ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 11.01.2021 й. 28/22-сон "Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 13.02.2021 й. 2693-7-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.02.2021 й.

N 2693-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

11.01.2021 й.

N 28/22


ҚАРОРИ



Тижорат банклари капиталининг

монандлигига қўйиладиган талаблар

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва

қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/3-сон қарори (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 360-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                          М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари капиталининг монандлигига

қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандда:

учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "бошқа мажбурий тўловлар" деган сўзлар "йиғимлар" деган сўз билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн биринчи - ўн учинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Банк устав капитали миқдори 100,0 млрд сўмдан кам бўлмаслиги керак.".


3. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Банкнинг кредит рейтинги ўзгариши натижасида дивиденд ставкаларининг ўзгаришига олиб келувчи имтиёзли акциялар мазкур Низомнинг 11 ва 12-бандлардаги шартлар бажарилишидан қатъи назар, I даражали капитал ҳисоб-китобига киритилмайди.".


4. 14-банднинг "а" кичик бандидан ", банкнинг оралиқ молиявий ҳисоботи аудиторлик текширувидан ўтган бўлса - тасдиқланган молиявий натижаларидан кўп бўлмаган миқдорда, акс ҳолда банк ҳисоботидаги соф фойданинг 50 фоизи" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5. 16-банднинг иккинчи хатбошиси "номоддий активлар" деган сўзлардан кейин ", бундан банкнинг дастурий таъминотлари мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


6. 17, 20 - 24-2-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


7. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активлар суммаси ҳар бир актив баланс суммасини унга тегишли бўлган мазкур Низомнинг 1-6-иловаларида келтирилган таваккалчилик даражасига кўпайтириш ва таваккалчилик бўйича аниқланган активлар йиғиндиси орқали топилади.".


8. Қуйидаги мазмундаги 18-1-банд билан тўлдирилсин:

"18-1. 2021 йил 1 мартга қадар ажратилган кредитларни таваккалчиликка тортишда мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган таваккалчилик даражалари асосида ҳисоб-китоб қилинади.

2021 йил 1 мартдан бошлаб ажратилган кредитларни таваккалчиликка тортишда мазкур Низомнинг 3-4-иловаларида келтирилган таваккалчилик даражалари асосида ҳисоб-китоб қилинади.".


9. 34-36-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Регулятив капиталнинг таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг умумий суммасига нисбати 13 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Регулятив капиталнинг монандлик коэффициенти К1 қуйидаги тарзда ҳисобланади:

К1 = РК / ТАУС.

35. I даражали капиталнинг монандлик коэффициенти К2 = I даражали капитал/ТАУС сифатида аниқланади.

Капиталнинг консервация буфери таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги барча активларнинг 3,0 фоизи сифатли I даражали капитал бўлишини ҳисобга олган ҳолда К2 коэффициенти 0,10 (10,0 фоиз) миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.

Капиталнинг консервация буфери таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг 3,0 фоизи миқдоридаги қўшимча захирадан иборат. Бундай захирадан мақсад банклар томонидан молиявий ва иқтисодий қийинчилик даврларида зарарларни қоплаш учун ишлатилиши мумкин бўлган капитал захирасининг таъминланишини кафолатлаш ҳисобланади.

36. I даражали асосий капиталнинг монандлик коэффициенти К3 = I даражали асосий капитал/ТАУС сифатида аниқланиб, унинг энг кичик даражаси 0,08 (8,0 фоиз) миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.".


10. 37-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


11. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-6-иловаларига мувофиқ таҳрирда 1-6-иловалар билан тўлдирилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Тижорат банклари капиталининг

монандлигига қўйиладиган талаблар

тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Банк активларининг бир қисми бўйича

таваккалчилик даражалари

Т/р

Тавсифи

Таваккалчилик даражаси

1.

Банкда ва унинг филиалларида нақд пул кўринишида сақланаётган миллий ва чет эл валютаси (жумладан, банк омборларида ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки омборларида сақланаётган тижорат банкларига тегишли олтин қуймалар)

0%

2.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вакиллик ва захира ҳисобварақларидаги миллий валютадаги маблағлар

0%

3.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банкига тўғридан-тўғри талаблар ва улар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар

0%

4.

Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Халқаро инвестицияларни кафолатлаш агентлиги, Халқаро тараққиёт ассоциацияси) ҳамда Осиё тараққиёт банки, Осиё инфраструктура инвестиция банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа инвестиция жамғармаси, Ислом тараққиёт банки ва Европа Кенгашининг тараққиёт банкига нисбатан талаблар, уларнинг қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар, шунингдек улар томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозлар билан таъминланган ёки кафолатланган банк активлари ва балансдан ташқари моддалари. Шу билан бирга, мазкур ташкилотлар томонидан таваккалчиликларни тўлиқ қоплаш мажбурияти билан уларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилган банк операциялари қисми. Бунда:

таъминотга қабул қилинган қимматли қоғозлар банк тасарруфида бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим;

кафолатлар ва таваккалчиликларни тўлиқ қоплаш мажбурияти тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яъни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак.

0%

5.

Таъминотига депозит қабул қилинган ҳамда таъминот валютаси ўзаро мос бўлган активларнинг ёки балансдан ташқари моддаларнинг қисми. Бунда таъминот учун қабул қилинган депозит мазкур банкда шакллантирилган бўлиши, шунингдек мижоз шартнома шартларини ўз вақтида бажармаганда банк депозитни ҳеч қандай шартларсиз ишлатиши мумкин эканлиги белгилаб қўйилиши лозим.

0%

6.

Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 16-бандида келтирилган активлар

0%

7.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вакиллик ва захира ҳисобварақларидаги чет эл валютасидаги маблағлар

20%

8.

Жорий бозор қийматида баҳоланган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан эмиссия қилинган ёки кафолатланган қимматли қоғозлар кўринишидаги гаров билан таъминланган ёки кафолатланган активлар, уларнинг қисмлари ва балансдан ташқари мажбуриятлар. Бунда:

таъминотга қабул қилинган қимматли қоғозлар банк тасарруфида бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим;

кафолатлар ва таваккалчиликларни тўлиқ қоплаш мажбурияти тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яъни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак.

20%

9.

Ўтказиш жараёнидаги пул ҳужжатлари (жумладан, йўлдаги нақд пуллар)

20%

10.

Таъминотига депозит қабул қилинган ҳамда таъминот валютаси ўзаро мос бўлмаган активларнинг ёки балансдан ташқари моддаларнинг қисми. Бунда таъминот учун қабул қилинган депозит мазкур банкда шакллантирилган бўлиши, шунингдек мижоз шартнома шартларини ўз вақтида бажармаганда банк депозитни ҳеч қандай шартларсиз ишлатиши мумкин эканлиги белгилаб қўйилиши лозим.

20%

11.

Банкнинг асосий воситалари ва бошқа хусусий мулклари

100%

12.

Дастлабки гаров ҳуқуқи банкка тегишли бўлмаган кредитлар

100%

13.

Миллий валютага деноминация қилинмаган ва миллий валютада молиялаштириш суммасидан ошиб кетган активлар

100%

14.

Қарзини тўлиқ ёки қисман ундириш учун банк балансига олинган кўчмас мулк

150%

15.

Икки йилдан кўп бўлган муддатда фойдаланилмаётган банкнинг кўчмас мулклари

150%

16.

Шартлари қайта кўриб чиқилган активлар

150%

17.

Бошқа барча активлар, бундан Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 2-6 иловаларида кўрсатилган активлар мустасно

100%

".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Тижорат банклари капиталининг

монандлигига қўйиладиган талаблар

тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Контрагентларнинг рейтинг баҳолари асосида

таваккалчилик даражалари*

Т/р

Тавсифи

Рейтинг баҳолари асосида таваккалчилик даражаси бўйича ажратилган гуруҳлар

"Standard & Poors" ва "Fitch Ratings" рейтинг компанияларининг рейтинг баҳолари**

ААА дан АА- гача

А+ дан А-гача


ВВВ+ дан ВВВ-гача

ВВ+ дан В-гача


В-дан паст



Рейтинг баҳоларига эга эмас

"Moodys Investors Service" рейтинг компаниясининг рейтинг баҳолари**

Aaa дан Aa3 гача

A1 дан A3 гача

Baa1 дан Baa3 гача

Ba1 дан B3 гача

B3 дан паст

Рейтинг баҳоларига эга эмас

1.

Хорижий давлатларнинг ҳукуматлари ва Марказий банкларига нисбатан талаблар, уларнинг қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар, шунингдек улар томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозлар билан таъминланган ёки кафолатланган банк активлари ва балансдан ташқари моддалари. Бунда:

таъминотга қабул қилинган қимматли қоғозлар банк тасарруфида бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим;

кафолатлар тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яъни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак.

0%

20%

50%

100%

150%

100%

2.

Хорижий мамлакатлардаги давлат сектори ташкилотлари (Ҳукумат ва Марказий банкдан ташқари)га нисбатан талаблар, уларнинг қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар, шунингдек улар томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозлар билан таъминланган ёки кафолатланган банк активлари ва балансдан ташқари моддалари. Бунда:

таъминотга қабул қилинган қимматли қоғозлар банк тасарруфида бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим;

кафолатлар ва таваккалчиликларни тўлиқ қоплаш мажбурияти тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яъни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак.

20%

50%

50%

100%

150%

150%

3.

Банклар билан боғлиқ таваккалчиликлар: банкларга қўйилган барча талаблар, шу жумладан қарзлар ва пул бозори воситалари, шунингдек ушбу банклар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар ва банк кафолати билан таъминланган бошқа барча активлар:


90 кун ёки ундан кам

20%

20%

20%

50%

150%

150%

90 кундан юқори

20%

50%

50%

100%

150%

150%

4.

Хорижий мамлакатлардаги компанияларнинг қимматли қоғозлари, уларга нисбатан талаблар ва уларнинг кафолатлари. Бунда:

таъминотга қабул қилинган қимматли қоғозлар банк тасарруфида бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим;

кафолатлар ва таваккалчиликларни тўлиқ қоплаш мажбурияти тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яъни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак.

20%

50%

100%

100%

150%

150%

*) Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 1-иловасида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлганда, мазкур талаблар қўлланилмайди.


**) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳо даражасига тенг бўлган рейтинг баҳолари.".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА



"Тижорат банклари капиталининг

монандлигига қўйиладиган талаблар

тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга

ажратилган кредитларнинг таваккалчилик

даражалари*

Т/р

Йиллик фоиз ставкаси

Таваккалчилик даражаси

"Ўстирмаслик" мақоми берилган, суд жараёнидаги ва (ёки) белгиланган муддатда ундирилмаган қарздорликлари мавжуд бўлган кредитлар учун таваккалчилик даражаси

1.

миллий валютада Марказий банкнинг асосий ставкаси + 6 фоиз банд ва ундан паст, хорижий валютада 6 фоиз ва ундан паст фоиз ставкаларида ажратилган кредитлар

100%

200%

2.

миллий валютада Марказий банкнинг асосий ставкаси + 6 фоиз банддан Марказий банкнинг асосий ставкаси + 9 фоиз бандгача, хорижий валютада 6 фоиздан 8 фоизгача бўлган кредитлар

150%

3.

миллий валютада Марказий банкнинг асосий ставкаси + 9 фоиз банд ва ундан юқори,

хорижий валютада 8 фоиз ва ундан юқори бўлган кредитлар

200%

*) Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлса, мазкур талаблар қўлланилмайди.".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

4-ИЛОВА



"Тижорат банклари капиталининг

монандлигига қўйиладиган талаблар

тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА



Жисмоний шахсларга ажратилган

(ипотека кредитларидан ташқари) кредитларнинг

таваккалчилик даражалари*

Т/р

Йиллик фоиз ставкаси

Таваккалчилик даражаси

"Ўстирмаслик" мақоми берилган, суд жараёнидаги ва (ёки) белгиланган муддатда ундирилмаган қарздорликлари мавжуд бўлган кредитлар учун таваккалчилик даражаси

1.

миллий валютада Марказий банкнинг асосий ставкаси + 9 фоиз банд ва ундан паст бўлган кредитлар бўйича

100%

200%

2.

миллий валютада Марказий банкнинг асосий ставкаси + 9 фоиз банддан Марказий банкнинг асосий ставкаси + 13 фоиз бандгача

150%

3.

миллий валютада Марказий банкнинг асосий ставкаси + 13 фоиз банд ва ундан юқори бўлган кредитлар

200%

*) Агар Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлса, мазкур талаблар қўлланилмайди.".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

5-ИЛОВА



"Тижорат банклари капиталининг

монандлигига қўйиладиган талаблар

тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА



Аҳолига ажратилган ипотека кредитларининг

таваккалчилик даражалари*

Тавсифи

Кредит суммасини гаров суммасига нисбати (КГН)**

"Ўстирмаслик" мақоми берилган, суд жараёнидаги ва (ёки) белгиланган муддатда ундирилмаган қарздорликлари мавжуд бўлган кредитлар

КГН<50%

50%<КГН<75%

75%<КГН<100%

100%<КГН

Таваккалчилик даражаси

35%

50%

100%

150%

200%

*) Агар Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлса, мазкур талаблар қўлланилмайди.


**) Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартлари тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3269, 2020 йил 30 июнь) 6-бобига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

6-ИЛОВА



"Тижорат банклари капиталининг

монандлигига қўйиладиган талаблар

тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА



Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга

ҳамда жисмоний шахсларга (ипотека кредитларидан

ташқари) ажратилган кредитларнинг таваккалчилик

даражалари*

Т/р

Тавсифи

Таваккалчилик даражаси

1.

Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга ҳамда жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар

100%

2.

"Ўстирмаслик" мақоми берилган, суд жараёнидаги ва (ёки) белгиланган муддатда ундирилмаган қарздорликлари мавжуд бўлган кредитлар

150%

*) Агар Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлса, мазкур талаблар қўлланилмайди.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 13 февраль





































Время: 0.1931
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск