ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Бино ва иншоотлар. Кўчмас мулк /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.02.2021 й. 66-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.02.2021 й.

N 66




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

КАДАСТР АГЕНТЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲАМДА

КАДАСТР АГЕНТЛИГИНИНГ ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ

ПАЛАТАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер ҳисоби ва давлат кадастларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ходимларининг лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти 1,7 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.

Бунда, ушбу бандни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар бюджет маблағларидан сақланадиган ходимлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан, қолган ходимлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

2-1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ходимлари меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш бўйича разрядлар 4 - 6-иловаларга мувофиқ белгилансин.

Белгилансинки, мазкур қарорга асосан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби давлат хизматчилари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тизими жорий этилгунига қадар амал қилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 12 февралдаги

66-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тўғрисидаги ҳамда Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 19 июлдаги 529-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 733-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиёт тармоқларида фуқаро авиациясининг учувчисиз учиш қурилмаларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3639-сон қарори)" 2018 йил 15 августдаги 663-сон қарорига илованинг 3-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2018 йил 24 июлдаги ЎРҚ-487-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни)" 2019 йил 12 февралдаги 117-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 2-сон, 14-модда) илованинг 3-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида" 2019 йил 10 декабрдаги ЎРҚ-591-сон Қонуни)" 2020 йил 16 апрелдаги 234-сон қарорига илованинг 5-банди.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 12 февралдаги

66-сон қарорига

4-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр

агентлиги марказий аппарати ходимларининг

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозим номи


Разрядлар


Директор


18

Директор ўринбосари,

Матбуот котиби,

Директор маслаҳатчиси


17

Бошқарма бошлиғи


16

Бошқарма бошлиғи ўринбосари


15

Бўлим бошлиғи


14

Шуъба бошлиғи*



Бош юрисконсульт


13

Бош мутахассис,

Етакчи юрисконсульт,

Директор ёрдамчиси


12

Етакчи мутахассис


11

Раҳбар котиби


6

       

*) Шуъба бошлиғига бўлим бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 12 февралдаги

66-сон қарорига

5-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр

агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар бошқармалари ходимларининг

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозим номи


Разрядлар


Бошқарма бошлиғи


15

Бошқарма бошлиғи ўринбосари*



Бўлим бошлиғи,

Бош бухгалтер


13

Шуъба бошлиғи**



Бош инспектор,

Бош юрисконсульт


12

Бош мутахассис


11

      

*) Бошқарма бошлиғи ўринбосарига бошқарма бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда белгиланади.


**) Шуъба бошлиғига бўлим бошлиғи ставкасидан 4% кам миқдорда белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 12 февралдаги

66-сон қарорига

6-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр

агентлиги туман (шаҳар) бўлимлари ходимларининг

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозим номи


Разрядлар


Бўлим бошлиғи


13

Бош инспектор


10

Етакчи инспектор


9

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 13 февраль






























Время: 0.1297
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск