаётган шахслардан режим қоидаларига ва жамоат тартибига амал қилишларини Чегара қўшинлари назорати остида талаб қилиш;

Давлат чегараси билан боғлик ноқонуний ҳаракатларни амалга оширган ҳуқуқбузарлар, жиноят содир этишда гумон қилинганлар ҳамда шубҳали шахслар хусусида Чегара қўшинларини хабардор қилиш.

Кўмаклашувчи отряд, қонун хужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


10. Кўмаклашувчи отряд аъзолари қуйидагиларга мажбур:

Чегара қўшинларига Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишда кўмаклашиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш;

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, ушбу Низом талабларига қатъий амал қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан ўтказиладиган тадбирларда, Чегара қўшинлари ҳарбий қисм бўлинма командирлари ва кўмаклашувчи отряд сардорларининг талабларини аниқ, сидқидилдан ва виждонан бажариш;

Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш бўйича вазифани бажариш вақтида кўмаклашувчи отряд аъзолиги гувоҳномасини ўзининг ёнида олиб юриш.

Кўмаклашувчи отряд, қонун хужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.



4-БОБ. КЎМАКЛАШУВЧИ ОТРЯД АЪЗОЛАРИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Кўмаклашувчи отряд, чегараолди ҳудуднинг географик жойлашуви, ҳудуддаги вазият ва заруратдан келиб чиққан ҳолда, Чегара қўшинлари ҳарбий қисм бўлинмалари ҳузурида 1 нафар сардор ва 9 нафаргача бўлган отряд аъзоларидан иборат таркибда ташкил этилади.

Кўмаклашувчи отряд аъзолигига қабул қилишда меҳнат шартномаси тузилмайди ва иш стажи ҳисобланмайди.


12. Кўмаклашувчи отрядга қабул қилиш ва рўйхатдан чиқариш Чегара қўшинлари ҳарбий қисм командирининг буйруғи асосида амалга оширилади.


13. Кўмаклашувчи отрядга қабул қилиш фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхасини илова қилган ҳолда Чегара қўшинлари ҳарбий қисм командири номига тақдим қилган ёзма мурожаати асосида қабул қилинади.

Мурожаат келиб тушган кундан бошлаб бир ойгача бўлган муддат ичида кўриб чиқилиб, номзодни кўмаклашувчи отряд аъзолигига қабул қилиш ёки қилмаслик масаласи ҳал қилинади.

Агарда номзод бўйича ижобий қарор қабул қилинмаса, унга жавоб хатида рад этиш сабаблари кўрсатилмайди.


14. Чегара қўшинлари ҳарбий қисм командирининг фуқарони кўмаклашувчи отрядга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруғи имзолангандан сўнг, унинг кўчирмаси кўмаклашувчи отряд аъзосининг асосий иш жойининг иш берувчисига юборилади.


15. Чегара қўшинлари ҳарбий қисм командири томонидан кўмаклашувчи отряд аъзоларига гувоҳнома берилади. Кўмаклашувчи отряд аъзоларига бериладиган гувоҳнома шакли ва уни бериш тартиби Давлат хавфсизлик хизмати томонидан белгиланади.


16. Кўмаклашувчи отряд аъзолари фаолиятини Чегара қўшинлари ҳарбий қисм бўлинма командирлари томонидан ишлаб чиқилган режалар асосида амалга оширади.

Режада қуйидаги тадбирлар назарда тутилиши мумкин:

ўзларига белгиланган ҳудудда вазиятни мунтазам кузатиб бориш;

Давлат чегараси режими, чегараолди режими ва Ўзбекистон Республикаси орқали ўтказиш пунктларидаги режим қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш ва чегара-қидирув тадбирларида Чегара қўшинлари назорати остида иштирок этиш.

Кўмаклашувчи отрядлар Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш фаолияти доирасида қонун хужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тадбирларга ҳам жалб қилиниши мумкин.


17. Кўмаклашувчи отряд сардори кўмаклашувчи отряд аъзоларининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш билан боғлиқ фаолияти якунлангандан сўнг унинг натижалари бўйича ҳамда бириктирилган ҳудуддаги вазият хусусида уч соат ичида Чегара қўшинлари ҳарбий қисм бўлинма командирига ҳисобот беради.


18. Кўмаклашувчи отряд аъзоларини ўқитиш, фаолиятини амага ошириш давомида уларга йўриқнома ўтказиш улар фаолият олиб бораётган ҳудудда жойлашган Чегара қўшинлари ҳарбий қисм бўлинмасида амалга оширилади.

Бир неча кўмаклашувчи отряд фаолиятининг умумий натижалари бўйича йиғилишлар ўтказиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш улар фаолият олиб бораётган ҳарбий қисмда ташкил қилинади.


19. Кўмаклашувчи отряд аъзолари асосий иш фаолиятларидан бўш вақтларида Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишда иштирок этадилар.


20. Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишда, зарурат туғилганда, кўмаклашувчи отряд аъзолари ўзларининг асосий иш жойи иш берувчиси розилиги асосида фаолиятидан йил давомида жами ўттиз иш кунидан ошмаган ҳолда вақтинча озод қилинади ва бунда уларнинг иш стажи ҳамда ўртача ойлик маоши ўз ҳолича сақланиб қолинади.

Бунда Чегара қўшинлари ҳарбий қисм командири томонидан кўмаклашувчи отряд аъзосининг асосий иш жойига хизмат хати тақдим қилинади.


21. Ўз вазифасини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган, фаолияти салбий баҳоланган, қонунга зид хатти-ҳаракатлар содир этган ва ўз хоҳиши билан кўмаклашувчи отряд аъзолигидан бўшатилишини сўраб мурожаат қилган кўмаклашувчи отряд аъзоси тегишли буйруқ асосида отряд таркибидан чиқарилади, унинг гувоҳномаси олиб қўйилади ҳамда бу ҳақда унинг асосий иш жойига хабар берилади.


22. Кўмаклашувчи отряд аъзоси иш, яшаш ёки ўқиш жойини ўзгартирганлиги муносабати билан отряд таркибидан чиқарилганда, унинг мурожаати ва Чегара қўшинлари ҳарбий қисм командири томонидан аввал берилган тавсифнома асосида янги иш, яшаш ёки ўқиш жойидан қайтадан отряд аъзолигига қабул қилиниши мумкин.


23. Кўмаклашувчи отряд таркибига қабул қилинаётган ва чиқарилаётган аъзолар ҳисоби Чегара қўшинлари ҳарбий қисм бўлинма командирлари томонидан юритилади.



5-БОБ. КЎМАКЛАШУВЧИ ОТРЯД АЪЗОЛАРИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯЛАШ


24. Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишни таъминлашда амалий ёрдам ва кўмак кўрсатганлиги учун кўмаклашувчи отряд аъзоларига қуйидагича ойлик тўловлари белгиланади:

кўмаклашувчи отряд сардорларига - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 бараваригача бўлган миқдорда;

кўмаклашувчи отряд аъзоларига - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,06 бараваригача бўлган миқдорда.

Кўмаклашувчи отряд аъзоларига ойлик тўловлар Давлат хавфсизлик хизматининг идоравий ҳужжатлари асосида амалга оширилади.


25. Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишда фаол иштирок этиб, ўзининг фаолиятида яхши натижаларга эришган кўмаклашувчи отряд аъзолари қуйидагича тақдирланади:

Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, шунингдек, жиноят ва бошқа турдаги ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни аниқлаш ҳамда ўзига юкланган вазифаларни бажаришда юксак натижаларга эришганлиги ва ўрнак кўрсатганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат мукофотларига тавсия этилади;

кўмаклашувчи отряд аъзосининг иш жойига хабар берган ҳолда унга миннатдорчилик эълон қилинади;

Чегара қўшинлари ҳарбий қисм командирларининг ваколати доирасида фахрий ва мақтов ёрлиқлари, қимматбаҳо совға ҳамда пул мукофотлари берилади.


26. Кўмаклашувчи отряд аъзоларини рағбатлантириш тадбирлари тантанали равишда, чегараолди ҳудудда жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинларида бошқа кўмаклашувчи отряд аъзолари иштирокида ёки улар фаолият юритадиган муассаса, корхона ва ташкилотлар йиғилишларида ўтказилади.


27. Кўмаклашувчи отряд аъзолари, Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш юзасидан уларга юкланган вазифаларни бажариш вақтида ҳалок бўлган ёхуд оғир тан жароҳати олган тақдирда, амалдаги қонун ҳужжатларига ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати идоравий ҳужжатлари асосида унга ва оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


28. Кўмаклашувчи отряд аъзоларига Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш юзасидан ўтказиладиган тадбирларда Чегара қўшинлари ҳарбий қисм командирининг рухсати билан бўлинма командири томонидан радио-алоқа ва кузатув воситалари тақдим қилиниши мумкин.


29. Давлат чегарасида юзага келган заруратдан келиб чиқиб, кўмаклашувчи отряд аъзоларига Чегара қўшинлари ҳарбий қисм командирлари қарорлари билан уларга бошқа турдаги техник воситалар вақтинча фойдаланиш мақсадида берилиши мумкин.


30. Чегара қўшинлари ҳарбий қисм командирлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари ушбу Низом талабларига риоя этилишини таъминлайдилар.


31. Чегара қўшинлари ҳарбий қисм ва бўлинма командирлари кўмаклашувчи отряд аъзоларига қонунга хилоф топшириқлар берилмаслигини ҳамда улари давлат сири, ҳарбий сир ёки хизмат сирларини ташкил этувчи ҳужжатлар билан таништирилмаслигини таъминлайди.


32. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 январь












































Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск