ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Давлатлараро ҳамкорлик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари / Европа /

"Ўзбекистон-Европа Иттифоқи" Парламент ҳамкорлиги қўмитасининг Тартиботи қоидалари (ЎзР ОМ Кенгашининг 09.03.2001 й. 197-II-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Кенгашининг

2001 йил 9 мартдаги

197-II-сон Қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


"Ўзбекистон-Европа Иттифоқи"

Парламент ҳамкорлиги қўмитасининг

ТАРТИБОТИ ҚОИДАЛАРИ



- 2000 йил 4 сентябрда Европа Парламенти Бюроси томонидан маъқулланган.

- 2001 йил 9 мартда Ўзбекистон Парламенти Кенгаши томонидан маъқулланган.

- 2001 йил 12 майда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламенти) ялпи мажлисида тасдиқланган.



1-қоида


"Ўзбекистон-Европа Иттифоқи" Парламент ҳамкорлиги қўмитаси Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида 1996 йил 21 июнда имзоланган Шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг 83- ва 84-моддалари асосида ташкил этилган.



2-қоида


Парламент ҳамкорлиги қўмитасининг вазифаси Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларнинг барча жиҳатларини кўриб чиқишдан, шу жумладан Шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга оширишдан иборатдир.



3-қоида


Парламент хамкорлиги қўмитаси таркибига Европа Парламенти ва Ўзбекистон Парламенти томонидан тайинланган, келишиб олинган миқдордаги аъзолар киради.

Аъзоларнинг ваколатлари муддатлари Европа Парламенти ва Ўзбекистон Парламенти томонидан ўрнатилган қоидалар ва амалётга мувофиқ белгиланиши лозим.



4-қоида


Парламент ҳамкорлиги қўмитаси бюроси таркибига Европа Парламенти делегацияси Раиси, Ўзбекистон Парламенти делегацияси Раиси (бундан буён матнда хамраислар деб юритилади) ва ҳар бир делегациядан икки нафардан раис ўринбосари киради.

Қўмита мажлисларида Европа Парламенти делегацияси Раиси ва Ўзбекистон Парламенти делегацияси Раиси навбатма-навбат раислик қиладилар. Раислик қилувчи, зарурат бўлганда, унинг ёхуд делегациясининг биринчи ёки иккинчи раис ўринбосари билан алмаштирилиши мумкин,



5-қоида


Парламент ҳамкорлиги қўмитаси бюросининг таклифига биноан Ҳамкорлик кенгашига, Европа Парламентининг масъул қўмитасига ва Ўзбекистон Парламентига ёхуд унинг масъул қўмиталарига тавсиялар юборилиши мумкин.

Тавсиялар, агар Европа Парламенти делегацияси ва Ўзбекистон Парламенти делегацияси аъзоларининг кўпчилиги уларни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади.



6-қоида


"Ўзбекистон-Европа Иттифоқи" Парламент ҳамкорлиги қўмитаси ўз мажлисларига йилига бир марта, навбати билан Европа Парламенти ва Ўзбекистон Парламентининг ишчи органларидан бирида йиғилади.

Ҳамраислар томонидан белгиланадиган кун тартиби лойиҳаси, қоида тариқасида мажлис бошланишига икки ҳафта қолганида Парламент ҳамкорлиги қўмитаси аъзоларига юборилиши қерак.

Қўмита мажлиси, Парламент ҳамкорлиги қўмитаси ўз мажлисини ёпиқ тарзда ўтказишга қарор қилган ҳолларни истисно этганда, очиқ усулда ўтказилади.



7-қоида


Ҳамкорлик кенгаши, Европа Иттифоқи кенгаши аъзолари ва Европа Комиссияси аъзолари мажлисларда қатнашишлари ва сўзга чиқишлари мумкин. Бошқа шахслар мажлисга ҳамраислардан бири томонидан таклиф этилиши мумкин.



8-қоида


"Ўзбекистон-Европа Иттифоқи" Парламент ҳамкорлиги қўмитаси котибияти Европа Парламенти котибияти вакилларидан ва Ўзбекистон Парламенти томонидан тайинланган расмий вакиллардан иборат бўлади.

Парламент ҳамкорлиги қўмитаси ҳар бир мажлисининг баённомаси навбатдаги мажлис очилиши пайтида тасдиқлаб олинадп.



9-қоида


Делегацияларнинг аъзолари Парламент ҳамкорлиги қўмитаси мажлисларида Европа Иттифоқининг расмий тилларидан бирида ёхуд ўзбек ёки рус тилида сўзга чиқишлари мумкин. Оғзаки ва ёзма таржима Парламент ҳамкорлиги қўмитаси Бюросининг қарори асосида ҳамда Европа Парламенти ва Ўзбекистон Парламентининг ички қоидаларига мувофиқ таъминланади.



10-қоида


Қўмита аъзолари ҳамда уларга ҳамроҳлик қилувчи шахсларнинг транспорт ва бошқа ҳаражатлари уларни тайинлаган Парламент томонидан тўланади.

Мажлислар ва Қўмита фаолияти билан боғлиқ бошқа ҳаражатлар Европа Парламенти билан Ўзбекистон Парламенти ўртасида мутаносиб тарзда тақсимланади.



11-қоида


Бу қоидаларга ўзгартишлар Парламент ҳамкорлиги қўмитасининг таклифига биноан, кўриб чиқиш учун Европа Парламенти Бюросига ва Ўзбекистон Парламенти Кенгашига юборилиши керак.




Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск