ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш / Сертификатлаштириш талаб қилинадиган товарларни олиб чиқиш ва олиб кириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.2021 й. 75-сон "Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва республика ҳудудидан олиб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.02.2021 й.

N 75



ЭКОЛОГИК ХАВФЛИ МАҲСУЛОТЛАР ВА

ЧИҚИНДИЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИГА ОЛИБ КИРИШ ВА РЕСПУБЛИКА

ҲУДУДИДАН ОЛИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва йўқ қилиб ташлаш устидан назорат қилиш тўғрисидаги Базель Конвенциясига (1989 йил 22 март, Базель) (кейинги ўринларда Базель конвенцияси деб аталади) мувофиқ экологик сертификатланиши лозим бўлган экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва республика ҳудудидан олиб чиқишни давлат томонидан тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва республика ҳудудидан олиб чиқишда экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни мажбурий экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарор 2021 йил 1 майдан бошлаб кучга киради.


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси А.И. Максудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 16 февралдаги

75-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва уларни унинг ҳудудидан олиб чиқишни тартибга солиш тўғрисида" 2000 йил 19 апрелдаги 151-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 4-сон, 21-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида" 2002 йил 21 февралдаги 62-сон қарорига 4-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 2-сон, 10-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2003 йил 13 январдаги 14-сон қарорига илованинг 17-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 5-модда).


4 . Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига 1-илованинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 11-сон, 261-модда).


5 . Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 18 сентябрдаги 787-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚХ, 2019 й., 19 сентябрь, 3770-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 17 февраль























































Время: 0.0196
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск