ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Сертификатлаштириш /

Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.02.2021 й. 96-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 23 февралдаги

96-сон қарорига

ИЛОВА



Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари

ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ариза берувчи - органик мувофиқлик сертификатини олиш юзасидан мувофиқликни баҳолаш органига ариза билан мурожаат қилувчи юридик ёки жисмоний шахс;


ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;


инспектор - мувофиқликни баҳолаш органи томонидан ариза берувчининг органик ишлаб чиқариш жойида инспекция назоратини амалга ошириш учун тайинланган мутахассис;


инспекция назорати - органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг барча жараёнларининг ушбу Низом ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш;


қайта ишланган органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулоти - техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ якуний тайёр маҳсулот таркибида масса улуши 95 фоиздан кам бўлмаган миқдорда органик хомашёлардан иборат бўлган, шунингдек, таркибида озуқа тузлари ва сувларидан ташқари органик бўлмаган ингредиентларнинг масса улуши 5 фоиздан ошмаган қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари;


мувофиқликни баҳолаш органи - юридик шахс бўлган ва мувофиқликни баҳолашга доир ишларни бажариш учун белгиланган тартибда аккредитация қилинган сертификатлаштириш органи;


органик мувофиқлик сертификати - қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат;


тартиб-таомил ҳужжатлари - мувофиқликни баҳолаш органи томонидан амалга ошириладиган жараёнлар кетма-кетликда олиб борилиши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар;


тирик ҳайвонлар, паррандалар ва улардан олинган, лекин қайта ишланмаган маҳсулотлар - органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш талабларига мувофиқ етиштирилган ва уларда олинган наслли ҳайвонлардан, асаларилардан, паррандалардан олинадиган маҳсулотлар;


ўтиш даври - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини анъанавий усулда етиштиришдан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган давр ичида органик усулда етиштиришга ўтиш муддати.


3. Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш доираси қуйидагилардан иборат:

қайта ишланмаган қишлоқ хўжалиги экинлари;

тирик ҳайвонлар, паррандалар ва улардан олинган маҳсулотлар (қайта ишланган маҳсулотлар бундан мустасно);

қайта ишланган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари;

ҳайвонларнинг озуқа еми сифатида қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;

ўсимлик уруғлари ва экиш материаллари;

қўлланиладиган ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ҳамда препаратлари.


4. Мазкур Низом талаблари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга номувофиқ етиштирилган ҳамда қайта ишланган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига, шунингдек, Global G.A.P., ISO 22000, HACCP, Halal халқаро стандартлар талабларига асосан сертификатланган ҳамда маркировкаланган қадоқлардаги маҳсулотларга татбиқ этилмайди.


5. Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказилади.



2-БОБ. СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


6. Органик мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан амалга оширилади.

Мувофиқликни баҳолаш органи ариза берувчи томонидан мустақил равишда танланади.


7. Ариза берувчи мувофиқликни баҳолаш органига мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш тизимини ихтиёрий сертификатлаштириш учун аризани ёзма ёки электрон шаклда тақдим этади.


8. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

ушбу Низомга 2а-иловага мувофиқ шаклдаги ариза берувчининг фаолияти бўйича умумий маълумот;

ушбу Низомга 2б-иловага мувофиқ шаклдаги ишлаб чиқариш бинолари, омборхоналар, сақлаш майдонлари ва совиткичларнинг тавсифлари;

ушбу Низомга 2в-иловага мувофиқ шаклдаги тегишли йилга ишлаб чиқариш режаси.


9. Ариза берувчининг сертификатлаштириш доирасини инобатга олган ҳолда аризага қуйидагилар ҳам илова қилинади:

қайта ишланмаган қишлоқ хўжалиги экинлари учун - мазкур Низомга 2г-иловага мувофиқ шаклдаги алмашлаб экиш ва ўғитлаш режаси;

тирик ҳайвонлар, паррандалар ва улардан олинган лекин қайта ишланмаган маҳсулотлар учун - ушбу Низомга 2д-иловага мувофиқ шаклдаги қишлоқ хўжалиги чорва моллари ҳамда режалаштирилган чорва маҳсулотлари ҳақида маълумот;

асаларичилик соҳасида органик ишлаб чиқариш учун - мазкур Низомга 2е-иловага мувофиқ шаклдаги асаларичилик фаолияти бўйича маълумот.


10. Мувофиқликни баҳолаш органи ариза берувчининг талабига мувофиқ қуйидагиларни ариза қабул қилингунга қадар тақдим этиши лозим:

органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш бўйича шартнома (кейинги ўринларда - шартнома);

органик ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, мувофиқликни баҳолаш усуллари ва тартиб-таомил ҳужжатлари;

мувофиқликни баҳолаш органи томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлик ёки номувофиқлик тўғрисида хулоса чиқаришда асос бўлувчи ҳужжатлар рўйхати;

мувофиқликни баҳолаш органининг органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида мувофиқликни баҳолашга доир ишларни бажаришга ваколатли эканлигини тасдиқловчи аккредитация тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси.


11. Мувофиқликни баҳолаш органи ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тегишли ваколатли давлат органларидан ўз ташаббуси билан сўраб олиши мумкин:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича давлат комиссиясидан - ариза берувчи томонидан фойдаланилган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасидан - ариза берувчи томонидан фойдаланилган маҳаллий ҳамда импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.


12. Мувофиқликни баҳолаш органи беш иш кунида ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг мазкур Низомга 2-иловада келтирилган намунага мувофиқлиги ҳамда ариза берувчининг аризада талаб этилган сертификатлаштириш доирасидаги хизматни кўрсата олиши юзасидан таҳлил қилади ҳамда шартнома тузиш ёки шартнома тузишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиб, ариза берувчини бу ҳақда ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.

Мувофиқликни баҳолаш органининг қарори баённома шаклида расмийлаштирилади.

Ариза берувчининг фаолият тури ҳамда тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар мувофиқликни баҳолаш органи томонидан мазкур Низом талабларига мувофиқ эмас деб топилса, ариза берувчи билан шартнома тузиш рад этилади.


13. Шартнома тузишни рад этиш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилгандан кейин ариза берувчи умумий тартибда ариза билан мувофиқликни баҳолаш органига янгидан мурожаат этишга ҳақли.


14. Мувофиқликни баҳолаш органи шартнома тузиш ҳақидаги қарорга асосан ариза берувчи билан шартномани расмийлаштиради.

Шартномада қуйидаги қоидалар назарда тутилиши керак:

ариза берувчи ушбу Низом, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги, сертификатланадиган ишлаб чиқаришни баҳолаш учун зарур бўлган барча маълумотни тақдим этиш;

ўтиш даври муддати;

мувофиқликни баҳолаш органига барча тегишли ҳужжатлар билан танишиш, инспекция назоратини амалга ошириш ҳуқуқини бериш;

мувофиқликни баҳолаш органига ариза берувчининг органик ва органик бўлмаган қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва ишлаб чиқариш объектига яқин жойлашган (ариза берувчига мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган) ер майдонлари ва улар билан боғлиқ ишлаб чиқариш жараёнини ўрганиш ва инспекция назоратини амалга ошириш ҳуқуқини бериш;

органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи томонидан органик мувофиқлик сертификатидан фойдаланишни суиистъемол қилганлик бўйича асосли маълумотга эга бўлганда, мувофиқликни баҳолаш органига режадан ташқари инспекция назоратини амалга ошириш ҳуқуқини бериш.

Ўтиш даври муддати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.



3-БОБ. ЎТИШ ДАВРИ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ


15. Ариза берувчи ўтиш даврида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларни бажаради.

Ариза берувчи ёввойи ҳолда ўсувчи ёввойи ўсимликларни йиғиб олишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларни бажарган тақдирда ўтиш даври талаб этилмайди.


16. Мувофиқликни баҳолаш органининг инспектори ўтиш даврида мазкур Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда инспекция назоратини амалга оширади.


17. Мувофиқликни баҳолаш органининг инспектори, қоида тариқасида, якуний инспекция назоратини ўтиш даврининг охирги ўн беш кунида амалга оширилади.


18. Ўтказилган инспекция назорати натижасига кўра, мувофиқликни баҳолаш органи мазкур Низомнинг 26-бандида белгиланган қарорлардан бирини қабул қилади.



4-БОБ. МУВОФИҚЛИКНИ БАҲОЛАШ

ОРГАНИ ТОМОНИДАН ИНСПЕКЦИЯ

НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ


19. Инспекция назорати мувофиқликни баҳолаш органининг инспектори томонидан амалга оширилади.

Инспектор белгиланган объектга чиқиб, инспекция назоратини амалга оширишда органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ тўлиқ жараёнларнинг мазкур Низом ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини текширади.


20. Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнини инспекция назоратидан ўтказиш органик мувофиқлик сертификати ариза берувчига тақдим этилгунга қадар ҳамда сертификат берилгандан кейин режали ва режадан ташқари тартибда амалга оширилади.

Ариза берувчининг ишлаб чиқариш жараёнини текшириш бўйича йилига кўпи билан бир марта режали ва режадан ташқари инспекция назорати амалга оширилади.

Мувофиқликни баҳолаш органи режали инспекция назоратини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳамда ариза берувчи билан келишилган режага асосан амалга оширади.


21. Режадан ташқари инспекция назоратини амалга оширишда мувофиқликни баҳолаш органи инспекторининг ишлаб чиқариш жойига ташриф буюриши ҳақида ариза берувчи икки кун олдин огоҳлантирилади.


22. Мувофиқликни баҳолаш органи ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда инпекция назоратини аутсорсинг асосида амалга ошириши мумкин.


23. Инспекция назоратини амалга оширишда мувофиқликни баҳолаш органининг инспектори, ариза берувчи ёки унинг вакили иштирок этади.

Баҳолаш органи инспектори инспекция назорати давомида аниқланган номувофиқликлар бўйича баённома расмийлаштиради ва унинг бир нусхасини ариза берувчига тақдим этади.

Ариза берувчи баённомада кўрсатилган номувофиқликларни бартараф этади ва бу ҳақда инспекция назорати амалга оширилган кундан эътиборан ўн беш иш куни ичида инспекторга маълумот тақдим этади.

Инспектор тақдим этилган маълумотни ишончсиз деб ҳисобласа, режадан ташқари инспекция назоратини амалга ошириш мумкин.


24. Инспекция назорати бўйича мувофиқликни баҳолаш органи инспектори томонидан ҳисобот расмийлаштирилади.

ҳисоботда қуйидагилар акс эттирилади:

инспекция назоратини ўтказиш санаси ва муддати;

инспекция назоратини амалга оширган мувофиқликни баҳолаш органи инспекторининг фамилияси, исми, отасининг исми;

танлаб олинган ер майдонлари ва ишлаб чиқариш объектлари тўғрисида маълумот;

ариза берувчи аниқланган номувофиқликларни бартараф этганлиги ҳақида маълумот;

илгари аниқланган номувофиқликлар бартараф этилишини текшириш натижалари бўйича маълумотлар;

органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш доирасига кирувчи маҳсулотдан олинган намуналар бўйича ўтказилган лаборатория таҳлиллари натижалари;

инспекция назорати жараёнида ўрганилган ҳужжатлар (маҳсулотларни топшириш, қабул қилиш, даромад ва харажатлар бўйича ҳисоботлар, органик ишлаб чиқариш жараёнини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар), шу жумладан, текшириш тафсилотлари, ҳисоботнинг қисқача мазмуни ва хулосалар.

Инспектор испекция назорати бўйича тайёрланган ҳисобот техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва мазкур Низом талаблари асосида расмийлаштирилиши учун жавобгар ҳисобланади.


25. Мувофиқликни баҳолаш органи органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш доирасига кирувчи маҳсулот таркибида гени ўзгартирилган маҳсулот мавжудлигини аниқлаш ва бошқа турдаги синовларни ўтказиш учун намуна танлаш ҳамда синовларни ўтказиш юзасидан инспекция назоратини ўтказишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиши керак.



5-БОБ. ОРГАНИК МУВОФИҚЛИК

СЕРТИФИКАТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


26. Инспектор томонидан тақдим этилган инспекция назорати ҳисоботи мувофиқликни баҳолаш органи томонидан холисликни таъминлаган ҳолда ўрганиб чиқилади ҳамда натижасига кўра ариза берувчига органик мувофиқлик сертификатини бериш ёки органик мувофиқлик сертификатини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


27. Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига органик мувофиқлик сертификатини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва беш иш кунида ариза берувчига тақдим этилади:

ариза берувчи инспекция назоратини амалга оширишдан бош тортганда ёки инспекция назоратини талаб этиладиган муддатда амалга оширилишига рухсат бермаса;

шартнома шартларининг ариза берувчи томонидан бажарилмаганлиги аниқланганда;

ариза берувчи томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларининг бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганлиги аниқланганда.

Мазкур бандда назарда тутилмаган асосларга кўра ариза берувчига органик мувофиқлик сертификатини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга йўл қўйилмайди.


28. Инспектор тақдим этган ҳисобот асосида ариза берувчининг ишлаб чиқариш жараёни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари ва шартнома шартларига мувофиқ деб топилганда, унга ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги органик мувофиқлик сертификати берилади.

Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш харажатлари ариза берувчи томонидан қопланади.


29. Органик мувофиқлик сертификатини олган ариза берувчи органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи мақомига эга бўлади.

Органик мувофиқлик сертификати берилган санадан бошлаб ўн беш ой давомида амал қилади.



6-БОБ. ОРГАНИК МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИНИ

ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ


30. Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи органик мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугашидан уч ой олдин сертификатни қайта расмийлаштириш учун ариза билан сертификат берган орган ёки бошқа мувофиқликни баҳолаш органига мурожаат қилиши мумкин.

Мазкур муддат ўтказиб юборилган ҳолда тақдим этилган ариза мувофиқликни баҳолаш органи томонидан мазкур Низомнинг 2-бобида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


31. Мазкур Низомнинг 3-бандига мувофиқ бир турдаги сертификатлаштириш доираси бўйича органик мувофиқлик сертификатини қайта расмийлаштиришда ўтиш даврини белгилашга йўл қўйилмайди, органик қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчининг сертификатланган ишлаб чиқариш жараёнини кенгайтириш бўйича сертификатлаштириш ҳақидаги мурожаатлари бундан мустасно.



7-БОБ. ОРГАНИК МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИНИНГ

АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТУГАТИШ

ВА БЕКОР ҚИЛИШ


32. Органик мувофиқлик сертификатининг амал қилиши мувофиқликни баҳолаш органи томонидан қуйидаги ҳолларда олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилади:

инспекция назорати давомида бартараф этиш мумкин бўлган шартнома шартларига ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқликлар аниқланганда;

инспекция назорати давомида аниқланган номувофиқликлар ихтиёрий равишда сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақида ариза билан мурожаат қилинганда.


33. Органик мувофиқлик сертификатининг амал қилиши органик мувофиқлик сертификатини берган мувофиликни баҳолаш органи томонидан қуйидаги ҳолларда тугатилади:

органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи инспекция назоратини амалга оширишдан бош тортганда ёки инспекция назоратини талаб этиладиган муддатда амалга оширишга рухсат бермаганда;

инспекция назорати давомида органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганлиги аниқланганда;

органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи томонидан мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тугатиш ҳақида ариза билан мурожаат қилинганда;

органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчининг фаолияти тугатилганда;

органик мувофиқлик сертификатининг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар мувофиқликни баҳолаш органи томонидан белгиланган муддатда ариза берувчи томонидан бартараф этилмаганда.


34. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиши уни тугатиш ҳақида қарор қабул қилинган санадан эътиборан тугатилади.


35. Органик мувофиқлик сертификати серитификатни берган мувофиқликни баҳолаш органи ёки суд томонидан қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

органик мувофиқлик сертификатини олиш жараёнида сохта ҳужжатлардан фойдаланилганлиги аниқланганда;

мувофиқликни баҳолаш органининг органик мувофиқлик сертификатини бериш ҳақидаги қарори ноқонуний деб топилганда.


36. Мувофиқлик сертификатини бекор қилиш ҳақида мувофиқликни баҳолаш органи ёки суднинг қарори қабул қилинганда, органик мувофиқлик сертификати у берилган санадан эътиборан бекор қилинган ҳисобланади.


37. Органик мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш мувофиқликни баҳолаш органининг қарори билан расмийлаштирилади.

Мувофиқликни баҳолаш органининг қарорларидан норози бўлган тақдирда, ариза берувчи "Ўзстандарт" агентлигининг шикоятларни кўриб чиқиш кенгашига ёки бевосита судга мурожаат этишга ҳақлидир.

Агар органик мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугаган ёки унинг амал қилиши тўхтатиб қўйилган бўлса, маҳсулот органик қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатида реализация қилиниши мумкин эмас.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


38. Мувофиқликни баҳолаш органи органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчига органик мувофиқлик сертификатини бериш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш бўйича қабул қилинган ҳар бир қарор ҳақидаги маълумотни ваколатли давлат органига ҳар ой якуни билан тақдим этиб боради.


39. Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни сертификатлаштиришдан ўтказиш жараёнида юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


40. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб

чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъект


Амалга ошириш жараёни


Муддати

1-босқич

Ариза берувчи


Тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма ёки электрон шаклда ариза топширади.


Ариза берувчи хоҳишига кўра









2-босқич

Мувофиқликни баҳолаш органи


1. Ариза ва унга илова қилинган хужжатларни ўрганиб чиқади.


2. Сертификатлаштириш учун шартнома тузади ёки рад этади.


Беш иш кунида









3-босқич

Ариза берувчи


Ўтиш даврида шартнома шартларини ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларни бажаради.


Норматив ҳужжатларда белгиланган муддатда









4-босқич

Мувофиқликни баҳолаш органининг инспектори


1. Режали ва режадан ташқари инспекция назоратини амалга оширади.


2. Ўтказилган инспекция назорати юзасидан мувофиқликни баҳолаш органига ҳисобот тақдим этади.


Бир йилда бир марта









5-босқич

Мувофиқликни баҳолаш органи

1. Ариза берувчига сертификат бериш тўғрисида қарор қабул қилади.


2. Органик мувофиқлик сертификатини расмийлаштиради ва электрон маълумотлар базасига киритади.

Беш иш кунида









6-босқич

Мувофиқликни баҳолаш органи


Етиштирувчининг органик ишлаб чиқариш жараёнини инспекция назоратидан ўтказади.


Бир йилда бир марта









7-босқич

Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи


Аввал берилган сертификатни қайта расмийлаштириш учун мувофиқликни баҳолаш органига мурожаат қилади.


Сертификатнинг амал қилиш муддати тугашидан уч ой олдин









8-босқич

Мувофиқликни баҳолаш органи


1. Шартномани қайта расмийлаштиради.


2. Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчининг органик ишлаб чиқариш жараёнини инспекция назоратидан ўтказади.


Икки иш кунида



9-босқич

Мувофиқликни баҳолаш органи


1. Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчига сертификат бериш тўғрисида қарор қабул қилади.


2. Органик мувофиқлик сертификатни расмийлаштиради.


Беш иш кунида



           





Низомга

2-ИЛОВА



Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

етиштириш ва қайта ишлаш тизимини

ихтиёрий сертификатлаштириш учун

АРИЗА НАМУНАСИ


Ариза берувчининг номи


Давлат тилида


Хорижий тилда

(зарурат бўлса)



давлат рўйхатидан ўтган рақами




СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами)



почта манзили




амалдаги манзили




банк реквизити



телефон рақами



e-mail манзил:



раҳбарнинг Ф.И.О




қўшимча маълумотлар



тўловни амалга оширувчи учинчи шахс ҳақида маълумотлар


тўловчининг номи




СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами)



почта манзили



банк реквизити



телефонрақами



e-mail



раҳбарнинг Ф.И.О



органик талабларни белгиловчи стандарт белгиси



ташкилот гувоҳномаси серияси ва рақами



аввалги сертификат ҳақида маълумот


сертификатлаш органи номи



сертификат берилган сана, сертификатнинг амал қилиш муддати



бошқа сертификатлаш органидан ўтиш ҳолатида, ташкилот баҳоланганлигини тасдиқловчи барча ҳужжатлар


Фаолият тури (норматив ҳужжатларга асосан)


Қишлоқ хўжалиги тармоқлари:



ўсимликшунослик (техник ўсимликлар)



боғдорчилик



чорвачилик



сабзовотчилик



полизчилик



ғаллачилик-пахтачилик


экинлар бўйича режалаштирилган биринчи экишнинг бошланиш санаси


чорвачилик соҳаси:




сутчиликка йўналтирилган чорва



гўштга мўлжалланган чорва



чўчқачилик




қуёнчилик



эчкичилик, қўй-қўзичилик



асаларичилик




паррандачилик






умумийер майдони (гa)



узоқ муддатли ижарага олинган ер майдони (гa)



қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер майдони (гa)



узоқ муддатли ижарага олинган ер майдони (гa)



сертификатланган майдон (гa)



узоқ муддатли ижарага олинган ер майдони (гa)



маҳсулотларни қайта ишлаш бўйича маълумот



ўсимлик маҳсулотларини қайта ишлаш



чорва маҳсулотларини қайта ишлаш



маҳсулотларни сотиш



маҳсулотларни қадоқлаш



маҳсулотларни сақлаш



маҳсулотлар импорти





/


/

(сана)


(имзо)


(Ф.И.О.)


           





Низомга

2а-ИЛОВА



Ариза берувчининг фаолияти бўйича

умумий маълумот

1. Умумий тавсиф

Рўйхатдан

ўтган рақами












Ташкилот номи




































Ташкилот эгаси ёки ваколатли шахс Ф.И.О.

























Ишлаб чиқариш соҳаси:













Ўсимликшунослик

(алмашлаб экиш ва

ўғитлаш режасини илова

қилиш) (1.3-илова):


Чорвачилик (қишлоқ

хўжалиги чорва

молларига тегишли

бўлган ҳужжатларни

илова қилиш):


Асаларичилик

(асаларичиликнинг

радиуси 3 км дан кам

бўлмаган харитани

илова қилиш)



Ўсимликшунослик

(техник экинлар)



Сут етиштиришга мўлжалланган чорва моллари





сабзавотчилик



гўштга мўлжалланган чорва моллари





полизчилик



эчки ва қўй-қўзи


бошқалар:



мевачилик



паррандачилик





ёввойи ўсимлик маҳсулотларини йиғиш



чўчқачилик







қуёнчилик




          

Қўшни хўжаликлар тавсифи (фаолияти, усули):



q Органик бўлмаган маҳсулотларни интенсив ишлаб чиқариш

Ишлаб чиқариш соҳаси: _________________________


q Органик бўлмаган маҳсулотларни экстенсив ишлаб чиқариш

Ишлаб чиқариш соҳаси: _________________________


q Органик қишлоқ хўжалиги тизимида ишлаб чиқариш.

Ишлаб чиқариш соҳаси: _________________________


Техник таъминланганлик

Ходимлар, вазифалари

ҳамкорлар

2. Биноларнинг ва бошқа ишлаб чиқариш майдонларининг тавсифи


молхона


.

кв.м;


омбор


.

кв.м;


ёпиқ хона


.

кв.м;


ертўла


.

кв.м;


қуритиш хонаси


.

кв.м;


молнинг айланиш ҳудуди


.

кв.м;


Маҳаллий ўғит сақлаш омбори (тури, ҳажми, гўнгни сақлаш муддати ва бошқалар)


   



/


/

(сана)


(имзо)


(Ф.И.О.)


            





Низомга

2б-ИЛОВА



Ишлаб чиқариш бинолари, омборхоналар, сақлаш

майдонлари ва совуткичларнинг тавсифлари

Омбор рақами

Маҳсулот қабул

қилиб олинадиган

майдон ҳажми

(кв.м / куб.м/

тонна)


Сақлаш

жойининг

манзили


Сақлаш

жойларидан

фойдаланишга

ҳуқуқ (ижара ёки

шахсийлигини

тасдиқловчи

ҳужжат)


Сақлаш учун

асос (ижара

шарномаси,

шахсий бўлган

тақдирда,

шахсийлигини

тасдиқловчи

ҳужжат, органик

сертификат

нусхаси)


Сақланадиган

маҳсулотни

сақлаш

усуллари

(органик ёки

ўтиш даврида,

органик

бўлмаган)


Изоҳ

(омбордан

фойдаланиш/

ижарага

берилган/

ҳамкорликда

фойдаланилади

ва бошқалар)



























        



/


/

(сана)


(имзо)


(Ф.И.О.)


         





Низомга

2в-ИЛОВА



_____________ йилга ишлаб чиқариш режаси

         

(ташкилот номи)

1. Ердан фойдаланиш тавсифи

Асосий маълумотлар

Т/р

Ер майдони

Жами

(га)


Шахсий

(га)


Ижарага

олинган

(га)


1.

Ташкилот умумий ер майдони:





2.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдони:





2.1.

Органик қишлоқ хўжалигига ўтиш давридаги ер майдони (1-ўтиш йили 1-ўтиш даври):





2.2.

Органик қишлоқ хўжалигига ўтиш давридаги ер майдони (2-ўтиш йили 2-ўтиш даври):





2.3.

Органик усулда ишлов берилган ер майдони:





2.4.

Органик бўлмаган усулда ишлов берилган ер майдони:





3.

Ёввойи ўсимликларни йиғиш учун ер майдонлари:





4.

Уй ҳайвонларини боқиш (ўтлатиш) учун қишлоқ хўжалигига тегишли бўлмаган органик майдон:





Ер майдонларидаги ўзгаришлар


Олдинги сертификатлаш давридан кейинги (ер майдонлари) ер майдонининг кенгайтирилиши тавсифини илова қилиш, Б шаклдаги алмашлаб экиш ва ўғитлаш режаси)


Т/р

Ер майдони

рақами


Ер майдони

(га)


Текшириш йилида

етиштириладиган

экин тури


Рухсат этилмаган воситалар

билан ишлов берилган сўнгги

ўтган муддат (йил, тури)


1.






2.






3.






4.






Олдинги сертификатлаш давридан кейинги (ер майдони) ер майдонининг қисқариши


Т/р

Ер

майдони

рақами


Ер

майдони

(га)


Т/р


Ер

майдони

рақами


Ер майдони

(га)


Т/р


Ер майдони

рақами


Ер майдони

(га)


1




3



5



2




4



6



2. Олдинги сертификатлаш давридан кейинги бошқа ўзгаришлар

1.

Ўсимликшунослик йўналишда



2.

Чорвачилик йўналишида



3.

Бирламчи маҳсулотларни қадоқлаш режаси ва чакана савдода сотиш учун маркировка



4.

Янги ишлаб чиқариш бинолари (бино схемаси ва майдони), техника, жиҳозлар



5.

Янги ишчилар (ишчилар сони, вазифаларида)






/


/

(сана)


(имзо)


(Ф.И.О.)


        





Низомга

2г-ИЛОВА



Алмашлаб экиш ва ўғитлаш режаси

Т/р

Контур

(рақами)


Ер

майдони

(гектар)


Рухсат

этилмаган

воситалардан

охирги

фойдаланиш

муддати

(йил ва тури)

20 ___ й


20 ___ й


20 ___ й


20 ___ й


Экин

тури


Режалаш-

тирилган

ўғитлар

миқдори

(тонна)


Экин

тури


Режалаш-

тирилган

ўғитлар

миқдори

(тонна)


Экин

тури


Режалаш-

тирилган

ўғитлар

миқдори

(тонна)


Экин

тури


Режалаш-

тирилган

ўғитлар

миқдори

(тонна)










































Жами














/


/

(сана)


(имзо)


(Ф.И.О.)


     





Низомга

2д-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги чорва моллари ва режалаштирилган

чорва маҳсулотлари ҳақида маълумот

Поданинг рўйхатга

олинган рақами


Ҳайвонларни боқиш комплекси


Ҳайвон

тури


Насли


Миқдори


Ҳайвон-

ларнинг

майдонга

(га) нисбатан

максимал сони


Боқилаётган

ҳайвонлар

миқдорига

мувофиқ ер

майдони (га)


Яйловлатиш

даври


Айлантириш

учун майдон

кв.м

Молхона

майдони,

кв.м



































/


/

(сана)


(имзо)


(Ф.И.О.)


    





Низомга

2е-ИЛОВА



Асаларичилик фаолияти бўйича маълумот

Ариза берувчи



Ариза берувчининг рақами (бир нечта ариза берувчи бўлсарақамлари)



Асалари уялари сони



Ариза берувчининг жойлашуви



Стационар


Кўчма (ари уяларини бир жойдан иккинчи жойга кўчириш)

Ариза берувчи жойлашган ҳар бир ҳудуд атроф-муҳитининг экологик баҳоланиши (ари уялари атрофининг 3 км радиусидаги харитаси)


Асалари оилаларини тиклаш усуллари


Асаларичилик учун яроқли майдонлар тавсифи


Асаларилар учун етиштириладиган экинлар



асосий экин экилган майдон, гектар




ўрмон ерлари, гектар



яйловлар, гектар



боғлар ва бошқа экинлар, гектар



дуккакли ва техник экинлар, гектар


Асаларичилик эҳтиёжлари учун сотиб олинган ёки ташкилотда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар


Маҳсулот номи

Ўлчов

бирлиги

Ташкилотда

ишлаб чиқарилган


Сотиб олинган


Йиғилган


Йиғилган






Касаллик ва заракунандаларни чекловчи воситалардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумот


Касаллик/

зараркунанда


Чеклов

турлари


Восита (фармакологик

воситани кўрсатиш)


доза


Фойдаланиш вақти

ва давомийлиги











/


/

(сана)


(имзо)


(Ф.И.О.)


         





Низомга

3-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ МИЛЛИЙ ТИЗИМИ

НАЦИОНАЛЬНАЯ СИСТЕМА СЕРТИФИКАЦИИ

РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

(мувофиқликни баҳолаш органининг номи ва манзили,

мувофиқликни баҳолаш органларининг давлат реестридаги рақами)

(наименование и адрес органа по оценке соответствия,

N в государственном реестре органов по оценке соответствия)


N _____________________


(бланк рақами) (N бланка)


ОРГАНИК МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИ

СЕРТИФИКАТ ОРГАНИЧЕСКОГО СООТВЕТСТВИЯ

(миллий органик

мувофиқлик белгиси)

(национальный знак

органического

соответствия)

Сертификатлаштириш миллий тизими давлат реестрида қуйидаги рақам билан рўйхатдан ўтказилди:

Зарегистрирован в государственном реестре национальной системы сертификации за N:

берилган сана:

дата выдачи:

амал қилиш муддати:

действителен до:


Органик мувофиқлик сертификати органик ишлаб чиқаришнинг

Сертификат органического соответствия подтверждает

соответствие органического производства

(ташкилот номи) (наименование организации)


манзили:

адрес:

қўшимча маълумот:

дополнительная информация:









требованиям, установленным в

(норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан

тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда)

(нормативно-правовых актах и нормативных документах

в области технического регулирования)

белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлайди


ва қуйидаги соҳаларда татбиқ этилади:

и применяется в следующих областях:








Мувофиқликни баҳолаш органининг раҳбари Руководитель органа по оценке соответствия


____________

(имзо)

(подпись)


___________________

(Ф.И.О.)








М.Ў.

М.П.





Махсус белгилар учун

Для специальных отметок







Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 февраль













































Время: 0.1975
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск