язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Жисмоний тарбия ва спорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2004 й. 455-сон "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.2004 й.

N 455



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА

СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 27 сентябрдаги ПФ-3491-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда маданият ва спорт соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишни мувофиқлаштириш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари, туман (шаҳар) маданият ва спорт ишлари бўлимларининг намунавий тузилмаси, шунингдек маданият ва спорт ишлари ҳудудий органлари ходимларининг чекланган умумий сони 3-5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирига, зарурат бўлганда, ходимларининг чекланган умумий сони доирасида Вазирликнинг марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳамда Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги илгари Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳамда Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасида ўрнатилган алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқаси воситаларини Маданият ва спорт ишлари вазирлигида сақлаб қолсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг марказий аппарати қуйидаги манзилга жойлаштирилсин: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, 1-уй.


6. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1996 йил 21 майдаги 185-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 5-сон, 17-модда);

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2004 йил 9 июндаги 272-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 55-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

идоравий норматив ҳужжатлар ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 30 сентябрдаги

455-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси

Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг

ТУЗИЛМАСИ

Вазир

Вазир ўринбосари-бўлим бошлиғи

Оммавий спортни ривожлантириш ва спорт тадбирларини ташкил этиш бўлими

2 киши

Маданий-маърифий муассасалар, кутубхоналар ва музейлар бўлими

2 киши

Кадрлар бўйича инспектор

1 киши

Халқ ижодиёти ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш бўлими

2 киши

Бухгалтерия

1 киши

Туман (шаҳар) маданият ва спорт ишлари бўлимлари





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 30 сентябрдаги

455-сон қарорига

3а-ИЛОВА



Вилоятлар ва Тошкент шаҳар

маданият ва спорт ишлари бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ


Бошлиқ

Бошлиқ ўринбосари-бўлим бошлиғи

Оммавий спортни ривожлантириш ва спорт тадбирларини ташкил этиш бўлими

2 киши

Маданий-маърифий муассасалар, кутубхоналар ва музейлар бўлими

2-3 киши

Кадрлар бўйича инспектор

1 киши

Халқ ижодиёти ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш бўлими

2 киши

Бухгалтерия

1 киши

Туман (шаҳар) маданият ва спорт ишлари бўлимлари





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 30 сентябрдаги

455-сон қарорига

4-ИЛОВА



Туманлар (шаҳарлар) маданият

ва спорт ишлари бўлимларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Бошлиқ

Маданий-маърифий ишлар бўйича бош инспектор

Оммавий спортни ривожлантириш ва спорт тадбирларини ташкил этиш бўйича бош инспектор





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 30 сентябрдаги

455-сон қарорига

5-ИЛОВА



Маданият ва спорт ишлари ҳудудий

органлари ходимларининг

ЧЕКЛАНГАН СОНИ

Т/р

Ҳудудлар

Ходимларнинг

чекланган

умумий сони


шу жумладан бошқарув

ходимлари сони


Қорақалпоғистон

Республикаси

Маданият ва спорт

ишлари вазирлиги,

вилоятлар ва

Тошкент шаҳар

маданият ва

спорт ишлари

бошқармалари


Туман (шаҳар)

маданият ва

спорт ишлари

бўлимлари


1

Қорақалпоғистон Республикаси


36

10

24

2

Андижон вилояти


36

9

25

3

Бухоро вилояти


29

9

18

4

Жиззах вилояти


25

7

17

5

Қашқадарё вилояти


33

8

24

6

Навоий вилояти


24

7

16

7

Наманган вилояти


26

6

19

8

Самарқанд вилояти


40

11

26

9

Сирдарё вилояти


23

7

15

10

Сурхондарё вилояти


32

9

21

11

Тошкент вилояти


41

8

31

12

Фарғона вилояти


37

7

28

13

Хоразм вилояти


27

9

16

14

Тошкент шаҳри


39

14

22

Жами:


448

121

302

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 40-41-сон, 436-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 9, 95-модда.