ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш / Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини ташкил этиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.2016 й. ПҚ-2689-сон "Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бўлимларини очиш ҳамда Термиз шаҳридаги консуллик бўлими фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.2016 й.

N ПҚ-2689



САМАРҚАНД, БУХОРО, УРГАНЧ ВА НУКУС

ШАҲАРЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ КОНСУЛЛИК

БЎЛИМЛАРИНИ ОЧИШ ҲАМДА ТЕРМИЗ ШАҲРИДАГИ

КОНСУЛЛИК БЎЛИМИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Хорижий давлатларга чиқувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ва мамлакатимизга келаётган хорижий фуқароларга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий, инвестициявий ва туристик салоҳиятини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, республика ҳудудларида устувор ижтимоий-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларида консуллик бўлимларини очиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилансинки, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Термиз шаҳарларидаги консуллик бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ҳисобланади ҳамда ўз ишида вазирликнинг Консуллик бошқармасига ҳисобдор бўлади.


2. Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус шаҳарларидаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бўлимлари (кейинги ўринларда - консуллик бўлимлари)нинг бошқарув ходимлари штатлари сони 3 нафардан этиб белгилансин.

Термиз шаҳридаги Консуллик бўлими тузилмасига 1 нафар қўшимча бошқарув ходими штат бирлиги киритилсин.


3. Қуйидагилар Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Термиз шаҳарларидаги консуллик бўлимларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича кўрсатиладиган замонавий хизматларнинг кўламини кенгайтириш, иш юзасидан ҳамда туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудларига ташриф буюрадиган хорижий фуқаролар томонидан жойларда тақдим этиладиган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштиришда, шу жумладан хорижий мамлакатлар фуқароларига визалар беришда тезкорликни ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ваколатига кирадиган визаларни узайтириш, ҳужжатларни легализация ва апостил қилиш ҳамда бошқа масалалар бўйича тақдим этиладиган хизматлар қисмида мамлакатимиз ҳудудларида устувор ижтимоий-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган хорижий компаниялар ва халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;

одам савдосига қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирлар доирасида бораётган мамлакати ҳудудида бўлиш тартиби ва қоидалари билан хорижий давлатларга жўнаб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини таништириш бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда тушунтириш ишларини олиб бориш;

хорижий давлатлар ҳудудида паспортларини йўқотган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини мамлакатимизга тезкор қайтариш масалаларида кўмаклашиш ва ҳисобини юритиш;

мамлакатимиз ҳудудларига хорижий туристларни жалб қилишга йўналтирилган, Ўзбекистон Республикасининг туристик салоҳиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда туристик ташкилотларга кўмаклашиш;

хорижий мамлакатларнинг юқори мартабали шахсларини ва расмий делегацияларини Ўзбекистон Республикасида кутиб олиш ва бўлишини ташкиллаштириш, йирик компаниялар вакилларини кутиб олиш ва кузатиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ваколатига кирадиган протокол тадбирларида ҳамда халқаро хусусиятга эга бошқа масалаларда бевосита иштирок этиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларидаги консуллик бўлимлари тўғрисидаги низомини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Термиз шаҳридаги консуллик бўлими тўғрисидаги амалдаги Низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин;

Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Термиз шаҳарларидаги консуллик бўлимларини юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун юқори малакали мутахассислар билан бутлаш чораларини кўрсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Термиз шаҳарларидаги консуллик бўлимларини лозим даражада фаолият юритишини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига "Шевроле Каптива" русумли 5 та автомобиль, офис мебели, компьютер ва бошқа оргтехника, шунингдек, бошқа анжомлар харид қилишга зарур маблағлар ажратсин;

Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Термиз шаҳарларидаги консуллик бўлимларига 1 тадан енгил хизмат автомашинасини сақлаб туриш учун лимит ажратсин;

ушбу қарорни амалга ошириш натижасида келиб чиқадиган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини сақлаб туришга Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилсин.


6. "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг буюртмаси бўйича "Шевроле Каптива" русумли 5 та автомобиль ўз вақтида сотилишини амалга оширсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари бир ой муддатда:

консуллик бўлимларини жойлаштириш ва уларнинг фаолият юритиши учун вилоятлар ва Нукус шаҳри ҳокимлиги биноларида ижара тўловининг белгиланган "ноль" ставкаси бўйича офис хоналари ажратсин;

консуллик бўлимларининг тегишли даражада фаолият юритиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва хорижий фуқароларни қабул қилиш учун зарур имкониятлар яратсин;

консуллик бўлимларини тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари маблағлари ҳисобидан ҳудудларда тўлиқ ва самарали фаолият юритиши учун зарур алоқа воситалари ҳамда умумжаҳон Интернет тармоғига уланишини имконияти билан таъминлаш бўйича чоралар кўрсин;

Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Термиз шаҳарларидаги консуллик бўлимлари ўз фаолияти билан боғлиқ коммунал хизматлар бўйича барча харажатларни тўлашдан озод этилсин.


8. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бир ой муддатда:

ҳудудларга ташриф буюраётган хорижий фуқароларга тезкор консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва визаларни расмийлаштириш мақсадида консуллик бўлимларини жойлаштириш учун Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Термиз шаҳарлари халқаро аэропортлари биноларида белгиланган "ноль" ижара тўлов ставкасида офис хоналари ажратсин;

Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Термиз шаҳарларидаги консуллик бўлимлари билан уларнинг кўрсатиб ўтилган шаҳарлардаги халқаро аэропортларда фаолият юритиши билан боғлиқ кўрсатилаётган коммунал хизматлар, муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари бўйича харажатлар тўловларини ундириш учун хоналар ижараси юзасидан шартномалар тузсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:

Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Термиз шаҳарларидаги консуллик бўлимлари хоналарини қўриқлашни ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар фуқароларини қабул қилиш вақтида хавфсизликни таъминлаш бўйича зарур чораларни кўрсин;

Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Термиз шаҳарларидаги консуллик бўлимлари фаолияти хавфсизлигини таъминлаш бўйича харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари маблағлари ҳисобидан қоплансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)







































Время: 0.0130
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск