ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Коммунал хизматлар учун тўлов. Тарифлар ва имтиёзлар /

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича компенсация пул тўловларини тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.02.2021 й. 99-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 23 февралдаги

99-сон қарорига

ИЛОВА



Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга

коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича

компенсация пул тўловларини тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлаш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўча - фуқаролар йиғини кенгаши томонидан аҳоли сонига қараб белгиланадиган тегишли ҳудуд;


фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўп квартирали уй - кўп квартирали уйга туташ ер участкасига ёхуд бундай уйдаги умумий фойдаланиладиган жойларга мустақил чиқиш йўлакларига эга бўлган икки ва ундан ортиқ квартиралар мажмуи.


фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқаролар - фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўчалар ва кўп квартирали уйларнинг географик жойлашувига қараб, шу ҳудудда яшовчи аҳоли номидан фуқаролар йиғинида фаол иштирок этувчи жисмоний шахслар (кейинги ўринларда - кўчабоши ва уйбошилар).


3. Кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлаш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масалаларида кенг жамоатчиликнинг фаол иштирокини ташкил этиш;

аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислохотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;

кўчабоши ва уйбошиларнинг оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаоллигини янада ошириш.


4. Кўчабоши ва уйбошилар мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида рағбатлантирилади.



2-БОБ. ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ

ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИБ

КЕЛАЁТГАН КЎЧАБОШИ ВА УЙБОШИЛАРНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


5. Кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация пул тўловлари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари орқали амалга оширилади.

6. Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятининг самарадорлиги қуйидаги асосий кўрсаткичлар орқали баҳоланади:

аҳолининг талабидан келиб чиқиб, ўзларига бириктирилган кўчалар ва кўп квартирали уйлар атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жорий ва тўлиқ таъмирлаш ҳамда болалар майдончаларини ташкил этиш ва жиҳозлашга доир чора-тадбирлар режалари лойиҳаларига киритган таклифлари сони;

аҳолининг ижтимоий-иқтисодий кўмакка муҳтож қатламларини ўз вақтида аниқлаб, уларнинг яшаш турмуш тарзини яхшилаш мақсадида "темир дафтар", "аёллар дафтари" ва "ёшлар дафтари"га киритилиши, уларга моддий ёрдам кўрсатилиши ва келгусида мазкур дафтарлардан чиқарилиши бўйича фуқаролар йиғини кенгашига киритилган аниқ таклифлар сони;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексаларни, боқувчисини йўқотган оилаларни, нотинч ва муаммоли оилаларни, қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган камбағал оилаларни, пенсионерларни ва ногиронларни ўрганиш ва моддий қўллаб-қувватлаш, уларга ҳомийлик ёрдамларини кўрсатиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига киритилган таклифлар сони;

аҳолининг иссиқлик ва электр энергиясидан, табиий газдан, иссиқ ва совуқ сувдан тежамли фойдаланишларини тарғиб қилишда, шунингдек, тегишли ҳудудни намунали сақлашда шахсий ташаббус кўрсатганлиги;

ўзига бириктирилган ҳудудда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишида намуна кўрсатганлиги ва уларни тартибга солиш масалалари бўйича фуқаролар йиғини кенгашига киритган таклифлари сони;

аҳоли тинчлиги ва хотиржамлигига хавф туғдирувчи ҳолатларни бартараф этиш мақсадида фуқаролар йиғинига ёки мутасадди органларга хабар бериши натижасида олди олинган ҳуқуқбузарликлар сони;

ўзига бириктирилган ҳудудда фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарорлари бўйича амалга оширилган тарғибот ишлари сони.


7. Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятининг самарадорлиги ҳар чоракда фуқаролар йиғинининг кенгаши томонидан ушбу Низомга 2-иловада белгиланган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича компенсация пул тўловларини тўлаш баҳолаш мезонлари асосида баҳолаб борилади.

Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятини баҳолашда уларнинг бириктирилган кўча ёки уйда камида уч ой давомида фаолият кўрсатганлиги инобатга олинади.


8. Ҳар ойлик компенсация пул тўловлари ушбу Низомга 2-иловада назарда тутилган мезонлардан келиб чиққан ҳолда 70 баллдан юқори балл тўплаган кўчабоши ва уйбошиларга тўланади.


9. Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятини баҳолаш натижалари ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг иккинчи санасига қадар фуқаролар йиғинининг кенгашида муҳокама қилинади ва коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлашга тавсия этиладиган кўчабоши ва уйбошилар рўйхати йиғилиш баённомаси билан тасдиқланади.


10. Фуқаролар йиғини раиси ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар рағбатлантириш тариқасида фаол кўчабоши ва уйбошиларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация пул тўловларини тўлиб бериш юзасидан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимига таклиф киритади.

11. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлими ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг еттинчи санасига қадар коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлашга тавсия этилган кўчабоши ва уйбошилар рўйхатини уларга чорак давомида коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация пул тўловларини тўлаб бериш учун зарур маблағни ажратиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади.

12. Туман (шаҳар) ҳокимликлари кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш мақсадида маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг ўн бешинчи санасига қадар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимларининг махсус ҳисобварақаларига зарур маблағни ўтказиб беради.

13. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари кўчабоши ва уйбошиларига кейинги чорак давомида ҳар ойнинг йигирманчи санасига қадар коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида компенсация пул тўловларини тўлаб беради.

14. Компенсация пул тўловлари тўлашга тавсия этилган кўчабоши ва уйбоши ушбу маҳалла ҳудудидан бошқа ҳудудга кўчиб ўтадиган бўлса, компенсация пул тўловлари учун ажратилган маблағ беш кун ичида кўчабоши ва уйбоши кўчиб ўтган тегишли туман (шаҳар)даги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги бўлимининг махсус ҳисобварағига ўтказиб берилади.


3-БОБ. КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛ ТЎЛОВЛАРИ ТЎЛАШНИ

МУДДАТИДАН ОЛДИН ТЎХТАТИШ АСОСЛАРИ

ВА ТАРТИБИ


15. Компенсация пул тўловлари тўланаётган кўчабоши ва уйбоши фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этмаса, компенсация пул тўловларини тўлаш муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этмаётган кўчабоши ва уйбошиларга компенсация пул тўловларини тўлашни муддатидан олдин тўхтатиш фуқаролар йиғинининг кенгаши йиғилишида муҳокама қилинади ҳамда фуқаролар йиғининг бу ҳақдаги таклифи Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тегишли туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилади.

16. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлими фуқаролар йиғинининг кўчабоши ва уйбошиларга компенсация пул тўловларини тўлашни муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисидаги таклифи келиб тушгандан сўнг уч кун ичида компенсация пул тўловларини тўлашни муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади.

17. Компенсация пул тўловлари тўлашга тавсия этилган кўчабоши ва уйбоши вафот этган тақдирда унга компенсация пул тўловларини тўлаш тўхтатилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш учун Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари масъул ҳисобланади.

19. Кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган

фуқароларни рағбатлантириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъект


Бажариш механизми


Бажариш муддатлари












    

1. Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятининг самарадорлиги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлаш тартиби тўғрисида низом"нинг 6-бандида кўрсатилган асосий кўрсаткичлар орқали баҳоланади;




1-босқич

Фуқаролар йиғининг кенгаши


2. Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятини баҳолашда уларнинг бириктирилган кўча ёки уйда камида бир чорак давомида фаолият кўрсатганлиги инобатга олинади;



Бир чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 2 санасига қадар






3. Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятини баҳолаш натижаларини муҳокама қилади;







4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган кўчабоши ва уйбошилар рўйхатини мажлис баёни билан тасдиқлайди.












Рағбатлантириш тариқасида фаол кўчабоши ва уйбошиларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация пул тўловларини тўлаб бериш юзасидан туман (шаҳар) Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимига таклиф киритади.



2-босқич

Фуқаролар йиғини раиси



Бир чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига қадар

















Фаол кўчабоши ва уйбошилар рўйхатини уларга чорак давомида коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация пул тўловларини тўлаб бериш учун туман (шаҳар) ҳокимликларга юборади.



3-босқич

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими



Бир чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 7 санасига қадар

















Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган кўчабоши ва уйбошиларни  рағбатлантириш маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимларининг махсус ҳисобварағи орқали амалга оширилади.



4-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимликлари



Бир чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15 санасига қадар

















Кўчабоши ва уйбошиларга рағбатлантириш маблағларини тўлаш Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан банк карталари орқали тўлаб берилади.



5-босқич

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими



Бир чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 20 санасига қадар








             




Низомга

2-ИЛОВА



Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга

коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича

компенсация пул тўловлари тўланишини баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Фаолиятни баҳолаш мезонлари

Баҳолаш

баллари


1.

Кўчалар ва кўп квартирали уйлар атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жорий ва тўлиқ таъмирлаш ҳамда болалар майдончаларини ташкил этиш ва жиҳозлашга доир чора-тадбирлар режалари лойиҳаларига киритилган таклифлар


20

1.1.

кўчалар ва кўп квартирали уйларнинг ободонлаштирилганлиги ҳамда кўкаламзорлаштирилганлиги


7

1.2.

кўчалар ва кўп квартирали уйларнинг таъмирланганлиги


7

1.3.

болалар майдончалари ташкил этилганлиги ва жиҳозланганлиги


6

2.

Аҳолининг "темир дафтар", "аёллар дафтари" ва "ёшлар дафтари"га киритилиши, уларга моддий ёрдам кўрсатилиши ва келгусида мазкур дафтарлардан чиқарилиши тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига киритилган таклифлар


20

2.1.

"темир дафтар"да қайд қилиш орқали моддий ёрдам кўрсатилган фуқаролар


7

2.2.

"аёллар дафтари"да қайд қилиш орқали моддий ёрдам кўрсатилган хотин-қизлар


7

2.3.

"ёшлар дафтари"да қайд қилиш орқали моддий ёрдам кўрсатилган ёшлар


6

3.

Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексаларни, боқувчисини йўқотган оилаларни, нотинч ва муаммоли оилаларни, қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган камбағал оилаларни, пенсионерларни ва ногиронларни ўрганиш ва моддий қўллаб-қувватлаш, уларга ҳомийлик ёрдамларини кўрсатиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига киритилган таклифлар


20

3.1.

моддий томондан қўллаб-қувватланган ёлғиз кексалар


4

3.2.

моддий томондан қўллаб-қувватланган боқувчисини йўқотган оилалар


4

3.3.

моддий томондан қўллаб-қувватланган нотинч ва муаммоли оилалар


4

3.4.

моддий томондан қўллаб-қувватланган камбағал оилалар


4

3.5.

моддий томондан қўллаб-қувватланган пенсионерлар ва ногиронлар


4

4.

Аҳолининг иссиқлик ва электр энергиясидан, табиий газдан, иссиқ ва совуқ сувдан тежамли фойдаланишларини тарғиб қилишда, шунингдек, тегишли ҳудудни намунали сақлашда шахсий ташаббус кўрсатганлиги


10

4.1.

аҳоли томонидан иссиқлик ва электр энергияси, табиий газ, иссиқ ва совуқ сувдан фойдаланиш тартибларининг бузилишига йўл қўйилмаганлиги


6

4.2.

бириктирилган ҳудуднинг намунали сақланганлиги


4

5.

Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича фуқаролар йиғини кенгашига киритилган таклифлар


10

5.1.

ўрнатилган тартиблар асосида ўтказилган тўй-ҳашамлар


6

5.2.

ўрнатилган тартиблар асосида ўтказилган оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар


4

6.

Фуқаролар йиғинига ёки мутасадди органларга хабар бериш натижасида олди олинган ҳуқуқбузарликлар


10

6.1.

маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг аниқланиши ва жиноятларнинг фош этилиши ҳамда нотинч оилаларда келиб чиққан низоларни бартараф этиш


4

6.2.

суд қарорига кўра вояга етмаган фарзанди учун алимент пулларининг ўз вақтида тўланиши


4

6.3.

ота-онасининг қарамоғисиз қолган болаларнинг аниқланиши


2

7.

Фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарорлари бўйича амалга оширилган тарғибот ва ташвиқот ишлари


10

7.1.

бириктирилган ҳудудда аҳоли орасида тарғибот ва ташвиқот тадбирларининг ўтказилганлиги


6

7.2.

фуқаролар билан уйма-уй (хонадонма-хонадон) юриш орқали тарғибот ва ташвиқот ўтказилганлиги


4

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 февраль










































Время: 0.2238
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск