ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Ёғочни қайта ишлаш ва мебель саноати /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.2021 й. 84-сон "Ёғочсозлик саноати хомашё базасини мустаҳкамлаш ва соҳани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
19.02.2021 й.
N 84
ЁҒОЧСОЗЛИК САНОАТИ ХОМАШЁ
БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА СОҲАНИ
ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
Республикада ёғоч ва ёғочсозлик саноати хомашё базасини мустаҳкамлаш, мебель саноатида ёғоч маҳсулотлари хомашёсига бўлган эҳтиёжни қондириш, уларни импорт қилиш ҳажмини камайтириш, шунингдек, мебель ва ёғочсозлик саноатиии янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг республикада ёғочсозлик соҳасининг хомашё базасини мустаҳкамлаш, мебель саноатининг барча йўналишларини ривожлантириш ва шу орқали ёғоч импорти ҳажмини камайтириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Ёғочсозлик саноати хомашё базасини мустаҳкамлаш ва соҳани янада ривожлантириш чора-тадбирлари режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:
а) 2021 йил 10 мартдан бошлаб ўрмон хўжаликлари ва кўчат етказиб берувчи бошқа тадбиркорлик субъектлари томонидан мебель саноатида ёғоч хомашёси сифатида фойдаланиладиган павловния, ёнгоқ, чинор, шумтол,
қайрағоч ҳамда бошқа дарахтлар плантацияларини ташкил этувчи барча юридик ва жисмоний шахсларга зарур кўчат экиш материаллари белгиланган тартибда шартнома асосида етказиб берилишини таъминласин;
б) Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси билан биргаликда 2021 йил 20 мартга қадар:
мебель ва ёғочсозлик саноати ташкилотларининг ёғоч хомашёсига бўлган ўртача йиллик талабини ўрганиб чиқиб, соҳада импорт улушини камайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф киритсин;
мебель саноатида ёғоч хомашёси сифатида павловния, ёнғоқ, чинор, шумтол, қайрағоч ва бошқа дарахтлар турларини ишлатиш имкониятларини хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда ҳамда ишлаб чиқарувчиларга маҳсулотни етиштириш муддати ва ҳажмларидан келиб чиқиб, таҳлиллар асосида ишлаб чиқарувчилар рўйхати, талаб этиладиган ёғоч хомашёси ҳажми, мос равишда ажратиладиган ер майдонлари бўйича рўйхатни шакллантирсин;
в) павловния ва бошқа дарахтлар плантацияларини яратиш, ундан мебель ва ёғочсозлик саноатида ёғоч хомашёси сифатида фойдаланиш билан боғлиқ муаммоларнинг ечимига қаратилган илмий лойиҳалар танловини эълон қилиш учун Инновацион ривожланиш вазирлигига белгиланган тартибда таклифларни тақдим этсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада тез ўсувчи ва саноатбоп павловния дарахти плантацияларини барпо қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 27 августдаги 520-сон қарорининг 1-бандига мувофиқ республика бўйича тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, сув танқис, ер ости сувлари 30 метрдан пастда жойлашган фойдаланилмаётган захира майдонларда ҳамда ўрмон фондининг сув танқис ёки тупроғи шўр бўлган ерларида павловния плантацияларини ташкил қилиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда кластер шаклида павловния ва бошқа дарахтлар плантацияларини ташкил этиш учун мебель ва ёғочсозлик саноати ташкилотларига захирадаги ва фойдаланишдан чиққан ерлардан белгиланган тартибда камида 50 гектардан ажратиш чораларини кўрсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2021 йил 19 февралдаги
84-сон қарорига
ИЛОВА
Ёғочсозлик саноати хомашё базасини
мустаҳкамлаш ва соҳани янада ривожлантириш
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Ижро муддати |
Масъуллар |
1 |
Ўрмон хўжаликлари ва кўчат етказиб берувчи бошқа тадбиркорлик субъектлари томонидан мебель саноатида ёғоч хомашёси сифатида фойдаланиладиган павловния, ёнғоқ, чинор, шумтол, қайрағоч ҳамда бошқа дарахтлар плантацияларини ташкил этувчи барча юридик ва жисмоний шахсларга зарур кўчат экиш материаллари белгиланган тартибда шартнома асосида етказиб берилишини таъминлаш. |
2021 йил 10 мартдан бошлаб |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
2 |
Мебель ва ёғочсозлик саноати ташкилотларининг ёғоч хомашёсига бўлган ўртача йиллик талабини ўрганиб чиқиб, соҳада импорт улушини камайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф киритиш. |
2021 йил 20 март |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси |
3 |
Мебель саноатида ёғоч хомашёси сифатида павловния, ёнғоқ, чинор, шумтол, қайрағоч ва бошқа дарахтлар турларини ишлатиш имкониятларини хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда ҳамда ишлаб чиқарувчиларга маҳсулотни етиштириш муддати ва ҳажмларидан келиб чиқиб, таҳлиллар асосида ишлаб чиқарувчилар рўйхати, талаб этиладиган ёғоч хомашёси ҳажми, мос равишда ажратиладиган ер майдонлари бўйича рўйхатни шакллантириш. |
2021 йил 20 март |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси |
4 |
Павловния ва бошқа дарахтлар плантацияларини яратиш, ундан мебель ва ёғочсозлик саноатида ёғоч хомашёси сифатида фойдаланиш билан боғлиқ муаммоларнинг ечимига қаратилган илмий лойиҳалар танловини эълон қилиш учун Инновацион ривожланиш вазирлигига белгиланган тартибда таклифларни тақдим этиш. |
2021 йил 20 март |
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги |
5 |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси билан биргаликда кластер шаклида павловния ва бошқа дарахтлар плантацияларини ташкил этиш учун мебель ва ёғочсозлик саноати ташкилотларига захирадаги ва фойдаланишдан чиққан ерлардан белгиланган тартибда камида 50 гектар дан ажратиш. |
2021 йил 25 март |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси |
6 |
Павловния ва бошқа дарахтлар плантациялари ташкил этилган ҳудудларни хатловдан ўтказиш ва электрон хариталарга жойлаштириш. |
2021-2024 йиллар ҳар йили декабрь |
"Ўздаверлойиҳа" институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
7 |
Мебель саноатида ёғоч хомашёси сифатида павловния дарахт турини ишлатиш имкониятларини илмий асосда ўрганиб чиқиш, илмий тавсиялар бериш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этиш. |
2021 йил июнь |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси |
8 |
Павловния ва бошқа дарахтлар кўчатларининг мувофиқлик сертификатлари ва нав гувоҳномаларини ишлаб чиқиш ҳамда сотиш тизимини йўлга қўйиш. |
2021 йил декабрь |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси |
9 |
Ёғочсозлик ва мебель саноатида ёғоч хомашёси сифатида фойдаланиш билан боғлиқ муаммоларнинг ечимига қаратилган илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. |
Лойиҳалар танлови эълон қилинган муддатларда |
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси |
10 |
Шакллантирилган рўйхатдан келиб чиққан ҳолда келгусида ташкил этиладиган павловния, ёнғоқ, чинор, шумтол, қайрағоч плантациялари ҳисобидан талаб этиладиган ёғоч хомашёсини етказиб бериш. |
Эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Мебел ва ёғочсозлик саноати уюшмаси |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 20 февраль
Наши контакты
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент,
Мирабадский р-н, ул.Таллимаржон, 1/1
78-150-11-72 info@norma.uz