ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Давлат харидлари марказий ахборот порталини юритиш бўйича функционал Талаблар (ЎзР ВМ 26.01.2021 й. 37-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 26 январдаги

37-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат харидлари марказий ахборот

порталини юритиш бўйича функционал

ТАЛАБЛАР


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Давлат харидлари марказий ахборот порталини юритиш бўйича функционал талаблар (кейинги ўринларда - Функционал талаблар) "Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек, соҳага оид қабул қилинган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида ишлаб чиқилган.


2. Ушбу Функционал талабларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


давлат харидлари марказий ахборот портали (кейинги ўринларда - ДХМАП) - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг давлат харидлари тўғрисидаги ахборот электрон шаклда юритилишини, шу жумладан, махсус ахборот портали операторининг (кейинги ўринларда - оператор) ахборот тизимлари билан ўзаро маълумот алмашинуви орқали давлат харидларининг режа-жадваллари, давлат харидлари тўғрисидаги эълонлар, давлат харидларининг якунлари тўғрисидаги ахборот, давлат харидлари бўйича статистик ахборот ва бошқа маълумотларни ўзининг маълумотлар базасида жамланишини ва улардан барча жисмоний ва юридик шахсларнинг эркин фойдаланишини таъминловчи махсус электрон платформаси;


давлат харидлари тўғрисидаги ахборот (кейинги ўринларда - ахборот) - давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, давлат харидларининг режа-жадваллари, давлат харидлари тўғрисидаги эълонлар, ҳужжатларнинг намунавий шакллари, харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этиш учун зарур бўлган намунавий шартномалар, давлат харидларининг якунлари тўғрисидаги ахборот, Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри, Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг қарорлари, давлат харидлари бўйича статистик ахборот ва давлат харидлари соҳасига оид бошқа маълумотлар;


махсус ахборот портали - операторнинг давлат харидлари ўтказилишини, давлат харидлари тўғрисидаги эълонлар, давлат харидлари якунлари, харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг таклифлари ҳақидаги ахборотнинг ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ахборотнинг электрон шаклда жойлаштирилишини ва кўрилишини, шунингдек, электрон давлат харидлари ўтказилишини таъминловчи веб-сайти ва махсус электрон платформаси;


махсус ахборот портали оператори - давлат харидларининг субъектларига харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш, махсус ахборот порталига эълонларни, буюртманомаларни ҳамда давлат харидлари ва уларнинг якунлари тўғрисидаги бошқа ахборотни жойлаштириш билан боғлиқ хизматлар кўрсатувчи махсус ваколатли юридик шахс;


харид қилиш тартиб-таомилларининг давлат назоратини амалга оширувчи давлат органлари - Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси.


3. Функционал талаблар қуйидагиларни назарда тутади:

ДХМАПда ахборотни шакллантириш ва жойлаштириш, шунингдек, унинг жамоатчиликка очиқлигини таъминлаш учун "Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва давлат харидлари соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига ҳамда ушбу Функционал талабларнинг 2 ва 3-боблари талабларига мувофиқ функционал имкониятларни яратиш;

ДХМАПнинг операторлар ахборот тизимлари ва бошқа ахборот тизимлари билан интеграциясини амалга ошириш имкониятларини яратиш;

"Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетлари маблағлари доирасида юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш тартибига мувофиқ ахборотни шакллантириш, қайта ишлаш, сақлаш ва тақдим этиш;

харид қилиш тартиб-таомиллари устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадида ДХМАПда ахборот мажбурий тартибда жамоатчиликка ҳавола этилишини таъминлаш, қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат сирини ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно;

харид қилиш тартиб-таомилларининг давлат назоратини амалга оширувчи давлат органларига ўз функцияларини бажариши учун ДХМАПдан фойдаланиш имкониятини яратиш.


4. ДХМАП Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги аппарат-техника воситаларида жойлаштирилади.


5. Харид қилиш тартиб-таомилларининг давлат назоратини амалга оширувчи давлат органларининг масъул ходимлари ўз функцияларини амалга ошириш учун ўзларининг солиқ органлари томонидан берилган электрон рақамли имзоларидан (кейинги ўринларда - ЭРИ) фойдаланган ҳолда ДХМАПда кузатувчи сифатида рўйхатдан ўтадилар.


6. ДХМАПда жойлаштирилган ахборот ДХМАПда ахборотни жойлаштириш ваколатига эга бўлган шахсларнинг ЭРИси билан имзоланади.


7. ДХМАПда ЭРИни қўллаш тартиби "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган талабларга мувофиқ, шунингдек, "Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва давлат харидлари соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида амалга оширилади.


8. ДХМАПга бошқа ахборот тизимларидан интеграция асосида узатиладиган ахборот ДХМАПга автоматик тарзда жойлашади.


9. ДХМАП билан бошқа ахборот тизимлари ўртасидаги маълумотлар алмашинуви белгиланган стандарт талабларга мувофиқ ягона форматлар орқали ҳамда Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар, классификаторлар ва ягона идентификаторларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.


10. ДХМАПда ахборотни жойлаштириш қуйидаги талаблардан келиб чиқиб амалга оширилади:

ахборот электрон ҳужжатларнинг ягона шаклига мувофиқ бўлган тақдирда;

фойдаланилаётган ЭРИнинг ҳақиқийлиги тасдиқланганда;

жойлаштирилиши лозим бўлган ахборот қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлган тақдирда.


11. Ахборотни ДХМАПда жойлаштиришда уларга автоматик равишда ДХМАП томонидан идентификация рақами берилади.


12. Махсус ахборот порталида эълон қилиниши лозим бўлган ахборот ДХМАПда жойлаштирилиши шарт.



2-БОБ. ДХМАПга ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


13. ДХМАПда ахборотни шакллантириш, қайта ишлаш, сақлаш ва тақдим қилиш функциялари "Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва давлат харидлари соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари, шунингдек, ушбу Функционал талабларга мувофиқ амалга оширилиши лозим.


14. ДХМАП қуйидаги саҳифалардан ташкил топади:

ахборотни жойлаштириш, жамлаш, қайта ишлаш ва таҳлилий ҳисоботларни шакллантириш саҳифаси;

ташқи ахборот тизимлар билан маълумот алмашинувини таъминлаш саҳифаси;

харид қилиш тартиб-таомилларининг давлат назоратини амалга оширувчи давлат органлари ва ички аудит бўлинмалари томонидан давлат харидлари субъектларининг ўз функцияларини қонун ҳужжатлари талаблари доирасида амалга ошираётганлиги бўйича мониторинг ва назорат қилиш саҳифаси;

давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) миллий классификаторини юритиш саҳифаси;

қайта ишланадиган маълумотларнинг хавфсизлиги, яхлитлиги, тўғрилиги ва улардан фойдалана олиш имкониятини таъминлаш саҳифаси;

давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган маълумотларни (маълумотномалар, таснифлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шарҳлар ва тушунтиришлар) олиш, сақлаш ва тарқатиш саҳифаси;

давлат буюртмачиларининг касбий маҳоратга эга бўлиши, ходимларнинг соҳа бўйича малакасини мунтазам равишда ошириб бориш учун мўлжалланган таълим саҳифаси.



3-БОБ. ДХМАПда ШАКЛЛАНТИРИЛАДИГАН,

ЖОЙЛАШТИРИЛАДИГАН ВА ТАҚДИМ

ЭТИЛАДИГАН АХБОРОТ


15. ДХМАПда қуйидаги ахборотлар шакллантирилади, жойлаштирилади ва тақдим этилади:

давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари;

давлат харидларининг режа-жадваллари;

амалга оширилган ва амалга оширилаётган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар (давлат харидлари тўғрисидаги эълонлар, энг яхши таклифларни танлаш, танлов ва тендер ҳужжатлари ва уларга киритилган ўзгартиришлар, якунланган ёки бекор қилинган давлат харидлари тўғрисидаги ахборот, шунингдек, давлат харидларида фойдаланиладиган ҳужжатларнинг намунавий шакллари);

давлат буюртмачилари билан тузилган шартномалар реестри;

Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри;

Ягона етказиб берувчилар реестри;

Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг қарорлари;

давлат харидлари бўйича статистик ахборот;

тўғридан-тўғри тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотлар;

давлат харидлари мониторинги натижалари бўйича жамланган таҳлилий ҳисоботлар;

давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) миллий классификатори;

қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият юритаётган электрон савдо майдончаларида рўйхатдан ўтган давлат буюртмачилари ва харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари рўйхати;

давлат харидлари ижрочисининг муассислари тўғрисидаги маълумотлар;

ДХМАП билан ўзаро алоқада бўлган ахборот тизимлари рўйхати;

давлат буюртмачиларининг келгуси йилда жорий хўжалик фаолиятини таъминлаш учун моддий-техник ресурслар рўйхати;

давлат харидлари соҳасидаги янгиликлар, ҳужжатлар, ўқув материаллари, маълумотномалар, саволномалар, алоқа маълумотлари ҳақидаги ахборот;

давлат харидлари соҳасига оид бошқа ахборот.


16. ДХМАПда жойлаштирилган ахборот жамоатчилик учун эълон қилинади.


17. ДХМАПда шакллантирилган ва жойлаштирилган барча ахборот қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақланиши лозим.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. ДХМАПда барча операторлар учун тенг маълумот алмашинуви имкониятлари яратилиши шарт.


19. Ушбу Функционал талаблар бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


20. Операторлар ахборот ДХМАПга ўз вақтида тақдим этилиши учун жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 январь














































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск