Экспортно-Импортные Операции

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Сельское хозяйство. Заготовка, переработка и реализация сельхозпродукции /

Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ва фитосанитар дала назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.01.2021 й. 32-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 22 январдаги

32-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг

юритиш ва фитосанитар дала назоратини

амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ва фитосанитар дала назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


мониторинг юритиш - ўсимликлар карантини объектларини аниқлаш, кузатиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва уларнинг тарқалишини прогноз қилиш;


прогноз - ўсимликлар дунёсига зарар етказувчи зарарли организмларни (зараркунанда, касаллик қўзғатувчилар ва бегона ўтлар) пайдо бўлиши, тарқалиши, миқдори ва ривожланишини илмий асосланган ҳолда мутахассислар томонидан узоқ ва қисқа муддатли прогноз қилиш жараёни;


фитосанитар дала назорати - ўсимликларнинг ва ўсимлик маҳсулотининг фитосанитар тозалигини таъминлаш, уларда ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида амалга ошириладиган жараён;


феромон тутқич - табиатда ҳашаротларнинг қишлашдан чиқишини, ривожланиш босқичининг бошланишини ва фенологиясини аниқлашда ҳамда уларга қарши курашишни тўғри ташкиллаштиришда фойдаланиладиган восита;


ўсимликлар карантини объекти - дунёда карантин аҳамиятига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлмаган ёки чекланган тарзда тарқалган зарарли организмлар;


ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати тизими - Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти.

3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсимликлар карантини соҳасидаги мониторинг ва фитосанитар дала назорати "Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


4. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ва фитосанитар дала назоратини амалга ошириш доирасида ўсимликлар карантини объектларини аниқлаш, кузатиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва уларнинг тарқалишини прогноз қилишнинг ягона тизимини юритади ва унга раҳбарлик қилишда ваколатли давлат органи ҳисобланади.


2-БОБ. ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ СОҲАСИДА

МОНИТОРИНГ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


5. Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар

...
Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск