ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.02.2021 й. ПФ-6159-сон "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

03.02.2021 й.

N ПФ-6159



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА БИЛИМ

ВА ИННОВАЦИЯЛАР ТИЗИМИ ҲАМДА

ЗАМОНАВИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тўлақонли амалга ошириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига илмий асосланган ахборот, замонавий хизматларни кўрсатиш, ишлаб чиқаришга илм-фан ютуқлари ва инновацияларни кенг жорий этиш, таълим, илм-фан, ишлаб чиқариш ва агрохизматлар кўрсатиш тизимининг узвий интеграциясини таъминлаш мақсадида:


1. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизимини 2021-2025 йилларда устувор ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Концепция доирасида қишлоқ хўжалиги тармоқларида таълим, илм-фан, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги субъектларига замонавий агрохизматлар кўрсатишнинг узвий тизимини ўзаро боғлайдиган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (кейинги ўринларда - Миллий марказ) ташкил этилсин ва у қуйидаги йўналишларда фаолият юритишга масъул этиб белгилансин:

қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвий интеграциясини таъминлаш;

фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги кластерлари ва кооперациялари ҳамда илғор хорижий илмий-тадқиқот муассасалари билан манфаатли илмий-ишлаб чиқариш ҳамкорлигини йўлга қўйиш, янги илмий ишланмалар, инновациялар ҳамда рақамли технологияларни жорий этиш;

барча турдаги давлат илмий ва олий таълим муассасаларининг қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган илмий-тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш;

қишлоқ хўжалиги тармоқларининг малакали мутахассисларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги соҳасида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни амалга ошириш, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, илғор тажриба ва замонавий технологиялар асосида уларнинг малакасини ошириш;

қишлоқ хўжалигида хусусий секторни кенг жалб этган ҳолда билим, малака ва кўникмаларнинг самарали алмашинуви ҳамда узатилишини таъминлайдиган миллий ахборот ва маслаҳат хизматлари тармоғини ривожлантириш;

халқаро сифат стандартларини жорий қилишда кўмаклашиш, маҳсулот етиштирувчилар ва агробизнеснинг ўзаро ҳамкорлик платформасини ташкил этиш.


3. Қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвий интеграциясини таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда - Мувофиқлаштирувчи кенгаш) ташкил этилсин ва унинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш (Ш.М. Ғаниев):

қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳамда унинг тармоқлари бўйича илмий изланишлар олиб бораётган ва кадрлар тайёрлаётган барча турдаги давлат илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминласин;

қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини самарали ташкил этсин;

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги талаб ва илғор хорижий тажрибалар асосида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида Давлат таълим стандартлари, ўқув режа ва дастурларининг тизимли равишда такомиллаштирилишини таъминласин;

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасаларининг йиллик иш режасини ҳамда улар фаолияти самарадорлигини баҳолаш индикаторларини тасдиқласин;

қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш, илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, ишлаб чиқариш муаммоларига илм-фан орқали ечим топиш мақсадида соҳадаги илмий-тадқиқот муассасалари ва қишлоқ хўжалиги кластерлари ўртасида келишувлар тузиш амалиётини йўлга қўйсин.

Илмий-тадқиқот институтларига бириктирилаётган вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари рўйхати 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.


4. Белгилансинки:

Миллий марказ Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади;

Миллий марказ ўз тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаси фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади, чорвачилик йўналишлари, ўрмон ва сув хўжалиги, ипакчилик соҳаларида фаолият юритувчи илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликдаги фаолиятни йўлга қўяди, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олий ва профессионал таълим муассасаларининг илмий ва инновацион фаолиятини мувофиқлаштиради;

Миллий марказ Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, "Агроинновация" ДУК, "Ғўза уруғчилиги маркази" негизида ташкил этилади.


5. 2021 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий тадқиқотлар ва инновацион ишларга буюртмаларни шакллантириш ва молиялаштиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:

а) Мувофиқлаштирувчи кенгаш 2021 йил 1 апрелга қадар Қишлоқ хўжалигининг устувор йўналишлари, глобал, минтақавий ва ҳудудий муаммоларнинг илмий ечимларини тадқиқ қилиш бўйича кейинги беш йилга мўлжалланган дастурни (кейинги ўринларда - беш йиллик дастур) ишлаб чиқади ва эълон қилади.

Беш йиллик дастур қишлоқ хўжалиги соҳасидаги идоралар, уюшмалар ва бошқа ташкилотлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, илмий-тадқиқот муассасалари, қишлоқ хўжалиги ва унга хизмат кўрсатувчи субъектлар, жумладан агросаноат кластерлари, кооперациялар, фермер ва деҳқон хўжаликларининг таклифлари асосида шакллантирилади;

б) беш йиллик дастурда назарда тутилган йўналишлар қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий лойиҳалар бўйича давлат буюртмаларини шакллантириш учун Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилади;

в) беш йиллик дастурда назарда тутилган, шунингдек, қишлоқ хўжалиги субъектлари томонидан таклиф этилган ва бюджетдан молиялаштирилмаган ёки тўлиқ молиялаштирилмаган лойиҳаларни ҳамда бошқа вазифаларни амалга ошириш мақсадида, Миллий марказ ҳузурида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилади.

Жамғарма маблағлари республика бюджети, маҳаллий бюджет даромадларининг прогноздан ошириб бажарилган қисми, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, илмий тадқиқот ишларини молиялаштириш ва уларнинг якуний натижасидан фойдаланиш истагини билдирган қишлоқ хўжалиги субъектлари ва бошқа шахсларнинг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.

Жамғарма маблағларини бошқариш Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи - Миллий марказ томонидан амалга оширилади.

Илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларнинг бюджет маблағлари ҳамда Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши уларни молиялаштириш учун бошқа маблағларни тўғридан-тўғри жалб қилишни истисно қилмайди.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


6. Қуйидагилар:

2021-2022 йилларда Миллий марказнинг Республика агрохизматлар маркази, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар агрохизматлар марказлари (кейинги ўринларда - ҳудудий агрохизматлар марказлари);

2022 йилдан бошлаб босқичма-босқич қишлоқ туманларида Миллий марказнинг туман агрохизматлар марказлари (кейинги ўринларда - туман агрохизматлар марказлари) ташкил этилсин.


7. Белгилансинки:

а) Республика агрохизматлар маркази, ҳудудий ва туман агрохизматлар марказлари:

Жаҳон банкининг "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳаси доирасида ажратиладиган маблағларни жалб этган ҳолда ёки давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этилади;

ўз фаолиятини ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш тизими асосида амалга оширади;

б) ҳудудий агрохизматлар марказлари Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг ҳудудий бўлинмалари негизида ташкил этилади;

в) Республика агрохизматлар маркази, ҳудудий ва туман агрохизматлар марказлари ўз фаолиятини қуйидаги йўналишларда ташкил этади:

ҳудудларнинг узоқ муддатли ривожланиш тенденциялари ва инсон капитали бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда соҳада кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш;

хорижий тажриба асосида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;

ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши эҳтиёжларидан келиб чиқиб илмий ташкилотларга тайёр илмий ишланмалар ва тегишли илмий маслаҳатларга буюртмаларни шакллантириш;

қишлоқ хўжалиги соҳаларининг долзарб йўналишлари бўйича тайёрланган илмий ишланмаларни ҳудудлар шароитига мослаштириш йўналишидаги тадқиқотларни амалга ошириш, унинг натижаларини бевосита қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектларга етказиш;

ҳудудлар аграр соҳаси асосий ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда халқаро тажрибалар ҳамда илмий фаолият натижаларини тижоратлаштириш;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги барча хизматларни "ягона дарча" тамойили асосида амалга ошириш;

қишлоқ хўжалиги субъектларига бевосита ва онлайн ҳамда "call-марказ" орқали хизмат кўрсатиш.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4803-сон қарорига асосан қишлоқ хўжалигида давлат бошқаруви ва илмий-тадқиқот институтларини трансформация қилишга Жаҳон банкининг 160 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари йўналтирилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, мазкур маблағлар Миллий марказ, унинг тизимидаги муассасалар ҳамда агрохизматлар марказлари фаолиятини ташкил этиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳа мутахассислари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, қайта тайёрлаш ва лойиҳада назарда тутилган бошқа тадбирларга йўналтирилади.


9. 2021 йил 1 мартдан бошлаб, тажриба тариқасида, Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаларида тадбиркорлик субъектларини жалб этган ҳолда кичик илмий-инновацион корхоналар ташкил этишга рухсат берилсин, бунда:

а) илмий-тадқиқот муассасаси:

ҳудудларнинг тупроққлим шароитларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги экинларинингилмий асосланган ҳолда экилишини ташкил этади;

қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғчилик ва селекциясини йўлга қўяди, янги нав ва дурагайларни яратади;

ўсимликларни зараркунандалардан асраш, тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқади;

б) тадбиркорлик субъектлари:

илмий-тадқиқот муассасасининг янги нав ва дурагайларни яратиш бўйича фаолиятини молиявий таъминлашга кўмаклашади ҳамда унинг натижаларини тижоратлаштириш чораларини кўради;

ички ва ташқи бозор талабларидан келиб чиқиб, экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиришни йўлга қўяди ва уни оммалаштиради;

янги ички ва ташқи бозорларни топиш, халқаро стандартларга мос келувчи лабораториялар, уруғликни сақлаш, саралаш, қадоқлаш ва мева-сабзавотни қайта ишлаш ускуналарини харид қилишга кўмаклашади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, қадоқлаш, миллий бренд асосида экспорт қилиш чораларини кўради;

в) фойда солиғи бўйича жами даромадни аниқлашда тадбиркорлик субъектлари - солиқ тўловчиларнинг илмий тадқиқотларга ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишланмаларига доир харажатлари, амортизация қилинадиган активларни олишга оид харажатлардан ташқари, тегишли илмий тадқиқотлар ва (ёки) тажриба конструкторлик ишланмаларининг натижасидан қатъи назар, Солиқ кодексида назарда тутилган тартибда бундай тадқиқотлар ва ишланмалар (хизматларнинг алоҳида босқичлари) тугалланган ва (ёки) қабул қилиш-топшириш далолатномасини тарафлар имзолаганидан кейин чегириб ташланади.


10. Белгилансинки, 2021 йил 1 февралдан бошлаб Миллий марказ, мазкур Фармонга 4-иловада кўрсатилган илмий-тадқиқот институтлари ҳамда улар тизимига кирувчи илмий-тажриба станциялари ва участкаларининг (кейинги ўринларда - илмий-тадқиқот муассасалари) бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, уларнинг ходимлари (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, бунда:

Миллий марказнинг бошқарув аппарати ходимларига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ҳамда Республика агрохизматлар маркази, ҳудудий ва туман агрохизматлар марказлари ходимларига вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари мос равишда қўлланилади;

Илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари бюджет маблағлари ҳисобидан фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошларига тенглаштирилади;

Миллий марказ, илмий-тадқиқот муассасаларининг бошқа харажатларини молиялаштириш уларнинг илмий, ишлаб чиқариш, илмий тадқиқот ишлари натижаларини тижоратлаштириш ва хизмат кўрсатиш фаолиятидан тушадиган маблағлар, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари, ҳомийлик хайриялари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


11. Миллий марказ ва илмий-тадқиқот муассасаларига бюджетдан ташқари манбалар ҳисобидан шаклланадиган маблағларни мустақил тасарруф этиш ҳуқуқи берилсин, бунда ушбу ташкилотлар:

бюджетдан ташқари маблағларни бошқариш учун тижорат банкларида ҳисоб рақами очиши ва ундаги маблағлардан мустақил фойдаланиши мумкин (бюджет ташкилотларининг ғазна ҳисоб рақамларидан фойдаланишга доир талаблар ушбу маблағлардан фойдаланишга нисбатан татбиқ этилмайди);

юқори малакали мутахассисларни шартнома асосида жалб этади, ходимларга устамалар ва моддий рағбатлантиришнинг бошқа турлари миқдорларини мустақил белгилайди;

сақлаш харажатлари, вазифа ва мажбуриятларни бажариш, ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, дастурий таъминотлар, замонавий ахборот-коммуникация воситалари, илмий лабораториялар учун маблағларни мустақил сарфлайди.


12. Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев:

бир ҳафта муддатда мазкур Фармонда назарда тутилган вазифаларни ижрочилар ва ҳудудлар кесимида тасдиқласин ҳамда ижрога қаратсин;

икки ҳафта муддатда қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизимини 2021-2025 йилларда устувор ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.


13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Адлия вазирлиги мазкур Фармоннинг ижрочиларга етказилишини, унинг мазмун-моҳияти тегишлилиги бўйича давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, аҳолига тушунтирилишини ҳамда ижрога қаратилишини таъминласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5812-сон Фармонига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


16. Мазкур Фармоннинг ижросини ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев, қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгилансин.

Фармоннинг ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2021 йил 1 июль ва 30 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 3 февралдаги

ПФ-6159-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим, илм-фан

ва ишлаб чиқаришнинг узвий интеграциясини

таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш

ТАРКИБИ

1. Ш.М. Ғаниев

-

Бош вазир ўринбосари, Кенгаш раиси


2. Ж.А. Ходжаев

-

қишлоқ хўжалиги вазири, Кенгаш раисининг ўринбосари


3. Б.Т. Норқобилов

-

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси, Кенгаш раисининг ўринбосари

4. Б.С. Юлдашев

-

Фанлар академияси президенти


5. А.Х. Тошқулов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири


6. Ш.Р. Хамроев

-

сув хўжалиги вазири


7. И.Ю. Абдурахмонов

-

инновацион ривожланиш вазири


8. И.И. Норқулов

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари


9. Н.Ж. Бакиров

-

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси


10. А.И. Мақсудов

-

Экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси


11. Б.Қ. Шарипов

-

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси

12. Лавозими бўйича

-

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори

14. Н.Э. Нажимов

-

Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги директори

15. И.К. Эргашев

-

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директори

16. А.Д. Вахабов

-

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

17. А.А. Хаитов

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси


18. Т.Й. Рапиқов

-

Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятининг мудири


20. Ф.Ж. Пулатов

-

"Ўздонмаҳсулот" АЖ раиси


21. Р.Ў. Маматкулов

-

"Агробанк" АТБ бошқаруви раиси


22. О.М. Мусаев

-

"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси раиси


23. М.А. Рахматов

-

Пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси раиси


24. Э.А. Тошпўлатов

-

Картошка етиштирувчилар уюшмаси раиси


25. Лавозими бўйича

-

"Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар" уюшмаси раиси


26. П.Э. Рахматуллаев

-

"Паррандасаноат" уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари


27. Б.А. Сулаймонов

-

Тошкент давлат аграр университети ректори


28. Х.Б. Юнусов

-

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ректори

29. К.С. Комилов

-

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ректори в.б.


30. Лавозими бўйича

-

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош илмий котиби, Кенгаш котиби

         

Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 3 февралдаги

ПФ-6159-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Илмий-тадқиқот институтларига бириктирилаётган

вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари

РЎЙХАТИ*

Т/р

Илмий-тадқиқот институтлари


Бириктирилаётган вазирлик,

идора ва хўжалик бирлашмалари


1.

Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги


3.

Шоличилик илмий-тадқиқот институти


"Ўздонмаҳсулот" АЖ, шоличилик кластерлари


4.

Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти


Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги

5.

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти


"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси


6.

Ветеринария илмий-тадқиқот институти


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, чорвачилик кластерлари, Самарқанд вилояти ҳокимлиги

7.

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, чорвачилик кластерлари

8.

Ипакчилик илмий-тадқиқот институти


Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси

9.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


10.

Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


11.

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти


Пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, пахта-тўқимачилик кластерлари


12.

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти


Республика "Қоракўлчилик" уюшмаси


13.

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти


Тошкент вилояти ҳокимлиги, Картошка етиштирувчилар уюшмаси, Саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси


14.

Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


15.

Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти


"Ўздонмаҳсулот" АЖ, ғаллачилик кластерлари


16.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти


"Ўзавтосаноат" АЖ


17.

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


18.

Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти


"Ўздонмаҳсулот" АЖ, ғаллачилик кластерлари, Жиззах вилояти ҳокимлиги


19.

Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти


"Ўздонмаҳсулот" АЖ, ғаллачилик кластерлари, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги


            

Изоҳ: *) Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига, заруратга кўра, мазкур иловага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 3 февралдаги

ПФ-6159-сон Фармонига

4-ИЛОВА



2021 йил 1 февралдан бошлаб бино ва иншоотларини

сақлаш, шунингдек, ходимлари (илмий ходимлардан

ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатлар

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан

молиялаштириладиган муассасалар

РЎЙХАТИ


1. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази


2. Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти


3. Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти


4. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти


5. Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти


6. Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти


7. Шоличилик илмий-тадқиқот институти


8. Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти


9. Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти


10. Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти (Қашқадарё вилояти)


11. Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти


12. Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти


13. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти


14. Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти


15. Ветеринария илмий-тадқиқот институти (Самарқанд вилояти)


16. Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти


17. Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлари уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази


18. Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти


19. Дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси (Қорақалпоғистон Республикаси)


20. Озуқа экинлар илмий тажриба станцияси


21. Мойли ва толали экинлар илмий тажриба станцияси






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 3 февралдаги

ПФ-6159-сон Фармонига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил 6 сентябрдаги "Профессионал таълим

тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5812-сон Фармонига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-илованинг 83-позицияси чиқариб ташлансин.


2. 2-иловада:


қуйидаги мазмундаги 8-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

8-1.

Кегейли тумани


Кегейли агросаноат касб-ҳунар коллежи


360

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази


";

16-позиция чиқариб ташлансин;

25-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

25.

Бухоро тумани


Галаосиё қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


622

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази


";

қуйидаги мазмундаги 39-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

39-1.

Шароф Рашидов тумани


Уч-тепа қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи


720

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази


";

қуйидаги мазмундаги 46-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

46-1.

Қамаши тумани


Қамаши туман "Чим" қурилиш ва хизмат кўрсатиш коллежи


750

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази


";

қуйидаги мазмундаги 58-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

58-1.

Кармана тумани

Кармана озиқ-овқат саноати меҳмонхона хўжалиги касб-ҳунар коллежи


585

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази


";

қуйидаги мазмундаги 82-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

82-1.

Боёвут тумани

Боёвут ижтимоий иқтисодиёт коллежи


405

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази


";

88-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

88.

Термиз тумани

Термиз тумани архитектура ва қурилиш касб-ҳунар коллежи


765

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази


";

106-позиция чиқариб ташлансин.


3. 3-илованинг 23, 48, 101, 109-позициялари чиқариб ташлансин.


4. 5-илованинг 5, 26, 34-позициялари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 февраль








































Время: 0.0206
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск