язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Нидерландия Қироллиги/ Ўзбекистон Республикаси билан Нидерландия Қироллиги ўртасида божхона ишларида ўзаро маъмурий кўмаклашув тўғрисида Битим (Гаага, 2000 йил 11 февраль)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси билан

Нидерландия Қироллиги ўртасида

божхона ишларида ўзаро маъмурий

кўмаклашув тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Нидерландия Қироллиги Ҳукумати, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар, божхона божлари ҳамда экспорт ёки импорт чоғида олинадиган бошқа солиқларни аниқ белгилаш, тақиқлаш, чеклашлар ва назорат бўйича чора-тадбирларни тўғри қўллаш муҳимлигини тушуниб; божхонага оид қонун ҳужжатларини бузиш жамиятнинг иқтисодий, фискаль, ижтимоий, маданий ва тижорат манфаатларига зарар келтиришини эьтиборга олиб; гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар, хавфли товарлар, йўқолиб кетиш олдида турган ҳайвон ва ўсимликлар ҳамда заҳарли чиқиндиларни чегара орқали олиб ўтиш жамият учун хавф туғдиришини ҳисобга олиб; ўзларининг божхонага оид қонун ҳужжатларини қўллаш ва уларга риоя этишга тааллуқли ишларда халқаро ҳамкорлик зарурлигини тан олиб; божхона қоидалари бузилишининг олдини олишга қаратилган ҳаракатлар ўз божхона маъмуриятлари ўртасида аниқ ҳуқуқий қоидаларга асосланган қалин ҳамкорлик йўлга қўйилган тақдирда янада самаралироқ бўлишига ишонч ҳосил қилиб; Божхона ҳамкорлиги кенгашининг тегишли ҳужжатларини, жумладан Ўзаро маъмурий ёрдам тўғрисида 1953 йил 5 декабрдаги тавсияномани эътиборга олиб; қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



I БЎЛИМ. АТАМАЛАР


1-модда


Ушбу Битимда:


1. "Божхона маъмурияти" атамаси - Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига нисбатан - Давлат божхона қўмитасини; Нидерландия Қироллиги Ҳукуматига нисбатан - божхонага оид қонун ҳужжатлари қўлланишига жавобгар бўлган Марказий маъмуриятни билдиради.


2. "Божхона қонунлари" атамаси - товарларни импорт ва экспорт қилиш, қайта юклаш, транзит олиб ўтиш, сақлаш ҳамда чиқариш муносабати билан божхона маъмуриятлари томонидан қўлланадиган ва/ёки риоя этиладиган қонун ҳужжатларини, шу жумладан тақиқлар, чеклашлар ва назорат қилишга тааллуқли ҳуқуқий ҳамда маъмурий қоидаларни билдиради.


3. "Божхона қонунларини бузиш" атамаси - Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг божхонага оид қонун ҳужжатларини ҳар қандай бузишини, шунингдек бундай қонун бузишга бўлган

...