ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Дончилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.02.2021 й. ПҚ-4973-сон "Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.02.2021 й.

N ПҚ-4973



ШОЛИ ЕТИШТИРИШНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, экспортни ошириш, соҳага замонавий технологияларни татбиқ этиш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бироқ, бугунги кунда тобора кучайиб бораётган сув тақчиллиги, аҳоли ўсиши ҳамда бошқа инсон таъсири билан боғлиқ омиллар сувни кўп истеъмол қиладиган экинларни етиштиришга сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни тақозо этмоқда.

Республикада шоли етиштириш, сақлаш, қайта ишлашнинг узлуксиз ва самарали тизимини такомиллаштириш, ички истеъмол бозорини гуруч маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш, бу борада илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш ҳамда шоли етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни кенг қўллаш мақсадида:


1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг шоличилик кластерлари ёки шоли экишга рухсат этилган минтақаларда шоли етиштирувчи фермер хўжаликлари базасида элита уруғчилик хўжаликлари (кейинги ўринларда - Уруғчилик хўжаликлари)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Бунда:

"Уруғчиликни ривожлантириш маркази" ДК Шоличилик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда Уруғчилик хўжаликларида авлодли уруғлик кўпайтириш тизимини йўлга қўяди;

Уруғчилик хўжаликлари юқори авлодли уруғликларни карантин назоратидан ўтказилган хорижий компаниялардан ёки Шоличилик илмий-тадқиқот институтидан олади ва кўпайтиришни ташкил этади;

шолининг элита ва авлодли уруғчилигини етиштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер майдонлари ажратилади;

экилган уруғлик шоли майдонлари белгиланган тартибда апробация кўригидан ўтказилади ва сертификат олинади;

Уруғчилик хўжаликлари томонидан уруғлик шолини тозалаш, саралаш ва қадоқлаш ишлари амалга оширилади.

Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 1-иловага мувофиқ ҳудудларда Уруғчилик хўжаликларини ташкил этиш чораларини кўрсин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга асосан 2021 йил 1 июндан бошлаб уруғлик шолига мувофиқлик сертификатини бериш, белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган юридик шахслар томонидан ҳам амалга оширилишига рухсат берилади.


3. Инновацион ривожланиш вазирлиги, истисно тариқасида, 2021 йил 1 февралдан бошлаб илмий-техник дастурлар доирасида шоли селекцияси, етиштириш агротехникаси ва уруғчилик тизимини ривожлантириш билан боғлиқ 5 йилгача мақсадли лойиҳалар танловини эълон қилсин. Бунда, селекция йўналишида амалга ошириладиган фундаментал ва амалий лойиҳалар аввал бажарилган лойиҳаларнинг мантиқий давоми эканлиги инобатга олинсин ва узлуксиз давом эттирилиши таъминлансин.


4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев) ва Фанлар академияси (Б.С. Юлдашев) билан биргаликда:

минтақаларнинг тупроққлим шароитларига мос шолини алмашлаб экиш дастурини тузиш ва экин майдонларининг ҳисобини олиб бориш ҳамда Уруғчилик хўжаликларида навбатлаб экиш тизимини йўлга қўйсин. Бунда, бир далада 2 йилдан ортиқ шоли етиштирилишига йўл қўймаслик бўйича илмий асосланган алмашлаб экиш тизими жорий қилинади;

Хоразм вилоятининг тупроққлим шароитларини ўрганиб, хориждан шолининг юқори ҳосилли навлари уруғларини олиб келиш ҳамда уларни маҳаллий шароитда кўпайтириш бўйича тажриба-синов лойиҳаларини амалга оширсин. Бунда, ушбу амалиёт тажриба-синов натижаларига кўра республиканинг бошқа ҳудудларига ҳам татбиқ этиш чоралари кўрилади.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг шоли етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни кенг қўллаш мақсадида:

2021 йилда жами шоли майдонларининг камида 20 фоизида кўчатлаб экиш, камида 50 фоизида лазер ускунаси ёрдамида ер текислаш тизимини жорий этиш, камида 30 фоизида шолини замонавий уруғ сеялкалари орқали экиш;

2022 йилда жами шоли майдонларининг камида 40 фоизида кўчатлаб экиш, камида 70 фоизида лазер ускунаси ёрдамида ер текислаш тизимини жорий этиш, камида 50 фоизида шолини замонавий уруғ сеялкалари орқали экиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда мазкур таклифларни тўлиқ жорий этиш ҳамда 2023 йилдан бошлаб янада кенгайтириш чораларини кўрсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ.Р. Сариев), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф.У. Эрманов) Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Ю. Абдурахмонов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) ҳамда Фанлар Академияси (Б.С. Юлдашев) билан биргаликда 2021 йил шоли экиш мавсуми давомида, эксперимент тариқасида, тегишли ҳудудларда:

500 гектардан майдонда зовур сувларидан фойдаланган ҳолда шоли етиштиришни;

50 гектардан майдонда анъанавий суғориш усулини қўллаган ҳолда, аммо тунда сув бермаслик усулида шоли етиштиришни;

20 гектардан майдонда ёмғирлатиб суғориш усулида ҳамда 20 гектардан майдонда тупроқости томчилатиб суғориш усулида шоли етиштиришни йўлга қўйсин.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги эксперимент натижалари бўйича батафсил ҳисоботни ҳамда 2022 йилда мазкур экиш ва суғориш технологияларини кенг қўллаш бўйича чора-тадбирлар дастурини 2021 йил 1 декабрга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Белгилансинки, 2021 йил 31 декабрга қадар шоли етиштиришда шолини замонавий уруғ сеялкалари ҳамда кўчатлаб экиш ускуналарини сотиб олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларга сотиб олинган уруғ сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20 фоизигача Давлат бюджетидан қоплаб берилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) билан биргаликда бир ой муддатда мазкур бандга мувофиқ ускуналар қийматининг бир қисмини қоплаш тартибини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Шоли етиштириш ва қайта ишлаш мақсадида, хориждан олиб келинадиган шоли нав ва дурагай уруғликлари, лаборатория жиҳоз ва ускуналари, замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари, дон қуритиш ускуналари ҳамда бутловчи қисмлари 2023 йил 1 январга қадар белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатларга мувофиқ божхона божидан озод қилинсин.


9.Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2021 йил ҳосили учун шоли етиштириш прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги илмий муассасаларда 2021 йил ҳосили учун шоли навларини жойлаштириш ва суперэлита уруғлик шоли етиштириш ҳажмларининг прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистонда шоличиликни ривожлантириш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини ҳамда Дастурнинг ижросини таъминласин.


10. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Х. Тошқулов) билан биргаликда:

бир ой муддатда Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида шоличилик йўналишида қабул квотасини ошириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

2021 йил 1 июнга қадар Қорақалпоғистон Республикасида Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиалини ҳамда Вьетнам аграр университети билан биргаликда шоличилик йўналишида қўшма факультет ташкил қилиш чораларини кўрсин;

икки ой муддатда дунёнинг шоличиликка ихтисослашган марказларида (Япония, Хитой, Россия, Жанубий Корея, Филиппин ва бошқалар) ёш кадрлар ва мутахассисларнинг хорижий грантлар асосида малакасини оширишга юбориш бўйича чораларни белгиласин.


11. Мазкур қарорда назарда тутилган кўрсаткичларга ўз вақтида эришиш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, бу борада самарали назорат тизимини ўрнатиш мақсадида:

а) Бош прокуратура (Ш.Ж. Рахимов), Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (Д.Ф. Рахимов):

мазкур қарорнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ ер майдонларида шоли экилиши, унинг уруғ, кўчат, минерал ўғит ҳамда сув билан таъминлаш тадбирларини ўз вақтида амалга оширилишини жойига чиққан ҳолда ўрганиб борсин;

мазкур қарорнинг 5-бандида назарда тутилган шоли майдонларида кўчатлаб экиш, лазер ускунаси ёрдамида ер текислаш ҳамда шолини замонавий уруғ сеялкалари орқали экиш тизимларини жорий қилиниши устидан доимий назорат ўрнатсин;

республика ҳудудларида рўйхатга олинмаган шоли етиштириш ҳолатларини аниқлаб, уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштириш чораларини кўрсин;

мазкур қарор талабларига қатъий риоя этилишини ҳамда уни бузган айбдорларга нисбатан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилишини таъминласин;

амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ой якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.

б) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (М.И. Рўзметов), Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (Ф.К. Умаров), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Қ.А. Юлдашев) учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида мазкур қарорга мувофиқ шоли экинларини жойлаштириш, навбатлаб экишни ташкил этиш, шунингдек, ноқонуний шоли майдонларини аниқлашга кўмаклашсин;

в) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (А.Д. Вахабов), Ички ишлар вазирлиги (С.А. Нишанбаев), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев) ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) мазкур бандда назарда тутилган тадбирларни амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашсин;

г) Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев:

икки ҳафта муддатда мазкур қарор доирасида 2021 йил ҳосили учун шоли етиштириш прогноз кўрсаткичларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари кесимида манзилли рўйхатни тасдиқласин;

республика ҳудудларида, мазкур қарор талаблари бўйича шоли етиштиришни кўпайтириш ҳамда уруғ, минерал ўғит, сув ва бошқа ресурсларни тежайдиган технологияларни кенг жорий қилиш чораларини кўрсин.


12. Хоразм вилоят ҳокимлиги (Ф.У. Эрманов) 2021 йил 1 июлга қадар:

Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиалига Гурлан тумани Чинобод ММТП ҳудудидаги бўш ер майдонида маъмурий лаборатория биносини қуриш ҳамда зарур бўладиган қишлоқ хўжалиги техникалари, лаборатория ускуналари билан таъминлаш маҳаллий бюджет даромадлари режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан амалга оширилиши чораларини кўрсин;

Гурлан туманидан 200 гектар суғориладиган ер майдонлари ажратилишини таъминласин.


13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев):

а) Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг ҳисоб-китобларига асосан шоли уруғлигини саралаш учун замонавий кичик ҳажмдаги саралаш ва қадоқлаш цехларини ташкил этиш, лаборатория жиҳозлари, қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатлари билан таъминлаш учун Жаҳон банкининг "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳаси доирасида жалб этилган маблағларидан ажратилишини таъминласин;

б) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш учун Уруғчилик хўжаликларини танлаш тартибини;

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


14. Мазкур қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чорак якуни бўйича ахборот киритиб борилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 2 февралдаги

ПҚ-4973-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда

2021 йил ҳосили учун шоли авлодли уруғчилик

етиштиришга ихтисослаштириладиган туманлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Туманлар номи

жами

Шу жумладан

шоли майдони

(га)

маҳсулот ҳажми

(тн)

уруғлик шоли майдони

(га)

маҳсулот ҳажми

(тн)

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Хўжайли

900

4 500

100

500

2.

Чимбой

1 400

7 000

250

1 250

3.

Қўнғирот

1 400

7 000

100

500

4.

Нукус

700

3 500

450

2 250

5.

Қонликўл

1 200

6 000

100

500

Жами:

5 600

28 000

1 000

5 000

Андижон вилояти

6.

Андижон

421

1 895

120

600

7.

Жалақудуқ

314

1 413

170

850

8.

Избоскан

259

1 166

63

315

9.

Пахтаобод

435

1 958

350

1 750

10.

Қўрғонтепа

268

1 206

40

200

Жами:

1 697

7 636,5

743

3 715

Сирдарё вилояти

11.

Сирдарё

1 500

6 000

300

1 500

Жами:

1 500

6 000

300

1 500

Сурхондарё вилояти

12.

Музрабод

400

1 400

300

1 350

Жами:

400

1 400

300

1 350

Наманган вилояти

13.

Мингбулоқ

790

4 082

200

900

14.

Уйчи

100

500

50

225

Жами:

890

4 582

250

1 125

Тошкент вилояти

15.

Қуйичирчиқ

2 170

9 765

340

1 700

16.

Ўртачирчиқ

200

900

140

700

Жами:

2 370

10 665

480

2 400

Фарғона вилояти

17.

Ёзёвон

1 295

6 993

300

1 500

Жами:

1 295

6 993

300

1 500

Хоразм вилояти

18.

Гурлан

1 000

5 000

200

900

19.

Тупроққалъа

500

2 500

120

540

20.

Боғот

600

3 000

50

225

21.

Хонқа

1 000

5 000

77

346,5

22.

Урганч

600

3 000

100

450

Жами:


3 700

18 500

547

2 461,5

Республика бўйича жами:

и

17 452

83 776,5

3 920

19 051,5




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 2 февралдаги

ПҚ-4973-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда

2021 йил ҳосили учун шоли етиштириш

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Туманлар номи

жами

Шундан

майдони

(га)

ялпи ҳосил

(тн)

Асосий

Такрорий

майдони (га)

ялпи ҳосил (тн)

майдони (га)

ялпи ҳосил (тн)

Республика бўйича жами

129 357

611 130

66 745

349 423

62 612

261 707

Қорақалпоғистон Республикаси

(Умумий назорат учун масъул: Бош прокурор ўринбосари Ш.Ж. Рахимов;

масъуллар: Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари К.К. Бекмуратов,

Департамент*нинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи А.А. Юлдашов)

1.

Тўрткўл

2 050

10 155

1 350

7 425

700

2 730

2.

Беруний

2 050

10 155

1 350

7 425

700

2 730

3.

Элликқалъа

2 050

10 155

1 350

7 425

700

2 730

4.

Амударё

2 350

11 485

1 450

7 975

900

3 510

5.

Хўжайли

3 200

16 160

2 300

12 650

900

3 510

6.

Тахиатош

650

3 015

300

1 650

350

1 365

7.

Шуманай

3 200

16 320

2 400

13 200

800

3 120

8.

Қонликўл

4 450

23 195

3 650

20 075

800

3 120

9.

Қўнғирот

4 050

20 995

3 250

17 875

800

3 120

10.

Нукус

4 700

24 250

3 700

20 350

1 000

3 900

11.

Кегейли

2 300

11 690

1 700

9 350

600

2 340

12.

Бўзатов

600

3 300

600

3 300

х

х

13.

Чимбой

4 050

21 315

3 450

18 975

600

2 340

14.

Қораўзак

4 050

21 315

3 450

18 975

600

2 340

15.

Тахтакўпир

4 000

21 120

3 450

18 975

550

2 145

16.

Мўйноқ

250

1 375

250

1 375

х

х

Жами

44 000

226 000

34 000

187 000

10 000

39 000

Андижон вилояти

(Умумий назорат учун масъул: Департамент бошлиғи Д.Ф. Рахимов

масъуллар: Андижон вилояти прокурори ўринбосари Д.И. Собиржанов,

Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи А.Ш. Каримов)

17.

Андижон

1 356

5 710

421

2 042

935

3 668

18.

Асака

472

2 046

222

1 066

250

981

19.

Балиқчи

135

567

35

175

100

392

20.

Булоқбоши

69

318

44

220

25

98

21.

Бўстон

10

39

х

х

10

39

22.

Жалақудуқ

814

3 532

314

1 570

500

1 962

23.

Избоскан

912

3 934

259

1 373

653

2 562

24.

Улуғнор

574

2 504

324

1 523

250

981

25.

Марҳамат

39

173

19

95

20

78

26.

Олтинкўл

85

333

х

х

85

333

27.

Пахтаобод

2 640

10 956

435

2 306

2 205

8 650

28.

Хўжаобод

68

340

68

340

х

х

29.

Шаҳрихон

44

173

х

х

44

173

30.

Қўрғонтепа

744

3 207

268

1 340

476

1 867

Жами

7 962

33 833

2 409

12 048

5 553

21 784

Бухоро вилояти

(Умумий назорат учун масъул: Бош прокурор ўринбосари Ш.Ж. Рахимов

масъуллар: Бухоро вилояти прокурори ўринбосари М.Н. Рахмонов,

Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи С.С. Ачилов)

31.

Бухоро

50

200

х

х

50

200

32.

Вобкент

50

200

х

х

50

200

33.

Жондор

100

420

20

100

80

320

34.

Когон

70

280

х

х

70

280

35.

Қоракўл

95

405

25

125

70

280

36.

Олот

95

405

25

125

70

280

37.

Ромитан

60

240

х

х

60

240

38.

Ғиждувон

50

200

х

х

50

200

Жами

570

2 350

70

350

500

2 000

Жиззах вилояти

(Умумий назорат учун масъул: Департамент бошлиғи Д.Ф. Рахимов;

масъуллар: Жиззах вилояти прокурори ўринбосари А.Р. Ашуров,

Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Т.Б. Шарипов)

39.

Зомин

600

2 400

600

2 400

Жами

600

2 400

600

2 400



Навоий вилояти

(Умумий назорат учун масъул: Бош прокурор ўринбосари Ш.Ж. Рахимов;

масъуллар: Навоий вилояти прокурори ўринбосари З.Ш. Иргашев,

Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи У.И. Нормирзаев)

40.

Кармана

300

1 144

х

х

300

1 144

41.

Қизилтепа

400

1 650

х

х

400

1 650

42.

Навбаҳор

350

1 300

х

х

350

1 300

43.

Хатирчи

450

1 720

х

х

450

1 720

Жами

1 500

5 814

х

х

1 500

5 814

Наманган вилояти

(Умумий назорат учун масъул: Департамент бошлиғи Д.Ф. Рахимов;

масъуллар: Наманган вилояти прокурори ўринбосари К.Ю. Алимов,

Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи М.М. Ахмедов)

44.

Норин

100

500

100

500

х

х

45.

Учқўрғон

50

270

50

270

х

х

46.

Мингбулоқ

1 399

6 531

815

4 195

584

2 336

47.

Тўрақўрғон

85

390

50

250

35

140

48.

Поп

2 031

8 875

715

3 611

1 316

5 264

49.

Уйчи

160

740

100

500

60

240

Жами

3 825

17 306

1 830

9 326

1 995

7 980

Сурхондарё вилояти

(Умумий назорат учун масъул: Бош прокурор ўринбосари Ш.Ж. Рахимов;

масъуллар: Сурхондарё вилояти прокурори ўринбосари У.А. Юсупов,

Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи С.С. Номозов)

 

50.

Музработ

2 928

14 388

2 424

12 120

504

2 268

Жами

2 928

14 388

2 424

12 120

504

2 268

Сирдарё вилояти

(Умумий назорат учун масъул: Департамент бошлиғи Д.Ф. Рахимов;

масъуллар: Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари Ш.И. Хусейнов,

Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Н.А Мўминов)

51.

Боёвут

2 206

9 989

1 206

5 789

1 000

4 200

52.

Гулистон

1 420

6 040

720

3 240

700

2 800

53.

Мирзаобод

2 000

8 100

1 000

4 300

1 000

3 800

54.

Оқолтин

1 350

5 475

350

1 575

1 000

3 900

55.

Сардоба

750

2 970

300

1 260

450

1 710

56.

Сайхунобод

4 017

17 891

1 700

8 160

2 317

9 731

57.

Сирдарё

6 000

27 000

3 000

14 400

3 000

12 600

58.

Ховос

400

1 620

200

860

200

760

Жами

18 143

79 085

8 476

39 584

9 667

39 501

Тошкент вилояти

(Умумий назорат учун масъул: Департамент бошлиғи Д.Ф. Рахимов;

масъуллар: Тошкент вилояти прокурори ўринбосари С.Э. Рўзиев,

Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Ш.Ш. Сохибназаров)

59.

Бекобод

2 485

12 325

2 385

11 925

100

400

60.

Бўка

300

1 500

300

1 500

х

х

61.

Пискент

50

250

50

250

х

х

62.

Ўртачирчиқ

1 035

5 075

935

4 675

100

400

63.

Оққўрғон

50

250

50

250

х

х

64.

Қуйичирчиқ

2 675

12 875

2 175

10 875

500

2 000

65.

Янгийўл

730

3 350

430

2 150

300

1 200

66.

Чиноз

50

250

50

250

х

х

Жами

7 375

35 875

6 375

31 875

1 000

4 000

Фарғона вилояти

(Умумий назорат учун масъул: Департамент бошлиғи Д.Ф. Рахимов;

масъуллар: Фарғона вилояти прокурори ўринбосари Ф.В. Исмоилов,

Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи М.Ж. Тошматов)

67.

Бешариқ

180

715

х

х

180

715

68.

Бағдод

1 637

7 067

537

2 667

1 100

4 400

69.

Бувайда

2 382

10 172

682

3 270

1 700

6 902

70.

Данғара

2 016

8 279

516

2 474

1 500

5 805

71.

Ёзёвон

1 898

8 121

1 195

5 274

703

2 847

72.

Олтиариқ

210

881

60

290

150

591

73.

Қўштепа

905

4 004

405

2 024

500

1 980

74.

Риштон

1 163

4 993

413

2 045

750

2 948

75.

Ўзбекистон

290

1 202

90

428

200

774

76.

Учкўприк

1 473

6 192

373

1 785

1 100

4 407

77.

Фурқат

300

1 363

200

968

100

395

Жами

12 454

52 989

4 471

21 225

7 983

31 764

Хоразм вилояти

(Умумий назорат учун масъул: Бош прокурор ўринбосари Ш.Ж. Рахимов;

масъуллар: Хоразм вилояти прокурори ўринбосари Х.Э. Явбасаров,

Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи Г.П. Султанов)

78.

Боғот

2 776

13 092

600

3 300

2 176

9 792

79.

Гурлан

4 265

20 192

1 000

5 500

3 265

14 692

80.

Қўшкўпир

2 705

12 623

450

2 475

2 255

10 148

81.

Урганч

2 958

13 911

600

3 300

2 358

10 611

82.

Ҳазорасп

2 546

11 857

400

2 200

2 146

9 657

83.

Хонқа

3 578

17 101

1 000

5 500

2 578

11 601

84.

Хива

1 785

8 333

300

1 650

1 485

6 683

85.

Шовот

3 279

15 186

430

2 365

2 849

12 821

86.

Янгиариқ

1 528

7 176

300

1 650

1 228

5 526

87.

Янгибозор

2 844

13 308

510

2 805

2 334

10 503

88.

Тупроққалъа

1 736

8 312

500

2 750

1 236

5 562

Жами

30 000

141 091

6 090

33 495

23 910

107 596

*) Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 2 февралдаги

ПҚ-4973-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги

илмий муассасаларда 2021 йил ҳосили учун шоли

навларини жойлаштириш ва суперэлита уруғлик

шоли етиштириш ҳажмларининг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Илмий-

тадқиқот муасса-

салари

Жами

шу жумладан навлар бўйича

май-

дони

(га)

уруғ

(тонна)

Искандар

Лазур-

ный

Муста-

қиллик

Тарона

Узрос

7-13

Ну-

кус-2

Ну-

кус-70

Гулис-

тон

май-

дони

(га)

уруғ

(тонна)

май-

дони

(га)

уруғ

(тонна)

май-

дони

(га)

уруғ

(тонна)

май-

дони

(га)

уруғ

(тонна)

май-

дони

(га)

уруғ

(тонна)

май-

дони

(га)

уруғ

(тонна)

май-

дони

(га)

уруғ

(тонна)

май-

дони

(га)

уруғ

(тонна)

Шоли-

чилик

илмий-

тадқиқот

инсти-

тутининг

Қорақал-

поғистон

илмий

тажриба

станцияси

3

12

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

1

4

1

4

1

4

Дон ва

дуккакли

экинлар

илмий-

тадқиқот

инсти-

тутининг Қорақал-

поғистон

илмий

тажриба

станцияси

30

120

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

15

60

-

-

15

60

Шоли-

чилик

илмий-

тадқиқот институти

(Тош-

кент)

45

180

15

60

15

60

5

20

5

20

5

20

-

-

-

-

-

-

Шоли-

чилик

илмий-

тадқиқот

инсти-

тутининг

Хоразм

филиали

2

8

1

4

1

4

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

Жами:

80

320

16

64

16

64

5

20

5

20

5

20

16

64

1

4

16

64




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 2 февралдаги

ПҚ-4973-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистонда шоличиликни ривожлантириш бўйича

2021-2022 йилларга мўлжалланган комплекс

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ


N

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш

механизми

Муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъуллар

I. ШОЛИ УРУҒЧИЛИК ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

1.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда элита уруғчилик хўжаликларини ташкил этиш.

1. Талабгорлар рўйхатини шакллантириш;

2021 йил

1 февраль

Ташаббускорлар маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

2. Танлов ўтказиш орқали талабгорларни аниқлаш;

2021 йил

10 февраль

3. Тегишли вилоят, туман ҳокимининг қарорини қабул қилиш;

2021 йил

1 март

4. Уруғчилик хўжаликлари майдонларига экинларни жойлаштириш;

2021 йил

10 март

5. Шоличилик илмий тадқиқот институти ёки импорт қилиш орқали сифатли юқори авлод уруғларини етказиб бериш ва экиш.

2021 йил

1 апрель

2.

Уруғчилик хўжаликларида Шоличилик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда илмий асосланган ҳолда шоли уруғларини етиштиришни йўлга қўйиш.

1. Шоли етиштириладиган майдонларни лазерли текислагич билан текислаш.

2021 йил

апрель-май


Ташаббускорлар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Шоличилик илмий-тадқиқот институти (Саттаров), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (Вахабов)

2. Ер майдонларини сифатли тайёрлаш.


3. Уруғларни экишда Шоличилик илмий тадқиқот институтининг юқори авлодли уруғликларидан фойдаланиш.

доимий

4. Шоли навларини ишлаб чиқилган илмий тавсиялар асосида етиштириш.

доимий

5. Шоли майдонларини белгиланган тартибда апробация кўригидан ўтказиш ва сертификат олиш.

2021 йил

август-сентябрь

6. Ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиштириш.

2021 йил

октябрь

7. Уруғлик шолини тозалаш, саралаш ва қадоқлаш.

2021 йил

ноябрь

3.

Аккредитациядан ўтказилган юридик шахсларга уруғлик шолига сертификат бериш механизмини амалиётга жорий этиш.

1. Аккредитациядан ўтказилган юридик шахсларга уруғлик шолига сертификат беришга рухсат бериш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг "Уруғчилик тўғрисида"ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

2021 йил

1 апрель


Молиялаштириш талаб этилмайди

"Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров), Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (Вахабов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Тешаев) "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров)

2. Ушбу фаолиятга талабгор юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш.

2021 йил

май

4.

Шоли уруғларини етиштирувчи хўжаликларда минтақаларнинг тупроққлим шароитларига мос алмашлаб ва навбатлаб экиш тизимини амалиётга жорий этиш.

1. Минтақаларнинг тупроққлим шароитларига мос шоли-кузги буғдой-дуккакли экинларни алмашлаб ва навбатлаб экиш дастурини тузиш. Бунда, бир далада 2 йилдан ортиқ шоли етиштирилишига йўл қўймаслик.

2021 йил

март


Молиялаштириш талаб этилмайди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Тешаев)

2. Уруғлик етиштирувчи хўжаликларда алмашлаб ва навбатлаб экиш тизимини жорий этиш.

доимий

II. ШОЛИЧИЛИКДА СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ

КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ

5.

Шоли етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни кенг қўллаш.

1. 2021 йилда шоли майдонларининг камида 20 фоизида кўчатлаб экиш, 50 фоизида лазер ускунаси ёрдамида ер текислаш тизимини жорий этиш, 30 фоизида шолини замонавий уруғ сеялкалари ёрдамида экиш.

2021 йил давомида


Ташаббускорлар маблағлари ҳамда Давлат бюджетидан 2021 йилда ажратилиши назарда тутилган субсидиялар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Хаитов)

2. 2022 йилда шоли майдонларининг камида 40 фоизида кўчатлаб экиш, 70 фоизида лазер ускунаси ёрдамида ер текислаш тизимини жорий этиш, 50 фоизида шолини замонавий уруғ сеялкалари ёрдамида экиш.

2022 йил давомида

6.

Шоли етиштиришда сувни тежайдиган технологиялар:

- 500 га майдонда зовур сувларидан фойдаланган ҳолда шоли етиштириш;

- 50 га майдонда тунда сув бермаслик усулида шоли етиштириш;

- 20 га майдонда шолини ёмғирлатиб суғориш усулида ҳамда 20 га майдонда тупроқости томчилатиб суғориш усулида етиштиришни қўллаш бўйича тажриба синовларини ўтказиш.

1.Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятининг тупроққлим шароитларини инобатга олган ҳолда сувни тежайдиган технологиялар орқали шоли етиштириш  бўйича мақсадли илмий-тадқиқот лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим қилиш.

2021 йил

1 февраль


Давлат илмий техник дастурларига ажратиладиган маблағлар ҳамда ташаббускорлар маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Эрманов), Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Фанлар Академияси (Юлдашев)

2. Илмий тадқиқот институти томонидан тайёрланган лойиҳани молиялаштириш.

2021-2022 йиллар

3. Илмий тадқиқот лойиҳаси доирасида тадқиқотлар олиб бориш ҳамда натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиш.

2022 йил

декабрь

III. ШОЛИЧИЛИК СОҲАСИДА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ

ЖАДАЛЛАШТИРИШ

7.

Республиканинг тупроқ ва иқлим шароитларига мос шоли навларини яратиш, етиштириш агротехникасини ишлаб чиқиш ва уруғчилик тизимини ривожлантириш бўйича илмий изланишларини олиб бориш.

1. Республиканинг тупроқ ва иқлим шароитларига мос шоли навларини яратиш, етиштириш агротехникасини ишлаб чиқиш ва уруғчилик тизимини ривожлантириш бўйича 3-5 йилга мўлжалланган мақсадли лойиҳалар танловини эълон қилиш.

2021 йил

1 февраль


Давлат илмий техник дастурларига ажратиладиган маблағлар ҳамда ташаббускорлар маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев) Шоличилик илмий-тадқиқот институти (Саттаров)

2. Танлов мавзусига оид илмий-тадқиқот лойиҳасини шакллантириш ва унда иштирок этиш.

2021 йил

март

3. Лойиҳа доирасида тадқиқотларни олиб бориш.

2021-2025 йиллар

8.

Хоразм вилоятининг тупроқ-иқлим шароитларида шолининг юқори ҳосилли хорижий навларини синаш ва маҳаллий шароитда уруғларини кўпайтириш бўйича тажриба синовларини амалга ошириш.

1. Шоличилик илмий-тадқиқот институти ва унинг Хоразм филиалига вилоятнинг тупроққлим шароитларида шолининг юқори ҳосилли хорижий навларини синаш ва маҳаллий шароитда уруғларини кўпайтиришга оид мақсадли илмий-тадқиқот лойиҳасини ажратиш.

2021 йил

1 февраль


Давлат илмий техник дастурларига ажратиладиган маблағлар ҳамда ташаббускорлар маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)






Шоличилик илмий-тадқиқот институти (Саттаров)

2. Илмий тадқиқот лойиҳаси доирасида тадқиқотлар олиб бориш.


2021-2022 йиллар

3. Хоразм вилоятининг тупроқ ва иқлим шароитларига мос хорижий навларини танлаш ва уруғларини кўпайтириш.


2021-2022 йиллар

IV. ИЛМ-ФАННИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯРАТИШ

9.

Шоличилик илмий-тадқиқот институти ва унинг ҳудудий муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

1. Зарурий лаборатория асбоб-ускуналари, қишлоқ хўжалик техникалари ва агрегатлари, шоли уруғлигини саралаш ва қадоқлаш ускуналари рўйхатини аниқ ҳисоб-китоблар асосида шакллантириш.

2021 йил

10 февраль


Жаҳон банки маблағлари

Шоличилик илмий-тадқиқот институти (Саттаров)







Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев)


2. Шакллантирилган рўйхат асосида техника ва ускуналарни Жаҳон банкининг "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳаси доирасида жалб этилган маблағлари ҳисобидан харид қилиш.

2021 йил

давомида

10.

Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиалининг инфратузилмасини яхшилаш.

Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиалига Гурлан тумани, Шоликор қишлоғи, Чинобод ММТП ҳудудидаги бўш турган ер майдонида маъмурий-лаборатория биноси қуриш чораларини кўриш.

Бунда:

2021 йил

июль


Маҳаллий бюджет маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Эрманов)

1. Вилоят ҳокими қарорини чиқариш.

февраль

2. Маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиш.

март

3. Маъмурий-лаборатория биноси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қуриш.

март-сентябрь

11.

Гурлан туманидан 200 гектар суғориладиган ер майдонлари ажратилишини таъминлаш.

1. Вилоят ҳокими қарорини чиқариш.

2021 йил

февраль

Молиялаштириш талаб этилмайди

Хоразм вилояти ҳокимлиги

2. Гурлан туман хокими қарорини чиқариш

март

3. Гурлан туманида 200 гектар суғориладиган ер майдонини ажратиш.

апрель

V. МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ

12.

Олий таълим муассасаларида шоличилик йўналишида талабаларни ўқитиш мақсадида қабул квотасини ошириш.

Тошкент Давлат аграр университети ва унинг филиаллари, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида шоличилик йўналишида талабаларни ўқитиш мақсадида қабул квотасини ошириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2021 йил

15 февраль


Олий таълим муассасаларининг маблағлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов)

13.

Тошкент Давлат аграр университетининг Нукус филиалида Вьетнам аграр университети билан биргаликда шоличилик бўйича қўшма факультет ташкил қилиш.

Қорақалпоғистон Республикасида Тошкент Давлат аграр университетининг Нукус филиали ҳамда Вьетнам аграр университети билан биргаликда шоличилик бўйича қўшма факультет ташкил қилиш чораларини кўриш.

2021 йил

1 июнга қадар


Олий таълим муассасаларининг маблағлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов)

14.

Дунёнинг шоличиликка ихтисослашган марказларида (Япония, Хитой, Россия, Жанубий Корея, Филиппин ва бошқалар) ёш кадрлар ва мутахассисларни хорижий грантлар асосида малакасини ошириш ҳамда тажриба алмашишга юбориш.

1. Ёш кадрлар ва мутахассисларни хорижий давлатларда малакасини ошириш ва тажриба алмашишга юбориш учун номзодлар рўйхатини шакллантириш ва танлаш.

2021 йил

1 апрель


Хорижий грантлар маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), "Эл-юрт умиди" жамғармаси (Бекмуродов)

2. Хорижий давлатлар (Япония, Хитой, Россия, Жанубий Корея, Филиппин ва бошқалар)да малака ошириши тажриба алмашишга юборишни ташкил этиш.

2021 йил давомида

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 февраль


"Халқ сўзи", 2021 йил 4 февраль






































Время: 0.2050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск