ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар / 2015 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.01.2015 й. ПҚ-2291-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.01.2015 й.

N ПҚ-2291



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида ўзаро молиявий даъво ва мажбуриятлар билан боғлиқ масалаларни якуний ҳал этиш мақсадида:


1. 2014 йил 10 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида имзоланган ўзаро молиявий даъво ва мажбуриятларни ҳал этиш тўғрисидаги битим тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришнома юборилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкига Ўзбекистон томони мажбуриятларини бажариш доирасида, Битим кучга киргандан сўнг, белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан 25,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлган миқдорда маблағ ажратиш, ва белгиланган суммани Битимда назарда тутилган тартиб ва муддатларда АҚШ долларига конвертация қилинган ҳолда Россия томонига бир марталик тўловни амалга оширсин;

юқорида қайд етилган бир марталик тўлов амалга оширилгандан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси олдида Битимга мувофиқ қарздорлик суммаси ҳисобидан чиқарилсин.


3. СССРнинг Ташқи иқтисодий банкининг ҳисоб варақига келиб тушган, эркин муомала қилинадиган валютадаги маблағларни қайтариш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи иловага мувофиқ таркибда тузилсин, унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин.

1992 йил 1 январь ҳолатига кўра ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахсларнинг СССР ташқи иқтисодий банкига ўз ҳисобларига келиб тушган эркин муомаладаги валюта маблағларини қайтариш тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш;

юқорида қайд этилган мурожаатлар асосида, агар улар асосли деб топилса тўловларни амалга ошириш бўйича қарорлар қабул қилиш.

Белгилансинки, қарорнинг мазкур бандида назарда тутилган тўловлар Ишчи гуруҳнинг тегишли қарори қабул қилинган санасида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг АҚШ доллари курси бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки белгиланган тартибда:

1992 йил 1 январь ҳолатига кўра СССРнинг Ташқи иқтисодий банкида ўз ҳисоб рақамларига туширилган эркин муомаладаги валютадаги маблағлардан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахсларнинг молиявий ҳужжатларини кутилмаган ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда Россия Федерациясининг Ташқи иқтисодий банкидан қабул қилиб олсин;

Ишчи гуруҳ қарорлари асосида тегишли мурожаатлар қилинган тақдирда банкнинг жорий фойдаси ҳисобидан харажатлар тўлаб берилиши таъминлансин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2015 йил 29 январдаги

ПҚ-2291-сон қарорига

ИЛОВА



СССР Ташқи иқтисодий банкининг ҳисоб варақларига

келиб тушган, эркин муомала қилинадиган валютадаги

маблағларни қайтариш тўғрисидаги аризаларни

кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

Р.С. Азимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири, гуруҳ раҳбари


Б. Юсупов

-

молия вазирининг биринчи ўринбосари, гуруҳ раҳбари ўринбосари


А. Хайдаров

-

Марказий банк раиси ўринбосари, гуруҳ раҳбари ўринбосари


М. Икрамов

-

адлия вазирининг биринчи ўринбосари


О. Рустамов

-

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари


А. Химматов

-

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари


Б. Мирусманов

-

Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Ш. Сулайманов

-

Вазирлар Маҳкамасининг йиғма АТД бош мутахассиси


А. Ахмедхаджаев

-

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки раисининг биринчи ўринбосари


А. Тамикаев

-

"Агробанк" ОАТБ бошқарув раиси


Ж. Абиджанов

-

"Ўзсаноатқурилишбанк" ОАТБ раиснинг биринчи ўринбосари


Д. Мухаммедов

-

Молия вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи


Т. Ишметов

-

Марказий банк департаменти директори


               

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)










































Время: 0.0243
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск