Внимание!

NB! Мазкур Низом 2025 йил 31 декабргача амал килади.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги умумий қоидалар /

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 26.01.2021 й. 38-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 26 январдаги

38-сон қарорига

ИЛОВА



Молиявий ҳисоботнинг халқаро

стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро

сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш

харажатларини қоплаш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Вақтинчалик низом (кейинги ўринларда - Низом) молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (кейинги ўринларда - МҲХС) бўйича ўқитиш (кейинги ўринларда - ўқитиш) ҳамда бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида ("МҲХС бўйича молиявий ҳисобот", "Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR ACCA)" курслари ва бошқалар) имтиҳонларни топшириш (кейинги ўринларда - имтиҳон топшириш) харажатларини қоплаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом 2025 йил 31 декабргача амал қилади.


3. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. МҲХС БЎЙИЧА ЎҚИТИШ ВА БУХГАЛТЕРЛАРНИ

ХАЛҚАРО СЕРТИФИКАТЛАШ ДОИРАСИДА ИМТИҲОНЛАРНИ

ТОПШИРИШ ХАРАЖАТЛАРИ ТАРКИБИ ВА УШБУ ХАРАЖАТЛАР

ҚОПЛАБ БЕРИЛУВЧИ ШАХСЛАР ТОИФАСИ


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда - Молия вазирлиги) ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхатини белгилайди.


5. Ўқитиш харажатларини қоплаш бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотнинг (марказ фаолияти ёки тегишли фан (курс)лар бўйича) аккредитациясидан ўтган ўқув марказларида (кейинги ўринларда - аккредитациядан ўтган ўқув марказлари) ўқитиш якунларига кўра Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган халқаро бухгалтер сертификатлари доирасидаги фанлар ва (ёки) курслар бўйича амалга оширилади.


6. Имтиҳон топшириш жараёнидаги қуйидаги харажатлар қоплаб берилади:

Ўзбекистон Республикасида дастлабки рўйхатдан ўтиш харажатлари (бухгалтерларнинг халқаро сертификатини берувчи халқаро ташкилотга жисмоний шахснинг аъзо (талаба) бўлиши учун дастлабки бир марталик тўлов);

Ўзбекистон Республикасида имтиҳон топшириш учун биринчи ва иккинчи марта рўйхатдан ўтиш харажатлари.


7. Ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатлари қуйидаги тоифадаги шахслар (кейинги ўринларда - талабгорлар) учун қоплаб берилади:

олий таълим муассасаларининг "Бухгалтерия ҳисоби" ва "Аудит" фанлари бўйича педагог кадрлари;

олий таълим муассасаларининг талабалари;

олий таълим муассасаларининг битирувчилари (олий таълим муассасасини тугатгандан сўнг олти ой давомида);

давлат органлари ходимлари.



3-БОБ. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ

ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИ БЎЙИЧА ЎҚИТИШ

ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


8. Ўқитиш фақат бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотнинг аккредитациясидан ўтган ўқув марказлари томонидан амалга оширилади.


9. Олий таълим муассасалари ҳар йили 10 январга қадар педагог кадрларни йиллик ўқитиш жадвалини (муддатларини кўрсатган ҳолда фанлар (курслар) бўйича) тасдиқлайди ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу маълумотларни олий таълим муассасалари бўйича умумлаштиради ва 31 январга қадар Молия вазирлигига тақдим этади.


10. Давлат органлари ҳар йили 10 январга қадар ўзининг ходимларини йиллик ўқитиш жадвалини (муддатларини кўрсатган ҳолда фанлар (курслар) бўйича) тасдиқлайди ҳамда 31 январга қадар Молия вазирлигига тақдим этади.


11. Олий таълим муассасаларининг педагог кадрлари, шунингдек, давлат органлари ходимлари таркибида ўзгаришлар рўй берганда ўқитиш жадвалига ўзгартиришлар киритилади ҳамда ушбу ўзгартиришлар тасдиқлангандан сўнг бу ҳақида беш иш куни мобайнида Молия вазирлигига ахборот тақдим этилади.


12. Талабгорлар аккредитациядан ўтган ўқув марказларини мустақил равишда танлайди.


13. Талабгорларни ўқитиш харажатлари, улар ўқув курсини муваффақиятли якунлаган тақдирда, Молия вазирлиги томонидан аккредитациядан ўтган ўқув марказларига қоплаб берилади.


14. Аккредитациядан ўтган ўқув маркази ҳар бир ўқув курси бошланган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида унда қатнашаётган талабгорлар рўйхатини Молия вазирлигига тақдим этади.


15. Ўқитиш, шу жумладан, интерфаол усулларни қўллаган ҳолда ўқитиш харажатлари аккредитациядан ўтган ўқув марказларига ўқув курсини муваффақиятли якунлаган ҳар бир иштирокчи учун ўқув маркази томонидан тақдим этилган ўқитиш қиймати бўйича, бироқ қуйидаги миқдорлардан ошмайдиган суммада қоплаб берилади:

ҲХС бўйича молиявий ҳисобот" курси ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасидаги бошқа курсларучун - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн икки баравари миқдорида;

"Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR АССА)" курси учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида.


16. Аккредитациядан ўтган ўқув маркази ўқув курси якунлангандан сўнг Молия вазирлигига ўқув курсини муваффақиятли якунлаган талабгорлар учун ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ушбу Низомга 2-иловада келтирилган МҲХС бўйича ўқитиш харажатларини қоплаб бериш тўғрисида ариза тақдим этади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ушбу Низомга 3-иловада келтирилган ўқув курсини муваффақиятли якунлаган талабгорлар тўғрисида маълумотнома;

маълумотномада кўрсатилган талабгорлар билан ўқув курсида таълим олиш тўғрисида тузилган шартнома нусхалари;

ўқув курси юзасидан талабгорларга тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактуралар нусхалари;

ўқув курсини муваффақиятли тугатганлиги тўғрисида талабгорларга берилган ҳужжат нусхалари;

ўқув марказининг ёки ўқув курсининг аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;

давлат органи ходими, олий таълим ташкилоти педагог кадри ёки талабаси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ёхуд маълумотнома;

олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси (ушбу ҳужжат фақат олий таълим ташкилотларининг битирувчилари учун тақдим этилади).

17. Ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган ҳужжатлар аккредитациядан ўтган ўқув марказлари томонидан Молия вазирлигига почта ёки электрон алоқа воситалари орқали тақдим этилади.

Аккредитациядан ўтган ўқув марказлари тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун жавоб беради.


18. Молия вазирлиги ариза тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ўқитиш харажатларининг қоплаб берилиши ёки қоплаб берилишини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


19. Ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этилганда ёки тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки сохта маълумотлар мавжуд бўлганда ўқитиш харажатларини қоплаб бериш рад этилади.


20. Ўқитиш харажатларининг қоплаб берилиши рад этилган тақдирда, Молия вазирлиги аккредитациядан ўтган ўқув марказини, рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда, уч иш куни ичида электрон шаклда хабардор қилади.


21. Ўқитиш харажатларининг қоплаб берилиши рад этилган аккредитациядан ўтган ўқув маркази рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этгандан сўнггина қайта ариза бериши мумкин.



4-БОБ. БУХГАЛТЕРЛАРНИ ХАЛҚАРО СЕРТИФИКАТЛАШ

ДОИРАСИДА ИМТИҲОНЛАРНИ ТОПШИРИШ

ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


22. Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида фақат Ўзбекистон Республикасида дастлабки рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтказиш харажатлари қоплаб берилади.


23. Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида Ўзбекистон Республикасида дастлабки рўйхатдан ўтиш харажатлари талабгорларга тўлиқ ҳажмда қоплаб берилади.


24. Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида ҳар бир фан (курс) бўйича имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтиш харажатлари талабгорга қуйидаги тартибда қоплаб берилади:

биринчи марта имтиҳон топширганда (биринчи уриниш) - рўйхатдан ўтиш суммасининг 50 фоизи имтиҳон топширгунга қадар, қолган қисми - имтиҳонни муваффақиятли топширгандан сўнг қоплаб берилади;

иккинчи марта имтиҳон топширганда (иккинчи уриниш) - рўйхатдан ўтиш суммасининг 50 фоизи имтиҳонни муваффақиятли топширган тақдирда қоплаб берилади.


25. Имтиҳон топшириш харажатларини қоплаш халқаро сертификатни олиш учун имтиҳон ўтказувчи (халқаро сертификатни берувчи) ташкилот томонидан белгиланган тўлов суммаси миқдорида амалга оширилади.


26. Имтиҳон топшириш учун тўловлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида чет эл валютасида белгиланган ҳамда тўловлар чет эл валютасида амалга оширилган бўлса, ушбу харажатларни қоплаш чет эл валютасида амалга оширилган операция санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича миллий валюта - сўмда қайта ҳисобланади ва қопланади.


27. Имтиҳон топшириш харажатларини қоплаш миллий валюта - сўмда амалга оширилади ва талабгорнинг шахсий банк картасига ўтказиб берилади.


28. Талабгор имтиҳон топшириш харажатларининг қоплаб берилиши бўйича қуйидаги ҳужжатларни Молия вазирлигига тақдим этади:

ушбу Низомга 4-иловада келтирилган дастлабки рўйхатдан ўтиш ва имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтиш харажатларини қоплаб бериш тўғрисидаги ариза;

паспорт нусхаси ёки идентификация ID-карта маълумотлари;

имтиҳон топшириш харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (тўлов ҳужжатлари, инвойс ва бошқалар);

олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси (ушбу ҳужжатни фақат олий таълим муассасаларининг битирувчилари тақдим этади);

олий таълим муассасасининг талабаси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ёки маълумотнома (ушбу ҳужжатни фақат олий таълим муассасасининг талабалари тақдим этади);

давлат органи ходими, олий таълим ташкилоти педагог кадри эканлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ёки маълумотнома;

имтиҳонни мувафаққиятли топширганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси (рўйхатдан ўтиш суммасининг қолган 50 фоизи бўйича);

хизмат кўрсатувчи банк муассасаси ва банк картасининг реквизитлари.


29. Ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган ҳужжатлар талабгор томонидан Молия вазирлигига почта, бевосита талабгорларнинг ўзи томонидан ёкиэлектрон алоқа воситалари орқали тақдим этилади.


30. Молия вазирлиги ариза тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида имтиҳон топшириш харажатларининг қоплаб берилиши ёки қоплаб берилишини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


31. Ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этилганда ёки тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёхуд сохта маълумотлар мавжуд бўлганда, имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш рад этилади.


32. Имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш рад этилган тақдирда, Молия вазирлиги талабгорни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда, уч иш куни ичида электрон шаклда хабардор қилади.


33. Имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш рад этилган талабгор рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этгандан кейингина қайта ариза бериши мумкин.



5-БОБ. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО

СТАНДАРТЛАРИ БЎЙИЧА ЎҚИТИШ ВА БУХГАЛТЕРЛАРНИ

ХАЛҚАРО СЕРТИФИКАТЛАШ ДОИРАСИДА ИМТИҲОНЛАРНИ

ТОПШИРИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

МАНБАЛАРИ


34. Ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.


35. Ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатларини қоплаш учун Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида зарур бўлган маблағлар ажратилишини таъминлайди.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


36. Ариза берувчилар улар томонидан тақдим қилинган аризалар ҳамда уларга илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларда кўрсатиб ўтилган ахборотнинг ишончлилиги учун жавоб беради.


37. Молия вазирлиги ушбу Низомда назарда тутилган харажатларни қоплаш мақсадида олинган ариза берувчи тўғрисидаги махфий маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши лозим.


38. Олий таълим муассасалари ва давлат органлари ўзларининг расмий веб-сайтларида аккредитациядан ўтган ўқув марказларида ўқишни тугатган ҳамда имтиҳонларни топширган ходимлари тўғрисидаги маълумотларнинг мунтазам равишда эълон қилинишини таъминлайди.


39. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Вақтинчалик низомга

1-ИЛОВА



Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари

бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро

сертификатлаш доирасида имтиҳонларни

топшириш харажатларини қоплаб бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Ижро муддати



I босқич

Олий таълим муассасалари, давлат органлари, аккредитациядан ўтган ўқув марказлари


Олий таълим муассасаларининг педагог кадрлари, талабалари, битирувчилари ва давлат органлари ходимларининг (кейинги ўринларда - талабгорлар) ўқиш жадвали тасдиқланади ва ўқув машғулотлари ўтказилади.


Ўқитиш жадвали ва ўқув машғулотлари жадвалига мувофиқ









II босқич

Аккредитациядан ўтган ўқув марказлари, Молия вазирлиги


Аккредитациядан ўтган ўқув марказлари томонидан ўқув курси якунлангандан сўнг уни муваффақиятли тугатган талабгорларучун ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ҳужжатлар Молия вазирлигига тақдим этилади.


Ўқув курси якунлангандан сўнг ўқув марказининг хоҳишига кўра









III босқич

Молия вазирлиги, аккредитациядан ўтган ўқув марказлари


Аккредитациядан ўтган ўқув марказларига талабгорларни ўқитиш харажатлари Молия вазирлиги томонидан қоплаб берилади.


Ҳужжатлар кўриб чиқилиб, қарор қабул қилингандан сўнг 3 иш кунида









IV босқич

Талабгорлар, аккредитациядан ўтган ўқув марказлари


Талабгорлар бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида Ўзбекистон Республикасида дастлабки рўйхатдан ва имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтади.


Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида ўтказиладиган имтиҳонлар бўйича белгиланган рўйхатдан ўтиш муддатларида









V босқич

Талабгорлар, Молия вазирлиги


Талабгорлар томонидан бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида Ўзбекистон Республикасида дастлабки рўйхатдан ўтиш ва имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ҳужжатлар Молия вазирлигига тақдим этилади.


Ўзбекистон Республикасида дастлабки рўйхатдан ва имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтгандан сўнг талабгорнинг хоҳишига кўра









VI босқич

Молия вазирлиги, талабгорлар


Талабгорларга Ўзбекистон Республикасида дастлабки рўйхатдан ўтиш ва имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтиш харажатлари Молия вазирлиги томонидан қоплаб берилади.


Ҳужжатлар кўриб чиқилиб, қарор қабул қилингандан сўнг 3 иш кунида



     





Вақтинчалик низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлигига



Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича

ўқитиш харажатларини қоплаб бериш тўғрисида

АРИЗА


____________________________________ ўқув маркази 20__ йил "__" ___________дан "__" _________гача муддатда "МҲХС бўйича молиявий ҳисобот" ёки "Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR АССА)" ўқув курсини* ўтказди. Ушбу ўқув курсини "__" нафар ўқувчи (иштирокчи) муваффақиятли якунлади. Шу сабабли ўқув марказининг ушбу курс бўйича ўқитиш харажатларини қоплаб беришингизни сўраймиз. Ўқитиш харажатларини қоплаш учун жами _________ сўм миқдорида маблағ ажратилиши талаб этилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:


1. _________________________________________________________


2. _________________________________________________________


3. _________________________________________________________


4. _________________________________________________________

Ўқув марказининг почта манзили:


СТИР рақами:


Электрон почта манзили:


Ўқув марказининг почта манзили:


Ҳисобварақ / банк реквизитлари:




  

(ариза берувчи раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.)


(имзо)

20___ йил _______________


*) Тегишли курснинг тагига чизиш орқали белгилаш лозим.






Вақтинчалик низомга

3-ИЛОВА



Ўқув курсини муваффақиятли якунлаган талабгорлар

тўғрисида маълумотномалар шакллари*


I. ______________________ ўқув марказида

20__ йил "__" _________дан "__" _________гача ўтказилган

ҲХС бўйича молиявий ҳисобот" ёки "Халқаро молиявий

ҳисобот бўйича диплом (DipIFR АССА)" ўқув курсини

муваффақиятли якунлаган олий таълим муассасаларининг

"Бухгалтерия ҳисоби" ва "Аудит" фанлари бўйича

педагог кадрлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Фамилияси, исми

ва отасининг исми


ЖШШИР

(ПИНФЛ)

маълумотлари


Олий таълим

муассасасининг

номи


Лавозими


Тел. рақами














II.____________________________________ ўқув марказида

20__ йил "__" _________дан "__" _________гача ўтказилган

ҲХС бўйича молиявий ҳисобот" ёки "Халқаро молиявий

ҳисобот бўйича диплом (DipIFR АССА)"ўқув курсини

муваффақиятли якунлаган давлат органи

ходимлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Фамилияси, исми

ва отасининг исми


ЖШШИР

(ПИНФЛ)

маълумотлари


Давлат органининг

номи


Лавозими


Тел. рақами














III.____________________________________ ўқув марказида

20__ йил "__" _________дан "__" _________гача ўтказилган

ҲХС бўйича молиявий ҳисобот" ёки "Халқаро молиявий

ҳисобот бўйича диплом (DipIFR АССА)" ўқув курсини

муваффақиятли якунлаган олий таълим муассасалари

талабалари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Фамилияси, исми

ва отасининг исми


ЖШШИР

(ПИНФЛ)

маълумотлари


Олий таълим

муассасасининг

номи


Таълим йўналиши

ва босқичи


Тел. рақами














IV. _________________________________ ўқув марказида

20__ йил "__" _________дан "__" _________гача ўтказилган

ҲХС бўйича молиявий ҳисобот" ёки "Халқаро молиявий

ҳисобот бўйича диплом (DipIFR АССА)" ўқув курсини

муваффақиятли якунлаган олий таълим муассасалари

битирувчилари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Фамилияси, исми

ва отасининг

исми


ЖШШИР

(ПИНФЛ)

маълумотлари


Олий таълим

муассасасининг

номи


Олий таълим

муассасасини

битирган санаси

(йил, ой, кун)


Тел. рақами














        

*) Ушбу маълумотномалар аккредитациядан ўтган ўқув маркази томонидан Молия вазирлигига тақдим этилади.






Вақтинчалик низомга

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлигига


___________________________да яшовчи

(яшаш манзили)

_________________________________ дан

(ариза берувчининг Ф.И.О)

_____________________________________

(телефон рақами)

_____________________________________

(электрон почта манзили)

Дастлабки рўйхатдан ўтиш ва имтиҳон топшириш

учун рўйхатдан ўтиш харажатларини

қоплаб бериш тўғрисида

АРИЗА


Менга бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида ("МҲХС бўйича молиявий ҳисобот" ёки "Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR АССА)")* дастлабки рўйхатдан ўтиш ва имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтиш харажатларини қоплаб беришингизни сўрайман.

Иш (ўқиш) жойи ва лавозими:


        

(ташкилот ва лавозим номи)

Аризага қуйидагилар илова қилинади:


1. _________________________________________________________


2. _________________________________________________________


3. _________________________________________________________


4. _________________________________________________________


5. _________________________________________________________


20___ йил "___" __________


Шахсий имзо __________________


*) Тегишли фан (курс)нинг тагига чизиш орқали белгилаш лозим.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 январь







































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск