Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура / қққ /

Қурилиш соҳасида танловларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 05.02.2021 й. 55-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 5 февралдаги

55-сон қарорига

ИЛОВА



Қурилиш соҳасида танловларини ташкил

этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Вақтинчалик низом қурилиш соҳасида танловларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Вақтинчалик низом да қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


танлов - қурилиш соҳасида давлат харидининг электрон порталда давлат буюртмачилари томонидан қурилиш-пудрат ташкилотлари ишлари (хизматлари)нинг пул лик асосда олиниши;


давлат буюртмачиси - танловини амалга ошираётган юридик шахс (кейинги ўринларда - буюртмачи);


махсус ахборот портали - операторнинг давлат харидлари ўтказилишини, давлат харидлари тўғрисидаги эълонлар, давлат харидлари якунлари, харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг таклифлари ҳақидаги ахборотнинг ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ахборотнинг электрон шаклда жойлаштирилишини ва кўрилишини, шунингдек, танловлари ўтказилишини таъминловчи веб-сайти ва махсус электрон платформаси (кейинги ўринларда - портал);


танловни ўтказиш бўйича махсус ахборот портали оператори - давлат харидларининг субъекталарига харид қилиш тартиб тамойилларини ташкил этиш ва ўтказиш, махсус ахборот порталига эълонларни, буюртманомаларни ҳамда давлат харидлари ва уларнинг якунлари тўғрисидаги бошқа ахборотни жойлаштириш билан боғлиқ хизматлар кўрсатувчи махсус ваколатли юридик шахс (кейинги ўринларда - оператор);


танлов ташкилотчиси - Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг марказлари ва капитал қурилишда товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш учун танлов ҳужжатларини тайёрлаш, ташкил этиш ва ўтказиш учун лицензияга эга ихтисослашган ташкилот;


оферент - қурилиш соҳасида танловдан манфаатдор бўлган ва электрон танлов таклифини тақдим этадиган, электрон рейтингга киритилган қурилиш-пудрат ташкилоти;


электрон рейтинг - "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимининг қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги кўрсаткичлари акс эттирилган электрон платформаси;


танлов ҳужжатлари - танлов предметининг молиявий, тижорат, ташкилий ва бошқа тавсифлари тўғрисидаги ҳамда танловни ташкил этиш шартлари ва ўтказиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги дастлабки ахборотни ўз ичига олувчи, буюртмачи томонидан тайёрланадиган электрон ҳужжатлар тўплами;


танлов предмети - оферент иши ва хизмати;


танлов таклифи - танлов ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ танлов предметига нисбатан оферентнинг портал орқали электрон шаклда тақдим этилган таклифи;


акцепт - буюртмачи томонидан оферентга юбориладиган, уни танлов ғолиби деб эътироф этиш ва шартнома тузишга розилик бериш тўғрисидаги электрон ёзма хабарнома;


захира ижрочиси - танлов якунларига кўра харид комиссиясининг қарорига мувофиқ ғолиб деб эътироф этилган оферентнинг танлов таклифидан сўнг танлов таклифи энг мақбул деб топилган оферент.


3. Мазкур Вақтинчалик низом давлат буюртмачиларининг ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 2500 бараваридан ортиқ бўлган қурилиш соҳасидаги танловларига нисбатан тадбиқ этилади.


4. Қурилиши мазкур Вақтинчалик низомнинг 3-бандида назарда тутилмаган ҳолатларда мазкур низом талаблари тавсиявий аҳамиятга эга.


5. Мазкур Вақтинчалик низомнинг амал қилиши:

давлат томонидан ҳимоя қилиниши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш учун амалга ошириладиган давлат харидларига, шунингдек, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган давлат харидларига;

фавқулодда вазиятлар юз берган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидларига нисбатан тадбиқ этилмайди;


6. Танлов қуйидаги тартибда амалга оширилади:

буюртмачи томонидан танлов ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади;

харид комиссия таркиби тасдиқланади;

танлов ташкилотчиси томонидан танлов ўтказилади;

таклифлар қабул қилинади - талабгорлардан тушган таклифлар автоматик тарзда ҳисобга олинади;

ҳисоблаш натижалари бўйича электрон баённома тузилади;

электрон баённома тўғрисида порталда эълон берилади;

танлов ғолиби билан шартнома тузилади.



2-БОБ. ТАНЛОВ ИШТИРОКЧИЛАРИ


7. Буюртмачи, оператор, танлов ташкилотчиси, танлов комиссияси ва оферент (кейинги ўринларда - харид иштирокчилари) танловнинг асосий иштирокчилари ҳисобланади.


8. Танлов ташкилотчиси буюртмачи томонидан белгиланган тартибда харид қилиш тартиб-таомиллари натижалари асосида аниқланади.


9. Харид комиссияси буюртмачининг тегишли қарори билан тузилади.

Харид комиссияси буюртмачи, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағаликни қисқартириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакилларидан иборат камида 5 кишилик тоқ сонли таркибда шакллантирилади.

Танлов предметига қараб лойиҳа, эксперт ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари харид комиссияси таркибига киритилиши мумкин.


10. Буюртмачи:

танловни ўтказиш тўғрисида қарорни қабул қилади;

танловни ўтказиш ҳақидаги эълонни порталга жойлаштиради;

танлов ҳужжатлари ва техник вазифалар комплекс экспертизасининг товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмларини ва уларнинг нарх параметрларини баҳолаш қисми бўйича ижобий хулоса мавжуд бўлмаса эълонни жойлаштириш тақиқланади;

танловни ўтказиш санасини белгилайди;

харид комиссияси таркибини шакллантиради, унинг ишида қатнашади;

танлов ғолиби билан шартнома тузади;

танловни ташкил этиш билан боғлиқ барча харажатларни қоплайди.


11. Оператор қуйидагиларни таъминлайди:

харид иштирокчиларининг ўз функцияларини амалга ошириш учун порталдаги шахсий кабинетига киришини;

электрон рейтингга киритилган қурилиш-пудрат ташкилотларининг рўйхатини ва электрон рейтинг тоифаси ҳақидаги ахборотни тақдим этишни;

танлов таклифларини автоматик равишда баҳоланишини;

оферентларни танлов таклифларига ва уларни баҳолаш натижаларига кириш муддати ҳақида автоматик равишда хабардор қилиш;

оферентларнинг танлов ҳужжатларидан фойдаланишни;

танлов комиссияси аъзоларининг танлов таклифларини ўрганишни;

танлов иштирокчилари томонидан киритилган маълумотларнинг махфийлигини;

тизимни доимий равишда ишлашини.


12. Танлов ташкилотчиси:

танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонни, танловни ўтказишга танлов ҳужжатларини расмийлаштиради;

танлов ҳужжатлари ва техник вазифалар комплекс экспертизасининг товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмларини ва уларнинг нарх параметрларини баҳолаш қисми бўйича ижобий хулоса мавжуд бўлмаса эълонни расмийлаштириши тақиқланади;

харид комиссиясининг танлов таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш натижалари тўғрисидаги электрон баённомани расмийлаштиради;

танлов ғолиблари ҳақидаги ахборотни порталга жойлаштиради.


13. Харид комиссияси:

танлов таклифларини қабул қилишнинг охирги куни ва вақтини белгилайди;

таклиф киритиш тартибини, шаклини ва уни таъминлаш ҳажмини 2 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда белгилайди;

танлов таклифларининг тўғри расмийлаштирилишини текширади;


14. Харид комиссияси томонидан танлов ҳужжатларида назарда тутилмаган маълумотларни оферентлардан талаб этишга йўл қўйилмайди.

Харид комиссияси оферентларнинг тижорат сирлари махфийлигини таъминлайди.


15. Харид комиссияси аъзоларининг ваколатига киритилган масалаларни кўриб чиқиш учун портал харид комиссияси аъзоларининг ёпиқ электрон маълумот алмашиш (чат) имкониятини таъминлайди.


16. Харид комиссиясининг қарори харид комиссияси аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.



3-БОБ. ТАНЛОВ ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ

ШАХСИЙ КАБИНЕТИ


17. Танлов иштирокчилари порталда шахсий кабинетлари орқали иштирок этадилар.

Буюртмачи ва иштирокчилар ўзларининг солиқ органлари томонидан берилган электрон рақамли имзоларидан (кейинги ўринларда - ЭРИ) фойдаланган ҳолда порталда рўйхатдан ўтиши талаб этилади.

Буюртмачи ва иштирокчи томонидан ЭРИдан фойдаланиш, электрон тизимда тузиладиган шартномаларни ҳақиқий деб топиш учун асос бўлиб ҳисобланади.

Бюджет буюртмачиларини харидга киритиш автоматик тарзда Молия вазирлиги ва операторнинг маълумотлар базаларини интеграция қилиш орқали амалга оширилади.

Корпоратив буюртмачиларни харидга киритиш улар томонидан порталдаги электрон шаклдаги сўровнома-аризани (кейинги ўринларда - сўровнома) тўлдириш йўли билан амалга оширилади.


18. Рўйхатдан ўтгандан сўнг автоматик равишда танлов иштирокчисининг шахсий кабинети шакллантирилади. Танлов иштирокчисининг шахсий кабинетига кириш ЭРИдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.


19. Танлов иштирокчиси (юридик шахс) тугатилганда унинг шахсий кабинетига киритилган маълумотлар порталнинг маълумотлар архивига юборилади ва белгиланган тартибда сақланади.


20. Харид комиссиясининг ҳар бир аъзоси ўзининг шахсий кабинети орқали овоз беришда ёқлаб овоз бериши ёки қарши овоз бериши мумкин. Харид комиссияси аъзоси қарши овоз берганда электрон баённомада асослантирилган тушунтириш қолдириши шарт.


21. Харид комиссиясининг ҳар бир аъзоси иштирокчиларни таклифларини қабул қилиш муддати тугаган кунга қадар харид иштирокчилари билан аффилланганлик хусусиятига эга алоқалари мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни порталга киритиши шарт.


22. Харид иштирокчилари билан аффилланганлик хусусиятга эга алоқалари бўлган ва/ёки тугатиш ёки банкротлик босқичида бўлган оферентлар танловга қўйилмайди.



4-БОБ. ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ

ЭЪЛОННИ ЖОЙЛАШТИРИШ


23. Буюртмачи томонидан танлов ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг, танлов ўтказиш ҳақидаги эълон (кейинги ўринларда - эълон) тайёрланади ва порталга жойлаштирилади.


24. Эълонга қуйидаги маълумотлар киритилади:

ишнинг (хизматнинг) батафсил тавсифи;

қурилиш объектининг қиймати;

оферентларга нисбатан қўйиладиган талаблар;

агар танлов предмети ҳисобланган ишларни бажариш (хизматларни кўрсатиш) билан боғлиқ фаолият Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензияланадиган бўлса, лицензия мавжудлиги ҳақидаги талаб;

таклифларни юбориш муддати тугайдиган сана ва вақт;

таклифни таъминлаш кафолатининг қиймати.


25. Иштирокчилардан таклифларни қабул қилиш муддати порталда эълон қилинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.



5-БОБ. ОФЕРЕНТЛАРНИНГ ТАНЛОВГА КИРИШИ


26. Оферент объектнинг қиймати ва хавф-хатар тоифасига қараб, қурилиш ташкилотларининг қуйидаги электрон рейтингида ижобий кўрсаткичларга эга бўлганда танловга киритилади:


I хавф-хатар тоифасидаги объектлар учун:

қиймати 1 млрд сўмгача - "DD" ва ундан юқори;

қиймати 1 млрд сўмдан 2 млрд сўмгача - "DDD" ва ундан юқори;

қиймати 2 млрд сўмдан 6 млрд сўмгача - "С" ва ундан юқори;

қиймати 6 млрд сўм ва ундан юқори - "СС" ва ундан юқори электрон рейтинг баҳосига эга;


II хавф-хатар тоифасидаги объектлар учун:

қиймати 5 млрд сўмгача - "СС" ва ундан юқори;

қиймати 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача - "ССС" ва ундан юқори;

қиймати 10 млрд сўмдан 20 млрд сўмгача - "В" ва ундан юқори;

қиймати 20 млрд сўмдан 30 млрд сўмгача - "ВВ" ва ундан юқори;

қиймати 30 млрд сўм ва ундан юқори - "ВВВ" ва ундан юқори электрон рейтинг баҳосига эга;


III хавф-хатар тоифасидаги объектлар учун:

қиймати 10 млрд сўмгача - "СС" ва ундан юқори;

қиймати 10 млрд сўмдан 20 млрд сўмгача - "ССС" ва ундан юқори;

қиймати 20 млрд сўмдан 40 млрд сўмгача - "В" ва ундан юқори;

қиймати 40 млрд сўм ва ундан юқори - "ВВ" ва ундан юқори электрон рейтинг баҳосига эга;


IV хавф-хатар тоифасидаги объектлар учун:

қиймати 20 млрд сўмгача - "СС" ва ундан юқори;

қиймати 20 млрд сўмдан 50 млрд сўмгача - "ССС" ва ундан юқори;

қиймати 50 млрд сўмдан 80 млрд сўмгача - "В" ва ундан юқори;

қиймати 80 млрд сўмдан 110 млрд сўмгача - "ВВ" ва ундан юқори;

қиймати 110 млрд сўм ва ундан юқори - "ВВВ" ва ундан юқори электрон рейтинг баҳосига эга.

Танловда ягона оферент иштирок этганда ёки бирорта ҳам оферент иштирок этмаганда, харид комиссияси танловга кириш учун оферентларга нисбатан қўйилган электрон рейтинг баҳони пасайтириш ҳуқуқига эга.


27. Агар танлов предмети ҳисобланган ишларни бажариш (хизматларни кўрсатиш) билан боғлиқ фаолият Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензияланадиган бўлса, танловда иштирок этиш учун белгиланган тартибда берилган тегишли лицензияга эга бўлган оферентлар қўйилади.

Иштирокчилар учун объект йўналишидан ва хавф-хатар тоифасидан келиб чиққан ҳолда рейтинг бўйича талабларни аниқлаш Қурилиш вазирлигининг буйруғи асосида амалга оширилади.



6-БОБ. ТАНЛОВ ҲУЖЖАТЛАРИ ТАРКИБИ,

ТУЗИЛИШИ, УЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ


28. Буюртмачи танлов ҳужжатларини электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди ҳамда эълон билан бир вақтда порталга жойлаштиради.


29. Танлов ҳужжатлари қуйидагилардан иборат:

мазкур Вақтинчалик низомга 1-иловага мувофиқ ишларни бажаришга нарх таклифи;

мазкур Вақтинчалик низомга 2-иловага мувофиқ объектни қуришнинг умумий жадвали;

мазкур Вақтинчалик низомга 3-иловага мувофиқ объект қурилишини молиялаштиришнинг умумий жадвали;

мазкур Вақтинчалик низомга 4-иловага мувофиқ жамланма жадвал, ишларнинг физик ҳажмлари ва объектга ресурслар қайдномаси ҳамда асосий нарх шакллантирувчи компонентларга нархлар жадвали;

мазкур Вақтинчалик низомга 5-иловага мувофиқ танлов таклифини таъминлаш кафолати;

мазкур Вақтинчалик низомга 6-иловага мувофиқ танлов предмети қийматининг камида 20 фоизи миқдоридаги айланма маблағларнинг мавжудлиги ҳақидаги маълумотнома ёки кўрсатилган маблағларни тақдим этишга банк кафиллиги;

агар танлов предмети ҳисобланган ишларни бажариш (хизматларни кўрсатиш) билан боғлиқ фаолият Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензияланадиган бўлса, тегишли лицензия нусхаси;

шартнома лойиҳаси.


30. Танлов ҳужжатларининг шакллари ва иловалари намуналари, шартнома лойиҳаси буюртмачи томонидан порталга жойлаштирилади.


31. Буюртмачи, харид комиссияси билан келишилган ҳолда танлов ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарорни, иштирокчиларнинг таклифларини қабул қилиш муддати тугайдиган санадан камида уч кун олдин қабул қилишга ҳақли.

Бунда танлов иштирокчиларининг таклифларини қабул қилиш тугайдиган муддат танлов ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилган санадан бошлаб камида беш иш кунига узайтирилади. Агар эълонда кўрсатилган ахборот ўзгартирилган бўлса, эълонга ўзгартиришлар киритилади.


32. Танлов ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш жараёнида танлов предмети ва турини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.


33. Зарур ҳолларда буюртмачи, харид комиссиясининг ташаббуси билан харид комиссияси қарори асосида танлов таклифларини тақдим этиш муддатини узайтириши ёки оферентларга уларнинг танлов таклифлари амал қилиш муддатини муайян даврга узайтириш тўғрисида таклиф билан мурожаат қилиши мумкин.


34. Таклифларни қабул қилиш муддати тугагунга қадар оферент ўз таклифларига ўзгартиришлар киритш ёки қайтариб олиш ҳуқуқига эга.



7-БОБ. ТАНЛОВ ТАКЛИФИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


35. Оферент шахсий кабинетдан фойдаланган ҳолда танлов ҳужжатларининг иловаларини тўлдириш ва юклаш (электрон шаклда "pdf' форматда сканер қилинган ҳужжатларни) йўли билан порталга таклифини ЭРИ билан тасдиқлаган ҳолда эълонда белгиланган муддатдан кечиктирмай юборади.


36. Танлов таклифи билан биргаликда оферентлар эскизлар, расмлар, чизмалар, фотосуратлар ва бошқа ҳужжатларни жойлаштириши мумкин.


37. Оферент тақдим этилаётган ахборот ва ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва ишончлилиги учун жавоб беради.


38. Портал томонидан танлов таклифларининг қабул қилиниши порталда жойлаштирилган эълонда белгиланган кун тугаши билан соат 00:00 да тўхтатилади.


39. Иштирокчилар таклифларини қабул қилиш муддати тугагунга қадар портал харид иштирокчилари томонидан кўриш имкониятини чеклайди.


40. Танлов ҳужжатлари бўйича тушунтириш олиш мақсадида, оферентлар томонидан юбориладиган мурожаатларни қабул қилиш буюртмачи томонидан эълонни тугаш муддатидан икки кун олдин тўхтатилади. Келиб тушган барча мурожаатларга буюртмачи томонидан очиқ электрон чат орқали икки кун муддатда тушунтиришлар берилиши шарт.



8-БОБ. ТАНЛОВ ТАКЛИФЛАРИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ВА БАҲОЛАШ


41. Харид комиссияси тушган танлов таклифларини уларни тақдим этиш муддати тугаган пайтдан бошлаб ўн кун ичида кўриб чиқади.


42. Харид комиссияси қуйидаги ҳолларда танлов таклифларини рад этади:

таклифлар танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаганда;

оферентнинг комиссия аъзоси билан аффилланганлик хусусиятига эга алоқалари мавжуд бўлса, шунингдек, банкротлик ёки тугатиш босқичида бўлса.


43. Танлов қуйидаги ҳолларда амалга ошмаган деб ҳисобланади:

ягона оферент иштирок этган ёки бирорта ҳам оферент иштирок этмаган тақдирда. Бундай ҳолатда буюртмачи танловни танлов ҳужжатларида белгиланган айни ўша шартларда ва ишларга (хизматларга) доир айни ўша талабларга мувофиқ такроран ўтказиши шарт. Бунда танлов ҳужжатларига ўзгартиришлар киритишга, электрон рейтинг баҳоси қисмидаги оферентнинг танловга кириш талабини пасайтиришга йўл қўйилади;

танлов таклифларини кўриб чиқиш натижалари бўйича харид комиссияси барча танлов таклифларини рад этса;

ғолиб ва захира ғолиби шартнома тузишни рад этса.

Танлов амалга ошмаган деб ҳисобланган тақдирда, танловни белгиланган тартибда такроран ўтказиш бўйича эълон берилади.


44. Оферентнинг умумий баллари йиғиндисини якуний ҳисоблаш учун портал томонидан автоматик режимда ҳисобланадиган қуйидаги формуладан фойдаланилади:

ЯБ = (РБ * 0,6) + (5 - (бирдан бешгача)) + ((ББН - ОН) * 35 / (ББН - ЭТН)):

ЯБ - оферентнинг якуний бали;

РБ - электрон рейтинг доирасида олинган балл;

0,6 - оферент томонидан электрон рейтинг доирасида олинган баллнинг оферентнинг умумий якуний балидаги улушини аниқловчи коэффициент;

(5 - (бирдан бешгача)) - оферентнинг ишни (хизматни) бажариш муддатининг танлов ҳужжатларида белгиланган муддатга мувофиқлигини аниқловчи ифода (оферентнинг ишни (хизматни) бажариш муддати танлов ҳужжатларида белгиланган муддатга мувофиқ бўлганда ёки оферентнинг ишни (хизматни) бажариш муддати танлов ҳужжатларида белгиланган муддатдан олдинроқ бўлганда оферент 5 балл олади, ҳар бир 10 кун миқдоридан ошганлик учун 5 дан 1 балл олиб ташланади, бироқ 5 баллдан ортиқ бўлмаслиги керак);

ББН - буюртмачининг бошланғич нархи;

ОН - оферентнинг нархи;

35 - оферент томонидан танлов таклифи бўйича олинган баллнинг оферентнинг умумий якуний балидаги улушини аниқловчи коэффициент;

ЭТН - танлов таклифининг энг кам нархи.

Оферент танлов таклифини энг кам нарх билан берган тақдирда, у 35 балл олади ва формуланинг иккинчи қисми - ((ББН - ОН) * 35 / (ББН - ЭТН)) ифодаси ҳисобланмайди.

Харид иштирокчисининг чегирмаси бошланғич нархга нисбатан 10 фоиздан кўп бўлган тақдирда, ушбу иштирокчи харид жараёнидан четлаштирилади.


45. Автоматлаштирилган ҳисоблаш натижалари бўйича танлов ғолиби ва захира ғолиби аниқланади.


46. Танлов ғолибини аниқлаш якунларига кўра харид комиссияси аъзолари бир иш куни ичида ўз электрон рақамли имзоларидан фойдаланган ҳолда электрон баённомани тасдиқлайди. Электрон баённомадан кўчирма порталда автоматик режимда эълон қилинади.


47. Танлов таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш ҳақидаги электрон баённомада қуйидаги ахборотлар акс эттирилади:

танлов таклифларини кўриб чиқиш, баҳолаш санаси ва вақти;

харид комиссияси иштирок этган аъзолар ва оферентлар ваколатли вакилларининг таркиби;

танлов таклифларини баҳолаш натижаси;

қабул қилинган қарор, танлов ғолиби ва захира ғолиби хақидаги маълумот.



9-БОБ. ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИ

БЎЙИЧА ШАРТНОМА ТУЗИШ


48. Буюртмачи танлов ғолиби аниқланган пайтдан бошлаб ғолиб ташкилотга икки иш куни ичида танлов якунларига кўра акцепт юборади. Акцепт юборилган вақтдан бошлаб танлов тугалланган ҳисобланади.


49. Акцепт танлов бекор қилинмаган ҳамда танлов тартиб-таомиллари бузилмаган тақдирда юборилиши мумкин.


50. Буюртмачи ғолиб бўлган танлов таклифи акцептига қадар исталган вақтда танловни бекор қилиш ҳуқуқига эга. Танлов бекор қилинган тақдирда, буюртмачи порталда мазкур қарорнинг асосланган сабабларини эълон қилади.


51. Танлов натижалари бўйича шартнома танлов ҳужжатларида ва шартнома тузилаётган оферент томонидан берилган танлов таклифида кўрсатилган шартлар асосида танлов ғолиби эълон қилинган пайтдан бошлаб ўн кун муддатдан кечикмай тузилади.


52. Танлов ғолиби акцептни тасдиқлашдан ёки шартнома тузишдан бош тортган ҳолларда шартнома тузиш ҳуқуқи захира ғолибига ўтади ва танлов ғолибига танлов таклифини таъминлаш суммаси қайтариб берилмайди. Бунда захира ғолиби танлов ғолиби томонидан ёки танлов таклиф этилган нарх бўйича шартнома тузиши ёки шартнома тузишдан бош тортиши мумкин.

Захира ғолибига, у шартнома тузишдан бош тортган тақдирда, танлов таклифини таъминлаш суммаси қайтариб берилмайди.

Ғолиб ёки захира ғолиби шартнома тузишдан бош тортган тақдирда, танлов амалга ошмаган деб ҳисобланади ва танловни такроран ўтказиш эълон қилинади.


53. Буюртмачи қуйидаги ҳоллардан бири рўй бергандан сўнг танлов таклифини таъминлаш суммаси тўланишини талаб қилмайди ва таъминлаш тўғрисидаги ҳужжатни уч иш куни ичида қайтаради ёки унинг қайтарилишини таъминлайди:

танлов таклифини таъминлашнинг амал қилиш муддати тугаганда;

танлов тўғрисидаги шартнома кучга кирганда ва ушбу шартнома ижросини таъминлашни тақдим этиш, агар бундай таъминлаш танлов ҳужжатлари шартларида талаб этилса;

танлов бекор қилинганда;

танлов таклифларини юборишнинг охирги муддати тугагунига қадар танлов таклифининг чақириб олиниши, агар танлов шартларида бундай қайтариб олишга йўл қўйилмаслиги айтиб ўтилмаган бўлса.



10-БОБ. ТАНЛОВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ЎТКАЗИШ ХАРАЖАТЛАРИ


54. Қурилиш соҳасида электрон танлов порталида тузилган битим рўйхатга олинади, оферент ўз фармойиши асосида ҳар бир объект учун шахсий ҳисоб варағидан операторнинг воситачилик шартнома асосида тўлов ечиб олинади.



11-БОБ. ХАРИД ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


55. Харид иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


56. Буюртмачи қуйидагилар учун жавоб беради:

харид комиссиясини шакллантиришда унинг таркибига доир талабларга риоя этиш;

танлов савдолари ғолиби билан шартнома тузиш муддатининг бузилганлиги;

танлов шартларининг бажарилиши мониторинга учун "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимига маълумотларни киритмаганлиги ёки нотўғри маълумотлар киритганлиги.


57. Оператор қуйидагилар учун жавоб беради:

буюртмачига тақдим этилиши лозим бўлган иштирокчиларнинг таклифлари ва электрон рейтинг ҳақидаги маълумотларнинг ҳамда порталга юклатилган таклифларнинг тузилмасидаги ҳужжатлар бутлигига;

электрон танлов таклифларининг тарафлар ўртасидаги шартнома мажбуриятлари бажарилиши тугаллангандан сўнг қонунчиликда белгиланган муддатда сақланишига;

харид иштирокчилари томонидан киритилган маълумотларнинг эълон муддати давомида махфийлигини таъминлашга.


58. Харид комиссияси қуйидаги ваколатларга эга эмас:

оферентдан танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни асоссиз талаб этишга;

оферентларнинг тижорат сирини муҳофаза қилишга бўлган ҳуқуқлар бузилишига;

харид иштирокчилари билан аффилланганлик хусусиятига эга алоқалари бўлган, шунингдек, тугатиш ёки банкротлик босқичида бўлган оферентларнинг танловда иштирок этишга йўл қўйишга;

оферентнинг танловда иштирок этишдан асоссиз равишда четлатишга;

танлов ҳужжатларини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатларини ўзгартиришга;

танлов тартиб-таомилларининг бошқа белгиланган талабларини бузишга.


59. Оферент ўзи томонидан тақдим этилган маълумотлар ишончлилиги учун жавобгар ҳисобланади.



12-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


60. Танлов натижаларини расмийлаштириш, тузилган шартномалар бўйича ҳисоб-китобларни ташкил этиш, шартнома мажбуриятлари бажарилиши мониторингини олиб бориш ҳамда шикоятлар, низо ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


61. Оператор танловга тааллуқли барча ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақланишини таъминлайди.


62. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги низом асосида амалга ошириладиган тартиботлар мазкур Вақтинчалик низом талабларига зид бўлмаган тақдирда қўлланилади.


63. Вақтинчалик низом талабларини бузганликда айбдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Вақтинчалик низомга

1-ИЛОВА

        

(буюртмачи номи)

ИШЛАРНИ БАЖАРИШГА НАРХ ТАКЛИФИ

(1-шакл)

          

(объект номи)

1. Биз, оферент сифатида, қуйида имзо чекувчилар, қурилиш ишлари ҳудудини текширганлигимизни, электрон хариднинг умумий, техник ва тижорат талабларини ўрганиб чиққанлигимизни тасдиқлаймиз ҳамда электрон харид шартларига мувофиқ барча ишларни (қурилиш ишларининг камида 30 фоизи ўз кучимиз билан)

             

(рақам ва ёзув билан сумма, ҚҚС билан)

сўмга бажариш ва тугатишни ҳамда барча аниқланган нуқсонларни белгиланган вақтда бартараф этишни таклиф этамиз.


2. Бизнинг (оферент) танлов таклифимиз қабул қилинган тақдирда, буюртмачи ишларни бошлаш ҳақида хабардор қилган пайтдан эътиборан 10 (ўн) кун ичида ишларни бошлаш ва ишлар бошлангандан эътиборан _____ кун мобайнида барча ишларни тугатиш мажбуриятини оламиз.


3. Бизнинг (оферент) таклифимиз танлов таклифларини баҳолаш учун очилган кундан бошлаб ______________________ (рақам ва ёзув билан) календарь кун мобайнида ҳақиқийдир.


4. Шартнома тузилгунга қадар танлов таклифининг акцепти ўртамиздаги юридик мажбурият ҳисобланади.


5. Биз, оферент сифатида, олган акцепт биз (оферент) сиз (буюртмачи) билан расмий шартнома тузиш мажбуриятини олишимизни ва биз (оферент) унинг ижросини таъминлашимизни тасдиқлайди.


6. Буюртмачи, харид комиссияси бошқа иштирокчилар томонидан тақдим этилган танлов таклифларидан энг паст нарх танлов таклифини қабул қилишга мажбур эмаслигига розилик билдирамиз.


7. Қурилиш жараёнига жалб қилинган ходимларни белгиланган тартибда расмийлаштириб, уларнинг ижтимоий ҳимояси ва хавфсизлигини таъминлаймиз.


8. Буюртмачи билан ўзаро ҳисоб-китобларни харид комиссияси мажлисларининг электрон баённомалари билан тасдиқланган ва келгусида биринчи молия йили мобайнида ўзгартирилмайдиган шартномавий нархда амалга ошириш мажбуриятини оламиз.


9. Шартнома мажбуриятларининг бажарилиши ҳақидаги мониторинг маълумотлари электрон харид ташкилотчисига белгиланган шаклда, қурилишнинг бутун даври мобайнида ҳар ойнинг 2-кунига қадар тақдим этиб борилишини кафолатлаймиз.



Ташкилот раҳбарининг имзоси:


Тузилган санаси: 20___ йил "___"_______________






Вақтинчалик низомга

2-ИЛОВА



ОБЪЕКТНИ ҚУРИШНИНГ УМУМИЙ ЖАДВАЛИ

(2-шакл)

            

(объект номи)

     

Т/р

Ишлар номи


Ишларни бошлаш санаси


Ишларни тугатиш санаси


1.





2.





3.





4.





     

Изоҳ:


1. Жадвалда ишларнинг умумий дастури (объектнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда) ва уларни бажариш муддатлари келтирилган.


2. Объектни қуришнииг умумий жадвалида белгиланган муддатларда ишларнинг алоҳида босқичлари тугатилгандан ва қабул қилингандан сўнг қурилиш-пудрат ташкилотининг қўшимча мажбуриятлари буюртмачи билан тузилган шартномага қўшимча келишув билан расмийлаштирилади.



Ташкилот раҳбарининг имзоси:


Тузилган санаси: 20___ йил "___"_______________






Вақтинчалик низомга

3-ИЛОВА



ОБЪЕКТНИ ҚУРИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ

УМУМИЙ ЖАДВАЛИ

(3-шакл)

            

(объект номи)

Бўнак тўлаш кейинги молиялаштиришни ҳисобга олган ҳолда

Молиялаштириш шартлари


Қурилиш йиллари ________ йил


ойлар


янв.


фев.


март


апр.


май


июнь



____ % миқдорида бўнак









____ % миқдорида кейинги молиялаштириш









5% миқдорида объектдан фойдаланиш кафолати*









          

*) 5% миқдорида объектдан фойдаланиш кафолати "В" ва ундан юқори электрон рейтинг баҳолаш тоифасига эга бўлган қурилиш-пудрат ташкилотларидан ушлаб қолинмайди ва қурилиш объекти белгиланган тартибда фойдаланишга топширилгандан сўнг тўлаб берилади.

Ўз маблағлари ёки кредит маблағларидан фойдаланиш - қурилиш-пудрат ташкилоти ихтиёрига кўра.



Ташкилот раҳбарининг имзоси:


Тузилган санаси: 20___ йил "___"_______________






Вақтинчалик низомга

4-ИЛОВА



ЖАМЛАНМА ЖАДВАЛ, ИШЛАРНИНГ ФИЗИК

ҲАЖМЛАРИ ВА ОБЪЕКТГА РЕСУРСЛАР ҚАЙДНОМАСИ,

АСОСИЙ НАРХНИ ШАКЛЛАНТИРУВЧИ КОМПОНЕНТЛАРГА

НАРҲЛАР ЖАДВАЛИ

(4-шакл)

         

(объект номи)

            

(оферент номи)

1.1. Жамланма жадвал

Т/р

Харажатлар номи


Жорий нархлардаги қиймати


1.

Қурилиш материаллари ва конструкциялари



2.

Кичик механизация воситалари



3.

Машина ва механизмлар



4.

Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди




Сумма (КҚСсиз)




Бошқа харажатлар




ҚҚС




Жами қурилиш-монтаж ишлари қиймати



            

Изоҳ: Мазкур жадвал буюртмачи ва оферент-электрон харид ғолиби ўртасида тузилган тартномага нисбатан қўлланилади.


1.2. Ишларнинг физик ҳажмлари ва объектга

ресурслар қайдномаси (1-ш шакл)

T/p

Меъёрлар шифри

ва рақами


Ишлар

тури


Ўлчов

бирлиги


Лойиҳа кўрсаткичлари

бўйича ишлар ҳажми


Ҳажми


бирликка


сумма



Жами:







Изоҳ: Мазкур жадвалда оферент ҳар бир иш тури учун бир бирликни иш ҳажмлари бўйича танлов таклифида ресурсларни акс эттирмасдан тақдим этади.


1.3. Асосий нархни шакллантирувчи компонентларга нарҳлар жадвали

Т/р

Компонент номи


Ўлчов

бирлиги


Лойиҳа кўрсаткичлари

бўйича ишлар ҳажми


Бирлик

учун нарх


Сумма


1.

Меҳнат харажатлари






2.

Электр энергияси






3.

Ёқилғи-мойлаш материаллари






4.

Металл






5.

Цемент






6.

Қум






7.

Йиғма темир-бетон маҳсулотлари






8.

Ёғоч материаллари






9.

Ғишт (завод-ишлаб чиқарувчи)






10.

Бошқа материаллар






11.

Таваккалчилик коэффициенти






Компонентлар сони чегараланмайди ва оферент томонидан техник жиҳатлардан келиб чиқиб тўлдирилади.


Шу жумладан, ҳар бир аниқ объект бўйича компонентлар ва асосий қурилиш материаллари номенклатураси объект қурилиши қийматининг 100 фоизини ташкил қилувчи асосий нархни шакллантирувчи компонентларни ҳисобга олган ҳолда танланади.



Ташкилот раҳбарининг имзоси:


Тузилган санаси: 20___ йил "___"_______________






Вақтинчалик низомга

5-ИЛОВА



ТАНЛОВ (ТЕНДЕР) ТАКЛИФИНИ

ТАЪМИНЛАШ КАФОЛАТИ

          

(оферент номи)


томонидан ўтказилаётган

(буюртмачи номи)



ни харид қилишга

(электрон харид предмети)


танлов таклифини тақдим этган оферент шуни маълум қиладики,

           

(юридик манзил)

манзили бўйича рўйхатдан ўтказилган офисга эга, кейинги ўринларда "БАНК" деб аталувчи


нинг оферент олдида

(банк номи)


        

(рақам ва ёзув билан сумма, шунингдек, валюта кўрсатилсин)

миқдорида мажбурияти бўлиб, у бўйича тўлов кўрсатилган буюртмачига тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилади.


Мажбурият банк томонидан кафолатланади.


Юқорида кўрсатилган суммани қуйидаги шартлар билан тўлаш мажбурияти олинади, агар:

1) оферент ўз танлов таклифини танлов таклифларини қабул қилиш муддати тугагандан сўнг чақириб олса;

2) оферент буюртмачи томонидан танлов таклифи акцептлангани ҳақида хабарнома олса ва шартнома тузишни рад этса. Бу ҳолда БАНК буюртмачининг биринчи ёзма талабига кўра сўровни асослантиришни талаб этмасдан кафолат суммасини тўлайди.

Агар:

а) ўз сўровида буюртмачи кафолат суммасини тўлаш юқорида кўрсатилган ҳоллардан бири ёки ҳар иккаласи юзага келганлиги билан боғлиқлигини, содир бўлган ҳолатларни баён этган ҳолда кўрсатса;

б) буюртмачи ва электрон харид ғолиби ўртасида тузилган шартномага қурилишни ўз вақтида тугатишга тўсқинлик қилувчи, ишлар ҳажми ва тузилишига ўзгартиришлар киритилмаган бўлса.


Ушбу танлов таклифини таъминлаш кафолати танлов таклифлари очилган пайтдан бошлаб ____ кун мобайнида (20___ йил "___"____________) амал қилади ва у билан боғлиқ сўровлар БАНКка юқорида кўрсатилган муддатлар доирасида юборилиши керак.


БАНКнинг умумий муҳри билан тасдиқланган.


Бошқарувчи         (Ф.И.О.)

Бош бухгалтер     (Ф.И.О.)


Изоҳ. Ушбу кафолат бош банкнинг фирма бланкасида белгиланган тартибда тақдим этилади.






Вақтинчалик низомга

6-ИЛОВА



БАНК КАФИЛЛИГИ


Кейинги ўринларда электрон харид иштирокчиси деб аталувчи

             

(оферент ташкилотининг номи)


томонидан ўтказилаётган

(буюртмачи ташкилотининг номи)



объект бўйича

(электрон харид предметининг номи)



тендерда иштирок этиш учун ўз танлов таклифини тақдим этганлигини инобатга олиб, ушбуни маълум қилинадики

        

(юридик манзил)

манзили бўйича рўйхатдан ўтказилган офисга эга, кейинги ўринларда "Кафил" деб аталувчи

            

(банк номи)

электрон харид иштирокчиси олдида

        

(ёзув билан сумма, валюта)

миқдоридаги мажбуриятни олиб, у бўйича тўлов кўрсатилган электрон харид иштирокчисига у электрон харид голиби деб топилган ҳамда буюртмачи ва пудратчи ўртасида шартнома имзоланган тақдирда тўлиқ ва ўз вақтида ҳеч қандай қўшимча шартлар ва талабларсиз амалга оширилади.


Кўрсатилган банкнинг умумий муҳри билан тасдиқланган.


Ушбу кафиллик буюртмачи ва пудратчи ўртасидаги шартнома имзоланган кундан бошлаб ____ кун мобайнида кучда қолади ва бу билан боғлиқ ҳар қандай сўров юқорида кўрсатилган муддатдан кечиктирмай банкка берилиши талаб этилади.


Бошқарувчи         (Ф.И.О.)

Бош бухгалтер     (Ф.И.О.)


Сана: 20___ йил "___"_______________


Изоҳ. Ушбу кафиллик уни берган банк муассасасининг рамий бланкасида тақдим этилади.


Банкнинг (туман ёки вилоят бўлимининг) кафиллигида юқори турувчи банк ёки кредит қўмитаси билан келишилган (рақам сана раҳбарнинг Ф.И.О.) бор лимитлар ва кредит ресурсларининг тасдиғи мавжудлигини ҳисобга олиш талаб этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 6 февраль









































Время: 0.0317
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск