ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Ўрта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.02.2021 й. 86-сон "Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.02.2021 й.

N 86




ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ҒУЗОР ТУМАНИ

ОЛИМПИЯ ВА МИЛЛИЙ СПОРТ ТУРЛАРИ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

МАКТАБ-ИНТЕРНАТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Спортнинг Олимпия ва миллий турларини янада ривожлантириш ҳамда мамлакат миллий терма жамоаларининг ишончли захираларини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатини (кейинги ўринларда - мактаб-интернат) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, мактаб-интернат:

ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг "Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарори асосида амалга оширувчи Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳисобланади;

фаолияти ва унга ўқувчиларни қабул қилиш 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ташкил этилади;

бино ва иншоотларини таъмирлаш ва моддий-техник базасини яхшилаш 2021 йилда Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетининг даромадлар режасининг режадан орттириб бажарилган қисми ҳамда қўшимча даромадлари ҳисобидан амалга оширилади;

2021 йилда сақлаш харажатлари Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетининг 2021 йил учун тасдиқланган параметрларида назарда тутилган маблағларнинг иқтисод қилинган қисми ҳисобидан амалга оширилади.


3. Қуйидагилар мактаб-интернатнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича янги илмий-методик тавсиялар ва ютуқлар асосида спорт захираларини, терма жамоаларга юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш;

давлат таълим стандартлари, ўқув режаси ва дастурлари талаблари асосида ўқувчиларнинг таълим тайёргарлигини таъминлаш;

зарур ҳолларда, Олимпия спорт турлари бўйича хорижий тренерлар ва мутахассисларни таклиф қилган ҳолда илғор илмий-методик тавсиялар асосида ёш спортчиларни тайёрлаш борасида ўқув-машқ жараёнларини юқори даражада ташкил этиш;

ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва техник-тактик кўникмаларини такомиллаштириш, профессионал маҳоратини ривожлантириш, шунингдек, спортни ривожлантириш халқаро талабларига мувофиқ Ўзбекистон миллий терма жамоалари захирасини тайёрлаш даражасини ошириш;

ўқувчи-спортчилар ва тренерлар таркибининг профессионал маҳоратини ошириш учун хорижий спорт мактаблари ва клублари билан тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш.


4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:

бир ой муддатда мактаб-интернатнинг устави тасдиқланиши, шунингдек, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

уч ой муддатда ўқув-машғулот жараёнини зарур даражада ташкил этиш мақсадида мактаб-интернатни замонавий педагогик технологияларни эгаллаган малакали педагог кадрлар ҳамда тренерлар билан таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўрсин;

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда мактаб-интернатнинг бино ва иншоотларида қурилиш-таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишларини 2022 йил Инвестиция дастури доирасида амалга ошириш бўйича таклиф киритсин.


5. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Ярғунчи МФЙ, Ярғунчи қишлоғи манзилида жойлашган собиқ Ғузор саноат-транспорт касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида мактаб-интернатга бепул берилишини таъминласин.


6. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, 2022 йилдан бошлаб мактаб-интернатни сақлаш харажатлари учун зарур маблағларни Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджет параметрларини шакллантиришда назарда тутсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Ирматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 20 февраль








































Время: 0.2037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск