ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Ҳиндистон Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида уларнинг божхона органларига ўзаро кўмаклашиш тўғрисида Битим (Деҳли, 2000 йил 2 май)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати

ўртасида уларнинг божхона органларига

ўзаро кўмаклашиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар, божхона қонунларининг бузилиши ўз мамлакатларининг иқтисодий, молиявий ва тижорий манфаатларига зиён етказади деб ҳисоблаб, божхона божлари, солиқлари ва бошқа тўловларнинг аниқ белгиланиши, тақиқлаш, чеклаш ва назоратга доир чораларни қабул қилиш муҳимлигини тушуниб, божхона қонунларини қўллаш ва уларга риоя қилишда халқаро ҳамкорлик зарурлигини эътироф этиб, божхона қонунларини бузишнинг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатлар улар божхона органларининг қалин ҳамкорлигининг янада самарали воситаси бўлишига ишониб, Бутунжаҳон божхона ташкилоти Божхона ҳамкорлиги кенгашининг Ўзаро маъмурий кўмаклашиш тўғрисида 1953 йил 5 декабрдаги Тавсияларини эътиборга олиб, шунингдек муайян товарларга нисбатан тақиқлар, чеклашлар ва махсус назорат чоралари юзасидан халқаро конвенцияларни назарда тутган ҳолда, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Атамалар


Ушбу Битимда:


1. "Божхона органлари" атамаси божхона маъмуриятлари томонидан товарлар импортига, экспортига, транзитига ва уларнинг ҳар қандай божхона режимига солинишига, бунга тақиқлаш, чеклаш ва назорат қилиш ҳам киради, нисбатан қўлланадиган ва риоя қилинадиган қонунлар, қонунга доир ва норматив ҳужжатларни англатади.


2. "Божхона ҳуқуқбузарлиги" божхона қонунларини исталган тарзда бузиш ёки бузишга уринишни англатади.


3. "Божхона божлари ва солиқлари" атамаси товарлар импорти ва экспорти чоғида ёки шунга боғлиқ равишда ундириладиган божхона божлари ва бошқа барча божлар, солиқлар ва йиғимларни англатади, қиймати кўрсатиладиган хизматлар қийматига тахминан тенг чекланган йиғимлар бундан мустасно.


4. "Божхона маъмурияти" атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан - Давлат божхона қўмитасини, Ҳиндистон Республикасига нисбатан - Молия вазирлиги Даромадлар департаментининг

...
Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск