ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 05.02.2021 й. 112-сон "Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини энг паст нархини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

05.02.2021 й.

N 112



ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЕР УЧАСТКАСИДАН

ДОИМИЙ ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ ЭНГ

ПАСТ НАРХИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори билан тасдиқланган "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида"ги Низом (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2019 йил 21 декабрь) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 02/1-2631-сон топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар Молия бош бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси ва Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларининг тавсияларини инобатга олиб, ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг энг паст нархи иқтисодий зоналар кесимида 1-иловага, туманлар кесимида 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (Н. Турсунов) Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг энг паст нархи тасдиқланган санадан эътиборан бир иш куни ичида "YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилиши таъминлансин.


3. Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси (М. Файзуллаев), туман ҳокимликлари:

аукцион орқали реализация қилишга мўлжалланган бўш ер участкаларининг (кейинги ўринларда - ер участкалари деб аталади) рўйхати шакллантирилсин;

ер участкалари бўйича келишилган ёки ижобий хулоса берилган кундан бошлаб беш иш куни ичида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг тасдиқланган энг паст нархи асосида ер участкасининг бошланғич нархини белгиласин.


4. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (Н. Турсунов), Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси (М. Файзуллаев), Молия бош бошқармаси (Л. Исматуллаев) Тошкент шаҳрида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори билан тасдиқланган "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида"ги Низом талабларига асосан амалга оширилиши таъминлансин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (А. Ахмаджонов):

мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.


6. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2020 йил 11 мартдаги 255-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Х. Шакиров зиммасига юклатилсин.



Ҳоким                                                                   Ж. Артикходжаев






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2021 йил 5 февралдаги

112-сон  қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарорннинг 2-боб, 3-§,

24-бандига асосан Тошкент шаҳрида ер участкасидан

доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати

N

Зоналар*

Юридик шахслардан

ундириладиган ер

солиғи ставкалари,

1 га учун, сўмда


Муҳандислик-

коммуникация

тармоқларига уланиш

нуқталарининг

мавжудлиги

коэффиценти


Жами


Қўшимча


1

1-зона


208 200 000


100

20 820 000 000


Ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишларининг қиймати ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид харажатлар миқдори**


2

2-зона


166 500 000


100

16 650 000 000


3

3-зона


124 900 000


100

12 490 000 000


4

4-зона


83 300 000


100

8 330 000 000


5

5-зона


41 600 000


100

4 160 000 000


           

Изоҳ: *) Тошкент шаҳрида зоналар чегараси Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 24 февралдаги 162-сонли қарорида белгиланган.

**) Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишларининг қиймати ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид харажатларни инобатга олган ҳолда ер участкасининг бошланғич нархини белгилайди.






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2021 йил 5 февралдаги

112-сон  қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарорининг 2-боб, 3-§,

24-бандига асосан Тошкент шаҳар туманларида ер

участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг

минимал қиймати

N

Туманлар номи

Зоналар бўйича (1 га учун, сўмда)


1-зона


2-зона


3-зона


4-зона


5-зона


1

Бектемир






4 160 000 000


2

Мирзо Улуғбек


20 820 000 000


16 650 000 000


12 490 000 000


8 330 000 000


4 160 000 000


3

Миробод


20 820 000 000


16 650 000 000


12 490 000 000


8 330 000 000


4 160 000 000


4

Олмазор


20 820 000 000


16 650 000 000


12 490 000 000


8 330 000 000



5

Сергели





8 330 000 000


4 160 000 000


6

Учтепа





8 330 000 000


4 160 000 000


7

Чилонзор


20 820 000 000


16 650 000 000


12 490 000 000


8 330 000 000



8

Шайхонтоҳур


20 820 000 000


16 650 000 000


12 490 000 000


8 330 000 000



9

Юнусобод


20 820 000 000


16 650 000 000


12 490 000 000


8 330 000 000


4 160 000 000


10

Яккасарой


20 820 000 000


16 650 000 000


12 490 000 000


8 330 000 000



11

Яшнобод


20 820 000 000


16 650 000 000


12 490 000 000


8 330 000 000


4 160 000 000


12

Янгиҳаёт





8 330 000 000


4 160 000 000


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 февраль





















































Время: 0.0131
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск