ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Дипломатик корпус, халқаро ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.02.2021 й. 85-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 19 февралдаги

85-сон қарорига

ИЛОВА



Дипломатик корпус, халқаро ва маҳаллий

нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий

ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш

муассасаларига ташрифини ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом дипломатик корпус, халқаро ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига (кейинги ўринларда - ЖИЭМ) ташрифини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган халқаро шартномалар, Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена Конвенцияси (1963 йил 24 апрель, Вена), Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси, Жиноят-ижроия кодекси, ушбу Низом, шунингдек, жазони ижро этиш тизими фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиловчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ЖИЭМга дипломатик корпус, халқаро ҳамда маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар, хорижий, республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларини ташрифи учун асос бўлади.


3. ЖИЭМга ташрифни ташкил этиш дипломатик корпус, халқаро ҳамда маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар, хорижий, республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларининг ушбу Низом билан белгиланган инстанцияларга юборилган мурожаати асосида амалга оширилади.



2-БОБ. РЕСПУБЛИКА ВА МАҲАЛЛИЙ НОДАВЛАТ

НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ҲАМДА ОММАВИЙ

АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ВАКИЛЛАРИНИНГ ЖИЭМга

ТАШРИФИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


4. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ЖИЭМга ташрифга рухсат олиш учун Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига (кейинги ўринларда - ЖИЭД) ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қиладилар.

5. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ЖИЭМга ташриф учун ЖИЭДга юбориладиган мурожаат хатида ЖИЭМга кириш вақти ва мақсади, учрашувда қатнашувчи шахс (шахслар) ҳамда учрашиладиган маҳкум (маҳкумлар)нинг фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда қуйидагиларни илова қиладилар:

ЖИЭМга кирувчи шахс (шахслар)нинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт, ID-картаси ёки бошқа ҳужжатлар) нусхаси;

Ўзбекистон Республикаси адлия органларида давлат рўйхатидан ёки қайта рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (нодавлат нотижорат ташкилотлар учун);

оммавий ахборот воситалари вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

ЖИЭМда ўтказиладиган тадбир (дастур)нинглойиҳаси.


6. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга ташрифини ташкил этиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


7. ЖИЭМга киришга рухсат олиш тўғрисидаги мурожаат у тушган кундан бошлаб ўн беш кун ичида ЖИЭД томонидан кўриб чиқилади ҳамда натижаси бўйича мурожаат қилувчига ёзма (электрон) хабар юборилади.

8. Мурожаат ижобий ҳал этилган тақдирда, ЖИЭМга кириш вақти ва соати мурожаат қилувчи билан олдиндан келишилади.


9. ЖИЭМга кириш учун рухсат олиш ҳақидаги мурожаат қуйидаги асосларга кўра ЖИЭД томонидан рад этилиши мумкин:

қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, шунингдек, тезкор вазият кескинлашганда (маҳкумлар ва бошқа шахсларнинг ҳаётига жиддий хавф пайдо бўлганда) маҳкумлар, ходимлар, ҳарбий хизматчилар ва муассаса ҳудудидаги бошқа шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида;

олдинги ташрифлар мобайнида тартиббузарлик ҳолатлари содир этилганлиги аниқланганда;

ташриф буюрувчилар томонидан ёлғон маълумот тақдим қилинганда;

фавқулодда вазиятлар (табиий офатлар ва техноген тусдаги вазиятлар) ҳамда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши даврида.

Мурожаат қилувчи ЖИЭДнинг ЖИЭМга кириш учун рухсатни рад этиш тўғрисидаги жавобидан норози бўлган тақдирда, юқори турувчи органга ёки суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.

10. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга киришини ташкил этиш ЖИЭД ва ЖИЭМ масъул ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

11. ЖИЭМ маъмурияти режалаштирилган ташриф ҳақида тегишли кўрсатма олганидан сўнг унинг белгиланган муддатда ўтказилишини ташкил этади.

Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга режалаштирилган ташрифида (учрашувида) ЖИЭД масъул ходимлари ҳам иштирок этиши мумкин.

12. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга ташрифи белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳафтанинг иш кунларида (душанба кунидан жума кунига қадар соат 09:00 дан соат 19:00 гача амалга оширилади.

Истисно тариқасида ташриф (учрашув)лар диний расм-русумларни амалга ошириш зарурати туғилганда дам олиш кунлари (соат 09:00 дан соат 15:00 гача) ҳам ташкил этилиши мумкин.


13. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан маҳкумлар ўртасида бўлиб ўтадиган учрашув (ташриф)лар ЖИЭМнинг масъул ходимлари назорати остида ўтказилади.

Ташриф буюрувчилар ЖИЭМнинг ички тартиб-қоидаларини бузган ҳолларда учрашув муддатидан олдин тўхтатилади ва ташриф буюрувчилар муассаса ҳудудидан чиқариб юборилади. Бундай ҳолларда ЖИЭМ маъмурияти ЖИЭДни, ЖИЭД эса, ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигини расмий равишда хабардор қилади.

14. Маҳкумларни кино-, фото-, видеотасвирга тушириш, улардан интервью олиш уларнинг ёзма розилиги, маҳкумлар хавфсизлиги ва қўриқланишини таъминловчи объектларни тасвирга олиш эса - ЖИЭМ рухсати асосида амалга оширилади.


15. Қамоққа олинган ва озодликдан маҳрум этилган шахсларнингреспублика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашуви Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси ва Жиноят-ижроия кодексига асосан бериладиган учрашувлар ҳисобига киритилмайди.


16. Жазони ўтаётган маҳкумлар томонидан республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ёзма равишда рад қилинган ҳолларда ЖИЭМ маъмурияти бу ҳақида ЖИЭДга хабар беради.


3-БОБ. ДИПЛОМАТИК КОРПУС, ХАЛҚАРО НОДАВЛАТ

НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАР ВА ХОРИЖИЙ ОММАВИЙ

АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ВАКИЛЛАРИНИНГ ЖИЭМга

ТАШРИФИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


17. ЖИЭМга ташриф буюриш учун дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига, Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган ташкилотлар эса - Адлия вазирлигига тегишли мурожаатномани юборишлари лозим.

Мурожаатда ЖИЭМга кириш вақти ва мақсади, учрашувда қатнашувчи шахс (шахслар) ва учрашадиган маҳкум (маҳкумлар)нинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилиши лозим.


18. Дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


19. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлиги ЖИЭМга ташриф ҳақидаги мурожаатни олгач, уни беш иш кунида кўриб чиқади ҳамда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун ЖИЭДга юборади ва унда тегишли аккредитация борлигини, зарур ҳолларда эса - ташриф ўтказилишининг мақсадга мувофиқлигини кўрсатади.

20. Хорижий давлатларнинг консуллик муассасалари мансабдор шахсларининг ўз давлатларининг фуқаролари бўлган маҳкумлар билан учрашув ўтказиш тўғрисидаги мурожаатномаси сўзсиз ижобий ҳал этилади.


21. Қамоққа олинган шахс тергов, прокуратура ёки суд идоралари ихтиёрида бўлган ҳолларда ЖИЭД томонидан мурожаат қилувчининг сўров хати тегишлича тергов, прокуратура ёхуд суд идораларига уч кун муддат ичида юборилади ҳамда бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигига маълум қилинади.

22. ЖИЭД мурожаат ҳақидаги сўров хатини олган кундан эътиборан беш кун мобайнида мурожаатни кўриб чиқади. Зарур ҳолларда текширув тадбирлари амалга оширилади ва ташрифнинг мақсадга мувофиқлиги ўрганилади.

Мурожаатлар ЖИЭД томонидан тегишлиги бўйича бошқа манфаатдор ташкилотларга ҳам юборилади ҳамда уларнинг фикр ва мулоҳазалари мурожаатни кўриб чиқиш якунлари бўйича қарор қабул қилишда инобатга олинади.

23. Мурожаатни кўриб чиқиш натижалари ҳақида ЖИЭД ташриф буюрувчини хабардор қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ёки Адлия вазирлигига тегишли маълумотни юборади.

ЖИЭД ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ташриф ҳақидаги мурожаатни рад этиб, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлигига ёзма (электрон) хабарнома жўнатади.

24. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлиги ЖИЭДнинг тегишли жавобини олганидан сўнг беш кун муддатда мурожаат муаллифига бу ҳақида маълум қилади.

25. Мурожаат қилувчи Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлигидан жавоб хатини олганидан сўнг масала ижобий ҳал этилган тақдирда, муассасага ташриф санаси ва вақтини ЖИЭД билан келишади.

26. ЖИЭМ маъмурияти режалаштирилаётган ташриф тўғрисида тегишли хабар олганидан сўнг унинг белгиланган муддатларда ўтказилишини ташкил этади.

Дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга режалаштирилган ташрифида (учрашувида) ЖИЭД масъул ходимлари ҳам иштирок этиши мумкин.

27. Дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга ташрифи белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳафтанинг иш кунларида (душанба кунидан жума кунига қадар соат 09:00 дан соат 19:00 гача) амалга оширилади.


28. Дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан маҳкумлар ўртасида бўлиб ўтадиган учрашув (ташриф)лар ЖИЭМнинг масъул ходимлари назорати остида ўтказилади.

Ташриф буюрувчилар ЖИЭМга кириш қоидаларини, шу жумладан, ички тартиб-қоидаларни бузган тақдирда, ЖИЭМ маъмурияти томонидан учрашув муддатидан олдин тўхтатилади ва ташриф буюрувчилар муассаса ҳудудидан чиқариб юборилади ва бу ҳақида ЖИЭДга зудлик билан ахборот берилади. ЖИЭД томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлиги бундан хабардор қилинади.

29. Ташриф мобайнида дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалар вакилларининг жазони ўтаётган маҳкумлар билан учрашуви ЖИЭМнинг ички тартиб-қоидалари талабларига биноан амалга оширилади.

Суҳбат чоғида қамоқ ва ЖИЭМда қонунчиликка риоя қилиш устидан назоратни амалга оширувчи прокурор, шунингдек, маҳкум ва қамоққа олинганларга нисбатан суд-тергов жараёнини олиб бораётган идораларнинг вакиллари қатнашиши мумкин, Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена Конвенциясида (1963 йил 24 апрель, Вена) белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

Маҳкумларни кино-, фото-, видеотасвирга тушириш, улардан интервью олиш уларнинг ёзма розилиги асосида амалга оширилади.

Маҳкумларнинг хавфсизлиги ва қўриқланишини таъминловчи объектларни тасвирга тушириш ЖИЭД ёки ЖИЭМнинг олдиндан (ташрифдан олдин) олинган рухсати асосида амалга оширилиши мумкин.

30. Қамоққа олинган ва озодликдан маҳрум қилинган шахсларнинг дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашуви Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси ва Жиноят-ижроия кодекси талабларига асосан бериладиган учрашувлар ҳисобига киритилмайди.


31. Жазони ўтаётган маҳкумлар томонидан дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ёзма равишда рад қилинган ҳолларда ЖИЭМ маъмурияти бу ҳақида ЖИЭДга хабар беради.


4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


32. ЖИЭМга ташриф натижалари бўйича томонларнинг ўзаро келишувига биноан ҳамкорликда матбуот конференциялари, брифинглар ва бошқа ахборот-маърифий тадбирларни ўтказиш мумкин.

ЖИЭМга ташриф натижалари бўйича материалларни матбуотда чоп этиш Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 15 январдаги "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги ва 2002 йил 12 декабрдаги "Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида"ги қонунлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.


33. Дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг ушбу Низомда назарда тутилган масалалар бўйича мурожаатлари тушган ҳолларда ЖИЭД томонидан ёзма (электрон) мурожаатларни (мурожаат қилувчининг аккредитацияси ёки рўйхатга олинганлигига қараб) бир иш кунидаЎзбекистон РеспубликасиТашқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлигига юборилади.

34. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Нодавлат ва нотижорат ташкилотлар, республика

ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари

вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига

ташрифини ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Ташриф буюрувчи


       

1. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ЖИЭМга ташрифга рухсат олиш учун Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига (кейинги ўринларда - ЖИЭД) ёзма ёки электрон шаклда мурожаат юборади.

2. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ЖИЭМга ташриф учун ЖИЭДга юборадиган мурожаат хатида ЖИЭМга кириш вақти ва мақсади, учрашувда қатнашувчи шахс (шахслар) ҳамда учрашадиган маҳкум (маҳкумлар)нинг фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда, қуйидагиларни илова қилади:

ЖИЭМга кирувчи шахс (шахслар)нинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт, ID-картаси ёки бошқа ҳужжатлар) нусхаси;

Ўзбекистон Республикаси адлия органларида давлат рўйхатидан ёки қайта рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (нодавлат нотижорат ташкилотлар учун);

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (оммавий ахборот воситалари вакиллари учун);

ЖИЭМда ўтказиладиган тадбир (дастур)нинг лойиҳаси.

    


Зарурат туғилганда









2-босқич

ИИВ ЖИЭД


ЖИЭМга киришга рухсат олиш тўғрисида мурожаат тушган кундан бошлаб у ЖИЭД томонидан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади ҳамда натижаси бўйича мурожаат қилувчига ёзма (электрон) хабар юборилади.


15 кун мобайнида









3-босқич

ИИВ ЖИЭД


Мурожаат ижобий ҳал этилган тақдирда, ЖИЭМга кириш вақти ва соати мурожаат қилувчи билан олдиндан келишилади.


Белгиланган муддатда









4-босқич

ИИВ ЖИЭД


ЖИЭМга кириш учун рухсат олиш ҳақидаги мурожаат қуйидаги асосларга кўра ЖИЭД томонидан рад этилиши мумкин:

- қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, шунингдек, тезкор вазият кескинлашганда (маҳкумлар ва бошқа шахсларнинг ҳаётига жиддий хавф пайдо бўлганда) маҳкумлар, ходимлар, ҳарбий хизматчилар ва муассаса ҳудудидаги бошқа шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида;

- олдинги ташрифлар мобайнида тартиббузарлик ҳолатлари содир этилганлиги аниқланганда;

- ташриф буюрувчилар томонидан ёлғон маълумот тақдим қилинганда;

- фавқулодда вазиятлар (табиий офатлар ва техноген тусдаги вазиятлар) ҳамда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши даврида.


Ташриф давомида









5-босқич

Ташриф буюрувчи


Мурожаат қилувчи ЖИЭДнинг ЖИЭМга кириш учун рухсатни рад этиш тўғрисидаги жавобидан норози бўлган тақдирда, юқори турувчи органга ёки суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.


Норози бўлган вақтда









6-босқич

ИИВ ЖИЭД


Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга киришини ташкил этиш ЖИЭД ва ЖИЭМ масъул ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.


Ташриф давомида









7-босқич

ИИВ ЖИЭД


ЖИЭМ маъмурияти режалаштирилган ташриф ҳақида тегишли кўрсатма олганидан сўнг унинг белгиланган муддатда ўтказилишини ташкил этади.

Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга режалаштирилган ташрифида (учрашувида) ЖИЭД масъул ходимлари ҳам иштирок этиши мумкин.


Ташриф давомида









8-босқич

ИИВ ЖИЭД


Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга ташрифи белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳафтанинг иш кунларида (душанба кунидан жума кунига қадар соат 09:00 дан соат 19:00 гача амалга оширилади.


Ташриф давомида









9-босқич

ИИВ ЖИЭД


1. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан маҳкумлар ўртасида бўлиб ўтадиган учрашув (ташриф)лар ЖИЭМнинг масъул ходимлари назорати остида ўтказилади.


2. Ташриф буюрувчилар ЖИЭМнинг ички тартиб-қоидаларини бузган ҳолларда учрашув муддатидан олдин тўхтатилади ва ташриф буюрувчилар муассаса ҳудудидан чиқариб юборилади. Бундай ҳолларда ЖИЭМ маъмурияти ЖИЭДни, ЖИЭД эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигини расмий равишда хабардор қилади.


Ташриф давомида









10-босқич

ИИВ ЖИЭД


Жазони ўтаётган маҳкумлар томонидан республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ёзма равишда рад қилинган ҳолларда ЖИЭМ маъмурияти бу ҳақида ЖИЭДга хабар беради.


Зудлик билан



         





Низомга

2-ИЛОВА



Дипломатик корпус, халқаро нодавлат ва нотижорат

ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари

вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига

ташрифини ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Ташриф буюрувчи


1. ЖИЭМга ташриф буюриш учун дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалар вакиллари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган ташкилотлар эса тегишлигича Адлия вазирлигига тегишли мурожаатномани юборишлари лозим.


2. Мурожаатда ЖИЭМга кириш вақти ва мақсади, учрашувда қатнашувчи шахс (шахслар) ва учрашадиган маҳкум (маҳкумлар)нинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилиши лозим.


Зарурат туғилганда









2-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлиги ЖИЭМга ташриф ҳақидаги мурожаатни олгач, уни беш иш кунида кўриб чиқади ҳамда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун ЖИЭДга юборади ва унда тегишли аккредитация борлигини, зарур ҳолларда эса - ташриф амалга оширилишининг мақсадга мувофиқлигини кўрсатади.


5 кун муддатда









3-босқич

ИИВ ЖИЭД


1. ЖИЭД томонидан мурожаат ҳақидаги сўров хати олингандан сўнг беш кун ичида уни кўриб чиқади, зарур ҳолларда текширув тадбирларини амалга оширади ва ташрифнинг мақсадга мувофиқлиги белгиланади.

2. Қамоққа олинган шахс тергов, прокуратура ёки суд органлари ихтиёрида бўлган ҳолларда ЖИЭД томонидан мурожаат муаллифининг сўров хати тегишлича тергов, прокуратура ёхуд суд идораларига уч кун муддат ичида юборилади ҳамда бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигига маълум қилинади.


5 кун муддатда








3 кун муддатда









4-босқич

ИИВ ЖИЭД


Мурожаатни кўриб чиқиш натижалари ҳақида ЖИЭД ташриф буюрувчини хабардор қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ёки Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тегишли маълумот юборади.


5 кун муддатда









5-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги ва Адиля вазирлиги


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлиги ЖИЭДнинг тегишли жавобини олганидан сўнг мурожаат муаллифига натижа ҳақида маълум қилади.


5 кун муддатда









6-босқич

Ташриф буюрувчи


1. Мурожаат қилувчи Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлигидан жавоб хатини олганидан сўнг масала ижобий ҳал этилган тақдирда, муассасага ташриф санаси ва вақтини ЖИЭД билан келишади.

2. Дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга ташрифи белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳафтанинг иш кунларида (душанба кунидан жума кунига қадар соат 09:00 дан соат 19:00 гача) амалга оширилади.


Белгиланган муддатда









7-босқич

ИИВ ЖИЭД


1. Дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан маҳкумлар ўртасида бўлиб ўтадиган учрашув (ташриф)лар ЖИЭМнинг масъул ходимлари назорати остида ўтказилади.


2. Ташриф буюрувчилар ЖИЭМга кириш қоидаларини, шу жумладан, ички тартиб-қоидаларни бузган тақдирда, ЖИЭМ маъмурияти томонидан учрашув муддатидан олдин тўхтатилади ва ташриф буюрувчилар муассаса ҳудудидан чиқариб юборилади ва бу ҳақида ЖИЭДга, зудлик билан ахборот берилади. ЖИЭД Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлигини бундан хабардор қилинади.


Белгиланган соатда





          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 20 февраль


































Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск