язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Фан/ Илмий-тадқиқот фаолияти/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.01.2021 й. ПҚ-4963-сон "Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.01.2021 й.

N ПҚ-4963



ХАЛҚ ТАЪЛИМИ СОҲАСИДАГИ

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ

ҚУВВАТЛАШ ҲАМДА УЗЛУКСИЗ КАСБИЙ

РИВОЖЛАНТИРИШ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ

ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Халқ таълими соҳасида фаолият кўрсатаётган раҳбар, мутахассис ва педагог ходимларни (кейинги ўринларда - халқ таълими ходимлари) қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, умумий ўрта таълимнинг илмий асосларини яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6108-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. 2021 йил 1 мартдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан:

халқ таълими ходимларининг малака ошириш бўйича эҳтиёжлари ўрганилади ҳамда "Узлуксиз касбий таълим" махсус электрон платформаси орқали уларнинг индивидуал касбий ривожланиш траекторияси тузилади;

ҳар бир халқ таълими ходимининг электрон портфолиоси шакллантирилади ва унга ходимнинг индивидуал траекторияси, касбий ривожланиш натижалари ва ўзлаштирган ўқув дастурлари тўғрисидаги маълумотлар киритилади;

б) Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) томонидан:

халқ таълими ходимларини уларнинг малака даражаси, билими, илмий-педагогик салоҳияти, иш тажрибаси, психологик тайёргарлиги ва индивидуал касбий ривожланиш траекториясига мос келадиган табақалашган малака ошириш дастурлари бўйича ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади;

анъанавий малака ошириш билан бир қаторда касбий ўқитишнинг уйғунлашган, иш жараёни билан биргаликда олиб бориладиган, масофавий ва бошқа турлари жорий этилади;

в) Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Ташкенбаев) томонидан:

узлуксиз касбий ривожланиш тизимида халқ таълими ходимлари томонидан тўпланиши лозим бўлган кредитларнинг (академик соатларнинг) энг кам ҳажми (миқдори) тасдиқланади;

халқ таълими ходимлари малакасини оширишнинг муқобил шакллари рўйхати тасдиқланади ва ҳар битта шаклга тўғри келадиган кредитлар (академик соатлар) ҳажми белгиланади. Бунда, малака оширишнинг муқобил шаклларини ўзлаштирган халқ таълими ходимлари тегишли шакл учун белгиланган ҳажмдаги (миқдордаги) кредитларни (академик соатларни) тўплаган деб ҳисобланади;

г) Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Ташкенбаев), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) томонидан мунтазам равишда малака ошириш дастурлари асосида таълим беришнинг самарадорлиги баҳоланади ва дастурларни такомиллаштириш бўйича чоралар кўрилади.


2. Белгилансинки, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

малака тоифасини бериш ва сақлаб қолиш бўйича мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш йил давомида амалга оширилади;

узрли сабабларга кўра (меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътили ва бошқалар) аттестациядан ўтмаган педагог кадрлар иш фаолиятига қайтганларига бир йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади ва мазкур давр мобайнида уларнинг малака тоифаси сақлаб қолинади (ўз ташаббусига кўра аттестациядан ўтмоқчи бўлган педагог кадрлар бундан мустасно).


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6108-сон Фармонига мувофиқ халқ таълими ходимлари ўз ихтиёрига кўра Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасаларида ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида малакасини ошириши мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин.


4. Белгилансинки:

Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда - Институт), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари (кейинги ўринларда - ҳудудий марказлар), педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари томонидан халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун зарур маблағлар республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Халқ таълими вазирлигига ажратилади;

Давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан халқ таълими ходимлари малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланаётган нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестри (кейинги ўринларда - Реестр) юритилади;

Давлат бюджетидан маблағлар фақат Реестрга киритилган нодавлат таълим ташкилотларига ажратилади.


5. Халқ таълими вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 мартга қадар Институт, ҳудудий марказлар, педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларининг халқ таълими ходимлари малакасини ошириш билан боғлиқ харажатларини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш ва Реестрни юритиш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) халқ таълими ходимлари малакасини ошириш курсларини ташкил этган олий таълим муассасаларига:

халқ таълими ходимлари малакасини оширишнинг илғор шакл ва усулларини жорий этиш, ўқув-методик ресурсларини ишлаб чиқиш, таълим дастурларини такомиллаштиришга;

умумэътироф этилган халқаро таълим стандартлари ва талаблари, илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновация технологиялари асосида ўқув жараёнини сифатли ташкил этишга кўмаклашсин.

Халқ таълим вазирлиги (Ш. Шерматов) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) билан биргаликда "Устоз-шогирд" тизими орқали устувор бўлган фан соҳалари (математика, кимё, биология, физика, она тили ва адабиёт, хорижий тиллар, психология, бошланғич таълим) бўйича халқ таълими тизими ходимлари ва олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш чораларини кўрсин.


7. Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) 2021 йил 1 июнга қадар Институт ва ҳудудий марказларда олий таълим ташкилотларининг педагогик бўлмаган бакалавриат таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалари учун педагогик тайёргарлик модулларини ишлаб чиқсин ва амалиётга киритсин.

Белгилансинки:

педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари, Институт ҳамда ҳудудий марказларда жорий этиладиган педагогик тайёргарлик модуллари (кейинги ўринларда - модуллар) бўйича бакалавриатнинг сўнгги икки босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишга қабул қилинади;

модуллар бўйича ўқитиш талабаларнинг олий таълим муассасасида таҳсил олишдан бўш бўлган вақтида Халқ таълими вазирлигининг гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Бунда, Халқ таълими вазирлигининг гранти эҳтиёж юқори бўлган педагогик мутахассисликлар бўйича вазирликнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ажратилади;

модулларни Халқ таълими вазирлигининг гранти асосида ўзлаштирган талабалар олий таълим муассасасини битирганидан сўнг икки йилдан кам бўлмаган муддатга ишлаб бериш учун вазирлик томонидан давлат умумий ўрта таълим ташкилотларига тақсимланади;

модулларни ўзлаштирганлик тўғрисидаги сертификатга эга шахсларга олий таълим ташкилотида ўқишни битирганидан сўнг қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан мутахассислигига оид фанлардан умумий ўрта ва профессионал таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.


8. Қуйидагилар:

Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича "Йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ;

Халқ таълими ходимларини 2021-2025 йилларда узлуксиз касбий ривожлантириш натижасида эришиладиган асосий мақсадли кўрсаткичлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Халқ таълими вазирлиги бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда "Йўл харитаси"да назарда тутилган чора-тадбирларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминласин.


9. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

халқ таълими тизимини илмий-методик жиҳатдан таъминлаш, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш, тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш;

умумий ўрта таълимнинг долзарб муаммолари юзасидан тизимли асосда илмий-тадқиқот дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш, илмий, илмий-амалий конференциялар, семинарлар, йиғилишлар ташкил этиш;

докторантура йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш, илмий ходимларнинг касбий даражасини доимий ошириб бориш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш, раҳбар кадрлар ва методистларнинг малакасини ошириш;

умумий ўрта таълим соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва мамлакатимизда жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, хорижий мамлакатларнинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш;

умумий ўрта таълимни ташкил этишнинг янги технологиялари, воситалари ва шаклларини ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва экспертиза қилишда иштирок этиш;

келажак мактаби, унинг раҳбари ва ўқитувчисининг моделини яратиш асосида халқ таълими ходимларининг касбий стандартларини ишлаб чиқиш ва доимий тарзда ривожлантириб бориш, илмий-тадқиқот фаолиятининг таълим жараёни билан алоқаларини мустаҳкамлаш;

халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланаётган нодавлат таълим ташкилотлари учун намунавий ўқув режа, дастур, ўқув-методик ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш, шунингдек, курсларнинг ўқув-услубий таъминотини доимий янгилаб боришга кўмаклашиш;

"Узлуксиз касбий таълим" махсус электрон платформаси фаолиятини юритиш, малака ошириш ташкилотлари билан биргаликда қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш курслари ўқув модуллари контентини марказлаштирилган тарзда ишлаб чиқиш ва платформага киритилишини таъминлаш.


10. Белгилаб қўйилсинки:

Институт А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Институтга халқ таълими вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;

ҳудудий марказларнинг раҳбарлари Институт директорининг тавсиясига биноан халқ таълими вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Институтнинг маъмурий-бошқарув, профессор-ўқитувчилари ҳамда методист ходимларига - давлат олий таълим муассасаларининг тегишли лавозимлари учун, илмий ходимларига - Фанлар академияси тизимидаги илмий-тадқиқот институтларининг илмий ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади. Бунда, бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган тингловчилар нисбатининг чекланган нормативлари олий таълим муассасалари учун белгиланган бир нафар ўқитувчи ҳисобига талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларидан 25 фоиз паст этиб белгиланади.


11. Қуйидагилар:

А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича мақсадли дастур 3-иловага мувофиқ;

А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтининг 2023 йилгача мақсадли кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ;

А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти ходимларининг хориждаги етакчи илмий марказларда малакасини ошириш режа-графиги 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Институтга қўшимча штат бирликларини ажратиш ҳудудий марказларнинг тегишли бошқарув штатлар сонини қисқартириш ҳисобидан амалга оширилади.

Халқ таълими вазирлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлиги Институт илмий ходимларининг танлов асосида хориждаги етакчи илмий ташкилотларда стажировка ўташларини ташкил этсин.

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳамда Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Институт илмий ходимларининг хорижда малака оширишини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


12. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари;

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан ажратмалар;

хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида тадқиқотлар ўтказишдан тушадиган тушумлар;

халқаро молия ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари доирасида тушадиган маблағлар;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.


13. Институтга ўзининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қуйидаги чора-тадбирларни молиялаштириш ҳуқуқи берилсин:

малакали хорижий мутахассислар ва маслаҳатчиларни жалб этиш, уларга меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи тўлаш;

замонавий ахборот ва инновацион технологияларни жорий этиш, Институтнинг моддий-техник базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш;

Институт ходимларининг хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида малака ошириши ва стажировка ўташи билан боғлиқ харажатлар учун тўловларни амалга ошириш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ Институтга юкланган вазифаларни ҳал этиш ва унинг фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ бошқа тадбирларни амалга ошириш.


14. Халқ таълими вазирлиги 2021 йил 1 июнга қадар Институтда:

а) халқ таълими тизимидаги раҳбар кадрлар ва методистлар малакасини ошириш курсларини ташкил қилсин;

б) қуйидагиларни тайёрлашни йўлга қўйсин:

тўлов-контракт асосида "Таълим менежменти" ва "Катталар таълими" бир йиллик магистратура мутахассисликлари бўйича кадрларни;

"Таълимда менежмент", "Фанларни ўқитиш назарияси ва методикаси" ҳамда "Электрон таълим назарияси ва методикаси" ихтисосликлари бўйича педагогика фанлари докторларини (PhD, DSc).


15. Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) икки ой муддатда:

белгиланган тартибда Институтни халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, шунингдек, мебель ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш;

Институтнинг уставини тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўрсин.


16.. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукуматининг айрим қарорларига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги "Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3289-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


18. Халқ таълими вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


19. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов белгилансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                            Ш.Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 25 январдаги

ПҚ-4963-сон қарорига

1-ИЛОВА



Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий

ривожлантириш тизимини янада

такомиллаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро

муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ УЗЛУКСИЗ КАСБИЙ

РИВОЖЛАНТИРИШ ТИЗИМИНИНГ МЕЪЁРИЙ-ХУҚУҚИЙ

БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Халқ таълими тизимидаги раҳбар, педагог ва мутахассис ходимларни (кейинги ўринларда - халқ таълими ходимлари) қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнига таълимнинг кредит-модуль тизимини жорий қилишни назарда тутувчи "Халқ таълими ходимларининг узлуксиз касбий ривожланиши тўғрисида"ги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2021 йил 1 апрель

-

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев), Адлия вазирлиги (Давлетов)

2.

"Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш курслари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисида"ги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Халқ таълими вазирининг буйруғи

2021 йил 1 апрель

-

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев), Адлия вазирлиги (Давлетов)

3.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчиларининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар ҳажмини ҳисоблашнинг "вақт меъёрлари"ни тасдиқлаш.

Қўшма қарор

2021 йил 1 май

-

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ҳусанов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев)

4.

Олий таълим ташкилотларининг педагогик бўлмаган бакалавриат таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалар учун педагогик тайёргарлик модулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга киритиш.

Қўшма қарор

2021 йил 1 май

-

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев), Адлия вазирлиги (Давлетов)

5.

Узлуксиз касбий ривожланиш тизимида халқ таълими ходимлари томонидан тўпланиши лозим бўлган кредитларнинг (академик соатларнинг) энг кам ҳажмини (миқдорларини) тасдиқлаш.

Халқ таълими ходимлари малакасини оширишнинг муқобил шакллари рўйхатини тасдиқлаш ва ҳар бир шаклга тўғри келадиган кредитлар (академик соатлар) ҳажмини (миқдорларини) белгилаш.

Қўшма қарор

2021 йил 1 март

-

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев)

II. ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ УЗЛУКСИЗ КАСБИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ

ТИЗИМИДА ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

6.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ўқув режа ҳамда дастурларини, шунингдек, битирувчилар эгаллаши лозим бўлган компетенцияларни акс эттирувчи малака талабларини ишлаб чиқиш, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтларида жойлаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 июль

-

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев)

7.

Таянч мактабларда фанлар кесимида узлуксиз малака ошириш амалий машғулотларини ташкил этиш.

Халқ таълими вазирлиги буйруғи, ўқув режа ва дастур

Ўқув йили давомида

-

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов)

8.

"Узлуксиз касбий таълим" махсус электрон платформасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

Ахборот тизими (электрон платформа)

2021 йил 1 апрель

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим ташкилотларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов)

9.

Халқ таълими ходимларини касбий ривожлантиришнинг замонавий турлари ва шаклларини кенг жорий этиш, жумладан:

халқ таълими ходимларининг касбий эҳтиёжларидан келиб чиқиб, доимий равишда мақсадли, муаммоли ва муаллифлик курсларини ташкил этиш;

халқ таълими ходимларининг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва хорижий тиллар бўйича саводхонлигини оширишга хизмат қилувчи медиа курслар яратиш ва жорий этиш;

анъанавий, масофавий ва бошқа шаклларни ўз ичига олган малака оширишнинг уйғунлашган курсларини ташкил этиш.

Қўшма қарор, курсларни ташкил этиш бўйича "Йўл харитаси"

2021 йил 1 мартдан бошлаб доимий равишда

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим ташкилотларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев)


10.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими учун замонавий, шу жумладан электрон форматдаги ўқув адабиётларини яратиш.

Ўқув адабиётларини яратиш режаси

2021-2022 йиллар

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим ташкилотларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев)

11.

Халқ таълими ходимлари учун жаҳон илмий-техник маълумотларнинг электрон ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш.

Жаҳон илмий-техник маълумотларнинг электрон ахборот ресурсларига кириш имкониятини яратиш

2021 йил 1 сентябрь

-

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Фанлар академияси (Юлдашев)

III. ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИ ИЛМИЙ ДАРАЖАЛИ КАДРЛАР БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ ВА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

12.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларини (кейинги ўринларда - ҳудудий марказлар) юқори малакали профессор-ўқитувчи кадрлар билан таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда - Институт) қошида ташкил этилган мақсадли докторантура ва стажировкага қабул квоталарини ажратиш.

Белгиланган тақсимот асосида мақсадли докторантура ва стажировкага қабул қилиш жараёнини амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 1 январдан бошлаб доимий

-

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Олий аттестация комиссияси (Юсупов)

13.

Ҳудудий марказларнинг профессор-ўқитувчиларини умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимни ривожлантиришга ҳамда халқ таълими ходимлари узлуксиз таълимининг долзарб муаммоларига доир илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 мартдан бошлаб доимий равишда

-

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Фанлар академияси (Юлдашев)

14.

Институт ва ҳудудий марказлар профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот фаолиятини баҳолаш ва рағбатлантиришнинг рейтинг тизимини жорий этиш.

Профессор-ўқитувчиларнинг турли инновацион, амалий ва фундаментал тадқиқотлар лойиҳалари танловларида фаол иштирок этишини таъминлаш.

Халқ таълими вазирининг буйруғи

2021 йил 1 декабрдан бошлаб доимий равишда

-

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)

15.

Қуйидагилар орқали халқ таълими соҳасидаги маҳаллий ва етакчи хорижий ташкилотлар ўртасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш:

халқ таълими ходимларининг қонунчиликда белгиланган тартибда етакчи хорижий таълим ташкилотларида малака ошириши ва стажировкаларини ташкил этиш;

таълим, маҳорат дарслари ва тажриба алмашиш учун хорижий олимлар, ўқитувчилар, мутахассисларни таклиф этиш;

халқаро конференция ва семинарларни ташкил этиш, қўшма халқаро илмий тадқиқотларни ўтказиш.

Ижрочиларнинг комплекс чора-тадбирлари, халқ таълими вазирининг буйруғи

Доимий равишда

Халқ таълими вазирлиги ва тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлар ва халқаро молия институтлари маблағлари


Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)

16.

Институтда тўлов-контракт асосида "Таълим менежменти" ва "Катталар таълими" бир йиллик магистратура мутахассисликлари бўйича кадрларни тайёрлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021/2022 ўқув йили

Тўлов-контракт маблағлари

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норкулов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев)

IV. ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

17.

Ҳудудий марказларни зарур мебеллар, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, видеоконференция қурилмалари, компьютер техникаси ва бошқа инвентарлар билан жиҳозлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 1 март

Халқ таълими вазирлиги ва тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

18.

Ҳудудий марказларда табиий фанларнинг замонавий STEAM лабораторияларини ташкил этиш ва жиҳозлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 мартдан бошлаб босқичма-босқич

Халқ таълими вазирлиги ва тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

19.

Ҳудудий марказлар ходимларини белгиланган тартибда аттестациядан ўтказиш.

Институт ва ҳудудий марказларнинг раҳбар лавозимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг "Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали"дан фойдаланган ҳолда очиқ танлов ўтказиш.

Институт ва ҳудудий марказларни юқори малакали, таълим беришнинг замонавий шакл ва услубларини, шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини пухта эгаллаган, илмий салоҳият ва амалий иш тажрибасига эга бўлган, ҳалол, тартиб-интизомли педагог кадрлар билан тўлдириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 мартдан бошлаб босқичма-босқич

-

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (Хасанов)

V. ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИНГ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ,

ХАЛҚ ТАЪЛИМИДА ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

20.

Халқ таълими ходимларининг "Lifelong learning" тамойили асосида узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2021 йил 1 мартдан бошлаб босқичма-босқич

-

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев)

21.

Халқ таълими тизими раҳбарларининг юксак касбий ахлоқ-одобини, коррупцияга қарши курашиш маданиятини ва унга тоқатсиз муносабатни шакллантириш.

Институт, ҳудудий марказлар, давлат умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари раҳбар кадрларининг психологик портретини тузиш ҳамда даврий равишда янгилаб бориш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 январдан бошлаб босқичма-босқич

-

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов)

22.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг "Бошқарувнинг замонавий усуллари" махсус курсларида ҳудудий марказлар раҳбарларининг малакасини ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич

Институт ва ҳудудий марказларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Давлат бошқаруви академияси (Бекмуродов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов)

23.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида инновацияларни, шу жумладан ўқитишнинг замонавий, интерактив ва ижодий услубларини жорий этишга йўналтирилган илмий лойиҳалар танловларини ташкил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 октябрдан бошлаб

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Фанлар академияси (Юлдашев)

24.

Халқ таълими тизимида фаолият кўрсатаётган фан методистларининг умумий штатлар сонини ўзгартирмаган ҳолда туман (шаҳар)лар кесимидаги штатлари сонини мактабларнинг тегишли фан ўқитувчилари контингентидан келиб чиққан ҳолда белгилаш.

Халқ таълими вазирининг буйруғи

2021 йил 1 сентябрь

-

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев)

25.

Педагогика йўналишидаги талабалар амалиёти соатларини ошириш, амалиётни асосан чекка ҳудудлардаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўтишини таъминлаш.

Қўшма қарор

2021 йил 1 август

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов)

Изоҳ:


1. Тадбирларни амалга ошириш шакли ўзгариши, ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар эса ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш предмети ва соҳасидан келиб чиққан ҳолда бирлаштирилиши мумкин;


2. Икки ва ундан ортиқ бандлар бирлаштирилганда ушбу бандлар учун белгиланган энг кеч муддат ижро муддати этиб белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 25 январдаги

ПҚ-4963-сон қарорига

2-ИЛОВА



Халқ таълими ходимларини 2021- 2025 йилларда узлуксиз

касбий ривожлантириш натижасида эришиладиган

АСОСИЙ МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР


Т/р

Кўрсаткичлар

номи

Ўлчов бирлиги

Йиллар кесимида

Масъул

ижрочилар

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

I. ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИ ВА КАДРЛАР

САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ


1.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларининг (кейинги ўринларда - ҳудудий марказлар) илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар салмоғи.

Фоизда (жами профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан)

20

25


30

35

40

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов)

2.

Хорижда малака оширган ёки стажировка ўтаган ҳудудий марказларнинг профессор-ўқитувчилари салмоғи.

Фоизда (жами профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан)

2

4

8

15

20

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)

3.

Ҳудудий марказлардаги ўқув жараёнида тақдимотлар, мультимедиа ва онлайн технологиялардан фойдаланадиган профессор-ўқитувчилари салмоғи.

Фоизда (жами ўқитувчилар сонига нисбатан)

40

60

70

90

100

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов)

4.

Ҳудудий марказларга жалб қилинган хорижий профессор-ўқитувчилар салмоғи.

Фоизда (жами профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан)

1

2

2

3

4

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)

5.

Кредит-модуль тизими жорий этиладиган ҳудудий марказлар сони.

Сони

6

10

14

14

14

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У.Ташкенбаев)

II. ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКА

ОШИРИШ МУАССАСАЛАРИДА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

6.

Ҳудудий марказларнинг нуфузли халқаро базаларда (SCOPUS, Web of science ва бошқа Олий аттестация комиссияси томонидан тавсия этилган базалар) рўйхатдан ўтган илмий журналларда чоп этилган мақолалар салмоғи.

Бир ўқитувчига тўғри келадиган мақолаларнинг ўртача сони

0,1

0,2

0,3

0,4

0,5

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов),

Олий аттестация комиссияси (А.Юсупов)

7.

Ҳудудий марказларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизими ҳамда умумий ўрта таълим соҳасига доир илмий-тадқиқот ишларини олиб борувчи профессор-ўқитувчилари салмоғи.

Фоизда (жами профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан)

10

15

25

35

50

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Олий аттестация комиссияси (А.Юсупов)

8.

Ҳудудий марказларда халқаро ёки миллий илмий-тадқиқот грантлари лойиҳаларида иштирок этадиган профессор-ўқитувчилар салмоғи.

Фоизда (жами профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан)

10

12

14

16

18

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов)

III. ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ СОҲАСИГА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ВА ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

9.

Миллий ва халқаро (Coursera, Udemy, Udacity, Edx ва бошқа) даражадаги мустақил масофавий малака ошириш курсларида таълим олган халқ таълими ходимлари салмоғи.

Фоизда (жами халқ таълими ходимлари сонига нисбатан)

10

12

14

16

18

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов)

IV. ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШГА НОДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ ЖАЛБ

ҚИЛИШ ОРҚАЛИ СОҒЛОМ РАҚОБАТ МУҲИТИНИ ЯРАТИШ

10.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасидаги хусусий секторнинг улуши.

Фоизда (жами мактаб ўқитувчилари сонига нисбатан)

10

15

20

25

30

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги (Ғ.Холжигитов)




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 25 январдаги

ПҚ-4963-сон қарорига

3-ИЛОВА



Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги

халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини

белгилаш илмий-тадқиқот институти фаолиятини

такомиллаштириш бўйича

МАҚСАДЛИ ДАСТУР


Т/р

Устувор масалалар

Молиялаштириш манбалари

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. ИЛМИЙ ИЗЛАНИШЛАР САМАРАДОРЛИГИ ВА

НАТИЖАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

1.

Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтининг (кейинги ўринларда - Институт) 2021 - 2030 йилларда ривожланиш концепциясини ишлаб чиқиш ва қўшма қарор билан тасдиқлаш. Бунда:

халқаро тенденциялар ва илмий изланишлар билан мувофиқликни таъминлаш мақсадида умумий ўрта таълимнинг долзарб муаммолари юзасидан тизимли асосда илмий-тадқиқот дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш;

умумий ўрта таълим соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва мамлакатимизда жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

-

2021 йил 1 июнь

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Институт илмий фаолиятини 2030 йилгача ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш ва тасдиқлаш. Бунда:

халқ таълими тизимини ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари, мақсадлари ва дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишнинг истиқболли йўналишларини белгилаш, ушбу йўналишларни ривожлантиришда Институтнинг роли ва ўрнини аниқлаш;

халқ таълими тизими фаолиятини илмий-методик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказишнинг Институт учун устувор жиҳатларини белгилаб олиш;

Институтнинг кадрлар етиштириб беришдаги ролини ошириш.

-

2021 йил 1 июнь

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Институтнинг илмий-тадқиқот ютуқларини амалиётга татбиқ этиш. Бунда:

умумий ўрта таълимни ташкил қилишнинг илмий-услубий ва амалий-технологик асосларини яратиш, миллий таълим стандартлари, ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқиш ва тажриба-синовдан ўтказишда иштирок этиш;

умумий ўрта таълимнинг ўқув режа ва дастурларини ўқувчилар томонидан қабул қилиниши самарадорлигини таҳлил қилиш ва уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

келажак мактаби, унинг раҳбари ва ўқитувчисининг моделини яратиш асосида халқ таълими ходимларининг касбий стандартларини ишлаб чиқиш ва доимий тарзда ривожлантириб бориш;

умумтаълим мактаблари раҳбарларининг психологик портретини шакллантириш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш тизимини йўлга қўйиш;

тадқиқот натижаларига кўра аниқланган муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан гуруҳ ва индивидуал амалий дарс машғулотлари ва тренингларни ташкил этиш.

-

2021 йил 1 декабрь

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев)


4.

Хорижий илмий марказларда фаолият олиб бораётган олимларни Институтдаги илмий изланишларга жалб қилиш. Бунда:

хориждаги турдош илмий марказларда фаолият юритаётган олимлар ҳақидаги маълумотлар базасини яратиш;

хорижий олимлар билан музокаралар олиб бориш;

хорижий олимлар иштирокида илмий изланишлар лойиҳаларини тайёрлаш;

лойиҳаларни илмий-тадқиқот ва олий таълим ташкилотлари ҳамда халқ таълими муаммолари билан шуғулланувчи бошқа ташкилотлар билан биргаликда тайёрлаш ва мувофиқлаштириш.

Халқ таълими вазирлиги ва Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2021 йил 1 июндан бошлаб доимий

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Фанлар академияси (Юлдашев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов)

II. ИНСТИТУТ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, МАЛАКАЛИ КАДРЛАР

ТАЙЁРЛАШ ВА ЁШ МУТАХАССИСЛАРНИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

ИШЛАРИГА ЖАЛБ ҚИЛИШ

5.

Илмий-тадқиқот ишлари натижаларини хатловдан ўтказиш, уларни амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Бунда, Институтнинг илмий-тадқиқот ишларини хатловдан ўтказиш, долзарблигидан келиб чиқиб, истиқболли илмий ишланмаларни таҳлил қилган ҳолда уларнинг рўйхатини ва амалиётга татбиқ этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

-

2021 йил 15 декабрь

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)

6.

Институт илмий ишланмаларининг доимий янгиланиб турадиган электрон маълумотлар базасини яратиш.

Бунда, Институт илмий ишланмаларнинг электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ва уни мунтазам янгилаб туриш.

-

2021 йил 1 декабрь

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)

7.

Халқ таълими соҳаси учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш. Бунда:

халқ таълими муассасалари учун магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали мутахассислар, докторантура йўналишлари бўйича илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш;

халқ таълими муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш, уларни синовдан ўтказиш ва пилот курсларини ташкил қилиш;

халқ таълими муассасалари раҳбар кадрларини тайёрлаш ва уларнинг доимий касбий ривожланишини таъминловчи ўқувлар ташкил қилиш асосида миллий кадрлар захирасини шакллантиришни қўллаб-қувватлаш;

халқ таълими тизимига кирувчи қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаларига илмий-методик жиҳатдан раҳбарлик қилиш;

халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимида ҳар бир ходимнинг малака ошириш жараёнларини мониторинг қилиш ва шахсий ҳисобини юритиш имкониятини таъминловчи "Узлуксиз касбий таълим" махсус электрон платформаси фаолиятини юритиш;

таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича шартнома асосида илмий тадқиқотлар ўтказиш ва таълим хизматларини кўрсатиш.

Институтнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари


2022 йил 1 январдан бошлаб доимий


Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов)

8.

Ёш олимларни Институтга жалб этиш бўйича самарали чора-тадбирларини амалга ошириш. Бунда:

Халқ таълими вазирлигига олий таълим муассасаларини битирувчи ёш мутахассисларни тақсимлаш тўғрисида таклиф киритиш;

давлат гранти лойиҳалари штат жадвалида ёш олимлар улуши 30 фоиздан кам бўлмаслигини таъминлаш;

магистрлар учун ажратилган квоталардан мақсадли фойдаланиш.

-

2021 йил 1 апрелдан бошлаб доимий

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)

9.

Институт илмий фаолиятини ривожлантириш концепциясида белгиланган илмий йўналишлар бўйича докторантурага квоталар ажратиш.

Бунда:

докторантурада янги ихтисосликларни очиш ва мавжудларини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

диссертация ишини амалга ошириш юзасидан илмий ходимларни узоқ муддатли илмий сафарга жўнатишни ташкиллаштириш.

Давлат бюджети

2021 йил 1 октябрь

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)

10.

Магистрларни Институт илмий-тадқиқот лойиҳаларига жалб қилиш.

Бунда:

турдош олий таълим муассасалари билан магистрлик диссертацияларини Институтда бажариш тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;

режани Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигига тасдиқлаш учун киритиш ва амалга ошириш.

-

Тасдиқлаш -2021 йил 1 май

Бажариш - режага мувофиқ

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов)

III. ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА ИНСТИТУТНИНГ

РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

11.

Хорижий илмий муассасалар ва марказлар билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб боришни кенгайтириш. Бунда:

Институт асосий илмий йўналишлари бўйича ҳамкорликда олиб бориладиган изланишларни келишиб олиш ва шу йўналишлар бўйича иш режаларини ишлаб чиқиш;

қизиқиш билдирган турдош етакчи хорижий илмий марказлар, жамғармалар ва ташкилотлар билан шартномалар тузиш;

илмий даражага эга изланувчиларнинг хориждаги анжуманлар, симпозиумлар ва бошқа тадбирларда қатнашиши учун имкониятлар яратиш.

Халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари ва маблағлари

2021 йил 1 мартдан бошлаб доимий

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Ташқи ишлар вазирлиги (Комилов)


12.

Умумий ўрта таълимнинг долзарб муаммолари ва педагогика соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларида хорижий ташкилотлар (Корея, Финляндия, Россия ва бошқалар) билан ҳамкорлик қилиш.

Бунда, ҳамкорликда олиб бориладиган илмий изланишлар ҳамда мазкур институт базасида кадрлар тайёрлаш иш режаларини ишлаб чиқиш, докторантларни диссертация ишини бажариш юзасидан илмий сафарларга юбориш.

Институтнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

2021 йил 1 сентябрь

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)

13.

Институтда олиб бориладиган илмий изланишларнинг асосий йўналишлари бўйича ноширлик ишларини йўлга қўйиш. Бунда:

Институтда халқ таълими муаммоларининг илмий ечимлари нашр қилинадиган "Халқ таълими: муаммолар, изланишлар, ечимлар" номли илмий журнал фаолиятини йўлга қўйиш;

Институтда ўқув ва методик қўлланмаларни экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра халқ таълими муассасаларида фойдаланишга тавсия этиш (гриф бериш) ваколатига эга бўлган илмий-методик кенгашлар фаолиятини йўлга қўйиш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва ҳомийлар маблағлари

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб доимий

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов),  Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Фанлар академияси (Юлдашев)

14.

Институтда олиб бориладиган илмий изланишларнинг асосий йўналишлари бўйича халқаро ва республика миқёсидаги илмий анжуманлар ташкил этиш ва ўтказиш. Бунда:

республикада ўтказиладиган илмий-техникавий тадбирлар режасига киритиш учун педагогика соҳасидаги илмий-тадқиқот ишлари бўйича халқаро тадбирлар тақвимий режаларини тузиш ва Фанлар академияси билан мувофиқлаштириш;

режада белгиланган муддатларда халқ таълими муаммоларини ечишга бағишланган анжуманларни ўтказиб бориш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва ҳомийлар маблағлари

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб доимий

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Фанлар академияси (Юлдашев)


IV. ИНСТИТУТ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

15.

Илмий моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича йиллик дастурни амалга ошириш. Бунда:

Институтга зарур бўлган компьютер ва кўп нусхада чоп этиш қурилмаларини харид қилиш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;

Техник воситалар (қурилмалар) рўйхатини Халқ таълими вазирлиги билан мувофиқлаштириш.

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси

2021 йил 1 июнь


Халқ таълими вазирлиги (Шерматов)




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 25 январдаги

ПҚ-4963-сон қарорига

4-ИЛОВА



Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги

халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини

белгилаш илмий- тадқиқот институтининг 2023 йилгача

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткич (индикатор) номи

2021 й.

2022 й.

2023 й.

I. Илмий тадқиқот фаолиятининг самарадорлиги ва

натижадорлигини ошириш

1.

Илмий ходимларнинг штат бирлиги

35

40

45

2.

Ўртача ёши

45

42

40

II. Олий тоифадаги кадрларни тайёрлаш

3.

Докторлик диссертациялари ҳимояси (DSc)

-

1

2

4.

Фалсафа доктори диссертациялари ҳимояси (PhD)

2

3

4

5.

Профессор илмий унвонини олган илмий ходимлар сони

-

-

1

6.

Катта илмий ходим илмий унвонини олган илмий ходимлар сони

-

1

2

7.

Фан доктори (DSc) даражасини олиш бўйича докторантлар сони

-

1

2

8.

Фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш бўйича докторантлар сони

1

4

6

9.

Стажёр-изланувчилар сони

2

3

4

10.

Мустақил изланувчилар сони

3

5

7

11.

Ёш олимлар сони (40 ёшгача)

7

10

12

III. Нашр этиш фаоллиги

12.

Нашр этилган илмий мақолалар сони

16

34

52

13.

"Scopus" ва "Web of Science" халқаро маълумотлар базаларига кирувчи мақолалар сони

2

6

10

14.

Хорижда чоп этиладиган мақолалар сони

4

8

12

15.

Олий аттестация комиссияси рўйхатига кирувчи республика журналларидаги илмий мақолалар сони

10

20

30

16.

Монографиялар ва ўқув қўлланмалари сони

2

3

5

17.

Патентлар ва интеллектуал мулкка эгалик гувоҳномалари сони

1

3

5

IV. Илмий натижаларни кенг муҳокама этишни ташкил қилиш ва

замонавий фан ютуқларини оммалаштириш

18.

Республика илмий конференцияларини ташкил этиш

2

2

2

19.

Халқаро илмий конференцияларни ташкил этиш

-

1

2

20.

Доимий равишда фаолият олиб борувчи илмий семинарларни ташкил этиш

9

10

10

21.

Доимий равишда фаолият олиб борувчи ўқув семинарларини ташкил этиш

2

2

3

V. Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштириш

22.

Институтдаги илмий ишларнинг бажарилишида иштирок этаётган ҳудудий малака ошириш марказларининг профессор-ўқитувчилари сони

3

7

10

23.

Магистрлик диссертацияларига раҳбарлик қилиш

2

10

15

24.

Битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилиш

4

6

8

25.

Илмий ишланмаларни жорий қилиш

-

2

5

VI. Халқаро илмий-техник ҳамкорликни кенгайтириш

26.

Хорижий илмий грантлар сони

-

1

2

27.

Техник ёрдам лойиҳалари сони

-

1

2

28.

Ҳамкорликдаги дастурлар доирасидаги илмий-изланишлар

-

1

2

29.

Хорижий олимларнинг институтга ташрифи

2

5

10

30.

Институт ходимларининг хорижий олимлар билан биргаликдаги мақолалари сони

1

5

10

VII. Институтнинг моддий-техник базасини ривожлантириш

31.

Замонавий компьютерлар билан жиҳозланганлик даражаси (%)

25

50

100

32.

Кичик босмахонани тегишли қурилмалар билан жиҳозлаш даражаси (%)

30

60

100




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 25 январдаги

ПҚ-4963-сон қарорига

5-ИЛОВА



Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги

халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини

белгилаш илмий-тадқиқот институти ходимларининг

хориждаги етакчи илмий марказларда

малакасини ошириш

РЕЖА-ГРАФИГИ

Т/р

Хорижий ҳамкор

Мамлакат

Илмий ҳамкорликнинг йўналиши

Жами (ходимлар сони)

Малака ошириш йили

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

1.

Корея таълимни ривожлантириш институти (KEDI)

Корея

Бошланғич ва ўрта таълим муаммоларини тадқиқ қилиш

6

2

1

1

1

1

2.

Россия таълим академияси (РАО)

Россия, Москва

Мактаб директорлари ва ўқитувчиларнинг касбий стандартларини такомиллаштириш

4

2

1


1


3.

Беларусь республикаси таълим вазирлигининг "Дипломдан кейинги таълим академияси"

Беларусь

Умумий ўрта таълим раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз таълимини ривожлантириш

2



1


1

4.

Корея ўқув дастурлари ва баҳолаш институти (KICE).

Корея

Педагогик компетенцияларни такомиллаштириш, мактаблардаги ўқув жараёни мониторинги

4

2

1


1


5.

Аминуддин Баки номидаги Таълимнинг раҳбар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти

Малайзия

Таълим менежментининг долзарб муаммоларини тадқиқ қилиш

2


1


1


6.

Питтсбург давлат университети

АҚШ, Канзас штати

Компетенциявий ёндашувга асосланган таълим муаммолари

4


2


2


7.

Германия ўқитувчилар уюшмаси

Германия

Таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш муаммолари

2



1


1

8.

Беларусь Фанлар академиясининг информатика муаммолари бирлашган институти

Беларусь

Умумий ўрта таълимни ахборотлаштириш жараёнларини илмий жиҳатдан таъминлаш

2


1


1


9.

Финляндия академияси (Suomen Akatemia)

Финляндия

Мактаб таълими сифатини такомиллаштириш

2


1


1


10.

Россия таълим академиясининг таълимни ривожлантириш стратегиялари институти

Россия, Санкт-Петербург

Умумий ўрта таълимни ривожлантириш стратегияси йўналишида фундаментал ва амалий тадқиқотлар

4

2

1

1



Жами:

32

8

9

4

8

3




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 25 январдаги

ПҚ-4963-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда

Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги "Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3931-сон қарорида:


16-банддаги "А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида" сўзлари "Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтида" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-иловадаги "А. Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти" сўзлари "А.Авлоний номидаги Халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 сентябрдаги "Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4467-сон қарорида:


9-банддаги "А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида" сўзлари "Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтида" сўзлари билан алмаштирилсин;


2019-2021 йилларда халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича "Йўл харитаси"нинг 24-позициясидаги "А. Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг" сўзлари "Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 ноябрдаги "2005-2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этиш дастури тўғрисида"ги 548-сон қарори 3-бандида:

учинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармасидан" сўзлари "Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб фондининг" сўзлари "Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги "Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги 173-сон қарорининг 8-банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 50 фоиз - математика, кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган мактаблар раҳбар кадрлари (директор ва ихтисослашган фан бўйича директор ўринбосари) ҳамда тегишинча математика, кимё ва биология фанлари ўқитувчиларига (бунда мазкур банднинг иккинчи-тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган устамалар ушбу раҳбар кадрлар ва тегишинча математика, кимё ва биология фанлари ўқитувчиларига татбиқ этилмайди)".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартида:


17-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Халқ таълими вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ўрнатиладиган давлат таълим стандартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги томонидан тасдиқланади".


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низомда:


а) 8-банддаги "Шайхонтоҳур кўчаси, 3-уй" сўзлари "Навоий кўчаси, 2а-уй" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 9-бандда:

учинчи хатбошида:

"Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази, Халқ таълимини ривожлантириш фонди," сўзлари чиқариб ташлансин;

"Баркамол авлод" республика болалар бадиий ижодиёт маркази, "Баркамол авлод" республика болалар техник ижодиёт маркази, "Баркамол авлод" республика болалар экология ва ўлкашунослик маркази" сўзлари "Республика "Баркамол авлод" болалар мактаби" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги "ахборот-ресурс марказлари" сўзлари "болалар кутубхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 26 январь