ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.02.2021 й. ПҚ-4998-сон "Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.02.2021 й.

N ПҚ-4998



ЗАРГАРЛИК САНОАТИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН

ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш, соҳада рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, бунинг асосида янги иш ўринларини яратиш ва ёш мутахассисларни тайёрлаш ҳисобига кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Марказий банк ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасининг 2026 йил 1 мартга қадар заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни тўғридан-тўғри шартнома асосида ёки кечиктириб тўлаш шарти билан сотиш тартибини жорий қилиш бўйича таклифлари маъқуллансин.

Белгилансинки:

қимматбаҳо металларни ишлаб чиқариш бўйича давлат буюртмаси доирасида "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ томонидан заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металлар кейинчалик хом ашё кўринишида қайта сотиш ҳуқуқисиз тўғридан-тўғри шартнома асосида ёки товар-хом ашё биржаси орқали нархнинг 15 фоизлик аванс тўловини амалга оширган ҳолда 180 кунга кечиктириб тўлаш шарти билан сотилади;

кечиктириб тўлаш шарти билан сотиб олинган қимматбаҳо металлар учун тўловларни амалга оширганда, 30 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига - фоиз ҳисобланмайди, 31-кундан 180 кун (шу куни ҳам) ичида амалга оширилган тўловлар қисмига - 30-кундан кейин кечиктириб тўлаш имкониятидан фойдаланилган кунларга мос равишда Марказий банк асосий ставкаси миқдорида фоиз ҳисобланади;

заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металларни тўғридан-тўғри шартнома асосида сотиб олиш учун "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖга қимматбаҳо металларга бўлган эҳтиёжини кўрсатган ҳолда мурожаат қилади;

заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар товар-хомашё биржаси орқали 180 кунга кечиктириб тўлаш шарти билан олинган қимматбаҳо металлар учун тўловни таъминлаш мақсадида "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ билан келишилган ҳолда банк кафолатини ёки Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг кафиллигини тақдим этади;

банк ёки Экспортни рағбатлантириш агентлиги товар-хомашё биржаси орқали 180 кунга кечиктириб тўлаш шарти билан сотилган қимматбаҳо металлар учун банк кафолатини (кафилликни) шартнома суммасининг 85 фоизигача (85 фоизи ҳам киради) миқдорда йиллик 2 фоизгача комиссия ундирган ҳолда тақдим этади. Бунда, тўлов мажбуриятларини таъминлаш мақсадида бериладиган банк кафолати ва кафиллик бўйича хизмат ҳақини тарафларнинг келишувига асосан қатъий миқдорларда белгилашга рухсат этилади;

сотиладиган қимматбаҳо металл бўйича "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ билан ҳисоб-китоблар тўлов кунидаги Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг эрталабки фиксинг нархи ва Марказий банкнинг курсидан келиб чиқиб амалга оширилади;

марварид, олмос ва қимматбаҳо тошларга импорт божхона божлари солинмайди (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3818-сон қарорига 1-илованинг 7101-7104 ТИФ ТН позициялари).


2. Белгилаб қўйилсинки, 2021 йилда кечиктириб тўлаш шарти билан сотиш учун зарур ҳажмдаги қимматбаҳо металлар "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ томонидан биржа савдолари орқали ва тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиладиган қимматбаҳо металлар ҳажми доирасида ажратилади.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Марказий банк ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси билан биргаликда 2022 ва 2023 йиллар учун Қимматбаҳо металларни ишлаб чиқариш бўйича давлат буюртмасини шакллантиришда кечиктириб тўлаш шарти билан сотиш учун зарур ҳажмдаги қимматбаҳо металлар ажратилишини назарда тутсин.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йил 1 апрелдан бошлаб:

а) заргарлик буюмларига асиллик даражаси тамғаси ва ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси механик (зарб) ёки лазер усуллари ёрдамида туширишга рухсат этилади. Бунда заргарлик буюмларига лазер усуллари ёрдамида туширилган шахсий тамғанинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш ишлаб чиқарувчининг зиммасига юкланади;

б) заргарлик буюмларига асиллик даражаси тамғаси ва ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси билан тамғалаш усули заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан мустақил белгиланади;

в) аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга ўзлари ишлаб чиқарган ўлчовли ёмбиларни жисмоний ва юридик шахсларга сотишга рухсат берилади. Бунда, ёмбиларни сотиш нархи ҳисоб-китоб амалга оширилган санадаги Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг эрталабки фиксинг нархи ва Марказий банкнинг курсидан кам бўлмаган миқдорда ишлаб чиқарувчи томонидан мустақил белгиланади;

г) қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо (ярим қимматбаҳо) тошлардан ясалган заргарлик буюмларини ички ва ташқи бозорларда электрон тижорат орқали сотишга рухсат берилади;

д) қуйидаги ҳолларда қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар томонидан мижозни, унинг вакилини ва бенефициар мулкдорни текшириш (улардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, таъсис ҳужжатлари ва бошқа маълумотларни сўраб олиш) талаб этилмайди:

нақд пулда ўзаро ҳисоб-китоб амалга оширилганда операциянинг умумий суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 бараваридан ошмаган тақдирда;

операциянинг умумий суммасидан қатъи назар, ўзаро ҳисоб-китоб нақд пулсиз ва жисмоний шахсларнинг пластик карталари орқали амалга оширилганда.

Бунда, мижоз, унинг вакили ва бенефициар мулкдорнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга алоқадорлиги ҳақида асосланган шубҳалар мавжуд бўлган ҳолатларда операциянинг суммаси ва тўлов шаклидан қатъи назар, мижозни, унинг вакилини ва бенефициар мулкдорни текшириш чоралари кўрилиши лозим.


4. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларни молиявий манба билан таъминлаш мақсадида кейинчалик микрокредитлар ажратиш учун "Ўзмиллийбанк" АЖга 30 млн АҚШ доллари эквивалентида 7 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга паст фоиз ставкасида маблағ йўналтирсин.


5. Белгилансинки, "Ўзмиллийбанк" АЖ томонидан мазкур қарорнинг 4-бандида белгиланган маблағлар ҳисобидан заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлари ва хом ашё харид қилиш, айланма маблағларини тўлдириш мақсадида куйидаги шартларда микрокредитлар ажратилади:

300 миллион сўмгача бўлган миқдорда 3 йил муддатга, 6 ойгача имтиёзли давр билан;

қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган таъминот турлари асосида.

6. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси билан биргаликда:

"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасининг асосланган буюртмаларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ҳамда "устоз-шогирд" услубида заргарлик соҳасида талаб юқори бўлган йўналишлар бўйича замонавий кўникмалар асосида ёшлар учун ўқув курслар ташкил этилишини;

заргарлик соҳасидаги замонавий ва инновацион технологиялардан фойдаланишга ўргатиш жараёнларига ишлаб чиқарувчи ташкилотлар вакиллари ва улардан фойдаланиш кўникмаларига эга малакали мутахассислар жалб этилишини таъминласин.


7. 2021-2023 йилларда заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, ёш мутахассисларни тайёрлаш ва яратиладиган янги иш ўринларининг мақсадли параметрлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси ушбу бандда назарда тутилган мақсадли параметрларга тўлиқ ва ўз вақтида эришилиши бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.


8. Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2021 йил 1 майга қадар Солиқ кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин:

қимматбаҳо металларни ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган парчаларни ва чиқиндиларни, қимматбаҳо металларнинг ўлчов пластиналари ва гранулалари, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш бўйича айланмани қўшилган қиймат солиғидан озод этиш;

2023 йил 1 мартга қадар "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасига аъзо бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга "Ҳунарманд" уюшмаси аъзолари учун берилган солиқ имтиёзларини татбиқ этиш.


9. Бухоро, Самарқанд, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари Бухоро, Самарқанд, Наманган ва Қўқон шаҳарлари ҳудудларида жойлашган йирик бозорларнинг заргарлик буюмларини чакана сотишга ихтисослашган савдо расталари ўрнида миллий бренд асосида ишлаб чиқариладиган заргарлик буюмларининг замонавий кўргазма-савдо дўконлари ва заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш чораларини кўрсин.


10. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ўзбекистон миллий заргарлик брендини жаҳонга танитиш мақсадида 2021 йилда Дубай (БАА) шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган "World Expo - 2021", кейинчалик хорижий давлатларда ташкил этиладиган барча нуфузли кўргазмалар доирасида заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари намойиш этилишини ташкил этсин.


11. Белгилансинки, 2023 йил 1 январга қадар заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро кўргазмаларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан компенсация қилинади.

Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига мазкур бандда назарда тутилган компенсация беришнинг вақтинчалик тартибини тасдиқлаш ваколати берилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3818-сон қарорига 2-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


13. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.

Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 22 февралдаги

ПҚ-4998-сон қарорига

1-ИЛОВА



2021-2023 йилларда заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, ёш

мутахассисларни тайёрлаш ва яратиладиган янги иш ўринлари

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Ҳудудлар бўйича

Заргарлик буюмларини

ишлаб чиқариш (кг)


Заргарлик буюмларини

ишлаб чиқариш бўйича ёш

мутахассисларни тайёрлаш (нафар)


2021-2023

йилларда

яратила-

диган

янги иш

ўринлари


2021-2023

йилларда жами


Тилла буюмлар


Кумуш буюмлар


"Ишга марҳамат"

моно-марказлари ва

касб-ҳунарга ўқитиш

марказларида


"Устоз-шогирд"

усулида


жами


тилла

буюм

кумуш

буюм


2021 й.


2022 й.


2023 й.


2021 й.


2022 й.


2023 й.


жами


2021 й.


2022 й.


2023 й.


жами


2021 й.


2022 й.


2023 й.


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


580

380

200

80

120

180

50

65

85

120

30

30

60

1 230

150

330

750

1 350

2.

Андижон


714

475

239

100

150

225

60

78

101

180

30

60

90

1 570

170

500

900

1 750

3.

Бухоро


1 032

713

319

150

225

338

80

104

135

270

60

90

120

2 460

300

660

1 500

2 730

4.

Жиззах


317

238

80

50

75

113

20

26

34

120

30

30

60

820

100

220

500

940

5.

Қашқадарё


580

380

200

80

120

180

50

65

85

210

30

60

120

1 480

180

400

900

1 690

6.

Навоий


317

238

80

50

75

113

20

26

34

120

30

30

60

820

100

220

500

940

7.

Наманган


1 349

950

399

200

300

450

100

130

169

270

60

90

120

2 800

300

800

1 700

3 070

8.

Самарқанд


1 666

1 188

479

250

375

563

120

156

203

300

60

90

150

2 460

300

660

1 500

2 760

9.

Сирдарё


270

190

80

40

60

90

20

26

34

120

30

30

60

820

100

220

500

940

10.

Сурхондарё


540

380

160

80

120

180

40

52

68

180

30

60

90

1 470

170

400

900

1 650

11.

Тошкент


492

333

160

70

105

158

40

52

68

180

30

60

90

1 700

200

500

1 000

1 880

12.

Фарғона


580

380

200

80

120

180

50

65

85

210

60

60

90

1 770

170

700

900

1 980

13.

Хоразм


580

380

200

80

120

180

50

65

85

180

30

60

90

1 670

170

600

900

1 850

14.

Тошкент ш.


5 795

3 800

1 995

800

1 200

1 800

500

650

845

570

150

180

240

5 400

600

1 700

3 100

5 970


Жами


14 811


10 023


4 788


2 110


3 165


4 748


1 200


1 560


2 028


3 030


660


930


1 440


26 470


3 010


7 910


15 550


29 500


                 





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 22 февралдаги

ПҚ-4998-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг

ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш

ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш

тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида"ги ПҚ-3818-сон қарорига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3818-сон қарорига 1-илованинг рус тили матнида:


"7101", "7102", "7103" ва "7104" позицияларининг "Ставка пошлины (в % от таможенной стоимости товара или в долларах США за ед. изм.)" устунидаги "10" рақами "*" белгиси билан тўлдирилсин;


"7210 49 000 0" ва "7210 70 800 0" позициясининг "Ставка пошлины (в % от таможенной стоимости товара или в долларах США за ед. изм.)" устунидаги "10*" сўзлари "10**" сўзлари билан алмаштирилсин;


изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"*) Ставка импортной таможенной пошлины до 1 марта 2023 года включительно составляет 0 процентов;

**) Ставка импортной таможенной пошлины до 30 июня 2020 года включительно составляет 0 процентов.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 февраль


"Халқ сўзи", 2021 йил 24 февраль










































Время: 0.1920
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск