ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Кимё ва нефть-кимё саноати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.02.2021 й. ПҚ-4992-сон "Кимё саноати корхоналарини янада ислоҳ қилиш ва молиявий соғломлаштириш, юқори қўшилган қийматли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.02.2021 й.

N ПҚ-4992



КИМЁ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИ

ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШ ВА МОЛИЯВИЙ

СОҒЛОМЛАШТИРИШ, ЮҚОРИ ҚЎШИЛГАН

ҚИЙМАТЛИ КИМЁВИЙ МАҲСУЛОТЛАР

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиши кўп жиҳатдан устувор соҳаларни, жумладан кимё, биокимё, газ ва нефть-кимё саноати (кейинги ўринларда - кимё саноати) тараққиётига бевосита боғлиқдир.

Сўнгги йилларда соҳада яратилган пойдевор кимё саноати салоҳиятини яқин 3-5 йил давомида барқарор ўсиш динамикасини таъминлай олади. Бироқ, кимё саноатининг барча йўналишларини узоқ муддатли барқарор ривожланишига мустаҳкам замин яратиш учун соҳани трансформация қилиш жараёнларини, энг илғор хорижий тажрибалардан келиб чиққан ҳолда жадаллаштириш зарурлигини тақозо этмоқда.

Ўзбекистон иқтисодиётини ислоҳ қилишнинг янги шароитида кимё саноатини ривожлантиришнинг стратегик қайта шакллантирилиши мақсадида:


1. Кимё саноатини трансформация қилишнинг қуйидаги узоқ муддатли асосий муҳим йўналишлари белгилансин:

технологик трансформация - маҳаллий хомашёдан ярим тайёр маҳсулотларни, шу жумладан органик синтез ва нанотехнологиялар орқали ишлаб чиқаришнинг янги қувватлари негизида хомашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган кўп поғонали қўшилган қиймат занжирларини яратиш. Бунда, қайта ишланмаган хомашё (табиий газ, саноат тузлари, пахта целлюлозаси, сирка кислотаси ва бошқалар) ресурсларини мамлакат ҳудудида чуқур қайта ишлашни ташкил этиш орқали уларни хомашё сифатида экспорт қилинишини босқичма-босқич қисқартириш;

хўжалик муносабатлари тизимини трансформация қилиш - биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар билан кимё саноати корхоналари ўртасидаги муносабатлар соҳасида давлат томонидан аралашувга чек қўйиш ва эскича режа-тақсимлаш тизимидан батамом воз кечиш;

мулкий муносабатлар тизимини трансформация қилиш - соҳада янги ишлаб чиқариш қувватларини яратишга хусусий капитални, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали кимё корхоналарида давлат улушини кескин камайтириш ва кимё саноати корхоналарини хусусийлаштириш, шунингдек, корхоналар фаолиятига давлат ҳокимияти органлари аралашувининг олдини олиш;

рақамли трансформация - молиявий, моддий ва кадрларга оид ресурслар ҳаракатини бошқариш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни маркировкалаш, молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш тизимларини жорий этиш учун соҳага замонавий дастурий таъминот тизимларини татбиқ этиш;

илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги муносабатлар трансформацияси - инновация жараёнларини ташкил этиш, замонавий технологияларни трансфер қилиш бўйича илғор хорижий тажрибалар асосида фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги тизимини йўлга қўйиш;

кадрлар тайёрлаш тизимининг трансформацияси - соҳада кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш, шунингдек, мавжуд ва янги барпо этиладиган ишлаб чиқариш қувватларини юқори малакали маҳаллий ва хорижий мутахассислар билан таъминлаш.


2. Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" АЖ билан биргаликда 2021 йил 1 июнга қадар Халқаро молия корпорацияси ва консультантларнинг тавсиялари асосида кимё саноатидаги ислоҳотларнинг ўз вақтида мувофиқлаштирилишини, замонавий корпоратив бошқарув тизимлари, жумладан ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқариш жараёнлари ва тайёр маҳсулотни сотишнинг барча босқичларида жорий этишни таъминлашни назарда тутувчи "Кимё саноатида ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси"ни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. 2021 йилдан бошлаб, янги ишлаб чиқариш қувватларини яратишда асосан хусусий, шу жумладан хорижий инвесторлар ва технологик шерикларни жалб қилишни назарда тутувчи "Кимё ва газ-кимё саноатида технологик кластерларни яратиш бўйича очиқ ҳамкорлик дастури" (кейинги ўринларда - Дастур) жорий этилсин. Бунда:

янги ишлаб чиқариш қувватларини (лойиҳаларини) кластерларнинг таркибида йирик технологик мажмуаларга туташ ҳудудларда ёки бўш майдонларда тендер (танлов)лар асосида жойлаштириш;

юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватларини кимёвий хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар негизида яратиш инобатга олинсин.

Белгилансинки, Дастурга қуйидаги технологик кластерлар киритилади:

"Навоийазот" АЖ, "Қўнғирот сода заводи" МЧЖ, Устюрт ва Шўртан газ-кимё мажмуалари ҳамда синтетик суюқ ёқилғини ишлаб чиқариш заводининг ишлаб чиқариш ва унга туташ ҳудудлари;

трансформация ва хусусийлаштириш жараёнлари тугагандан сўнг, жамиятларнинг ваколатли бошқарув органлари қарорлари асосида "Фарғонаазот" АЖ ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш ва унга туташ ҳудудлари.


4. Кимё саноатини янада ривожлантириш, углеводородлар ва минерал ресурсларни чуқур қайта ишлаш орқали соҳани диверсификация қилиш, янги ишлаб чиқариш объектларини яратиш ҳамда ички ва ташқи бозорда талаб юқори бўлган маҳсулот турларини кенгайтириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида:

Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурига киритилган ва амалга ошириш муддатлари жадаллаштириладиган инвестиция лойиҳаларининг рўйхати 1-иловага мувофиқ;

умумий қиймати 1 176 млн АҚШ долларга тенг, шундан 700 млн АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобидан молиялаштириладиган 2021-2025 йилларда кимё корхоналарида ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, мавжуд хомашё базасидан самарали фойдаланиш орқали юқори қўшимча қийматга эга бўлган кимёвий маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга қаратилган 16 та янги инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

кимё саноатида ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, мавжуд хомашё базасидан самарали фойдаланган ҳолда юқори қўшимча қийматга эга бўлган экспортбоп, импорт ўрнини босувчи кимёвий маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. "Ўзкимёсаноат" АЖ:

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда Дастурга киритиш учун янги лойиҳалар ва таклифлар тайёрлаш ишларини тизимли асосда ташкил этсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 1 ноябрга қадар Дастурга киритилган лойиҳаларни амалга ошириш учун салоҳиятли инвесторлар ва ҳамкорларни танлаш бўйича очиқ танлов тайёрланиши ва ўтказилишини, шунингдек, Дастур доирасида жойлаштириладиган янги лойиҳалар бўйича таклифлар берилишини таъминласин.

Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш ва тармоқлараро кооперацияни ташкиллаштириш, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни назарда тутувчи хусусий ва хорижий инвесторлар иштирокида амалга ошириладиган лойиҳаларга устуворлик берилади.


6. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" АЖ манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 ноябрга қадар Халқаро молия корпорацияси ва консультантларнинг тавсиялари асосида республиканинг хомашё ресурслари салоҳияти ва инфратузилмасини ривожлантириш эҳтиёжлари билан узвий боғлаган ҳолда, 2035 йилгача кимё ва газ-кимё саноатини стратегик ривожлантиришнинг мақсадли дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Мазкур дастурни ишлаб чиқишда кластерлар (технологик занжирлар) тамойили бўйича базавий ярим тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг янги қувватларини асосан хомашёни қазиб олиш ва (ёки) дастлабки ишлов бериш корхоналари атрофида барпо этиш ва жойлаштириш назарда тутилсин. Бунда, якуний тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш қувватлари, инвесторларнинг ташаббус-истакларидан келиб чиққан ҳолда, республиканинг исталган ҳудудида ташкил этилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилсин.


7. "Ўзкимёсаноат" АЖ, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги:

бир ой муддатда Кимё саноати учун инновацион кимёвий илмий-ишлаб чиқариш ва таълим кластерини ташкил этиш (кейинги ўринларда - илмий кластер) концепциясини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

халқаро экспертлар ва компанияларни, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш асосида жалб қилган ҳолда, 2021 йил 1 сентябрга қадар, босқичма-босқич, илмий кластернинг моддий-техник базасини (академик бинолар, лаборатория иншоотлари, талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун турар-жойлар, зарур материаллар, асбоб-ускуналар ва инвентарлар) барпо этиш бўйича лойиҳавий ечимларни, шунингдек, таълим йўналишлари ва ўқув дастурларини кимё саноатини узоқ муддатли ривожлантиришнинг илғор халқаро тенденциялари билан узвий боғлиқликда ишлаб чиқсин.


8. Илмий кластерни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - ишчи гуруҳ) таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ишчи гуруҳга қуйидаги асосий вазифалар юклатилсин:

лойиҳавий таклифларни ва илмий кластер ҳудудида қуриладиган объектлар, шу жумладан муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари рўйхатини кўриб чиқиб, унинг молиялаштириш манбаларини аниқлаш;

объектларда қурилиш жараёнларини назорат қилиш ва юзага келадиган масалаларни тезкор ҳал этиш;

қурилишнинг ўз вақтида молиялаштирилиши ва ажратилган маблағлардан самарали фойдаланилишини таъминлаш устидан назоратни ташкил этиш.


9. Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси Халқаро молия корпорациясини жалб қилган ҳолда уч ой муддатда "Фарғонаазот" АЖ устав капиталидаги давлат ва "Ўзкимёсаноат" АЖнинг йирик улушини ҳамда "Деҳқонобод калий заводи" АЖ устав капиталидаги "Ўзкимёсаноат" АЖнинг йирик улушини 2021 йил 1 ноябрга қадар савдога чиқариш бўйича "Йўл харитаси" тасдиқланишини таъминласин.


15. "Ўзкимёсаноат" АЖ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2024 йилга қадар, босқичма-босқич, "Ўзкимёсаноат" АЖ корхоналарида ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларини, молиявий, хўжалик ва ташкилий фаолиятни бошқариш ва мониторинг қилиш, ишлаб чиқарилган товарларни сотиш, етказиб бериш ва улардан фойдаланишни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этсин.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги "Ўзкимёсаноат" АЖ талабига кўра, кимё саноати корхоналарининг юқори тезликдаги маълумот узатиш тармоқларига уланишини таъминласин.


16. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Г.К. Саидова - кимё саноатида трансформация жараёнларини босқичма-босқич амалга оширишни ҳамда бу борада муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишни самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштиришга;

молия вазирининг биринчи ўринбосари О.З Насритдинхожаев - кимё саноати корхоналарини трансформация қилиш дастури, операцион самарадорлик ва замонавий корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, уларни молиявий соғломлаштириш ҳамда минерал ўғитларни сотишда бозор механизмларини кенг жорий этишга;

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари Б.К. Абдиназаров - республиканинг хомашё ресурслари салоҳияти ва инфратузилмани ривожлантириш эҳтиёжлари билан узвий боғлаган ҳолда, 2035 йилгача кимё ва газ-кимё саноатини стратегик ривожлантиришнинг мақсадли дастурини ишлаб чиқиш ва унинг амалга оширилишини мувофиқлаштиришга;

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Ш.А. Вафаев - кимё ва газ-кимё саноатини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқиладиган, биринчи навбатда, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида салоҳиятли инвесторларни ва тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этишга;

"Ўзкимёсаноат" АЖ бошқаруви раиси Ж.Т. Мирзамаҳмудов - кимё саноатини модернизация ва диверсификация қилиш, базавий ярим тайёр ва юқори қўшилган қийматга эга кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали соҳанинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва импорт ҳажмини кескин қисқартириш, тармоқ корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини оширишга шахсан масъул ва жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


18. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб "Ўзкимёсаноат" АЖ бошқаруви раиси Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чорак якуни бўйича ахборот бериб борилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 13 февралдаги

ПҚ-4992-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга

мўлжалланган инвестиция дастурига киритилган ва

амалга ошириш муддатлари жадаллаштириладиган

инвестиция лойиҳаларининг

РЎЙХАТИ







(млн АҚШ доллари)

Т/Р

Лойиҳа номи

Лойиҳа қиймати

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Жадаллаш-

тирилган муддат

Масъул ижрочилар


Жами:

323,1

1.

"Навоийазот" АЖ негизида карбамидформальдегид концентрати (КФК-85) ишлаб чиқаришни ташкил этиш

18,1

1. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.

2021 йил

июль

2021 йил

февраль

"Ўзкимёсаноат" АЖ (Мирзамаҳмудов), "Навоийазот" АЖ (Темиров)

2. Технологик асбоб-ускуналарни етказиб келиш.

2021 йил

сентябрь

2021 йил

февраль

3. Ишга тушириш ва созлаш ишларини олиб бориш.

2021 йил

ноябрь

2021 йил

март

4. Лойиҳани ишга тушириш.

2021 йил

декабрь

2021 йил

март

2.

"Навоийазот" АЖ негизида олтингугурт кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш

5

1. Асосий технологик асбоб-ускуналарни етказиб келиш.

2021 йил

сентябрь

2021 йил

сентябрь

"Ўзкимёсаноат" АЖ (Мирзамаҳмудов), "Навоийазот" АЖ (Темиров)

2. Қурилиш монтаж ишларини олиб бориш.

2021 йил

декабрь

2021 йил

октябрь

3. Ишга тушириш ва созлаш ишларини олиб бориш.

2022 йил

май

2021 йил

ноябрь

4. Лойиҳани ишга тушириш.

2022 йил

июнь

2021 йил

декабрь

3.

Синтетик тола ишлаб чиқаришни ташкил этиш

100

1. Хорижий инвесторлар ва технология лицензиарларидан техник-тижорат таклифларини олиш.

2021 йил

июль

2021 йил

март

"Ўзкимёсаноат" АЖ (Мирзамаҳмудов)

2. Молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2021 йил

август

2021 йил

апрель

3. Лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқиш.

2021 йил

сентябрь

2021 йил

май

4. Лойиҳаолди ҳужжатларни тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш.

2021 йил

декабрь

2021 йил

сентябрь

5. Хорижий инвестор ва пудратчини аниқлаш юзасидан тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил

май

2021 йил

декабрь

6. Инвесторни аниқлаш юзасидан тендер ўтказиш ва инвестицион шартномани расмийлаштириш.

2022 йил

август

2022 йил

апрель

7. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш майдонини тайёрлаш.

2022 йил

сентябрь

2022 йил

май

8. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.

2024 йил

июль

2024 йил

май

9. Технологик ускуналарга буюртма бериш ва етказиб келиш.

2024 йил

август

2024 йил

май

10. Технологик ускуналарни ўрнатиш ва созлаш.

2024 йил

ноябрь

2024 йил

август

11. Лойиҳани ишга тушириш.

2024 йил

декабрь

2024 йил

сентябрь

4.

"Фарғонаазот" АЖ негизида меламин ишлаб чиқаришни ташкил этиш

200

1. Хорижий инвестор ва технология лицензиарларидан техник-тижорат таклифларини олиш.

2021 йил

июль

2021 йил

март

"Ўзкимёсаноат" АЖ (Мирзамаҳмудов), "Фарғонаазот" АЖ (Солижонов)

2. Дастлабки молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2021 йил

август

2021 йил

апрель

3. Лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқиш.

2021 йил

сентябрь

2021 йил

май

4. Лойиҳаолди ҳужжатини тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш.

2021 йил

декабрь

2021 йил

сентябрь

5. Хорижий инвестор ва пудратчини аниқлаш юзасидан тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил

май

2021 йил

декабрь

6. Инвесторни аниқлаш юзасидан тендер ўтказиш ва инвестиция шартномасини расмийлаштириш.

2022 йил

август

2022 йил

апрель

7. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш майдонини тайёрлаш.

2022 йил

сентябрь

2022 йил

май

8. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.

2024 йил

июль

2024 йил

май

9. Технологик ускуналарга буюртма бериш ва етказиб келиш.

2024 йил

август

2024 йил

май

10. Технологик ускуналарни ўрнатиш ва созлаш.

2024 йил

ноябрь

2024 йил

август

11. Лойиҳани ишга тушириш.

2024 йил

декабрь

2024 йил

сентябрь

Изоҳлар:


1. Мазкур Рўйхатдаги тадбирларни амалга ошириш механизми ва муддатларига инвесторлар билан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш шартларини ишлаб чиқиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда аниқлик киритилиши мумкин.


2. Лойиҳаларнинг параметрларига лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиши асосида ўзгартиришлар киритилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 13 февралдаги

ПҚ-4992-сон қарорига

2-ИЛОВА



2021-2025 йилларда кимё корхоналарида ишлаб

чиқаришни диверсификация қилиш, мавжуд хом ашё

базасидан самарали фойдаланиш орқали юқори қўшимча

қийматга эга бўлган кимёвий маҳсулотларнинг янги

турларини  ишлаб чиқаришни ташкил этишга

қаратилган янги инвестиция лойиҳалари

РЎЙХАТИ

(млн АҚШ доллари)

Т/р

Лойиҳа номи

Лойиҳа қув-

вати

Қўлланиш соҳаси

Хорижий ҳамкор

Амалга ошириш муд-

дати

Лойиҳа умумий қий-

мати

Шу жумладан:

тўғридан-

тўғри хорижий инвести-

циялар

банк кре-

дити

ўз маб-

лағи

Жами (16 та лойиҳа)

1 176

700,0

389,9

86,1

1.

"Навоийазот" АЖ негизида метанолни қайта ишлаш орқали сирка кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

15 минг тн

Текстиль ва кимё саноати

Continental Construction and Supplies Trading GmbН (Австрия)

2021 - 2024 йй. (сентябрь)

120,0

66

48

6

2.

"Навоийазот" АЖ негизида метанолдан винилацетат ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

5,5 минг тн

Қурилиш материаллари саноати

Continental Construction and Supplies Trading GmbН (Австрия)

2021 - 2024 йй. (август)

56,3

30,8

22,6

2,9

3.

"Навоийазот" АЖ негизида метанолни қайта ишлаш орқали ацетальдегид ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

4 минг тн

Қурилиш материаллари саноати

Continental Construction and Supplies Trading GmbН (Австрия)

2021 - 2024 йй. (октябрь)

37,5

20,6

15,0

1,9

4.

"Навоийазот" АЖ негизида метанолни қайта ишлаш орқали ацетат эфирлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

3 минг тн

Қурилиш материаллари саноати

Continental Construction and Supplies Trading GmbН (Австрия)

2021 - 2024 йй. (ноябрь)

25,5

14,0

10,3

1,2

5.

"Навоийазот" АЖ негизида метанолни қайта ишлаш орқали полиоксиметилен (ПОМ) ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

50 минг тн

Фармацевтика ва тўқимачилик саноати

P&ID (Жанубий Корея)

2021 - 2025 йй. (сентябрь)

400

240

140

20

6.

"Навоийазот" АЖ негизида метанолдан моноэтилен-гликол (МЭГ) ва диэтиленгликол (ДЭГ) ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

200 минг тн (МЭГ) 4 минг тн (ДЭГ)

Машина-созлик ва кимё саноати

Johnson Matthey (Буюк Британия)

2021 - 2024 йй. (декабрь)

250

150

87,5

12,5

7.

"Навоийазот" АЖ негизида метанолни қайта ишлаш орқали нитрон толаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

70 минг тн

Тўқимачилик саноати

-

2021 - 2023 йй. (декабрь)

210

125

62

23

8.

"Тошкент кислород заводи" ДУК негизида тиббиёт кислородини ишлаб чиқаришни модернизация қилиш.

12 минг куб.м.

Фармацевтика саноати

"Oxygen Tashkent" МЧЖ

2021 й. (март)

2,0

-

1,2

0,8

9.

"Қўнғирот сода заводи" МЧЖда карбонат ангидрид газидан сода ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

10 минг тн

Кимё ва қурилиш саноати

"Қўнғирот сода заводи" МЧЖ

2021 й. (июнь)

1,0

0,6

0,3

0,1

10.

"Жиззах пластмасса" АЖда полиэтилен қоплар ишлаб чиқаришни ташкил этиш (2-босқич).

10 млн дона

Кимё саноати

"Жиззах пластмасса" АЖ

2021 й. (сентябрь)

1,5

-

-

1,5

11.

Қўнғирот туманида кимё логистика марказини ташкил этиш.

43 минг кв.м

Логистика

-

2021 - 2022 йй. (декабрь)

6,7

-

-

6,7

12.

Ўсимликларни ҳимоя қилишга мўлжалланган кимёвий воситалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

5 минг тн

Қишлоқ хўжалиги

"International panaacea" Limited (Ҳиндистон)

2021-2022 йй. (декабрь)

20,0

16

3,0

1

13.

Мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

200 минг тн

Қишлоқ хўжалиги

"UНB Agro" (Латвия)

2021-2022 йй. (ноябрь)

10

8

-

2

14.

"Навоийазот" АЖ негизида каустик содани чуқур қайта ишлаш орқали гидроксид калий ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

50 минг тн

Қишлоқ хўжалиги

-

2021 - 2023 йй. (сентябрь)

30

25

-

5

15.

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида карбоксиметилцеллюлоза асосида бурғилаш, қурилиш, озиқ-овқат ва тиббиёт учун реагентлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш (2-босқич).

5 минг тн

Кимё ва нефть-газ саноати

"Toshkent Polymer Sintez" МЧЖ

2021 й. (февраль)

1,5

-

-

1,5

16.

"Навоийазот" АЖ негизида карбамид-формальдегид смоласи ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

24 минг тн

Қурилиш ва кимё саноати

Continental Construction and Supplies Trading GmbН (Австрия)

2021 й. (июнь)

4,0

4

-

-

Изоҳлар:


1. Мазкур Рўйхатдаги лойиҳаларни амалга ошириш муддатларига инвесторлар билан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш шартларини ишлаб чиқиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тузатишлар киритилиши мумкин.


2. Лойиҳаларнинг параметрларига лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиши асосида ўзгартиришлар киритилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 13 февралдаги

ПҚ-4992-сон қарорига

3-ИЛОВА



Кимё саноатида ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш,

мавжуд хомашё базасидан самарали фойдаланган ҳолда юқори

қўшимча қийматга эга бўлган экспортбоп, импорт ўрнини

босувчи кимёвий маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб

чиқаришни ташкил этишга қаратилган инвестиция

лойиҳаларини амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"






(млн АҚШ доллари)

Т/р

Лойиҳа номи

Лойиҳанинг дастлабки қиймати

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

ЖАМИ:

1 176

1.

"Навоийазот" АЖ негизида метанолни қайта ишлаш орқали сирка кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш

120

1. Маркетинг тадқиқотларини олиб бориш.

2021 йил

февраль

Ўзкимёсаноат" АЖ (Мирзамаҳмудов), "Навоийазот" АЖ (Темиров)

2. Хорижий инвесторлар ва технология лицензиарларидан техник-тижорат таклифларни олиш.

2021 йил

июнь

3. Лойиҳанинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2021 йил

август

4. Молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2021 йил

сентябрь

5. Лойиҳа бизнес-режасини тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш.

2021 йил

ноябрь

6. Лойиҳалаш ҳужжатларини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш.

2022 йил

июнь

7. Хорижий инвестор ва пудратчини аниқлаш юзасидан тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил

май

8. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш майдонини тайёрлаш.

2022 йил

июнь

9. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.

2024 йил

июль

10. Технологик ускуналарга буюртма бериш ва етказиб келиш.

2024 йил

август

11. Ишга тушириш ва созлаш ишларини якунлаш.

2024 йил

август

12. Лойиҳани ишга тушириш.

2024 йил

сентябрь

2.

"Навоийазот" АЖ негизида метанолни қайта ишлаш орқали винилацетат ишлаб чиқаришни ташкил этиш

56,3

1. Маркетинг тадқиқотларини олиб бориш.

2021 йил

февраль

Ўзкимёсаноат" АЖ (Мирзамаҳмудов), "Навоийазот" АЖ (Темиров)

2. Хорижий инвесторлар ва технология лицензиарларидан техник-тижорат таклифларни олиш.

2021 йил

июнь

3. Лойиҳанинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2021 йил

август

4. Молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2021 йил

сентябрь

5. Лойиҳа бизнес-режасини тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш.

2021 йил

ноябрь

6. Лойиҳалаш ҳужжатларини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш.

2022 йил

июнь

7. Хорижий инвестор ва пудратчини аниқлаш юзасидан тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил

май

8. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш майдонини тайёрлаш.

2022 йил

июнь

9. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.

2023 йил

июнь

10. Технологик ускуналарга буюртма бериш ва етказиб келиш.

2024 йил

июнь

11. Ишга тушириш ва созлаш ишларини якунлаш.

2024 йил

июль

12. Лойиҳани ишга тушириш.

2024 йил

август

3.

"Навоийазот" АЖ негизида метанолни қайта ишлаш орқали ацетальдегид ишлаб чиқаришни ташкил этиш

37,5

1. Маркетинг тадқиқотларини олиб бориш.

2021 йил

февраль

Ўзкимёсаноат" АЖ (Мирзамаҳмудов), "Навоийазот" АЖ (Темиров)

2. Хорижий инвесторлар ва технология лицензиарларидан техник-тижорат таклифларни олиш.

2021 йил

июнь

3. Лойиҳанинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2021 йил

август

4. Молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2021 йил

сентябрь

5. Лойиҳа бизнес-режасини тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш.

2021 йил

ноябрь

6. Лойиҳалаш ҳужжатларини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш.

2022 йил

июль

7. Хорижий инвестор ва пудратчини аниқлаш юзасидан тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил

май

8. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш майдонини тайёрлаш.

2022 йил

июнь

9. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.

2024 йил

август

10. Технологик ускуналарга буюртма бериш ва етказиб келиш.

2024 йил

август

11. Ишга тушириш ва созлаш ишларини якунлаш.

2024 йил

сентябрь

12. Лойиҳани ишга тушириш.

2024 йил

октябрь

4.

"Навоийазот" АЖ негизида метанолни қайта ишлаш орқали ацетат эфирлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш

25,5

1. Маркетинг тадқиқотларини олиб бориш.

2021 йил

февраль

Ўзкимёсаноат" АЖ (Мирзамаҳмудов), "Навоийазот" АЖ (Темиров)

2. Хорижий инвесторлар ва технология лицензиарларидан техник-тижорат таклифларни олиш.

2021 йил

июнь

3. Лойиҳанинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2021 йил

август

4. Молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2021 йил

сентябрь

5. Лойиҳа бизнес-режасини тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш.

2021 йил

ноябрь

6. Лойиҳалаш ҳужжатларини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш.

2022 йил

июль

7. Хорижий инвестор ва пудратчини аниқлаш юзасидан тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил

май

8. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш майдонини тайёрлаш.

2022 йил

июнь

9. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.

2024 йил

август

10. Технологик ускуналарга буюртма бериш ва етказиб келиш.

2024 йил

сентябрь

11. Ишга тушириш ва созлаш ишларини якунлаш.

2024 йил

октябрь

12. Лойиҳани ишга тушириш.

2024 йил

ноябрь

5.

"Навоийазот" АЖ негизида метанолни қайта ишлаш орқали полиоксиметилен ишлаб чиқаришни ташкил этиш

400

1. Маркетинг тадқиқотларини олиб бориш.

2021 йил

февраль

Ўзкимёсаноат" АЖ (Мирзамаҳмудов), "Навоийазот" АЖ (Темиров)

2. Хорижий инвесторлар ва технология лицензиарларидан техник-тижорат таклифларни олиш.

2021 йил

июнь

3. Молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2021 йил

август

4. Лойиҳанинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2021 йил

сентябрь

5. Лойиҳанинг лойиҳаолди ҳужжатларини тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш.

2021 йил

ноябрь

6. Лойиҳани кейинчалик амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилиш.

2022 йил

март

6.

"Навоийазот" АЖ негизида метанолдан моноэтиленгликол (МЭГ) ва диэтиленгликол (ДЭГ) ишлаб чиқаришни ташкил этиш

250

1. Маркетинг тадқиқотларини олиб бориш.

2021 йил

февраль

Ўзкимёсаноат" АЖ (Мирзамаҳмудов), "Навоийазот" АЖ (Темиров)

2. Хорижий инвесторлар ва технология лицензиарларидан техник-тижорат таклифларни олиш.

2021 йил

июнь

3. Молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2021 йил

август

4. Лойиҳанинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2021 йил

сентябрь

5. Лойиҳанинг лойиҳаолди ҳужжатларини тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш.

2021 йил

ноябрь

6. Лойиҳани кейинчалик амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилиш.

2021 йил

декабрь

7.

"Навоийазот" АЖ негизида метанолни қайта ишлаш орқали нитрон толаси ишлаб чиқариш

210

1. Маркетинг тадқиқотларини олиб бориш.

2021 йил

февраль

Ўзкимёсаноат" АЖ (Мирзамаҳмудов), "Навоийазот" АЖ (Темиров)

2. Хорижий инвесторлар ва технология лицензиарларидан техник-тижорат таклифларни олиш.

2021 йил

июнь

3. Молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2021 йил

август

4. Лойиҳанинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2021 йил

сентябрь

5. Лойиҳанинг лойиҳаолди ҳужжатларини тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш.

2021 йил

ноябрь

6. Лойиҳани кейинчалик амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилиш.

2022 йил

март

8.

"Тошкент кислород заводи" ДУК негизида тиббиёт кислородини ишлаб чиқаришни модернизация қилиш

2,0

1. Технологик ускуналарни етказиб келиш.

2021 йил

февраль

"Ўзкимёсаноат" АЖ (Мирзамаҳмудов), "Oxygen Tashkent" МЧЖ (Гафуров)

2. Ишга тушириш ва созлаш ишларини якунлаш.

2021 йил

март

3. Лойиҳа доирасида барча ишларни якунлаш ва лойиҳани ишга тушириш.

2021 йил

март

9.

"Қўнғирот сода заводи" МЧЖда карбонат ангидрид газидан сода ишлаб чиқариш

1,0

1. Қурилиш майдонини тайёрлаш ва қурилиш ишларини олиб бориш.

2021 йил

март

"Ўзкимёсаноат" АЖ (Ж Мирзамахмудов), "Қўнғирот сода заводи" МЧЖ (Рамбергенов)

2. Технологик ускуналарга буюртма бериш ва етказиб келиш.

2021 йил

апрель

3. Технологик ускуналарни ўрнатиш ва созлаш.

2021 йил

июнь

4. Лойиҳа доирасида барча ишларни якунлаш ва лойиҳани ишга тушириш.

2021 йил

июнь

10.

"Жиззах пластмасса" АЖда полиэтилен қопларни ишлаб чиқариш (2-босқич)

1,5

1. Технологик ускуналарни етказиб келиш.

2021 йил

март

"Ўзкимёсаноат" АЖ (Мирзамаҳмудов), "Жиззах Пластмасса" АЖ (Туракулов)

2. Ишга тушириш ва созлаш ишларини якунлаш.

2021 йил

июнь

3. Лойиҳа доирасида барча ишларни якунлаш ва лойиҳани ишга тушириш.

2021 йил

сентябрь

11.

Қўнғирот туманида халқаро кимё логистика маркази ташкил этиш

6,7

1. Лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқиш.

2021 йил

март

"Ўзкимёсаноат" АЖ (Мирзамаҳмудов)

2. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш майдонини тайёрлаш.

2021 йил

май

3. Технологик ускуналарга буюртма бериш ва етказиб келиш.

2022 йил

сентябрь

4. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.

2022йил

октябрь

5. Технологик ускуналарни ўрнатиш ва созлаш.

2022 йил

ноябрь

6. Лойиҳани ишга тушириш.

2022 йил

декабрь

12.

Қишлоқ хўжалигида ўсимликларни ҳимоя қилишга мўлжалланган кимёвий воситалар ишлаб чиқариш

20,0

1. Лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқиш.

2021 йил

апрель

"Ўзкимёсаноат" АЖ (Мирзамаҳмудов)

2. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш майдонини тайёрлаш.

2021 йил

май

3. Технологик ускуналарга буюртма бериш ва етказиб келиш.

2022 йил

сентябрь

4. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.

2022 йил

октябрь

5. Технологик ускуналарни ўрнатиш ва созлаш.

2022 йил

ноябрь

6. Лойиҳани ишга тушириш.

2022 йил

декабрь

13.

Мураккаб турдаги минерал ўғитларни ишлаб чиқариш

10,0

1. Лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқиш.

2021 йил

апрель

"Ўзкимёсаноат" АЖ (Мирзамаҳмудов)

2. Молиялаштириш манбаларини аниқлаш ва қурилиш майдонини тайёрлаш.

2021 йил

май

3. Технологик ускуналарга буюртма бериш ва етказиб келиш.

2022 йил

май

4. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.

2022 йил

июнь

5. Технологик ускуналарни ўрнатиш ва созлаш.

2022 йил

октябрь

6. Лойиҳани ишга тушириш.

2022 йил

ноябрь

14.

"Навоийазот" АЖ негизида каустик содани чуқур қайта ишлаб гидроксид калий ишлаб чиқариш

30,0

1. Маркетинг тадқиқотларини олиб бориш.

2021 йил

февраль

"Ўзкимёсаноат" АЖ (Мирзамаҳмудов)

2. Хорижий инвесторлар ва технология лицензиарларидан техник-тижорат таклифларни олиш.

2021 йил

июнь

3. Молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2021 йил

август

4. Лойиҳанинг бизнес-режасини ишлаб чиқиш.

2021 йил

сентябрь

5. Лойиҳанинг бизнес-режасини тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш.

2021 йил

ноябрь

6. Лойиҳани кейинчалик амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилиш.

2022 йил

март

15.

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида карбоксиметилцеллюлоза асосида бурғилаш, қурилиш, озиқ-овқат ва тиббиёт учун реагентлар ишлаб чиқариш лойиҳаси (2-босқич)

1,5

1. Технологик ускуналарни созлаш

2021 йил

февраль

"Ўзкимёсаноат" АЖ (Мирзамаҳмудов)

2. Лойиҳани ишга тушириш

2021 йил

февраль

16.

"Навоийазот" АЖ негизида карбамид-формальдегид смоласи ишлаб чиқаришни ташкил этиш

4,0

1. Қурилиш ишларини олиб бориш.

2021 йил

март

"Ўзкимёсаноат" АЖ (Мирзамаҳмудов)

2. Технологик ускуналарни ўрнатиш ва созлаш ишларини якунлаш.

2021 йил

апрель-май

3. Барча ишларни якунлаб, лойиҳани ишга тушириш.

2021 йил

июнь

Изоҳлар:


1. Мазкур "Йўл харитаси"ни амалга ошириш механизми ва муддатларига инвесторлар билан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш шартларини ишлаб чиқиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тузатишлар киритилиши мумкин.


2. Лойиҳаларнинг параметрларига лойиҳалар ҳужжатлари ишлаб чиқилиши асосида ўзгартиришлар киритилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 13 февралдаги

ПҚ-4992-сон қарорига

4-ИЛОВА



Илмий кластерни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари

2. Б.А.Мусаев

-

Бош вазирнинг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

3. Г.К. Саидова

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари

4. Ж.Т. Мирзамаҳмудов

-

"Ўзкимёсаноат" АЖ бошқаруви раиси

5. Б.С. Юлдашев

-

Фанлар академияси президенти

6. Б.Э. Закиров

-

қурилиш вазири

7. А.С. Султанов

-

энергетика вазири

8. И.Ю. Абдурахмонов

-

инновацион ривожланиш вазири

9. А.Х. Тошкулов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири

10. О.З. Насритдинходжаев

-

молия вазирининг биринчи ўринбосари

11. Б.К. Абдиназаров

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари

12. Ш.А. Вафаев

-

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

13. Ш.Д. Кудбиев

-

Давлат солиқ қўмитаси раиси

14. М.Б. Азимов

-

Давлат божхона қўмитаси раиси

15. А.Ж. Ортиқов

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

16. Ж.О. Ортиқхўжаев

-

Тошкент шаҳар ҳокими

17. Д.А. Хидоятов

-

Тошкент вилояти ҳокими в.б.

18. М.Р. Абдуллаев

-

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси

19. Б.Ш. Усмонов

-

Тошкент кимё-технология институти ректори

20. Ш.А. Абидов

-

Вазирлар Маҳкамасининг котибият мудири, Ишчи гуруҳ котиби

Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 13 февралдаги

ПҚ-4992-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги "Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида ҳар томонлама стратегик ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2982-сон қарорига 1-илованинг 59-позицияси чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2017 йил 29 августдаги "Кимё саноати ташкилотларининг экспорт-импорт фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3246-сон қарорида:


а) 2-банднинг бешинчи хатбошиси "материаллар" сўзидан кейин "товарлар, хизматлар" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 8-бандда:

бешинчи хатбошидан "банкнинг уч иш куни давомида," сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Зарурат туғилганда, "Ўзкимёимпэкс" МЧЖнинг банк ҳисобварағида жамғариб борилган валюта маблағлари, тузилган импорт шартномаларига тўлов сифатида ҳамда "Ўзкимёсаноат" АЖ ташкилотлари томонидан олинган кредитларни сўндиришга йўналтирилиши мумкин";

олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишинча еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

саккизинчи хатбоши "материалларни" сўзидан кейин "товарларни, хизматларни" сўзлари билан тўлдирилсин;


в) 10-банднинг учинчи хатбошиси "материалларни" сўзидан кейин "товарларни, хизматларни" сўзлари билан тўлдирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3406-сон қарорига 2-илованинг 3 ва 5-позициялари чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3997-сон қарорига 3-илованинг 36-позицияси чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4145-сон қарорига 3-илованинг рус тилидаги матнида:


21-25-позициялар чиқариб ташлансин;


26-позициянинг "Наименование документа" устунидаги "удобрений и меламина" сўзлари "сложных удобрений" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4256-сон қарорига 3-илованинг 5-позицияси чиқариб ташлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги "Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4265-сон қарорида:


а) 3-бандда:

"б" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

"д" кичик бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 1-илованинг 5 - 8, 11, 14, 18, 21, 24 - 28 ва 30-31-позициялари чиқариб ташлансин;


в) 2-илованинг 9 ва 11-позициялари чиқариб ташлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4301-сон қарорига 3-илованинг 3 - 5-позициялари ҳамда 4-илованинг 7-позицияси чиқариб ташлансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 майдаги "Хитой Халқ Республикасига олий даражадаги ташриф давомида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4308-сон қарорига 2-илованинг 9, 16 ва 18-позициялари чиқариб ташлансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4553-сон қарорига 3-илованинг 5, 10, 12 - 14-позициялари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 13 февраль

















































Время: 0.1880
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск