ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жамоат тартибини муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарликлар проилактикаси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.08.2017 й. ПҚ-3245-сон "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳа бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.2017 й.

N ПҚ-3245



АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

СОҲАСИДА ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган "Электрон Ҳукумат" тизимини янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларида ахборот тизимларини татбиқ этиш ва жамоат тартибини таъминлаш вазифаларини амалга ошириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3150-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази "Узинфоком" негизида Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор ташкил этилсин (кейинги ўринларда - Ягона интегратор деб юритилади).


2. Қуйидагилар Ягона интеграторнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

"Электрон ҳукумат" тизимида ахборот тизимлари, ресурслари ва дастурий маҳсулотларни ҳамда иқтисодиёт тармоқларида ахборот технологияларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва интеграциялашни, аппарат-дастурий комплексларни ўрнатишни, шунингдек, тегишли лойиҳа ва техник ҳужжатларни тайёрлашни таъминлаш;

аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига электрон давлат хизматлари кўрсатиш сифатини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

"Электрон ҳукумат" тизими лойиҳаларини амалга оширишга ҳамда иқтисодиёт тармоқларида ахборот технологияларини жорий этишга мамлакат корхоналари ва ташкилотларини тизимли жалб этиш ҳисобига ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий маҳсулотларининг маҳаллий бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш:

"Электрон ҳукумат" тизими инфратузилмасининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва ташкилотларининг (кейинги ўринларда - давлат органлари ва бошқа ташкилотлар деб юритилади) ахборот тизимлари, ресурслари ва дастурий маҳсулотларининг технологик хавфсизлигини таъминлаш чораларини амалга ошириш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизими фаолияти доирасида ахборот тизимларини ҳамда идоралараро электрон ҳамкорлик ва ахборот айирбошлаш тармоқларини жорий этиш;

халқаро стандартларга мувофиқ, юқори технологияли хизматлар ва маҳсулотлар турини кенгайтириш ҳисобига ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий маҳсулотлар маҳаллий бозорининг экспорт салоҳиятини оширишга кўмаклашиш.


4. Ягона интеграторга:

унинг зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида, телекоммуникациялар соҳасида фаолият юритиш ҳамда қонунчиликда белгиланган талаблар ва шартларга риоя этилган ҳолда, тегишли лицензиялар ва рухсат берувчи ҳужжатларни олмасдан ўқув курсларини ташкил этишга;

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекциясида резидентлик талабларини истисно қилган ҳолда ҳарбийлаштирилган тузилмаларнинг эҳтиёжлари учун аппарат-дастурий комплексларни, автоматлаштирилган ахборот тизимларини, дастурий маҳсулотлар ва муҳандислик инфратузилмаларини ҳамда ушбу мақсадлар учун асбоб-ускуналар, бутловчи қисмлар, узеллар, технологик ҳужжатлар ва дастурий таъминотларни жорий этишга, шу жумладан, етказиб беришга;

энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида лойиҳа ва техник ҳужжатларни тайёрлаш, ахборот тизимлари, ресурслари ва дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича пудрат ва ёрдамчи пудрат ишларини бажариш юзасидан хўжалик юритувчи субъектлар билан шартномалар тузишга рухсат берилсин.


5. Давлат органлари ва бошқа ташкилотларга тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан лойиҳа ва техник ҳужжатларни тайёрлаш, ахборот тизимлари, ресурслари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича Ягона интегратор билан шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин.

Ҳарбийлаштирилган тузилмаларга:

аппарат-дастурий комплекслар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлар ва муҳандислик инфратузилмалари лойиҳаларини амалга ошириш доирасида асбоб-ускуналар, бутловчи қисмлар, узеллар, технологик ҳужжатлар ва дастурий таъминотни етказиб бериш учун Ягона интегратор билан тузилган шартномалар бўйича 100 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириш;

тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан лойиҳа-техник ҳужжатларни тайёрлаш, аппарат-дастурий комплексларни, автоматлаштирилган ахборот тизимларини, дастурий маҳсулотлар ва муҳандислик инфратузилмаларини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу мақсадлар учун асбоб-ускуналар, бутловчи қисмлар, узеллар, технологик ҳужжатлар ва дастурий таъминотларни етказиб бериш бўйича Ягона интегратор билан шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин.

8. "Хавфсиз шаҳар" ягона аппарат-дастурий комплексини яратиш бўйича босқичма-босқич чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек, бошқа вазирликлар, идораларнинг раҳбарлари - Дастур ижрочилари унда назарда тутилган тадбирларнинг тўлиқ миқёсда, ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавобгар бўладилар.

10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг буюртманомалари бўйича "Хавфсиз шаҳар" комплексини яратиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларнинг кириш визалари, консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг буюртманомалари бўйича "Хавфсиз шаҳар" комплексини яратиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларнинг кўп марталик визалари давлат божи ундирилмасдан расмийлаштирилиши, топширилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, улар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини таъминласин.

12.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги икки ой муддатда вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг ташкилий штат тузилмаларини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


13. Қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг "Хавфсиз шаҳар" жамоат тартибига кўмаклашиш маркази" давлат муассасасининг фаолиятини, меҳнатга ҳақ тўлаш фондини молиялаштириш ҳамда унинг ходимларини қўшимча рағбатлантириш, шунингдек, моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаш "Хавфсиз шаҳар" комплексидан фойдаланган ҳолда, аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун жарималар тўлашдан тушадиган сумманинг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар ҳисобидан, етишмай қолган қисми эса Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2017 йилнинг 15 декабрига қадар муддатда амалдаги қонунчиликни ва илғор хорижий тажрибани таҳлил қилишни, шунингдек, кенг жамоатчилик муҳокамаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда 2018 - 2021 йилларда "Электрон ҳукумат" тизимини янада такомиллаштириш ва электрон давлат хизматлари кўрсатиш комплекс дастурини тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Содиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 29 августдаги

ПҚ-3245-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Хавфсиз шаҳар" ягона аппарат-дастурий

комплексини яратиш бўйича босқичма-босқич

амалга ошириладиган чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирларнинг номланиши


Амалга ошириш

механизми


Ижро

муддатлари


Масъул ижрочилар


I. "ХАВФСИЗ ШАҲАР" ЯГОНА АППАРАТ-ДАСТУРИЙ

КОМПЛЕКСИНИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЖОРИЙ ЭТИШ

БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

1.

Автоматлаштириш объектлари, бинолар ва иншоотларнинг мавжуд ахборот-коммуникация инфратузилмасини лойиҳаолди ўрганиш, шошилинч-оператив хизматлар, чақирувларни қайта ишлаш ягона навбатчи-диспетчерлик марказлари, фойдаланилаётган ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базалари фаолиятини таҳлил қилиш.


Таҳлилий маълумот


2017 йил

20 октябрга

қадар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), ИИВ (А. Азизов)


2.

"Хавфсиз шаҳар" комплекси концепциясини яратиш учун ҳуқуқбузарлик ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мониторинги тизимларида фойдаланиладиган замонавий технологияларни жорий этиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш ва таҳлил қилиш.


Таҳлилий маълумот

2017 йил

20 октябрга

қадар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), ИИВ (А. Азизов), ТИФ (А. Комилов)

3.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази фаолиятини ташкил этиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2017 йил

20 сентябрга

қадар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), ИИВ (А. Азизов), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар


4.

"Хавфсиз шаҳар" аппарат-дастурий комплексини яратиш ва янада ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш, бунда қуйидагилар орқали лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш назарда тутилади:

биринчи босқич (2017-2019 йиллар) синов асосида - Тошкент шаҳри бўйича жиноятлар ва фавқулодда ҳодисалар тўғрисида хабарларни қабул қилиб олиш ва рўйхатдан ўтказиш автоматлаштирилган ахборот тизимининг видео таҳлил қилиш ва видео кузатиш тизимлари билан "Хавфсиз шаҳар" комплексини яратиш;

иккинчи босқич (2019-2021 йиллар) - "Хавфсиз шаҳар" комплексини вилоят марказлари ва республиканинг йирик шаҳарларида жорий этиш;

учинчи босқич (2021-2023 йиллар) - "Хавфсиз шаҳар" комплексини Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида жорий этиш.


Комиссия қарори

2017 йил

1 октябрга

қадар


Комиссия (А. Арипов)

5.

"Хавфсиз шаҳар" комплексини яратиш ва ривожлантириш бўйича техник топшириқларни қўшимча равишда ишлаб чиқиш.


Техник топшириқ

2017 йил

15 ноябрга

қадар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), ИИВ (А. Азизов), вазирликлар ва идоралар


6.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказининг ички ишлар органлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги бўйича регламентларни ишлаб чиқиш.


Комиссия қарори

2017 йил

1 декабрга

қадар


Комиссия (А. Арипов), вазирликлар ва идоралар


7.

Жамоат транспортида йўловчилар оқимини кузатиш ва профилактика ишларини олиб бориш учун интеллектуал-таҳлилий видеокузатув тизимини жорий этишни назарда тутган ҳолда жамоат транспортида йўлкира ҳақини тўлашни автоматлаштириш лойиҳасини амалга ошириш доирасида "Хавфсиз шаҳар" комплексидан фойдаланган ҳолда Тошкент шаҳридаги жамоат транспортида хавфсизликни бошқариш ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифати бўйича лойиҳани тайёрлаш ва амалга ошириш.


Комиссия қарори

2017 йил

1 декабрга

қадар


Комиссия (А. Арипов), вазирликлар ва идоралар

8.

"Хавфсиз шаҳар" комплексини яратишга техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил

1 декабрга

қадар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), ИИВ (А. Азизов), ФВВ (Р. Жўраев), ССВ (А. Шодмонов), ХТВ (У. Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), вазирликлар ва идоралар


9.

Хорижий мамлакатларнинг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда "Хавфсиз шаҳар" комплексининг техник воситалари ва бошқа элементларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятларини ўрганиш, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан зарур техник воситалар ва аппарат-дастурий комплекси бошқа элементларнинг муайян рўйхатини тақдим этиш.


Таҳлилий маълумот

2017 йил

1 октябрга

қадар


"Ўзэлтехсаноат" АК (Ф. Бакиев), ИИВ (А. Азизов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), Давлат рақобат қўмитаси (Р. Ғуломов), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (А. Ахмедходжаев), вазирликлар ва идоралар


10.

"Хавфсиз шаҳар" комплексини яратиш бўйича лойиҳани амалга ошириш учун етказиб берувчиларни белгилаш ва контрактлар тузиш.


Тендер савдолари ўтказиш


2018 йил

1 мартга

қадар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), ИИВ (А. Азизов), вазирликлар ва идоралар


11.

Видеокузатув камералари, шошилинч чақириш мосламалари ўрнатиш, маълумотларни қайта ишлаш марказлари ва вазиятни ўрганиш марказларини ташкил этиш учун объектлар жойлаштириладиган жойларни тайёрлаш.


Қурилиш-монтаж ишлари


жадвалга

мувофиқ


Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р. Усмонов), ИИВ (А. Азизов), "Маҳалла" жамғармаси (Ш. Жавлонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов)


13.

Зарур объектларни аниқлашнинг илғор технологияларини қўллаган ҳолда автотранспорт учун жамоат интеллектуал автомобиль тураргоҳларида аппарат-дастурий ечимларини жорий этиш ҳамда "Хавфсиз шаҳар" комплексини янада ривожлантириш доирасида онлайн тўловларни ташкил этиш.


Жадвал

2017 йил

1 ноябрга

қадар

тасдиқлаш

2018-2019

йилларда

амалга

ошириш


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), ИИВ (А. Азизов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р. Усмонов), Марказий банк (М. Нурмуратов)


II. КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

15.

Жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни таъминлаш соҳасида замонавий ахборот технологияларини жорий этиш бўйича хорижий тажрибани ўрганишни ташкил этиш.


Таҳлилий маълумот


2017 йил

15 сентябрга

қадар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), ТИВ (А. Камилов), ИИВ (А. Азизов), ФВВ (Р. Жўраев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р. Усмонов), вазирликлар ва идоралар


16.

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти ва ички ишлар органлари ходимларининг малакасини ошириш учун ўқув курслари ва махсус таълим дастурларини ташкил этиш.


Чора-тадбирлар комплекси

тасдиқ-

ланиши -

2017 йил

1 ноябрга

қадар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), ИИВ (А. Азизов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари


17.

Компьютер ва ахборот технологиялари соҳасида самарадорликни ошириш ва таълим олишни такомиллаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларининг ўқув режалари ва дастурларини қайта кўриб чиқиш.


Комиссия қарори

2017 йил

1 декабрга

қадар


Комиссия (А. Арипов), вазирликлар ва идоралар


III. АҲОЛИ ЎРТАСИДА "ХАВФСИЗ ШАҲАР" КОМПЛЕКСИ

КОНЦЕПЦИЯСИНИ ИЛГАРИ СУРИШ ВА ТАРҒИБ

ҚИЛИШ БЎЙИЧА ТАДБИРЛАР

18.

Аҳоли орасида "Хавфсиз шаҳар" комплекси концепциясини қуйидагилар орқали тарғиб қилишни ташкил этиш:

телерадио кўрсатувлар, ижтимоий видеороликлар;

босма нашрларда, Интернет тармоғи ва бошқа оммавий ахборот воситаларида

таҳлилий мақолалар тайёрлаш;

тегишли материалларни кўча баннерларида, оммавий ижтимоий тармоқларда жойлаштириш.


Комиссия қарори

2017 йил

1 декабрга

қадар


Комиссия (А. Арипов), вазирликлар ва идоралар


19.

Жаҳон ҳамжамиятида Ўзбекистоннинг туристик ва инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида республиканинг "Worlds Safest Countries"да рейтингини қўллаб-қувватлаш ва ошириш учун тадбирлар ташкил қилиш.


Ташкилий чора-тадбирлар

2017-2018

йиллар


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Абдуҳакимов), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (А. Ахмедходжаев), ТИВ (А. Камилов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), ИИВ (А. Азизов), МТРК (Б. Алиханов), ЎзА (А. Кўчимов), вазирликлар ва идоралар


          

Изоҳ. "Хавфсиз шаҳар" ягона аппарат-дастурий комплексини яратиш лойиҳасини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича комиссияси ушбу Дастурга, зарур ҳолларда, ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишга ҳақли.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)
















































Время: 0.1820
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск