ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2021 й. 44-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.01.2021 й.

N 44



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот

маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишни

кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил

15 октябрдаги ПҚ-4863-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 15 октябрдаги ПҚ-4863-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.А. Хаитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 30 январдаги

44-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги 433-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 6-сон, 143-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомда:


а) 17-бандда:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи - ўн биринчи хатбошилар қўшилсин:

"Жамғарма томонидан Саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасининг (кейинги ўринларда - Уюшма) саримсоқпиёз етиштириш лойиҳасини амалга оширувчи масъулияти чекланган жамият шаклидаги ҳудудий бўлинмаларига "Агробанк" АТБ орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 50 фоизи миқдорида 1 йил муддатга, шу жумладан, 3 ойга имтиёзли давр билан икки фоиз банк маржасини ҳисобга олган ҳолда тегишли туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари ва Уюшма кафиллиги асосида кредитлар ажратишга;

давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳаларни белгиланган тартибда молиялаштиришга;

2022 йилдан бошлаб аҳоли томорқаларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга;

аҳолининг, деҳқон хўжаликлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ва аъзоларининг ҳамда "Томорқа хизмати" МЧЖлар ва ишлаб чиқариш кооперативлари ходимларининг билим ва кўникмаларини оширишга;";

саккизинчи - ўн олтинчи хатбошилар тегишли равишда ўн иккинчи - йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 19-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"Жамғарма томонидан "Агробанк" АТБга ресурс ажратиш бўйича бош келишувда ушбу маблағлар тижорат банклари томонидан Уюшманинг саримсоқпиёз етиштириш лойиҳасини амалга оширувчи масъулияти чекланган жамият шаклидаги ҳудудий бўлинмаларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 50 фоизи миқдорида 1 йил муддатга, шу жумладан, 3 ойга имтиёзли давр билан икки фоиз банк маржасини ҳисобга олган ҳолда тегишли туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари ва Уюшма кафиллиги асосида кредитлар бериш учун ресурс сифатида ишлатилиши алоҳида келишиб олинади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандида:

қуйидаги мазмундаги ўттиз тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"кластер усулида фаолият юритадиган "Томорқа хизмати" МЧЖлар томонидан ташкил этиладиган томорқачилик илмий-амалий ўқув марказларини жиҳозлаш ва уларнинг фаолиятини молиялаштириш";

ўттиз тўртинчи ва ўттиз бешинчи хатбошилар тегишли равишда ўттиз бешинчи ва ўттиз олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги 53-сон қарори билан тасдиқланган "Томорқа хизмати" масъулияти чекланган жамиятларининг реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги мазмундаги 3-1-банд қўшилсин:

"3-1. "Томорқа хизмати" МЧЖлар реестри юритиладиган ахборот дастури Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг тегишли ахборот тизимлари билан ўзаро интеграция қилинади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 31 январь






































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск