Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2021 й. 90-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Самарқанд вилоятидаги ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 25 июндаги 410-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.02.2021 й.

N 90




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДАГИ ИЖТИМОИЙ СОҲА

МУАССАСАЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ

ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2020 ЙИЛ 25 ИЮНДАГИ 410-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Самарқанд вилоятида хусусий тиббий хизматни ривожлантириш ҳамда аҳоли учун қулай ва замонавий тиббиёт муассасалари барпо этиш ишларини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасинииг "Самарқанд вилоятидаги ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 25 июндаги 410-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 22 февралдаги

90-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Самарқанд вилоятидаги

ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техник

базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2020 йил 25 июндаги 410-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 5-банднинг "б" кичик банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) ташаббускор инвесторларни жалб қилган ҳолда, ўзаро келишув битимларига асосан салоҳиятли инвесторларга бериладиган объектларнинг қувватларидан кам бўлмаган ҳолда:".


2. 6-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Самарқанд вилоят тери-таносил касалликлари диспансерига тегишли Самарқанд шаҳар, Термез кўчаси, 8-уй ҳамда Л.M. Исаев номидаги тиббий паразитология илмий-тадқиқот институтига тегишли Самарқанд шаҳар, Хўжа Аҳрор Валий кўчаси, 25-уй манзилида жойлашган шифохона, лаборатория, бошқа бино ва иншоотлар мавжуд ер майдонлари билан биргаликда тузиладиган тегишли шартномаларга мувофиқ янги биноларни қуриш ва фойдаланишга топшириш эвазига салоҳиятли инвесторларга берилади;".


3. Қуйидаги мазмундаги 6-1-банд билан тўлдирилсин:

"6-1. Самарқанд вилояти ҳокимлиги:

а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда ушбу қарорнинг 5-банди "б" кичик банди ва 6-бандида назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш учун салоҳиятли ташаббускор инвесторлар танлаб олинишини ва улар билан ўзаро инвестиция битими расмийлаштирилишини;

б) Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда:

икки ҳафта муддатда танлаб олинган инвестор билан тегишли шартнома тузилишини ҳамда қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари бажарилиши юзасидан мониторинг олиб борилишини;

инвестиция мажбуриятлари белгиланган тартибда тўлиқ бажарилган деб эътироф этилгандан сўнг, ташаббускор инвесторларга мазкур объектларга нисбатан "тасарруф этиш ҳуқуқи" билан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери берилишини таъминласин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 февраль








































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск