Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Расчеты с персоналом

Алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида истеъмол этил спиртини тақсимлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.11.2020 й. 753-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 ноябрдаги

753-сон қарорига

3-ИЛОВА



Алкоголь ва бошқа маҳсулотлар

ишлаб чиқарувчилар ўртасида истеъмол

этил спиртини тақсимлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида истеъмол этил спиртини (кейинги ўринларда - спирт) тақсимлаш тартибини белгилайди.


2. Алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар (кейинги ўринларда - ишлаб чиқарувчилар) ўртасида спиртни тақсимлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича, тасдиқланган спирт ишлаб чиқариш ва сарфлаш параметрлари доирасида ҳар чоракда амалга оширилади.

Йиллик истеъмол талаби 500 далдан ошмайдиган ишлаб чиқарувчилар учун спиртни тақсимлаш йилда бир марта, чораклар бўйича амалга оширилади.


3. Спирт тақсимоти ҳисобот чораги бошланишидан камида 10 кун олдин ишлаб чиқарувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ тақдим этиладиган аризаларга асосан амалга оширилади.

Ўз фаолиятини ҳисобот чораги давомида бошлаган ишлаб чиқарувчилар учун спирт тақсимоти ариза топширилган кундан бошлаб 5 кун ичида тақсимланмаган спирт қолдиқлари (мавжуд бўлса) асосида амалга оширилади.


4. Ариза топширган ишлаб чиқарувчининг раҳбари аризада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ҳамда спирт мақсадли сарфланиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.


5. Спирт Агентлик томонидан ўтказилган таҳлиллар асосида тақсимланади ва аризада сўралган ҳажмлардан фарқ қилиши мумкин.

Спиртни тақсимлашда:

спирт алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга истеъмол этил спиртини ишлаб чиқариш ва фойдаланиш баланси доирасида лицензия талабларини бажариш учун етарли бўлиши керак;

мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланилишидан келиб чиқиб қўшимча спирт ҳажмини харид қилиш имконияти ҳисобга олинади.


6. Таҳлил ўтказишда қуйидаги маълумотлар кўриб чиқилади:

аризада кўрсатилган маълумотлар;

алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга нисбатан ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш бўйича лицензия талаблари;

ўтган йилнинг мос даврида алкоголли ва бошқа ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми.


7. Агентлик томонидан спирт ишлаб чиқарувчилар ўртасида қуйидагиларни инобатга олган ҳолда тақсимланади:

спирт ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари ва ушбу корхоналардаги спирт қолдиқлари;

ишлаб чиқарувчининг лицензия талабларини бажариши ва ишлаб чиқариш қувватлари кўрсаткичлари;

календарь йил давомида ҳар бир спирт ишлаб чиқарувчининг ишлаб чиқарилган спиртнинг умумий ҳажмидаги улушидан келиб чиққан ҳолда.


8. Маҳсулот ҳаракати назоратини таъминлаш ва унинг ноқонуний реализациясининг олдини олиш мақсадида бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида спирт тақсимланиши уларнинг спирт ишлаб чиқарувчиларга ҳудудий яқин жойлашувига ёки ишлаб чиқариш ҳажмлари эҳтиёжларига кўра амалга оширилади.


9. Тақсимланган спирт тўғрисидаги маълумотлар Агентлик томонидан ҳисобот чораги бошланишидан камида 5 кун олдин спирт ишлаб чиқарувчиларга тақдим этилади. Ушбу маълумотларда кўрсатилган тақсимот ҳажмлари ишлаб чиқарувчиларнинг контрагентлар билан чораклик (йиллик) спирт олди-сотди шартномаларини тузишга асос бўлади.

Тақсимланган спирт ҳажмлари ишлаб чиқарувчилар томонидан шартномада белгиланган муддатларда олинмаслиги ёки олишдан воз кечилиши ушбу спирт хажимларининг Агентлик томонидан бошқа талабгорларга тақсимланишига асос бўлади.


10. Алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга белгиланган йиллик (чораклик) ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти 100 фоиздан ошган ҳолатда бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларга уларнинг аризаларида кўрсатилган ҳажмлардан ортиқча миқдорда спирт тақсимлаш тақиқланади.


11. Спирт ишлаб чиқарувчилар контрагент корхонанинг молиявий ҳолатидан келиб чиқиб спирт қийматининг камида 50 фоизини олдиндан тўлов асосида сотиши мумкин.


12. Спирт ишлаб чиқарувчи корхона алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ҳар биттаси бўйича спирт маҳсулотининг охирги партиясини юклаб жўнатганлиги ҳақидаги ёзма маълумотни (факс, электрон почта ва бошқа усулларда) бир календарь кун ичида Агентликка юбориши лозим.

Бунда Агентлик хабарнома олинган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан барча спирт ишлаб чиқарувчи корхоналарга чораклик тақсимланган спиртни тўлиқ ҳажмда олган алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи(лар) тўғрисида хабарнома юбориши лозим.


13. Ишлаб чиқарувчилар томонидан тақсимланган ҳажмдан ортиқча (агар мавжуд бўлса) миқдорда спиртни олиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

Бюджет ва мажбурий тўловлардан қарздорлик мавжуд бўлмаса;

Алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларнинг қўшимча спирт олиш учун Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича аризаси.

Бунда Агентлик, ортиқча спирт ресурсига эга бўлган спирт ишлаб чиқарувчи корхонани аниқлаб, 5 иш куни мобайнида аризада кўрсатилган миқдорда мавжуд спирт тақсимотини амалга оширади.


14. Жорий чоракда ишлаб чиқарувчи томонидан олинмаган (тақсимланган ва қўшимча) спирт ҳажми кейинги чоракка ўтказилмайди. Бунда ишлаб чиқарувчи мазкур чоракда юклаб жўнатилмаган спирт маҳсулоти ҳажми учун олдиндан тўланган тўловни белгиланган тартибда қайтаришни талаб қилиш

...
Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск