Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Основы трудового законодательства / Документы по оплате труда / Оплата труда в отдельных отраслях / Образование. Наука /

Мактабгача таълим ва тарбиянинг Давлат стандарти (ЎзР ВМ 22.12.2020 й. 802-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 22 декабрдаги

802-сон қарорига

1-ИЛОВА



Мактабгача таълим ва тарбиянинг

ДАВЛАТ СТАНДАРТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти (кейинги ўринларда - давлат стандарти) давлат стандартининг мақсади ва асосий вазифаларини, принципларини, таркибий қисмларини, давлат стандартларини жорий этиш ҳамда унинг талабларига риоя этилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.

Давлат стандартини амалга оширишда мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастурини, мактабгача ёшдаги болаларга мактабгача таълим ва тарбия бериш соҳасидаги ўқув-методик қўлланмаларни, методик тавсияларни ишлаб чиқиш, шунингдек, мактабгача таълим ташкилотларини лойиҳалаштириш, қуриш, жиҳозлаш ва уларнинг фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинади.


2. Давлат стандартини ишлаб чиқиш қуйидаги ҳужжатларга асосланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги, "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги, "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 сентябрдаги ПҚ-3261-сон ва "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 8 майдаги ПҚ-4312-сон қарорлари;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тўғрисидаги низомни ҳамда Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти уставини тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 21 ноябрдаги 929-сон, "Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 13 майдаги 391-сон, "Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 9 сентябрдаги 754-сон қарорлари;

O`z DSt 1.0-98. "Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Асосий қоидалар";

O`z DSt 1.1-92. "Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Ўзбекистон Республикаси стандартларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиблари";

O`z DSt 1.5-93. "Стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларни кўриб чиқиш, текшириш, ўзгартириш киритиш ва бекор қилиш тартиби";

O`z DSt 1157:2008. Ҳужжатларни унификациялаштириш тизими. Ташкилий-фармойиш ҳужжатлар тизими. Ҳужжатларни расмийлаштиришга бўлган талаблар;

O`z DSt 1.8:2009. Асосий қоидалар. Тавсиялар.


3. Давлат стандартини бажариш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча мактабгача таълим ташкилотлари учун мажбурийдир.


4. Давлат стандарти камида беш йилда бир марта қайта кўриб чиқилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ СТАНДАРТИНИНГ

МАҚСАДИ ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


5. Давлат стандартининг мақсади - мактабгача таълим тизимини замонавий талабларга асосланган ҳолда ташкил этиш, болаларни соғлом ва ҳар томонлама етук қилиб вояга етказиш, таълим-тарбия жараёнига самарали таълим ва тарбия шакллари ҳамда усулларини жорий этиш ҳамда маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, шунингдек, таълим-тарбия жараёнининг ҳажмига, мазмунига ва сифатига, мактабгача таълим ташкилотини қуриш ва жиҳозлашга, мактабгача ёшдаги болаларнинг соғлом овқатланишини ва хавфсизлигини ташкил этишга доир мажбурий минимум талабларни жорий этиш ва назоратини ташкил этишдан иборат.


6. Давлат стандартининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

мактабгача таълимнинг мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилаш;

миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятлар асосида тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;

ўқув-тарбия жараёнига инновацион педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

таълим-тарбия фаолияти сифатини назорат қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;

мактабгача таълим ташкилотларида тўлақонли ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этишга бўлган санитария-гигиеник талабларни белгилаш;

мактабгача таълим ташкилотларини қуриш меъёрларини тартибга солиш;

мактабгача таълим ташкилотларини ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник, реабилитацион воситалар билан жиҳозлаш;

мактабгача таълим ташкилотларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қўйиладиган талабларга мувофиқлигини таъминлаш.



3-БОБ. ДАВЛАТ СТАНДАРТИНИНГ

АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ


7. Давлат стандартининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

тарбияланувчининг интилишлари, қобилияти ва қизиқишлари устуворлиги;

ҳар бир боланинг, шу жумладан, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган боланинг мактабгача таълим ва тарбия олишга бўлган ҳуқуқини амалга ошириш имкониятининг тенглиги;

давлат стандартининг таълим соҳасидаги давлат ва жамият талабларига мослиги;

мактабгача таълимнинг бошқа таълим турлари ва босқичлари билан узлуксизлиги ва таълим мазмунининг узвийлиги;

мактабгача таълим мазмунининг республикадаги барча ҳудудларда бирлиги ва яхлитлиги;

мактабгача таълимнинг мазмуни, шакли, воситалари ва усулларини танлашда инновация технологияларига асосланилганлиги;

хорижий мамлакатларнинг таълим соҳасида меъёрларни белгилаш тажрибасидан миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш.



4-БОБ. ДАВЛАТ СТАНДАРТИНИНГ

ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ


8. Давлат стандартининг таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат:

Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари (1-илова);

Мактабгача таълим ташкилотининг давлат ўқув дастури (2-илова);

Мактабгача таълим ташкилотларини ўйинлар тўплами, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник, реабилитация воситалари билан жиҳозлаш меъёрлари (3-илова).

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тўлақонли ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этишдаги гигиеник талаблар, мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш-лойиҳалаш ишлари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қўйиладиган талаблар тегишли қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади.


9. Мактабгача таълимнинг намунавий ўқув режаси (кейинги ўринларда - намунавий ўқув режа) мактабгача таълим ташкилотларида ўтказиладиган машғулотларнинг номи, энг кам (минимал) ҳажми ва уларнинг ёши бўйича тақсимоти белгиланган ҳужжат ҳисобланади.


10. Намунавий ўқув режа мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни ўтказиш учун асос ҳисобланади.


Мактабгача таълимнинг намунавий ўқув

РЕЖАСИ

3 дан 4 ёшгача бўлган гуруҳларда ўтказиладиган машғулотларнинг тахминий сони


Т/р

Машғулотлар номи


Ўқув йили мобайнида


Соғломлаштириш даври мобайнида


ҳафта

мобай-

нида


ой

мобай-

нида


ўқув йили

мобай-

нида


ҳафта

мобай-

нида


ой

мобай-

нида


Соғломлаш-

тириш даври

мобайнида


1.

Атрофдаги олам билан таништириш


1

4

36

1

4

12

экспериментлар - амалий тажриба


2.

Табиат билан таништириш


1

4

36

ўйинлар-

виктори-

налар


1

3

3.

Бадиий адабиёт


4.

Нутқни ривожлантириш


1

4

36

1

4

12

5.

Сенсор тарбия


1

4

36

ўйинлар

1

3

6.

Элементар математика


7.

Расм чизиш


2

8

72

1

4

12

8.

Аппликация


1 нав-

батма-

навбат


2

36

1

4

12

9.

Конструкциялар тузиш


2

10.

Пластилин, лойдан ясаш


1

4

36

1

4

12

11.

Жисмоний тарбия


2 (битта-

си тоза

ҳавода)


8

72

ҳордиқ


1

3

12.

Мусиқа


2

8

72

ҳордиқ

1

3

Жами:


12

48

432

5

24

72

4 дан 5 ёшгача бўлган гуруҳларда ўтказиладиган машғулотларнинг тахминий сони

Т/р

Машғулотлар номи


Ўқув йили мобайнида


Соғломлаштириш даври мобайнида

ҳафта

мобай-

нида


ой

мобай-

нида


ўқув йили

мобай-

нида


ҳафта

мобай-

нида


ой мобай-

нида


Соғломлаш-

тириш даври

мобайнида


1.

Атрофдаги олам билан танишиш


1

4

36

1

4

12

Экспериментлар- амалий тажриба


2.

Табиат билан танишиш


1

4

36

1

4

12

3.

Нутқни ривожлантириш


2

8

72

1

4

12

4.

Бадиий адабиёт


1

4

36

виктори-

налар


1

3

5.

Элементар математика


1

4

36

ман-

тиқий

ўйинлар


1

3

мантиқий фикрлаш


6.

Расм чизиш


2

8

72

1

4

12

7.

Аппликация


1 нав-

батма-

навбат


2

36

1

4

12

8.

Конструкциялар тузиш


2

9.

Пластилин, лойдан ясаш


1

4

36

1

4

12

10.

Жисмоний тарбия


2 (битта-

си тоза

ҳавода)


8

72

спорт

ўйин-

лари


1

3

11.

Мусиқа


2

8

72

ҳордиқ

1

3

Жами:


14

56

504

6

28

84

5 дан 6 ёшгача бўлган гуруҳларда ўтказиладиган машғулотларнинг тахминий сони

Т/р

Машғулотлар номи


Ўқув йили мобайнида


Соғломлаштириш даври мобайнида


ҳафта

мобай-

нида


ой

мобай-

нида


ўқув йили

мобай-

нида


ҳафта

мобай-

нида


ой

мобай-

нида


Соғломлаш-

тириш даври

мобайнида


1.

Атрофдаги олам билан танишиш


2

8

72

1

4

12

экспериментлар - илм-фан


2.

Табиат билан танишиш


1

4

36

1

4

12

3.

Нутқни ривожлантириш


2

8

72

1

4

12

4.

Бадиий адабиёт


1

4

36

виктори-

налар


1

3

5.

Иккинчи тилни ўрганиш


2

4

36

ўйин-

лар


ўйин-

лар


ўйинлар


6.

Элементар математика


1

4

36

ман-

тиқий

ўйинлар

1

3

мантиқий фикрлаш


7.

Расм чизиш


2

8

72

1

4

12

8.

Аппликация


1 нав-

батма-

навбат


2

36

1

4

12

9.

Конструкциялар тузиш


2

10.

Пластилин, лойдан ясаш


1

4

36

1

4

12

11.

Жисмоний тарбия


2 (битта-

си тоза

ҳавода)


8

72

спорт

ўйин-

лари


1

3

12.

Мусиқа


2

8

72

ҳордиқ

1

3

Жами:


17

64

576

6

28

84

6 дан 7 ёшгача бўлган гуруҳларда ўтказиладиган машғулотларнинг тахминий сони

Т/р

Машғулотлар номи


Ўқув йили мобайнида


Соғломлаштириш даври мобайнида

ҳафта

мобай-

нида


ой

мобай-

нида


ўқув йили

мобай-

нида


ҳафта

мобай-

нида


ой

мобай-

нида


соғломлаш-

тириш даври

мобайнида


1.

Атрофдаги олам билан танишиш


2

8

72

1

4

12

экспериментлар - илм-фан


2.

Табиат билан танишиш


1

4

36

1

4

12

3.

Нутқни ривожлантириш


1

4

36

1

4

12

4.

Саводхонликка ўргатиш


1

4

36

ўйин-

лар


1

3

5.

Бадиий адабиёт


1

4

36

викто-

рина-

лар


1

3

7.

Иккинчи тилни ўрганиш


2

4

36

1

4

12

8.

Элементар математика


2

8

72

манти-

қий

ўйинлар


1

3

мантиқий фикрлаш


9.

Расм чизиш


2

8

72

1

4

12

10.

Аппликация


1 нав-

батма-

навбат


2

36

1

4

12

11.

Конструкциялар тузиш ва қўл меҳнати


2

12.

Пластилин, лойдан ясаш


1

4

36

1

4

12

13.

Жисмоний тарбия


2 (битта-

си тоза

ҳавода)


8

72

спорт

ўйин-

лари


1

3

14.

Мусиқа


2

8

72

ҳордиқ

1

3

Жами:


18

68

612

7

33

99

Болалар билан қисқа муддатли гуруҳларда ўтказиладиган

машғулотларнинг тахминий сони

Т/р

Фаолият турлари


Ўтказиш даврийлиги


1.

Болаларнинг эркин, мустақил фаолияти


Ҳар куни

2.

Ўйин фаолияти


Ҳар куни

3.

Тасвирий фаолият


Ҳафтасига 2 марта

4.

Ўрганувчи тадқиқий фаолият (атрофдаги оламни англаш)


Ҳафтасига 2 марта

5.

Табиат билан танишув


Ҳафтасига 1 марта

6.

Математика


Ҳафтасига 2 марта

7.

Мусиқа


Ҳафтасига 2 марта

8.

Жисмоний маданият


Ҳафтасига 2 марта

9.

Нутқни ривожлантириш


Ҳафтасига 1 марта

10.

Саводхонликка ўргатиш


Ҳафтасига 1 марта

Жами


15 соат

5-БОБ. ДАВЛАТ СТАНДАРТИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ


11. Ўзбекистон Республикасида давлат стандартини жорий этиш, мувофиқлаштириш, унга методик раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади.


12. Давлат стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.



6-БОБ. ДАВЛАТ СТАНДАРТИ ТАЛАБЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


13. Давлат стандарти талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишнинг мақсади - давлат стандартида белгиланган талабларни бажариш даражасини аниқлаш, зарур чора-тадбирларни амалга ошириш асосида таълим-тарбия сифатини таъминлашдан иборат.


14. Мактабгача таълим ташкилотларида давлат стандарти талабларига риоя этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қуйидагича амалга оширилади:

илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари ижроси;

мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат ўқув дастурининг бажарилиши;

давлат мактабгача таълим ташкилотларида тўлақонли ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этишга бўлган гигиеник талабларга риоя этилиши;

давлат мактабгача таълим ташкилотларини қуришда идоравий қурилиш меъёрларига риоя этилиши;

давлат мактабгача таълим ташкилотларини ўйинлар тўплами, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш;

давлат мактабгача таълим ташкилотларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қўйиладиган талабларига риоя этилишини таҳлил қилиш.


15. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида таълим сифатини назорат қилишнинг турлари қуйидагилардан иборат:


ички назорат - давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари ҳамда мактабгача таълимни бошқариш бўйича юқори турувчи туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бошқармлари томонидан амалга оширилади;


ташқи назорат - қонун ҳужжатларида белгиланган давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини текшириш ваколатига эга бўлган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилади;


жамоатчилик назорати - маҳалла ва қишлоқ фуқарорлар йиғинларида ташкил этиладиган жамоатчилик комиссияси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади;


миллий ва халқаро даражада баҳолаш - ҳукуматнинг тегишли қарори ҳамда халқаро шартномалар талаблари асосида мактабгача таълим бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар, жумладан, халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


16. Давлат стандарти талабларинингбузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Давлат стандартига

1-ИЛОВА



Илк ва мактабгача ёшдаги болалар

ривожланишига қўйиладиган

ДАВЛАТ ТАЛАБЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари (кейинги ўринларда - давлат талаблари) илк ва мактабгача ёшдаги болаларни (кейинги ўринларда - болалар) ҳар томонлама ривожлантириш, таълим-тарбия бериш, мактаб таълимига тайёрлаш бўйича давлат талабларини белгилайди.

Давлат талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, қуйидаги таълим ташкилотларига нисбатан қўлланилади:

давлат мактабгача таълим ташкилотлари;

нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари;

мактабгача ёшдаги гуруҳлари мавжуд бўлган "Меҳрибонлик" уйлари ва "Болалар шаҳарчалари".


2. Мактабгача таълим турлари учун кадрлар тайёрловчи ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари, мактабгача таълим турлари бўйича педагогик кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни амалга оширадиган ташкилотлар, мактабгача ёшдаги болалар тарбия олаётган оилалар давлат талабларига риоя қилишлари лозим.


3. Давлат талабларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


мактабгача таълим - мактабгача ёшдаги болалар қизиқиши, иқтидори, индивидуал руҳий ва жисмоний хусусиятлари, маданий эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ҳамда болада маънавий меъёрларнинг шаклланиши, ҳаётий ва ижтимоий тажриба эгалланишини кўзда тутган ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган яхлит жараён;


ривожланиш - инсон танаси тузилиши, руҳияти ва хулқида биологик жараёнлар ҳамда атроф муҳит таъсирида рўй берадиган ўзгаришлар;


ривожланиш соҳаси - бола ривожланишидаги аниқ бир йўналишлар;


кичик соҳа - соҳанинг кичик гуруҳлари. Асосий соҳаларнинг кичик соҳаси ривожланишнинг маълум бир томонларини ўз ичига қамраб олади ва уларнинг аниқ бир йўналишини кўрсатиб беради;


кутилаётган натижа - болаларда кутилаётган билим, кўникма ва малакалар кўрсаткичи;


бола тарбиясининг мажмуи - маълум бир ёш даврига хос бўлган вазифаларни мақсадли бажариш учун етарли бўлган боланинг билими, кўникмаси ва малакаси ҳамда қадриятлари;


интеграция - бола таълими ва ривожланишидаги мазмун таркибий қисмлари ўртасидаги боғлиқлик;


инклюзив таълим - болаларнинг алоҳида таълим эҳтиёжлари ва индивидуал имкониятларини инобатга олган ҳолда таълим ва тарбия олинишини тенг таъминловчи жараён;


рефлексив фаолият - болада ўз тушунчалари ва хатти-ҳаракатларини англаш ва мустақил таҳлил қилиши асосида хулосалар шаклланиши жараёни;


"Мен" концепцияси - боланинг ўзи ҳақидаги англанган тасаввурлари тизими, унинг рефлексив фаолиятининг бир қисми.



2-БОБ. ДАВЛАТ ТАЛАБЛАРИНИНГ

МАҚСАДИ ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


4. Давлат талабларининг мақсади - мамлакатда ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, хорижий мамлакатлар илғор тажрибаси ҳамда илм-фан ютуқлари ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини инобатга олган ҳолда мактабгача таълим тизимида маънавий баркамол ва интеллектуал жиҳатдан ривожланган шахсни тарбиялаш.


5. Давлат талабларининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланиши, таълим-тарбияси мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилаш;

миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятлар асосида болаларга таълим-тарбия бериш, ривожлантиришнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;

таълим-тарбия жараёнига педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

кадрларни мақсадли ва сифатли тайёрлаш учун таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш.



3-БОБ. ДАВЛАТ ТАЛАБЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ


6. Давлат талаблари қуйидаги асосий принципларга асосланади:

боланинг ноёблиги;

"Мен" концепцияси ва шахсий таълимини яратишда боланинг фаол роли;

боланинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлашнинг муҳимлиги;

бола таълими ва ривожланишида катталарнинг асосий роли;

болалар ривожланишида индивидуал фарқланишлар мавжудлиги сабабли ҳар бир болага мослашувчан бўлиб, индивидуал вариативлик асосида ёндашиш.



4-БОБ. ДАВЛАТ ТАЛАБЛАРИНИНГ ТАРКИБИ


7. Давлат талаблари ривожланиш соҳалари интеграциясини назарда тутади ва бола ривожланишига кўмаклашади.

Давлат талаблари туғилгандан 7 ёшгача бўлган болаларнинг бешта асосий ривожланиш соҳаларига бўлинган. Ҳар бир ривожланиш соҳаси ўз ўрнида кичик соҳаларга бўлинган бўлиб, улар ҳар бир ёш гуруҳига мос бир нечта талаблардан (кутилаётган ривожланиш кўрсаткичларидан) иборат.


8. Давлат талаблари боланинг қуйидаги ривожланиш соҳалари бўйича белгиланади:

жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши;

ижтимоий-ҳиссий ривожланиш;

нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари;

билиш жараёнининг ривожланиши;

ижодий ривожланиш.


9. "Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши" соҳаси қуйидаги кичик соҳаларга бўлинади:

йирик моторика;

майда моторика;

сенсомоторика;

соғлом турмуш тарзи ва хавфсизлик.


10. "Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш" соҳаси қуйидаги кичик соҳаларга бўлинади:

"Мен" концепцияси;

ҳиссиётлар ва уларни бошқариш;

ижтимоийлашув, катталар ва тенгдошлар билан мулоқот.


11. "Нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари" соҳаси қуйидаги кичик соҳаларга бўлинади:

нутқ ва тил;

ўқиш малакаси;

қўл бармоқлари майда моторикаси.


12. "Билиш жараёнининг ривожланиши" соҳаси қуйидаги кичик соҳаларга бўлинади:

интеллектуал-англаш малакалари;

элементар математик малакалар;

тадқиқий-билиш ва самарали рефлексив фаолият.


13. "Ижодий ривожланиш" соҳаси қуйидаги кичик соҳаларга бўлинади:

дунёни бадиий тасаввур этиш;

бадиий-ижодий қобилиятлар.


14. Давлат талаблари асосидаги ёш даврлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

гўдаклик (туғилгандан 1 ёшгача);

эрта ёшдаги болалик (1 ёшдан 3 ёшгача);

кичик мактабгача ёш (3 ёшдан 4 ёшгача);

ўрта мактабгача ёш (4 дан 5 ёшгача);

катта мактабгача ёш (5 ёшдан 6 ёшгача);

мактабга тайёрлов ёши (6 ёшдан 7 ёшгача).


15. Илк ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган талаблар мазкур Давлат талабларига 1-иловада белгиланган.


16. Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган талаблар мазкур давлат талабларига 2-иловада белгиланган.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


17. Мазкур Давлат талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Илк ва мактабгача ёшдаги болалар

ривожланишига қўйиладиган

давлат талабларига

1-ИЛОВА



Илк ёшдаги болалар ривожланишига қўйилаётган

ТАЛАБЛАР

ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШ ВА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ


Кичик соҳа: Йирик моторика


Талаб: Бола ўз танаси ва унинг аъзоларини бошқаради, мақсадли тўғри ҳаракатланади


0-1 ёш


1-2 ёш


2-3 ёш


КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

боши ва кўкрагини кўтаради;

орқасидан қорнига ва қайта ўгирилади;

ёрдамсиз ўтиради;

оёқларини излайди ва топиб, оғзига тортади;

турли йўналишларда эмаклайди;

тўрт оёқлаб ҳаракатланади;

тиргакка суянган ҳолда оёқда туради;

катталар ёрдамида ва ёрдамисиз оёқда туради;

юра бошлайди;

кичик тўсиқлар устидан хатлаб ўтади.


катталар ёрдамисиз турли йўналишларда юради;

тиззасига ўтиради;

югуради;

энгашиб ўйинчоқларни олади;

зинапоядан юқорига қадамба-қадам кўтарилади.


бир оёқда туриб мувозанатни сақлайди;

мустақил зинапоядан кўтарилади ва тушади;

тепаликдан сирғаниб тушади;

икки оёқлаб бир жойда сакрайди, олдинга силжиб сакрайди;

кичик тўсиқлар устидан сакраб ўтади;

ёпиқ эшикни очади, эшикдан киради ва чиқади;

уч оёқли велосипедда учади.


БОЛАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТ

болани севимли ўйинчоғи яқинига эмаклаб келишини рағбатлантириш;

бола ўтирган ҳолатдан ётган ҳолатга тушиши ва кўтарила олиши учун юмшоқ жойни таъминлаш;

болани қориндан орқасига айланишини ва қорнига ўгирилишини рағбатлантириш;

"мен томон эмакла", "ўтир" кўрсатмалари орқали бола билан ҳамкорликда ўйинлар ташкил қилиш;

бола хатлаб ўта олиши учун уни "паст предметлар" билан таъминлаш;

вазифани мураккаблаштириш мақсадида предметлар сонини (масалан, кубикларни) аста-секин кўпайтириб бориш;

бола қизиқаётган предметига эмаклаб ёки хатлаб етишиши учун имконият яратиш.


болага тортиш, чўзиш, кўтариш имконини берувчи предметларни таклиф қилиш;

бола билан қўл ва оёқларни ҳаракатлантириб ва хиргойи қилиб ўйнаш;

бола эркин ҳаракатланиши учун хавфсиз ва мустаҳкам муҳит яратиш;

болага аравача, отчалар, кубиклар, йирик ўйинчоқ машиналар билан ўйнашни ўргатиш;

бола билан тўғри йўналишда юриш, югуриш, эмаклаш, предметларни отиш/илиб олиш имкониятини берадиган ўйинлар ўйнаш;

эрталабки бадан тарбияни очиқ ҳавода ташкиллаштириш.


боланинг ҳаракат тажрибасини турли хил жисмоний машқлар билан бойитиш;

бола билан йўналишини топиши ва бўш жойда ҳаракатланиши учун ҳаракатли ўйинлар ўтказиш;

болага кичик тепаликка чиқиш ва тушишида кўмаклашиш;

болаларни ҳаракат фаоллигини ташкил этишда жамоавий шаклларга жалб этиш;

таниш ҳаракатларни биргаликда осон ва эркин, бир маромда ва келишган ҳолда бажариш;

полда турли катаклар, йўлакчалар, доирачалар чизиш ҳамда болага қувонч ва хурсандчилик бағишлайдиган машқлар бажариш.

Кичик соҳа: майда моторика


Талаб: бола қўли ва бармоқларини турли мақсадларда мувофиқлаштиради ва ишлатади


0-1 ёш


1-2 ёш


2-3 ёш


КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

предметларни ушлайди;

предметларни бир қўлидан иккинчи қўлига олади;

бир вақтда бир неча предметларни қўлида ушлайди;

бармоқлари билан турли ўйинчоқларни айлантиради;

оддий ўйинчоқларни бўлакларга ажратади ва йиғади;

қарсак чалади;

қўлини силкитади.


кўпинча бир неча варақни ўтказиб, китоб бетларини варақлайди;

предметларни теради ва бирлаштиради (пирамида ва ҳоказо);

предметларни бураб қўяди ва бураб олади;

"бармоқлар ўйини"ни ўйнайди.


5 - 7 ҳалқали пирамидани бўлакларга ажратади ва йиғади;

тешик шаклига мос келадиган ясси ва ҳажмли шаклдаги предметларни жойлаштиради;

ҳалқага арқонни ўтказади;

катта ҳажмли содда мозайкаларни йиғади;

осон қурилиш конструкцияларини қуради;

катталар ёрдамида йирик мунчоқларни ипга ўтказади.


БОЛАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТ

ҳар бир ҳаракатни аниқ тушунтирган ҳолда ҳаракатни кўрсатиш;

қурилмалар билан ўйнаш;

болага ўйинчоқлар бериб, уларни ўрганиб чиқишига имконият бериш;

болага хавфсиз предметлар, шақилдоқлар, кичик пирамидалар ва бошқа предметларни катталар назорати остида танлаши ва саралаши учун бериш.


болага, очиш/ёпиш мумкин бўлган уй-рўзғордаги ўйинчоқ ва предметларни тақдим этиш (синмайдиган қопқоқли банкалар, кастрюллар).


бола билан мунтазам шуғулланиш: ҳамкорликда ҳайвонларни, уй-рўзғор буюмларини (ликопча, пиёла, қошиқ) лойдан ёки пластилиндан ясаш, ушбу барча предметларни чизиш;

қумдонда бола билан ўйнаш, қумдонда кичкина ўйинчоқларни бекитиш мумкин, бола эса уларни ўзи қидиради;

қўллар майда моторикасининг сенсомотор мувофиқлигини ривожлантириш учун боғлаш ўйинларини ўтказиш;

болага кубикларни йиғиш, қулфларни ёпиш ва очиш имкониятини бериш ва ҳ.к.


Кичик соҳа: Сенсомоторика


Талаб: Бола сезги органлари ёрдамида ўз ҳаракатларини бошқаришга қодир


0-1 ёш

1-2 ёш


2-3 ёш


КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

муҳитни қўллари ва оғзи билан ўрганади;

предметларни бир-бирига уради;

қарсак чалади;

қизиқтираётган объектга интилади.


ёқтирган таоми ва бошқа буюмларга қўлини чўзади;

ликопчани (пиёла) ушлайди ва ундан ичади;

сувни бир идишдан бошқасига тўкади;

икки қўли билан коптокни ирғитади;

коптокни думалатади ва отади;

оёғи билан коптокни итаради;

ипга

...
Время: 0.0099
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск