ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Тижорат ташкилотлари / Акциядорлик жамияти. Холдинглар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.10.2016 й. ПҚ-2635-сон "Давлат улуши устувор бўлган акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.10.2016 й.

N ПҚ-2635



ДАВЛАТ УЛУШИ УСТУВОР БЎЛГАН АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТЛАРИДА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодиёт рақобатбардошлигининг янада ўсишини таъминлаш, давлат улушига эга акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг иқтисодий самарали механизмларини кенгайтириш, улар фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришнинг халқаро стандартлари асосида уларнинг шаффофлиги ва ҳисобдорлигини таъминлаш мақсадида, шунингдек, республикада амалга оширилаётган Иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурининг асосий йўналишларидан келиб чиқиб:


1. Иқтисодиёт ва инфратузилмани ривожлантиришда стратегик ўринга ва аҳамиятга эга давлат улуши иштирокидаги корхоналар акциядорлик жамияти шаклида сақлаб қолинсин ва уларнинг фаолияти корпоратив бошқарувнинг халқаро стандартларига, шу жумладан фаолиятининг шаффофлиги, ижро органининг қатъий ҳисобдорлиги ва бошқарув тизимининг самарадорлигига қўйиладиган талабларга қатъий мувофиқ ҳолда таъминлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополияга қарши кураш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг:

оддий акциялари тўлиқ ҳолда давлатга тегишли бўлган стратегик акциядорлик жамиятлари рўйхатини 1-иловага мувофиқ тасдиқлаш;

"Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясини 2016-2017 йилларда акциядорлик жамиятларига айлантириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

3. Қуйидагилар давлат улуши устувор бўлган акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

барча жамиятларда Корпоратив бошқарув кодексининг меъёрлари ва қоидаларини, биринчи навбатда, фаолиятнинг шаффофлиги ва ижро органининг ҳисобдорлиги бўйича талабларни жамият фаолиятининг ўзига хослиги ва соҳавий ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда жорий этиш;

ишлаб чиқаришни доимий равишда модернизация қилиш ва янгилаш, юқори технологияли, ташқи бозорда рақобатбардош, юқори қўшилган қийматга эга товарлар ва хизматларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган замонавий технологик ва инвестициявий сиёсатни ишлаб чиқиш ва юритиш;

йиллик молиявий, шу жумладан нуфузли халқаро компаниялар томонидан мустақил ташқи аудитдан мажбурий тартибда ўтказилиши лозим бўлган жамланган ҳисоботларни молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига мувофиқ тузиш;

халқаро стандартларга мувофиқ, ижро органи фаолиятининг самарадорлиги устидан ички ва ташқи назоратни, Кузатув кенгаши ва акциядорлар олдида унинг ҳисобдорлигини таъминлаш;

инвестициялар, бозор самарадорлигига эришиш, фойдалилик ва юқори дивиденд даромадлилигининг аниқ мақсадли мўлжалларини тасдиқлаш;

йиллик ҳисоботларни, халқаро амалиётга мувофиқ мажбурий ошкор этилиши лозим бўлган муҳим воқеалар тўғрисидаги ва бошқа ахборотларни мажбурий тартибда, шу жумладан Интернет тармоғида эълон қилиш, зарур ҳолларда, давлат сирларини ва белгиланган тартибда қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларнинг сақланишини таъминлаш;

акциядорлик жамиятлари раҳбар ва бошқарув ходимларининг, кузатув кенгашлари аъзоларининг, менежерлари ва мутахассисларнинг касбий даражасини доимий ошириб бориш.


4. "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясини акциядорлик жамиятларига айлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи комиссия 2-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

5. Белгилансинки:

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат унитар корхоналари ва давлат муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли бўлган акциялар акциядорлик жамиятлари устав капиталидаги давлат улуши ҳисобланади;

хўжалик бошқаруви органларига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган акциялар акциядорлик жамиятлари устав капиталидаги давлат улуши ҳисобланмайди, шунингдек, қонунчилик билан уларни тасарруф этиш ва бошқа шахсга ўтказиш механизми бўйича қўшимча талаблар ўрнатилиши мумкин.

1-иловада кўрсатилган акциядорлик жамиятларига давлатга тегишли бўлмаган оддий акцияларни имтиёзли акцияларга айлантиришга рухсат берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополияга қарши кураш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги:

давлат унитар корхоналари фақат Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида ташкил этилиши бўйича талабларга қатъий риоя этилишини таъминласин;

бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси

Президенти вазифасини бажарувчи                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 17 октябрдаги

ПҚ-2635-сон қарорига

1-ИЛОВА



Оддий акциялари тўлиқ ҳолда давлатга тегишли

бўлган стратегик акциядорлик жамиятлари

РЎЙХАТИ


1. "Ўзбекнефтгаз" АЖ

1-1. "Ўзтрансгаз" АЖ

1-2. "Худудгазтаъминот" АЖ

2. "Иссиқлик электр станциялари" АЖ

2-1. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ

2-2. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ

3. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


4. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" АЖ

6. "Ўзбектелеком" АЖ


7. "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ


8. "Олмалиқ кон металлургия комбинати" АЖ


9. "Халқ банки" АТБ





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 17 октябрдаги

ПҚ-2635-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Навоий кон-металлургия комбинати"

давлат корхонаси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари"

миллий авиакомпаниясини акциядорлик жамиятларига

айлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи комиссия

ТАРКИБИ

Р.С. Азимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири, Комиссия раҳбари


Г.К. Саидова

-

иқтисодиёт вазири, Комиссия раҳбарининг ўринбосари


Д.А. Хидоятов

-

Давлат рақобат қўмитаси раиси, Комиссия раҳбарининг ўринбосари


У.Ж. Суннатов

-

Бош прокурор ўринбосари


келишув бўйича

-

Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари


Ф.Х. Бакиев

-

Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма АТД мудири


Н.Э. Максумов

-

Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари АТД мудири


Р.M. Мамадалиев

-

Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари АТД мудири


М.М. Икрамов

-

адлия вазири


С.А. Арабов

-

"Давергеодезкадастр" қўмитаси раиси


И.Б. Турамуратов

-

Давлат геология қўмитаси раиси


М.М. Мирзаев

-

молия вазирининг ўринбосари


А.А. Юлдашев

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


А.Р. Тохтаев

-

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


С.С. Ходжаев

-

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари


К.С. Санакулов

-

"Навоий кон-металлургия комбинати" бош директори


В.Н. Тян

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК бош директори


С.Х. Гафаров

-

Давлат рақобат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Комиссия раиси.

          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)










































Время: 0.2041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск