ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Машинасозлик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.02.2021 й. ПҚ-4969-сон "Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғида соғлом рақобат муҳитини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.02.2021 й.

N ПҚ-4969



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАШИНАСОЗЛИГИ

ТАРМОҒИДА СОҒЛОМ РАҚОБАТ МУҲИТИНИ

ЯРАТИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, барча ишлаб чиқарувчиларга тенг шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида:


1. Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғида фаолият юритувчи маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчилар қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва унга сервис хизматини кўрсатиш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни импорт қилишда товарлар эркин муомалага (импортга) чиқаришнинг божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини 270 кун кечиктириб тўлашига рухсат берилсин.

2. Белгилансинки, ушбу қарорга мувофиқ имтиёзлар қўлланган ҳолда:

импорт қилинадиган эҳтиёт қисмлари ва бутловчи буюмлар рўйхатлари ва уларга тузатишлар имтиёз берилган ташкилот томонидан шакллантирилади ҳамда улар юзасидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКнинг ижобий хулосаси олинган тақдирда, импорт қилувчи ҳар қандай ташкилотлар рўйхатда кўрсатилган товарларни белгиланган тартибда импорт қилиш ҳуқуқига эга бўлади;

импорт қилинган товарлардан мақсадли фойдаланиш учун импорт қилган ташкилотлар раҳбарлари шахсан масъул ҳисобланади.


3. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва тегишли манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 2021 йил 1 декабрга қадар қишлоқ хўжалиги машинасозлигини янада ривожлантиришни рағбатлантириш, шу жумладан тармоқда янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга қаратилган лойиҳаларни хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва С.Ў. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 2 февраль









































Время: 0.1752
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск