ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Бошқа масалалар /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.02.2021 й. ПФ-6168-сон "Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
11.02.2021 й.
N ПФ-6168
ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ВА
МУТАХАССИСЛАРНИ ХОРИЖДА ТАЙЁРЛАШ ҲАМДА
УЛАРНИНГ САЛОҲИЯТИНИ ЯНАДА ОШИРИШ
ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Иқтидорли ва истиқболли, айниқса, республика ҳудудларидан ёш мутахассисларни излаб топиш ва танлашга қаратилган фаолиятни тубдан такомиллаштириш ва янада модернизациялаш, уларнинг хориждаги нуфузли таълим ва илмий муассасаларда, ишлаб чиқариш, инновацион ва бошқа компанияларда мақсадли таълим олишини ҳамда стажировкадан ўтишини ташкил этиш, профессионал, чуқур билимга эга, замонавий фикрлайдиган ва ватанпарварлик руҳида тарбияланган янги авлод кадрларини шакллантириш ва уларни давлат хизматига жалб этиш борасида барча шарт-шароитларни яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5843-сон Фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ихтиёрига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилансинки, Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармасининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
2. Қуйидагилар Жамғарманинг қўшимча вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
иқтидорли ва истиқболли, айниқса, республика ҳудудларидан давлат хизматчиларини тизимли равишда излаб топиш, танлаш ва рағбатлантириш, уларнинг хориждаги нуфузли таълим, илмий ва бошқа муассасаларда таълим олишини ва стажировкадан ўтишини ташкил этиш;
профессионал, чуқур билимга эга, замонавий фикрлайдиган ва ватанпарварлик руҳида тарбияланган янги авлод кадрларини шакллантириш ва уларни давлат хизматига жалб этишга кўмаклашиш;
ривожланган мамлакатлар тажрибасига таянган ҳолда хорижий экспертлар билан ҳамкорликда давлат хизмати ва таълим соҳасига рақамли технологияларни жорий этишга қаратилган илмий-амалий тадбирлар ташкил этиш;
хорижий таълим, илмий ва бошқа ташкилотлар, олимлар ва экспертлар, шунингдек, ватандошлар билан ҳамкорликда онлайн платформаларга асосланган масофавий таълим дастурлари, ўқув курслари ва бошқа таълим, илмий-тадқиқот ва амалий лойиҳаларни амалга ошириш.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг мутахассисларни излаб топиш, танлаш ва уларнинг хорижда таълим олишини ташкил этиш тизимини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда, тубдан қайта кўриб чиқиш бўйича таклифига розилик берилсин:
очиқ стипендия танловлари асосида хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш дастурлари Жамғарманинг асосий таълим дастурлари (кейинги ўринларда - таълим дастурлари) ҳисобланади;
Жамғарма таълим дастурлари бўйича номзодларни саралаш танлови мунтазам равишда ва Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари учун уларнинг республикадаги иш ва ўқиш жойидан қатъи назар очиқ тарзда амалга оширилади;
Жамғарма томонидан вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тўғридан-тўғри буюртмалари асосида истиқболли ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича стажировкадан ўтиш дастурлари ташкил этилади.
4. Белгилансинки, Жамғарма таълим дастурлари бўйича номзодларнинг очиқ саралаш танлови қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
давлат ва жамият бошқаруви;
қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳаси;
таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳа тармоқлари;
иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари.
5. Жамғарма 2021 йилда очиқ стипендия танловлари асосида ёшларнинг нуфузли хорижий мамлакатларда бакалавриат дастури бўйича таълим олиши учун 100 та ўрин, магистратура ва докторантурада ўқиш учун аввалги йилларга нисбатан ўртача 5 баробар кўп ўрин ажратсин.
Жамғармага Давлат бюджетидан тегишли йил учун ажратилиб ишлатилмасдан қолган маблағлар Жамғарма ихтиёрида қолдирилади ва кейинги йиллар учун унинг таълим дастурларини молиялаштириш учун йўналтирилади;
Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчиларининг хорижий таълим, илмий ва бошқа ташкилотларда стажировкаси ташкил этилади;
хорижда кадрлар малакасини ошириш, уларнинг стажировкадан ўтишини ташкил этиш ва хорижий тилларга ўқитиш тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар учун Давлат бюджетида назарда тутилган мақсадли маблағлар, буюртмачиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ташкил этилади;
Жамғарма стипендиялари квоталари Васийлик кенгаши қарорига кўра таълим дастурлари ҳамда истиқболли ва талаб юқори бўлган мутахассисликларни ҳисобга олган ҳолда таълим соҳалари кесимида номзодларни саралаш танловини ўтказиш йўналишлари бўйича ажратилади;
Жамғарма таълим дастурлари бўйича таълим олган стипендиатларга стипендиат билан тузилган шартномада белгиланган тартиб ҳамда муддат мобайнида вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда давлат улуши мавжуд бўлган ташкилотларда узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти юкланади;
Жамғарма давлат хизматчилари ва бошқа тоифадаги ходимлар салоҳиятини оширишга кўмаклашиш, иқтидорли ва истиқболли ёшларни, энг аввало республика ҳудудларидаги ёшларни рағбатлантириш мақсадида етакчи хорижий ва маҳаллий олимлар ҳамда экспертларни жалб этган ҳолда ўқув курслари, илмий-маърифий ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ҳуқуқига эга;
стипендиат узрсиз сабабга кўра таълим дастурларидан четлаштирилган тақдирда ёки Жамғарма таълим дастурлари тугалланганидан сўнг меҳнат фаолиятини вазирликлар, идоралар ёки бошқа давлат ташкилотларида давом эттиришдан бош тортган ҳолларда, Жамғарма томонидан стипендиатнинг таълим олиши учун сарфланган барча молиявий харажатлар у билан имзоланган шартнома шартларига мувофиқ унинг молиявий кафиллари (юридик ва жисмоний шахслар) ва унинг ўзи томонидан солидар тартибда қопланади.
7. Жамғарма Васийлик кенгаши икки ой муддатда:
вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тўғридан-тўғри буюртмалари асосида истиқболли ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича амалга ошириладиган стажировкадан ўтишни ташкил этиш тартибини;
Жамғарма стипендияларини молиялаштиришнинг бир стипендиатга мўлжалланган чекланган миқдорини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
8. Қуйидагилар:
Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси Васийлик кенгаши таркиби 3-иловага мувофиқ;
Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси таълим дастурлари бўйича номзодларни очиқ саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан "Йўл харитаси" 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
9. Вазирликлар, идоралар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар:
ҳар йили 1 сентябрга қадар энг яхши тайёрланган номзодларни Жамғарманинг очиқ саралаш танловида иштирок этишга тавсия этган ҳолда Жамғарма таълим дастурлари бўйича таълим олиш учун истиқболли ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича реал эҳтиёж тўғрисидаги маълумотларни Жамғармага киритиб борсин;
тизимли асосда стипендиатлар меҳнат фаолиятининг мониторингини ўтказишда Жамғармага кўмаклашсин, уларни муносиб ишга жойлаштириш, Ўзбекистонда уларнинг касбий жиҳатдан ўсиши ва мансаб поғоналарида кўтарилиши учун шароитлар яратсин.
10. Жамғармага, истисно тариқасида, ўз таълим дастурларини ташкил этиши, республикага хорижий олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан, ватандошларни жалб қилиши учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКда импорт контрактлари (шартномалари)ни мажбурий тарзда рўйхатдан ўтказмаган ҳолда биржа танловлари ва ваколатли органларда контрактлар (шартномалар)ни экспертизадан ўтказмасдан хизматлар кўрсатиш бўйича хорижий ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилсин.
Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма таълим дастурларини амалга ошириш бўйича Жамғарма номидан тузиладиган импорт контрактларини амалга ошириш муддатлари айнан ушбу контрактларда белгиланган муддатлар ҳисобланади.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари 7-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
13. Жамғарма манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
14. Жамғарма (А.Ш. Бекмуродов) Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.А. Ходжаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.К. Кучимов) ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Д. Хаджаев) билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида ушбу Фармон моҳияти ва аҳамияти бўйича чиқишлар ва тематик телекўрсатувлар ташкил этсин.
15. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил этишга шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.К. Куранбаев белгилансин.
16. Мазкур Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар йил якуни бўйича ахборот киритиб борилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2021 йил 11 февралдаги
ПФ-6168-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва
ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича
"Эл-юрт умиди" жамғармаси
ТУЗИЛМАСИ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ижрочи директор |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ижрочи директорнинг биринчи ўринбосари |
|
|
|
|
Ижрочи директор ўринбосари |
|
|
Ахборот-таҳлил бўлими (2) |
|
||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Профессионал кадрларни хорижда тайёрлашга бўлган эҳтиёжни ўрганиш ва прогнозлаш бўлими (2) |
|
|
|
|
Хорижда фаолият юритаётган ва қимматли тажрибага эга бўлган ватандошлар билан мулоқот қилиш бўлими (2) |
|
|
Ишлар бошқарувчиси |
|
||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими (3) |
|
||||||
|
Таълим дастурлари бўйича стипендия танловларини ташкил этиш бўлими (3) |
|
|
|
|
Стипендиатларни ишга жойлаштириш ва уларнинг меҳнат фаолияти мониторингини юритиш бўлими (2) |
|
|
|
|||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими (3) |
|
||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||
|
Хорижда стипендиатлар таълим олишини ташкил этиш бўлими (2) |
|
|
|
|
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими (2) |
|
|
|
|||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
Жамғарма фаолиятини рақамлаштириш бўйича бош мутахассис
|
|
||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Иш юритиш ва фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассис |
|
||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Кадрлар бўйича бош мутахассис |
|
||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Матбуот котиби |
|
||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Бошқарув ходимларининг умумий сони - 28 нафар (хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларни ҳисобга олмаганда).
Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг сони давлат бошқарув органларининг амалдаги нормативлари бўйича белгиланади.
Президентининг
2021 йил 11 февралдаги
ПФ-6168-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва
ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича
"Эл-юрт умиди" жамғармаси Васийлик кенгаши
ТАРКИБИ
лавозимига кўра |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори, Васийлик кенгаши раиси
|
лавозимига кўра |
- |
Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари
|
А.Ш. Бекмуродов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари
|
А.Х. Тошкулов |
- |
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари
|
А.Х. Камилов |
- |
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири
|
Р.К. Давлетов |
- |
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири
|
Ш.Х. Шерматов |
- |
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири
|
Б.С. Юлдашев |
- |
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти
|
Н.Б. Хусанов |
- |
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири
|
А.М. Хаджибаев |
- |
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири
|
Ж.А. Ходжаев |
- |
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири
|
И.Ю. Абдурахмонов |
- |
Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири
|
У.Н. Ташкенбаев |
- |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи
|
М.М. Ходжиматов |
- |
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари
|
С.С. Саидов |
- |
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси
|
- |
Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари - Ёшлар ишлари агентлиги директори
|
|
И.И. Норқулов |
- |
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари
|
А.Б. Воитов |
- |
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари
|
Ж.И. Абруев |
- |
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари
|
лавозимига кўра |
- |
Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директорининг ўринбосари, Васийлик кенгаши котиби
|
Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Президентининг
2021 йил 11 февралдаги
ПФ-6168-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда
тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш
тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Изоҳ: Ушбу "Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларни амалга оширишда ишлаб чиқилаётган ҳужжат шакли ўзгартирилиши ёки ишлаб чиқилаётган ҳужжат бошқа бандларда кўзда тутилган ўзга ҳужжатлар билан бирлаштирилиши мумкин. Икки ва ундан кўпроқ ҳужжатлар бирлаштирилганда тегишли бандларни бажариш учун белгиланган энг кеч кўрсатилган муддат уларни ишлаб чиқиш муддати ҳисобланади.
Президентининг
2021 йил 11 февралдаги
ПФ-6168-сон Фармонига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим ҳужжатларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5545-сон Фармонида:
а) 3-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидаги етакчи таълим ва илмий муассасаларида бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви соҳаларидаги истиқболли мутахассисларни, шу жумладан педагоглар ва илмий кадрларни танлаб олиш ҳамда тайёрлашни ташкил этиш";
б) 4, 5, 7 ва 18-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 8-банддан ", малака ошириш ва стажировка ўташ" сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 10-бандда:
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"а) Жамғарма стипендиатларини хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада ўқитишни ташкил этиш, хорижий олим ва мутахассисларни, шу жумладан ватандошларимизни республикада меҳнат фаолиятини амалга оширишга жалб этиш, шунингдек, Жамғарма таълим дастурларининг самарадорлигини таъминлаш ҳамда давлат хизматчилари салоҳиятини оширишга кўмаклашиш мақсадида бошқа тадбирларни амалга ошириш бўйича:";
"а" кичик банднинг учинчи хатбошисидаги "тегишли йилдаги истеъмол нархларининг прогноз индексига тенг коэффициентни қўллаган ҳолда" сўзлари "Жамғарманинг хорижий олим ва экспертларни, шу жумладан ватандошларимизни жалб қилиш билан боғлиқ таълим дастурлари, тадбирлари, шунингдек, Жамғарма таълим дастурлари самарадорлигини таъминлаш ҳамда давлат хизматчилари салоҳиятини оширишга кўмаклашиш мақсадида бошқа тадбирларни амалга ошириш учун молиявий ресурсларга бўлган реал эҳтиёжи прогнозини ҳисобга олган ҳолда" сўзлари билан алмаштирилсин;
"а" кичик банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
"б" кичик банднинг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
д) 14-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"стипендиатлар хорижий мамлакатларга виза олишида, консуллик ҳисобига қўйилишида, нотариал ва бошқа хизматлар кўрсатилишида, борган давлатида стипендиатларнинг ўқишини мониторинг қилишда";
е) 1-4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5843-сон Фармонида:
а) 4-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
"давлат хизматчилари ва мутахассисларни хориждаги нуфузли таълим, илмий ва бошқа муассасаларда таълим олишини ташкил этишга кўмаклашиш";
б) 7-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси" сўзлари "Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги "Ипак йўли" туризм халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3815-сон қарорининг 20-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Белгилансинки, ушбу бандда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш халқаро молия институтларининг грантлари, бюджет маблағлари ва Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилади".
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сон қарори билан тасдиқланган Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати қуйидаги мазмундаги 40-банд билан тўлдирилсин:
"40. Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси томонидан таълим дастурларини ташкил этиш, республикага хорижий олим ва мутахассисларни, шу жумладан ватандошларни жалб этиш хизматлари".
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 октябрдаги "Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3982-сон қарорида:
а) 2-банднинг саккизинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси" сўзлари "Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси" сўзлари "Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-илованинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Лавозимига кўра - Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори ўринбосари".
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармасининг дастурлари бўйича кадрларни ўқитишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4091-сон қарорида:
а) 2, 3, 4 ва 7-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 5-бандда:
тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"халқаро тан олинган ташкилотлар рейтингига кўра жаҳондаги энг яхши 300 талик ёки танланган фан йўналиши бўйича энг яхши 100 талик рўйхатига кирган хорижий таълим муассасалари ва илмий марказларнинг бакалавриати, магистратураси ёки докторантурасига мустақил тарзда кирган ва таълим олаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига Жамғарма стипендияларини ажратиш бўйича қарорлар қабул қилишга";
бешинчи хатбошисидан", шу жумладан, Жамғарма стипендияларига номзодларни хорижий тилларга ўқитиш дастурларини" сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПҚ-4472-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомда:
а) 11-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
"давлат хизматчилари ва мутахассисларни хориждаги нуфузли таълим, илмий ва бошқа муассасаларда таълим олишини ташкил этишга кўмаклашиш";
б) 12-банд қуйидаги мазмундаги "м" кичик банди билан тўлдирилсин:
"м) давлат хизматчилари ва мутахассисларни хориждаги нуфузли таълим, илмий ва бошқа муассасаларда таълим олишини ташкил этишга кўмаклашиш соҳасида:
давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш бўйича устувор ва талаб юқори бўлган йўналишларни аниқлайди ҳамда таълим дастурларини амалга оширишга ташкилий, ҳуқуқий ва молиявий жиҳатдан кўмаклашади;
давлат хизматчилари ва мутахассислар салоҳиятини оширишга кўмаклашиш, иқтидорли ва истиқболли ёшларни, энг аввало республика ҳудудларидаги ёшларни рағбатлантириш мақсадида етакчи хорижий ва маҳаллий олимлар ҳамда экспертларни жалб этган ҳолда ўқув курслари, илмий-маърифий ва бошқа тадбирларни ташкил этади;
хорижий таълим, илмий ва бошқа ташкилотлар, олимлар ва экспертлар, шунингдек, ватандошлар билан ҳамкорликда онлайн платформаларга асосланган масофавий таълим дастурлари, ўқув курслари ва бошқа таълим, илмий-тадқиқот ва амалий лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашади;
давлат хизматчилари ва мутахассислар томонидан таълим дастурлари бўйича ўқиш жараёнида олган билим, малака ва кўникмалардан самарали фойдаланилишига, шунингдек, улар томонидан ишлаб чиқилган лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилишига ҳамда илғор хорижий тажрибаларни оммалаштиришга кўмаклашади".
Президентининг
2021 йил 11 февралдаги
ПФ-6168-сон Фармонига
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини
йўқотган деб эътироф этилаётган айрим фармонлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш "Истеъдод" жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5121-сон Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5139-сон Фармонининг 12-банди.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 12 февраль
"Халқ сўзи", 2021 йил 12 февраль