Умная подшивка

2021 й. / СБХ, 4 /

Божхона

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

26 январь - Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни



ХИЗМАТ ЗАЛВОРИНИ ҲИС ЭТИБ...


Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида "Ватанга қасамёд"ни қабул қилиш тантанали тадбири бўлиб ўтди.


Давлатимиз мадҳияси садолари остида бошланган тадбирда Давлат божхона қўмитаси раиси, божхона хизмати генерал-майори М.Азимов сўзга чиқиб, халқимизнинг асрий орзуси бўлган мустақиллик туфайли меҳнаткаш, мард ва саҳоватли, бағрикенг ва олижаноб халқимиз, айниқса ёшларимиз учун мисли кўрилмаган имкониятлар очилганини таъкидлади. "Ватанга қасамёд" қабул қилиш маросими 26 январь - Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни арафасида ўтказилганида ўзига хос рамзий маъно бор. Зеро, соҳага кириб келаётган ёш авлод божхона хизматининг давлат иқтисодий манфаатларини ҳимоялашда ўрни беқиёс эканлигини англаб етиши даркор.

Давлат божхона қўмитаси раиси ўз сўзида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда ёшларнинг сифатли таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши учун тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётгани хусусида гапирди. Шаффоф ва холис тарзда ўтказилган тест синовлари натижасида "курсант" деган шарафли номга сазовор бўлган юртимиз сарҳадларининг бўлғуси посбонларини муборакбод этди.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда сўнгги йилларда ёшлар сиёсатида илғор қадамлар ташланди. Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2021 йилни мамлакатимизда "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилиши ҳам Янги Ўзбекистон ёшларига нисбатан кўрсатилаётган ғамхўрлик сиёсатининг манти

...
Время: 0.0153
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск