ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.02.2021 й. ПҚ-4975-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.02.2021 й.

N ПҚ-4975



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДАГИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА

БИЛИМ ВА ИННОВАЦИЯЛАР МИЛЛИЙ

МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида"ги ПФ-6159-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Фанлар академиясининг:

а) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (кейинги ўринларда - Миллий марказ) тизимида:

Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Ғаллаорол илмий-тажриба станцияси негизида Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтини;

Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Қашқадарё филиали негизида Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтини;

Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон илмий-тажриба станцияси ва Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон илмий-тажриба станцияси негизида Дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасини ташкил этиш;

б) қуйидагилар:

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти;

"Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамиятининг "Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти" масъулияти чекланган жамиятини белгиланган тартибда давлат муассасаси шаклида қайта ташкил этган ҳолда Миллий марказ тизимига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бошқарув аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлардаги ахборот ва маслаҳат тизими асосида иш юритадиган ҳудудий агрохизматлар марказлари (кейинги ўринларда - ҳудудий агрохизматлар марказлари) намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда ташкил этиладиган ҳудудий агрохизматлар марказлари жойлашув манзиллари рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қишлоқ хўжалиги вазирига, зарур ҳолларда, Миллий марказ, унинг таркибидаги илмий-тадқиқот муассасалари ва агрохизматлар марказларининг тузилмасига ходимларнинг чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қўшимча штат бирликларини киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Х. Тошқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) ушбу қарорга 4-иловада кўрсатилган таълим муассасаларининг ҳудудий агрохизматлар марказларига ўтказилаётган бино-иншоотлари ҳамда мол-мулклари, уларнинг фаолиятини таъминлашга етарли қисмини белгиланган тартибда оператив бошқарув ҳуқуқи билан, шунингдек, ер участкаларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ўтказилишини таъминласин.


4. Белгилансинки:

а) Миллий марказга қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари - Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори раҳбарлик қилади;

б) Миллий марказнинг қўшимча 11 нафар ҳамда ҳудудий агрохизматлар марказларининг қўшимча 119 нафар бошқарув ходимлари штат бирликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг мавжуд штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига шакллантирилади;

в) Миллий марказ ва ҳудудий агрохизматлар марказлари қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларни, ахборот ва маслаҳат хизматлари тизимини жорий этиш соҳасида ваколатли орган ҳисобланади ҳамда юридик шахс мақомига, ўз балансига, Ўзбекистон Республикаси Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, Давлат герби тасвирланган муҳрига эга бўлади;

г) Миллий марказ Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги "Агроинновация" давлат унитар корхонаси ва Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги "Ғўза уруғчилиги маркази" давлат муассасасининг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

д) Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари ва илмий-тажриба станциялари юридик шахс мақомига эга давлат муассасалари бўлиб:

Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Қашқадарё филиалининг;

Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Ғаллаорол илмий-тажриба станциясининг;

Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти "Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамияти ҳузуридаги "Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти" масъулияти чекланган жамиятининг;

Дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон илмий-тажриба станциясининг ҳамда Шоличилик илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон илмий-тажриба станциясининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий ворислари ҳисобланади;

е) ҳудудий агрохизматлар марказлари биносига жойлаштирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳудудий бўлинмаларининг мутахассислари фаолияти ҳудудий агрохизматлар марказлари томонидан мувофиқлаштирилади;

ж) қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот институтлари, муассасалари, илмий-тажриба станциялари ва участкалари (кейинги ўринларда - илмий-тадқиқот муассасалари), олий таълим муассасалари ҳамда Миллий марказ ва ҳудудий агрохизматлар марказлари:

ер участкаларини мақбуллаштириш, олиб қўйиш ва уларнинг ихтисослашувига мос бўлмаган экинларни жойлаштиришга;

илмий ходимларини уларнинг фаолиятига хос бўлмаган бошқа ишларга жалб этишга йўл қўйилмайди.


5. Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ж. Ортиқов) "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ устав капиталидаги давлат улуши Миллий марказ тизимига ўтказилаётган "Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти" масъулияти чекланган жамияти устав капиталидаги "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ улушининг баланс қиймати ҳисобига камайтирилишини таъминласин.


6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

а) ҳудудий агрохизматлар марказлари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида, уларда хизмат кўрсатишни ташкил этиш учун ойлик маоши ва устамаларни сақлаб қолган ҳолда агросаноат соҳасига хизмат кўрсатувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари мутахассислари жалб этилади;

б) фан ва таълимнинг узвий интеграциясини таъминлаш мақсадида:

тажриба-синов тариқасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларининг кафедра мудирлари бир вақтнинг ўзида тегишли таълим йўналиши бўйича илмий-тадқиқот институтлари директорларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари ҳисобланади;

олий таълим муассасалари кафедра мудирларига ҳамда илмий-тадқиқот институти директорининг илмий ишлар ва инновацион ишланмалар бўйича ўринбосарига таълим жараёнини илм-фан билан интеграция қилган ҳолда ташкил этиш вазифаси юклатилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ҳафта муддатда мазкур бандга асосан тажриба-синов ўтказиладиган олий таълим муассасалари кафедралари ва илмий-тадқиқот институтларини аниқласин ҳамда 2021 йил 1 декабрга қадар тажриба-синов натижалари юзасидан аниқ таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Қуйидагилар Миллий марказ ва ҳудудий агрохизматлар марказлари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

белгиланган тартибда жалб этиладиган бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари маблағлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни белгиланган тартибда тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Белгилаб қўйилсинки, Миллий марказ ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасаларини бюджет маблағлари ҳисобидан сақлаш харажатлари 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида идоравий мансублигига кўра тегишли вазирлик ва идораларга ажратиладиган маблағлар доирасида, 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар:

ҳудудий агрохизматлар марказларини ташкил этишда давлат-хусусий шериклик механизмлари асосида хусусий секторнинг иштирокини;

ҳудудий агрохизматлар марказларида хизмат кўрсатишни ташкил этиш учун ойлик маош ва устамаларни сақлаб қолган ҳолда тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, хизмат кўрсатувчи банк, суғурта ва бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари мутахассислари жалб этилишини;

хусусий мулкчилик асосида юридик шахс мақомига эга бўлган ташкилотлар томонидан қишлоқ хўжалиги консалтинг хизматларини ташкил этиш бўйича ташкилий, молиявий ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тадбирлари амалга оширилишини таъминласин.


9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ж. Ортиқов), Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (Ф.К. Умаров) ва Тошкент вилояти ҳокимлиги (Д.А. Хидоятов) белгиланган тартибда қуйидагиларни:

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманининг А. Яссавий маҳалласи ҳудудида жойлашган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги "Агроинновация" давлат унитар корхонасига тегишли барча мол-мулкларни оператив бошқарув ҳуқуқи билан ҳамда 10,7 гектар ер участкасини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан Миллий марказга;

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманининг А. Яссавий маҳалласи ҳудудида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги "Ғўза уруғчилиги маркази" давлат муассасасига тегишли бинони оператив бошқарув ҳуқуқи билан Миллий марказга ва 57,4 гектар ер участкасини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан Миллий марказнинг Тошкент вилояти агрохизматлар марказига ўтказиб берсин.


10. Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:

қайта ташкил этилаётган муассасаларнинг мол-мулки ва пул маблағларини оқилона тақсимлаш мақсадида уларни хатловдан ўтказишни;

мазкур қарорга мувофиқ қайта ташкил этилаётган муассасаларнинг моддий-техник базасини яратиш, улар ишини самарали ташкил этиш учун зарур бўлган компьютер техникаси, алоқа воситалари билан жиҳозлаш тадбирлари ташкил қилинишини;

қайта ташкил этилаётган муассасаларни, уларнинг ҳудудий бўлинмаларини жойлаштириш, шунингдек, улар фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этишни;

қайта ташкил этилаётган муассасаларнинг штат бирликларини таҳлил қилган ҳолда иш ҳажмидан келиб чиқиб, қайта тақсимланишини ҳамда уларни шаффоф тарзда ўтказиладиган танловлар асосида юқори малакали, замонавий билимга ва дунёқарашга эга кадрлар билан тўлдиришни таъминласин.


11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев):

2021 йил 1 апрелга қадар Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида Республика агрохизматлар, ахборот маслаҳат (extension) марказини ташкил этиш чораларини кўрсин;

2021 йил май ойидан бошлаб ҳудудий агрохизматлар марказларини босқичма-босқич ташкил этсин;

икки ҳафта муддатда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппаратида Ўқув юртлари ва малака ошириш бўлими негизида 6 та штат бирлигидан иборат Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизимини ривожлантириш бошқармасини ташкил этсин. Бунда, қўшимча 3 та штат бирлиги вазирлик тизимидаги мавжуд бошқарув ходимлари штат бирликларини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади;

бир ой муддатда Миллий марказнинг аниқ ҳисоб-китобларига асосан унинг тизимидаги илмий муассасаларда ташкил этиладиган бирламчи лабораториялар, уруғликни сақлаш, қуритиш омборхоналарини барпо этиш, уларни қадоқлаш ва қайта ишлаш ускуналари билан жиҳозлашга "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳаси доирасида маблағ ажратиш чораларини кўрсин;

икки ой муддатда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Миллий марказ ва илмий-тадқиқот муассасаларининг тузилмаларини тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин;

икки ой муддатда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда унинг ҳудудий агрохизматлар марказлари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

икки ой муддатда Инновацион ривожланиш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Фанлар академияси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги экинларининг нав муаллифлари ва оригинаторларини рағбатлантириш, уруғчилик ва кўчатчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солиш, уруғлик ва кўчатларни сертификатлаш тизимини жорий этиш механизмини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

12. "Эл-юрт умиди" жамғармаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси билан биргаликда 2021 йил 1 мартга қадар илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ходимлари ҳамда соҳа мутахассисларини, биринчи навбатда, қуйи тизимдагиларни "Эл-юрт умиди" жамғармаси ҳамда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига хорижий етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига узоқ ва қисқа муддатли стажировка, малака ошириш ва ўқишга юбориш юзасидан 2021-2022 йилларга мўлжалланган дастурни тасдиқласин ҳамда ижрога қаратсин.


13. Миллий марказ Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй манзилида жойлаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 6-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


16. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.А. Ходжаев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Ж. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.К. Кўчимов) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.


17. Мазкур қарорнинг ижросини ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев, қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев, қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари - Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгилансин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 3 февралдаги

ПҚ-4975-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва

инновациялар миллий марказининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ















Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази











































































































































Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти



Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти



Тошкент давлат аграр университети ва унинг Самарқанд филиали*



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳудудий марказлари































































Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти



Шоличилик илмий-тадқиқот институти



Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти



Туман марказлари


















































Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти












Республика қишлоқ хўжалиги илмий кутубхонаси



Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти





Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти*






























Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти
































Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти*



Дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси



Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти


































Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти

























Агротехнологиялар техникумлари*


































Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти















































Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти



Агросаноат мажмуи тизимидаги давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг таркибидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари*

















































Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти























































Сабзавот, полиз экинлари

ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти




































































































         

*) Миллий марказ мазкур таълим муассасаларининг илмий инновацион фаолиятини мувофиқлаштиради.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 3 февралдаги

ПҚ-4975-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар

миллий маркази бошқарув аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ



Илмий-техник кенгаш



Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари - бош директор



Халқаро экспертлар гуруҳи






















































































Бош директорнинг биринчи ўринбосари

(илмий-инновацион тадқиқотлар мажмуаси раҳбари)


Бош директор ўринбосари

(таълим ва малака ошириш мажмуаси раҳбари)


Бош директор ўринбосари

(агрохизматлар ва ахборот-маслаҳат кўрсатиш (экстеншн) мажмуаси раҳбари)



Девонхона

1



















HR бўйича бош мутахассис

1




























Бош илмий котиб

1




Таълимни ривожлантириш бўлими

4




Агрохизматларни кўрсатиш бўлими

4





























PR бўйича бош мутахассис

1




























Илмий тадқиқотлар, тажрибалар ва докторантура бўлими

6




Малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўлими

3




Ахборот-маслаҳат (экстеншн) бўлими

4





























Бош юрисконсульт

1












































Табиий ресурсларни оқилона бошқариш, иқлим ўзгариши, агротехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўлими

5



















Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими

3





















































Махсус бўлим

1











































Ахборот-коммуникация ва рақамлаштириш технологиялари гуруҳи

2













Халқаро алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш бўлими

1



























































































Юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари ҳамда назорат ҳужжатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1


















Офис менежер*

1








































































Ходимларнинг умумий чекланган сони (ёрдамчи ходимлардан ташқари) - 43 нафар.


*) Хизмат ва ёрдамчи ходимлар сони қонунчиликда белгиланган меъёрлар асосида аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 3 февралдаги

ПҚ-4975-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ

хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги

ҳудудий агрохизматлар марказларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ















Марказ директори































































































Директор ўринбосари


















































































Бухгалтер

1








































Илмий, таълим ва малака ошириш бўлими раҳбари

1






Агрохизматлар тизимини ривожлантириш бўлими раҳбари

1

























Юрист





























































Илмий ишларни тижоратлаштириш, таълим ва малака ошириш бўйича мутахассислар

2






Халқаро иқтисодий муносабатлар ва маркетинг бўйича бош мутахассис

1




HR бўйича бош мутахассис

1




















































АКТ ва рақамлаштириш бўйича бош мутахассис

1









































































































Фаолияти ҳамкорликда амалга ошириладиган ташкилотлар вакилларининг шўъбалари*


Лаборатория мудири

1




































Сув хўжалиги соҳасида


Агрокимё соҳасида


Маҳсулотларни қайта ишлаш соҳасида


Банк хизматларини кўрсатиш соҳасида































Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати лабораторияси;

Тупроқ ва ўғитлар таҳлили лабораторияси;

Фитосанитария лабораторияси;

In-vitro лабораторияси ва бошқалар**




































Деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгаларини ривожлантириш соҳасида


Картошка етиштириш соҳасида


Субтропик, тропик, цитрус экинлар етиштиришни ривожлантириш соҳасида


Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги соҳасида






















































Ветеринария ва чорвачилик соҳасида


Паррандачилик соҳасида


Балиқчилик соҳасида


Пиллачилик ва қоракўлчилик соҳасида

























































One-stop shop**




Ўсимликлар карантини соҳасида


Агросервис соҳасида


Агролизинг ва суғурта соҳасида


Бошқа соҳаларда
























































Ходимларнинг умумий чекланган сони (ёрдамчи ходимлардан ташқари) - 12 нафар.


Хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонунчиликда белгиланган меъёрлар асосида аниқланади.


*) Ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан жалб этиладиган мутахассислар сони ҳудудий марказлар билан келишилган ҳолда белгиланади.

**) Лабораториялар ва one-stop shop хусусий бизнес вакиллари ҳисобига шакллантирилади ҳамда ишчилар сони талабдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 3 февралдаги

ПҚ-4975-сон қарорига

4-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ

хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда

ташкил этиладиган ҳудудий агрохизматлар

марказлари жойлашув манзиллари

РЎЙХАТИ*

Т/р

Ҳудудлар номи


Туман/ шаҳар


Жойлашган

манзили


Бинони балансида

сақловчи ташкилот

номи


Ажрати-

ладиган ер

майдони,

гектар**


1

Қорақалпоғистон Республикаси


Кегейли тумани


Жузимбағ МФЙ


Кегейли агросаноат касб-ҳунар коллежи


5

2

Андижон вилояти


Андижон тумани


Куйганёр МФЙ


Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти


9,8

3

Бухоро вилояти


Бухоро тумани


Боғикалон МФЙ


Галаосиё сув хўжалиги ва мелиорация коллежи


20,6

4

Жиззах вилояти


Ш.Рашидов тумани


А.Навоий МФЙ


Шароф Рашидов туман 2-сон касб-ҳунар мактаби


6,6

5

Навоий вилояти


Кармана тумани


Дўрмон МФЙ


Кармана озиқ-овқат саноати ва меҳмонхона хўжалиги касб-ҳунар коллежи


4,2

6

Наманган вилояти


Тўрақўрғон тумани


Тошкент маҳалласи МФЙ


Тўрақўрғон агротехнологиялар техникуми


9,4

7

Қашқадарё вилояти


Қамаши тумани


Қўшкапа МФЙ


Қарши давлат университети ҳузуридаги Қамаши хизмат кўрсатиш техникуми


5,15

8

Самарқанд вилояти


Оқдарё тумани


Даҳбет қўрғони


Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали


12,8

9

Сурхондарё вилояти


Термиз тумани


А.Навоий МФЙ


Архитектура ва қурилиш касб-ҳунар коллежи


4,2

10

Сирдарё вилояти


Боёвут тумани


Бекат МФЙ


Боёвут ижтимоий иқтисодиёт коллежи


3,2

11

Тошкент вилояти


Юқори Чирчиқ тумани


Аҳмад Яссавий МФЙ


Тошкент Давлат Аграр университети Ғўза уруғчилиги маркази


2,9

12

Фарғона вилояти


Фарғона шаҳри


Ал-Фарғоний кўчаси


Фарғона политехника институти қошидаги Ёрмозор академик лицейи


4,3

13

Хоразм вилояти


Урганч тумани


Ғойбу МФЙ


Урганч агротехнологиялар техникуми


3,7

            

Изоҳ: *) Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига, заруратга кўра, мазкур иловага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.

**) Ажратилаётган бино-иншоотлар ҳамда мол-мулклар, шунингдек, ер участкаларининг ҳудудий агрохизматлар марказлари фаолиятини таъминлашга етарли қисми ўтказилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 3 февралдаги

ПҚ-4975-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 октябрдаги "Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2640-сон қарорида:


1-банднинг еттинчи хатбошиси ва 5-банднинг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


2-илованинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги "Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3290-сон қарорига 2-илованинг 29-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

29.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази


Фарғона политехника институти қошидаги Ёрмозор академик лицейи


".

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги "Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4795-сон қарорида:


а) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 3-иловада:


қуйидаги мазмундаги 1-1, 1-2-позициялар билан тўлдирилсин:

"

1-1.

Марҳамат тумани


Марҳамат агротехнологиялар техникуми


1 200

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти


Марҳамат агротехнологиялар техникуми




1-2.

Асака тумани

Асака озиқ-овқат технологияси ва саноати коллежи


900

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти


Асака агротехнологиялар техникуми


";

қуйидаги мазмундаги 10-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

10-1.

Денов тумани

Денов-Хазорбоғ агротехнологиялар техникуми


652

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали

Денов-Хазорбоғ агротехнологиялар техникуми


";

қуйидаги мазмундаги 11-1, 11-2-позиция билан тўлдирилсин:

"

11-1.

Бўка тумани

Бўка агротехнологиялар техникуми


715

Тошкент давлат аграр университети


Бўка агротехнологиялар техникуми




11-2

Янгийўл шаҳри

Янгийўл туман технология иқтисодиёт коллежи


720

Тошкент давлат аграр университети


Янгийўл агротехнологиялар техникуми


".

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4803-сон қарорига 2а-илованинг 3-позицияси чиқариб ташлансин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 3 февралдаги

ПҚ-4975-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 февралдаги "Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-2125-сон қарори.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги "Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4246-сон қарори 12-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 февраль






















































Время: 0.1761
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск