Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.2021 й. 63-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган маъмурий-ҳудудий бирликлар, темир йўл станциялари ва аэропортларнинг рўйхатини эълон қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.02.2021 й.

N 63




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДА ЧЕГАРА ЗОНАСИ ЎРНАТИЛГАН

МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ БИРЛИКЛАР, ТЕМИР

ЙЎЛ СТАНЦИЯЛАРИ ВА АЭРОПОРТЛАРНИНГ

РЎЙХАТИНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган маъмурий-ҳудудий бирликлар, темир йўл станциялари ва аэропортларнинг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Тошкент, Фарғона ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари чегара зонаси белгиланган маъмурий-ҳудудий бирликлар, темир йўл станциялари ва аэропортларда ўз фаолиятини ташкил этишда ушбу қарорга иловадаги рўйхатга амал қилсинлар.


3. Чегара зонасида жойлашган аҳоли яшаш масканларида чегара ва паспорт режимига риоя этилиши устидан доимий назорат "Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 504-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси А.А. Азизов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021йил 11 февралдаги

63-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара зонаси

ўрнатилган маъмурий-ҳудудий бирликлар, темир

йўл станциялари ва аэропортларнинг

РЎЙХАТИ


1. Тошкент вилояти:


Бўстонлиқ тумани - Қорабулоқ, Полвонак, Муллоло, Курдуптур, Майдонтол, Испай, Қошбулоқ, Тепар, Такаёнғоқ, Жаужурек, Урунгач, Чакак, Писком аҳоли пунктлари.


2. Фарғона вилояти:


Сўх тумани - Сўх, Ҳушёр ва Сариканда шаҳарчалари, Демурсад, Янгиариқ, Равон, Шайхатола, Малбут, Девайрон, Ленбург, Тул, Қалъача, Ғазнов, Қизилқиёқ, Чашма аҳоли пунктлари.

Фарғона тумани - Шоҳимардон ва Ёрдон МФЙлари.


3. Сурхондарё вилояти:


Музработ тумани - Қоракамар, Болдир, Навбахор, Ободон, Шўроб ва Бешқўтон, Музработ, Гулистон қишлоқлари, Халқобод шаҳарчаси, Болдир темир йўл станцияси ҳудуди.

Шеробод тумани - Зарабоғ қишлоғи, Узунсой МФЙлари.

Термиз тумани - Учқизил шаҳарчаси, Ат-Термизий, Қахрамон, Термиз, Айратом, Наврўз, Гулбаҳор МФЙлари, Термиз аэропорти, Учқизил, Ғалаба, Аму-Занг темир йўл станциялари ҳудуди.

Термиз шаҳри - умумий шаҳар ҳудуди.

Ангор тумани - Ангор шаҳарчаси, Навшаҳар, Охунбобоев, Чинобод, Карвон, Таллошқон, Деҳқонбирлашув, Каттақум, Зартепа, Занг Гиламбоб, Қарабоғ, Фаровон, Янгитурмуш, Деҳқониттифоқ, Гулистон, Юқори Хўжақия, Юқори Таллашқон, Гиламбоб, Хамкон, Юқори Таллашқон, Тўлқин, Гулзор, Қорасув, Хўжанқон, Янгиобод, Улуғбек, Қадимий Ангор, Марказ, Кайран, Маданият, Қўштегирмон МФЙлари ва Навшаҳар темир йўл станцияси ҳудуди.

Сариосиё тумани - Хуфар, Сўфиён Боғи Эрам, Дуобо, Карсак, Вочах, Хўжаосмин, Зоғхона, Зағнобод, Чашма, Лабиоб, Бойқишлоқ, Хондиза қишлоқлари, Дўстлик, Тортули, Боғистон, Чилонзор, Шабнам, Боғиширин, Халқобод, Лочин, Жаннатмакон, Хулкар, Маржона, Боғи Самарқанд, Дарагистон Сарижар, Келажак сари, Анорзор, Буйрапўш, Нилова, Турмушобод, Галабута, Нурбулоқ, Чош, Теракзор, Ёқутли боғ, Шоҳжахон, Шарофобод, Маланд МФЙлари, Тамшуш, Тамархут, Хамидарча, Киштут, Сарипова, Ангариқози, Кункўрмас, Муш, Шотрут, Ховат, Хурватан, Замбоғ, Мизат, Сухтай, Дебола, Новиде, Бугрс, Майдонқози, Питибарак, Гузиак, Нигобод, Усточ, Зинчоб, Зевар, Кундаджувоз, Пастикалон, Саримазор яйлов ер майдонлари.

Узун тумани - Истиқлол, Хатиб Қахрамон, Чақар, Қуруқсой, Боботоғ, Мустақилликнинг 22 йиллиги, Обод юрт, Толтуғай, Оқмачит, Янгиобод, Серхаракат, Мустақиллик, Оқостона, Ўланқул, Оқтумшуқ, Маданий турмуш, Файзова, Файзобод, Хурсанд, Маландиён, Янги Рўзғор, Меҳнат, Бахористон, Ўзбекистон, Эркинлик, Ёшлик, Наврўз МФЙлари.

Шўрчи тумани - Лайлакхона, Хушчекка, Эзгулик, Озод, Тамшуш МФЙлари.

Қумқўрғон тумани - Саховат, Тебат МФЙлари.

Жарқўрғон тумани - Исмоилтепа, Оқтепа, Кирон, Камар, Бешбулоқ МФЙлари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 12 февраль













































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск