Экспортно-Импортные Операции

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Сельское хозяйство. Заготовка, переработка и реализация сельхозпродукции /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.01.2021 й. 32-сон "Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ва фитосанитар дала назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.01.2021 й.

N 32



ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ СОҲАСИДА

МОНИТОРИНГ ЮРИТИШ ВА ФИТОСАНИТАР

ДАЛА НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, шунингдек, ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг ва фитосанитар дала назорати тизимини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ва фитосанитар дала назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 30 августдаги ПҚ-3249-сон қарори билан карантин остидаги маҳсулотларнинг намуналари тўлов асосида лаборатория экспертизасидан ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси:

карантин остидаги маҳсулотларнинг намуналарини лаборатория экспертизасидан ўтказиш учун қилинган ҳақиқий харажатлардан келиб чиқиб, хизматлар нархларини белгиласин ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда 2021 йил 1 мартга қадар тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтариб олиб кирилган (реимпорт) карантин остидаги маҳсулотлар фитосанитария сертификати асосида карантин текширувидан ўтказилишини таъминласин;

аҳоли, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари орасида мунтазам равишда ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг ва фитосанитар дала назорати тартиби билан таништириш ва уларни тушунтириш юзасидан тизимли тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб борсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-хуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи И.К. Эргашев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 22 январдаги

32-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва Ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 29 январдаги 65-сон

...
Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск