ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Тижорат ташкилотлари / Давлат ва бошқа унитар корхоналар /

Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарининг расмий веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.02.2021 й. 81-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 19 февралдаги

81-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари

ҳамда давлат унитар корхоналарининг расмий

веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом устав фонди (устав капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлгаи хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарининг (кейинги ўринларда - давлат иштирокидаги корхоналар) расмий веб-сайтларида жойлаштирилиши мажбурий бўлган ахборотга қўйиладиган талабларни белгилайди.


2. Акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилган давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтлари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлдаги 176-сон қарори билан тасдиқланган Акциядорлик жамиятларининг корпоратив веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ҳам мувофиқ бўлиши керак.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


давлат иштирокидаги корхоналар - устав фонди (устав капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналар;


муҳим факт - ушбу Низомда белгиланган давлат иштирокидаги корхоналар молия-хўжалик фаолиятида ёки корпоратив ҳаракатларида юз берган ўзгаришлар;


бошқарув органи - давлат номидан мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) функцияларини бажарувчи вазирликлар ва идоралар;


йирик битимлар - "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 83-моддасида (акциядорлик жамиятлари учун) ёхуд "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 44-моддасида (масъулияти чекланган жамиятлар ва давлат унитар корхоналари учун) назарда тутилган битим ёки ўзаро боғланган бир нечта битимлар;


аффилланган шахслар - "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 85-моддасида (акциядорлик жамиятлари учун) ёхуд "Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 43-моддасида (масъулияти чекланган жамиятлар ва давлат унитар корхоналари учун) назарда тутилган давлат иштирокидаги корхоналар томонидан тузиладиган битимларда манфаатдорлиги мавжуд юридик ёки жисмоний шахслар.


4. Давлат иштирокидаги корхоналар фаолият тури ва молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, расмий веб-сайтга эга бўлишлари лозим, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.



2-БОБ. ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРНИНГ

РАСМИЙ ВЕБ-САЙТЛАРИДА АХБОРОТЛАРНИ

ЖОЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ТАЛАБЛАР


5. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтида мажбурий жойлаштирилиши керак бўлган ахборотлар ва ҳисоботлар қуйидагилар ҳисобланади:

а) доимий:

корхона фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадлари;

устав фонди (устав капитали) ва унинг тақсимланиши;

корхонанинг устави;

корхонанинг ташкилий тузилмаси, таркибий бўлинмалари, филиаллари, ваколатхоналари, давлат номидан мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) функцияларини бажарувчи вазирликлар ва идоралар, шунингдек, улуши бўлган корхоналарнинг номи, уларнинг жойлашган манзили ва богланиш учун телефон рақами, электрон почта манзили ҳамда уларнинг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар;

корхонанинг раҳбарлари (директор ёки бошқарув раиси ва ўринбосарлари) тўғрисидаги маълумотнома ахборот;

маъмурий, ишлаб чиқариш ва техник ходимлар билан биргаликда корхонадаги бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва иш ўрнига қўйилган талаблар, шу жумладан, меҳнат шароитлари ва лавозим вазифалари тўғрисидаги маълумотлар;

корхонанинг аффиланган шахслари ва якуний манфаатдор шахслари (бенефициарлари) рўйхати;

корхонанинг бошқарув масалалари тўғрисидаги низомлари ва бошқа ички ҳужжатлари;

корхонанинг давлат номидан мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) функцияларини бажарувчи вазирликлар ва идоралар томонидан ўтказилган йиғилишда қабул қилинган қарорлар ёхуд йиғилиш ўтказилиши санаси, вақти, ўтказиладиган жойи, муҳокама қилинадиган масалалар тўғрисидаги маълумотлар;

корхона томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар) тўғрисидаги маълумотлар;

товарларни етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича корхона ва улуши бўлган корхоналар томонидан ўтказиладиган танловлар (тендерлар) ёхуд кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар;

корхонанинг ва улуши бўлган корхоналарнинг бўш турган, фойдаланилмаётган, носоҳавий активлари ва улар тўғрисидаги асосий ахборотлар;

расмий веб-сайтдаги ахборот материалларидан бошқа шахслар фойдаланганда корхонанинг расмий веб-сайтига мажбурий ҳаволалар кўрсатилиши тўғрисидаги талаблар;

корхона томонидан ишлаб чиқилган стратегия, уни амалга ошириш чора-тадбирлари ва ижроси тўғрисидаги маълумотлар, махфий ёки тижорат сирларини ўз ичига олган маълумотлар бундан мустасно;

корхонада одоб-ахлоқ стандартларини қамраб олган Одоб-ахлоқ қоидалари жорий этилганлиги ва бу борадаги маълумотларни;

корхонанинг расмий веб-сайтида жойлаштиришни корхона бошқарув органлари зарур деб ҳисоблайдиган бошқа маълумотлар;

б) ҳар чорак якунлари бўйича ҳисобот даврининг кейинги ойи давомида:

бизнес-режа ижроси ҳолати тўғрисида (шу жумладан, лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари бажарилиши ва мақсадларга эришиш инобатга олинган ҳолда) ва ривожланиш стратегияларида назарда тутилган дастурларнинг натижалари тўғрисидаги ахборотлар;

бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботлар;

корхонанинг бошқарув соҳаси бошқарув қоидаларига мувофиқлиги тўғрисидаги ахборотлар;

харидлар тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан импорт эвазига харидларнинг тўлиқ рўйхати (маҳсулот (иш, хизмат) номи, ҳажми, бир бирлик нархи ва умумий қиймати, етказиб берувчи ҳақида тўлиқ маълумот) ва уни амалга оширишнинг зарурати ҳамда уни қисқартириш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисидаги асосланган ахборотлар;

корхонанинг бошқарув органлари томонидан ўтказилган умумий йиғилишда қабул қилинган қарорлар;

корхонанинг тижорат мақсадлари ва нотижорат мақсадларни амалга ошириш билан боғлиқ фаолияти тўғрисидаги маълумот. Бунда корхоналарнинг нотижорат мақсадлари, уларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, корхонанинг молиявий натижаларига таъсирининг миқдорий баҳоси кўрсатилиши лозим;

в) йил якунлари бўйича молия йили тугаганидан кейин олти ой ичида:

корхонанинг фаолиятини баҳолаш натижалари тўғрисидаги ахборотлар;

аффилланган шахслар билан тузилган ва йирик битимлар тўғрисидаги маълумотлар;

бошқарув ва назорат органларига тўланган рағбатлантириш миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар;

йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботлар, йиллик молия-хўжалик фаолиятни текшириш натижалари бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосаси ва йиллик ҳисобот, шу жумладан, молиявий, операцион, хуқуқий ва бошқа таваккалчиликлар, махфий ёки тижорат сирларини ўз ичига олган маълумотлар бундан мустасно;

ҳисобланган ва тўланган дивидендлар (ажратмалар), шу жумладан, қарздорлик миқдори тўғрисидаги маълумотлар, акциядорлар (иштирокчилар) томонидан дивидендларни олиш учун боғланиш маълумотлари ва бошқа маълумотлар.

г) муҳим фактларда ўзгариш юз бергандан сўнг икки иш кунида:

ушбу Низомнинг 5-банди "а" кичик бандида назарда тутилган ахборотлар ўзгарганда;

корхонанинг мол-мулки, банк ҳисобварақлари хатланганда, корхонага нисбатан унинг активлари қийматининг 10 фоизидан ортиқ миқдорда даъво қўзғатилганда;

корхона томонидан йирик битимлар ва манфаатдор шахслар ва (ёки) аффиланган шахслар билан битимлар тузилганда;

корхона фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш учун лицензия олганда ёки лицензия бекор қилинганда, лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганда ёки тугатилганда;

дивиденд (ажратма)ни ҳисоблаш, уларни тўлаш бошланганда ва тугалланганда;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан белгиланадиган бошқа маълумотлар.

6. Агар ахборотни веб-сайтга жойлаштириш муддатининг тугаши иш куни бўлмаган кунга тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш куни ахборотни ошкор қилиш муддатининг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади.


7. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтида бошқа манбалардан маълумотларни жойлаштиришга фақат ахборот манбаи кўрсатилган тақдирда йўл қўйилади.



3-БОБ. ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРНИНГ

РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИНИ ЮРИТИШ БЎЙИЧА ТАЛАБЛАР


8. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтида қуйидагилар бўлиши керак:

гуруҳлар бўйича жойлаштирилган ахборот таснифланган ҳолда қулай ва оддий интерфейс;

корхона расмий веб-сайтининг фойдаланиладиган интерфейси унда жойлаштирилган ахборотнинг тузилиши тўғрисидаги кўргазмали тасаввурни, бўлимлар ва саҳифаларга дарҳол ва мантиқли ўтишни таъминлаши керак;

корхона билан қайта алоқа боғлаш имконияти;

жойлаштирилган ахборотни архивлаштириш, тиклаш ва такрорлаш имконияти;

электрон почта воситасида ҳамда янгилашлар ва янгиликларни етказиб беришнинг оммабоп автоматлаштирилган форматлари воситасида расмий веб-сайтнинг янгиланишларига ёзилиш имконияти.


9. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган ахборотдан унинг томонидан базавий ахборот хизматлари кўрсатилиши доирасида фойдаланиш эркин ва бепул бўлиши керак.


10. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг базавий ахборот хизматларидан ташқари, корхонанинг расмий веб-сайти орқали, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пулли асосда қўшимча хизматлар кўрсатилиши мумкин.


11. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг раҳбари қарори билан корхонанинг расмий веб-сайтидаги ахборотни шакллантириш, жойлаштириш, шунингдек, янгилаш учун масъул бўлган шахс белгиланади.


12. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтидаги ахборотлар давлат тилида тақдим этилиши керак ҳамда рус ва инглиз тилларида ёки имкон бўлса, бошқа тиллардаги версиялари бўлиши мумкин.


13. Давлат иштирокидаги корхоналар ўз расмий веб-сайтларида жойлаштирилган ахборот йўқ қилиниши, блокировка қилиниши, бузилиши ва қалбакилаштирилишининг, шунингдек, рухсат берилмаган аралашувлар бошқа шаклларининг олдини олишдан ҳимоя қилишнинг тегишли чора-тадбирларни кўришлари керак.


14. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтида қуйидаги асосий функциялар жорий этилиши мажбурий ҳисобланади:

расмий веб-сайти бўйича излаш;

мобил қурилмалар учун соддалаштирилган дизайнли корхона расмий веб-сайти версияси;

имкониятлари чекланган шахслар учун қўшимча қулайликлар яратиш (контрастни қўшимча қилиш, шрифтни катталаштириш, овоз жўрлиги ва бошқа функциялар);

жамоатчилик фикрини ўрганиш ва корхона фаолиятига тегишли масалаларни муҳокама қилиш воситалари (онлайн сўровлар, блоглар, форумлар);

ташрифларни ва статистикани назорат қилиш воситалари.



4-БОБ. ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ

КОРХОНАЛАРНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ

МАЗМУНИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


15. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган ахборот ишончли бўлиши ва корхона фаолиятини холисона ёритиши керак.


16. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтида давлат сирига ва хизматда фойдаланиш учун тегишли бўлган ахборот, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ эълон қилиш ва тарқатиш тақиқланган бошқа ахборот бўлмаслиги керак.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 20 февраль


































Время: 0.2047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск