ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Чиқиндиларни қайта ишлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.2021 й. 40-сон "Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.01.2021 й.

N 40



ҚУРИЛИШ ЧИҚИНДИЛАРИ БИЛАН

БОҒЛИҚ ИШЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қурилиш ишларини амалга ошириш натижасида ҳосил бўладиган қурилиш чиқиндиларидан такрор фойдаланиш, уларни утилизация қилиш ёки қайта ишлашга йўналтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 29 сентябрдаги ПҚ-4845-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

қурилиш чиқиндиларини тўплаш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва жойлаштиришга доир асосий талаблар;

қурилиш чиқиндиларини чиқинди полигонига жойлаштириш учун топшириш ва қабул қилиш;

қурилиш чиқиндиларининг маълумотлар базасини юритиш;

қурилиш чиқиндиларини йиғиш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва жойлаштириш устидан давлат назоратини амалга ошириш.


2. Белгилансинки:

барча турдаги қурилиш чиқиндилари қоида тариқасида чиқинди чиқарувчилар томонидан устувор равишда такрорий фойдаланилиши, утилизация қилиниши ёки қайта ишланиши ёки мазкур чиқиндиларни тўплаш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва жойлаштириш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларга топширилиши (берилиши), реализация қилиниши, шунингдек, утилизация қилинмайдиган ёки қайта ишланмайдиган қурилиш чиқиндилари экологик жиҳатдан хавфсиз тарзда кўмилиши;

такрорий фойдаланишга ёки қурилиш чиқиндилари ҳосил бўлиш объекти жойлашган ҳудудда (туман ёки шаҳар) утилизация қилиш ва қайта ишлаш учун тегишли технология ва қувватларга эга ташкилотлар мавжуд бўлган тақдирда, уларни утилизация қилиш ёки қайта ишлашга йўналтирилиши;

қурилиш чиқиндиларини утилизация қилиш ва қайта ишлаш учун тегишли технология ва қувватларга эга ташкилотлар мавжуд бўлган ёки улардан такрорий фойдаланишга талаб бўлмаган тақдирда, қурилиш чиқиндилари уларни жойлаштириш учун махсус ажратилган қурилиш чиқинди полигонларига ёки қурилиш чиқинди полигонлари мавжуд бўлмаган ҳудудларда маиший чиқинди полигонларига жойлаштирилиши шарт.


3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги бинолар ва иншоотлар, шу жумладан, йўллар ва муҳандислик коммуникацияларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ёки бузиш ишларида (кейинги ўринларда - қурилиш ишлари) лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда қурилиш жараёнида ҳосил бўладиган қурилиш чиқиндилари ҳажмларини ва уларни тўплаш жойларини белгилаш, шунингдек, улар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш назарда тутилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:

2021 йил 1 майга қадар қурилиш чиқинди полигонларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қуриш ва жиҳозлаш бўйича 2022-2023 йилларга мўлжалланган манзилли дастурни тасдиқлашни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси киритилишини;

қурилиш ишларида ҳосил бўладиган қурилиш чиқиндиларини тўплаш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва полигонларга жойлаштириш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш устидан қатъий назорат ўрнатилишини;

қурилиш ишлари амалга оширилишида ҳосил бўлган қурилиш чиқиндилари белгиланмаган жойларга ташлаганлиги учун тегишли чоралар кўрилишини таъминласин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787-сон қарори билан тасдиқланган Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидаларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси А.И. Максудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 28 январдаги

40-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги

787-сон қарори билан тасдиқланган Санитария жиҳатидан

тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш

ва  улардан  фойдаланиш  ҳамда  маиший  чиқиндилар

билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча


1. 2-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"қурилиш чиқиндилари - бино ва иншоотлар, шу жумладан, йўллар ва муҳандислик коммуникацияларини ҳамда ишлаб чиқариш объектларини қуриш, реконструкция ва (ёки) монтаж қилиш, таъмирлаш ва бузиш ишларини амалга оширишда ҳосил бўладиган чиқиндилар".


2. 30-банднинг учинчи хатбошисидаги "(экологик нормативларга)" сўзлари "шунингдек, атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баёнот лойиҳа ҳужжатлари бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 январь






































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск