ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сув хўжалиги. Сув хўжалиги иншоотлари ва гидротехник объектлар /

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.02.2021 й. 95-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 23 февралдаги

95-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни

тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича

харажатларининг бир қисмини қоплаш ва берилган

субсидияни қайтариш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига (кейинги ўринларда - талабгорлар) пахта, донли экинлар, сабзавот экинлари ва картошка, полиз экинлари ва озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликлар, мевали экинлар ва узум (кейинги ўринларда - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) етиштириш учун сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш ҳамда берилган субсидияни қайтариш тартибини белгилайди.

Талабгорларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-144-сон қарори билан белгиланган субсидиялар миқдорига асосан қоплаб берилади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, кластерлар, кооперациялар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари.

қурувчи-пудрат ташкилотининг ишлаб чиқариш базаси - марказий бошқарув офисига эга бўлиш ҳамда лойиҳа амалга оширилган ҳудудда сервис хизмати, савдо шохобчаси ташкил қилинганлиги ва маҳсулотлар захираси яратилганлиги;


"Tomchi-reestr" ЯЭР - сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ишлари билан шуғулланувчи қурувчи-пудрат ташкилотларининг ягона электрон реестри;


"Agro-subsidiyа" ЯАТ - қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига субсидия ажратиш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишишнинг ягона ахборот тизими


3. Сувни тежайдиган суғориш технологиясини жорий этиш ишларини бажариш харажатлари учун субсидия Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар бир контурга жорий қилинган технологиянинг ҳар бир тури ҳамда суғориладиган экинларнинг бир тури учун фақат бир марта ажратилади.

4. Ушбу Низом талаблари пахта, донли экинлар, сабзавот экинлари ва картошка, полиз экинлари ва озиқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликларни етиштириш учун сувни тежайдиган суғориш технологиялари 2022 йил ва ундан кейинги йилларда жорий этилган майдонларга, шунингдек, 2021 йил манзилли рўйхатга киритилган ва технология жорий қилинган ҳамда субсидия берилмаган майдонларга татбиқ этилади.

5. Ушбу Низомга асосан сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплашга ажратиладиган маблағлар ҳисоби тегишлилиги бўйича қуйидаги ташкилотларнинг махсус шахсий ғазна ҳисобварақларида юритилади ҳамда субсидиялар:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда - Сув хўжалиги вазирлиги) томонидан пахта етиштиришда жорий этилган томчилатиб ва дискрет суғориш технологияларига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги) томонидан донли экинлар, сабзавот экинлари ва картошка, полиз экинлари ва озиқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликлар етиштириш учун сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун берилади.


5-1. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджетидан субсидия "Agro-subsidiyа" ЯАТ орқали ажратилади.

Бунда Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси "Agro-subsidiyа" ЯАТга барча хўжалик юритувчи субъектлар Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизими ва "UzASBO" дастурий мажмуаси билан интеграция қилинишини таъминлайди.


2-БОБ. СУВНИ ТЕЖАЙДИГАН СУҒОРИШ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ

БЎЙИЧА МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТЛАРНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича прогноз кўрсаткичлар доирасида ҳудудий ва туман (шаҳар) манзилли рўйхатларни шакллантиради ва тасдиқлайди.

7. Ҳар бир туманда (Қувасой шаҳарда) туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги (кейинги ўринларда - туман ҳокимлиги) томонидан Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда - туманишчи гуруҳи) ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ намунавий таркибда тузилади.

8. Туман ишчи гуруҳи ҳар календарь йилнинг 1 июлига қадар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан мулоқотлар ўтказади ва келгуси йилда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилувчи талабгорларни аниқлайди (ушбу Низомга 2-илова).

Талабгорлар сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича манзилли рўйхатга киритиш тўғрисида ҳар календарь йилнинг 1 июлига қадар туман ишчи гуруҳига электрон шаклда ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

9. Туман ишчи гуруҳи:

уч иш кунида жойига чиққан ҳолда, талабгорларнинг сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этиладиган ер майдонлари ва уларнинг шарт-шароитлари, етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларига мослиги, сув ва электр энергияси билан таъминланганлик даражаси, "бир канал - бир тизим" тамойили асосида жойлашишини, олдинги йиллар ушбу майдонларда сувни тежайдиган суғориш технологияларининг жорий этилган ёки этилмаганлигини ва бошқа томонларини, шунингдек, талабгорларнинг молиявий ҳолатини ўрганади;

ўрганиш натижаси бўйича сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича туман манзилли рўйхатларини қишлоқ хўжалиги экинлари ва суғориш технологиялари турлари, ҳудудлар ҳамда талабгорлар бўйича ер майдонлари ва контур рақамлари, сув манбаи, хизмат кўрсатувчи тижорат банклари номи кўрсатилган ҳолда шакллантиради.

Туман манзилли рўйхатлари туман ишчи гуруҳининг барча аъзолари томонидан имзоланади ва туман ишчи гуруҳининг раҳбари томонидан тасдиқланади.

Тасдиқланган туман манзилли рўйхатлари туман ишчи гуруҳи томонидан ҳар календарь йилнинг 10 июлига қадар "Agro-subsidiyа" ЯАТга киритилади.

10. Ҳудудий ишчи гуруҳ:

Келгуси йилда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича "Agro-subsidiyа" ЯАТга киритилган туманлар манзилли рўйхатларини уч кун муддатда таҳлил қилади, заруратга кўра талабгорлар бўйича маълумотларни жойига чиқиб ўрганади ва суғориш технологиялари турлари, туманлар, ҳудудлар ҳамда талабгорлар бўйича ер майдонлари, сув манбаи, хизмат кўрсатувчи тижорат банклари номи кўрсатилган ҳолда ҳудудий манзилли рўйхатларни шакллантиради.

Тасдиқланган ҳудудий манзилли рўйхатлар ҳар календарь йилнинг 15 июлига қадар Сув хўжалиги вазирлигига белгиланган тартибда тақдим қилинади.

Тасдиқланган ҳудудий манзилли рўйхатлар ҳар календарь йилнинг 15 июлига қадар "Agro-subsidiyа" ЯАТга киритилади ёки Сув хўжалиги вазирлигига белгиланган тартибда тақдим қилинади.

11. Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда ҳудудий манзилли рўйхатларнинг белгиланган прогноз кўрсаткичларга мослигини таҳлил қилади ҳамда ҳар календарь йилнинг 1 августига қадар келгуси йилда сувни тежайдиган суғориш технологияларига субсидия ажратиш мақсадида бюджет параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун уларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилади.

12. Талабгорларнинг асосланган таклифлари бўйича туман манзилли рўйхатларига туман ҳокими томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.



3-БОБ. ПАХТА, ДОНЛИ ЭКИНЛАР, САБЗАВОТ

ЭКИНЛАРИ ВА КАРТОШКА, ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИ

ВА ОЗУҚАБОП, МОЙЛИ, ДУККАКЛИ ЭКИНЛАР ВА

ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАР УЧУН СУВНИ ТЕЖАЙДИГАН

СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА

ХАРАЖАТЛАРНИНГ БИР ҚИСМИНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ

13. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплашга ажратиладиган маблағлар ҳисоби тегишлилиги бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлигининг махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

14. Пахта, донли экинлар, сабзавот экинлари ва картошка, полиз экинлари ва озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликлар (кейинги ўринларда - қишлоқ хўжалиги экинлари) учун сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича қилган харажатларининг бир қисмини ушбу Низомга 4-иловада келтирилган схемага мувофиқ "Agro-subsidiyа" ЯАТ орқали қопланади.

15. Манзилли рўйхатларга киритилган талабгорлар пахта, донли экинлар, сабзавот экинлари ва картошка, полиз экинлари ва озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликлар (кейинги ўринларда - қишлоқ хўжалиги экинлари) етиштириш учун сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини давлат бюджетидан қоплашга субсидия ажратилиши учун туман ишчи гуруҳига "Agro-subsidiyа" ЯАТ орқали электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади.

Аризага сувни тежайдиган суғориш технологиясини қуриш бўйича қурувчи-пудрат ташкилоти билан тузилган шартнома нусхаси, лойиҳа ҳужжати ва қурилиш ишлари якунланганлиги тўғрисидаги далолатнома (агар сувни тежайдиган суғориш технологиясини ўз кучи ва имкониятлари орқали қурган бўлса, эҳтиёт қисмларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади) илова қилинади.

Аризадаги маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилигига талабгорлар жавобгар ҳисобланади.

Талабгорлардан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш тақиқланади.


16. Ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим қилинганда, туман ишчи гуруҳи томонидан аризани қабул қилиш рад этилади.


17. Туман ишчи гуруҳи ариза тушган кундан эътиборан ўн иш кунида:

талабгорнинг тасдиқланган манзилли рўйхатларда борлигини текширади;

талабгорлар ва қурувчи - пудрат ташкилотлари вакили иштирокида жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш технологияларининг тўлиқ ишлаш жараёнини жойида ўрганади;

технология сифатли қурилган, тўлиқ ишлаган бўлса ва белгиланган техник талабларга жавоб берса, ҳисобланган субсидиянинг "Agro-subsidiyа" ЯАТ орқали ажратилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан тайёрланган хулосага электрон имзо қўяди.

Туман ишчи гуруҳи аъзолари томондан имзоланган хулоса туман ҳокими томонидан электрон имзо билан тасдиқланади.

18. Ўрганиш натижаларига кўра сувни тежайдиган суғориш технологиялари талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ бўлмаганда, сифатсиз қурилган ва техник талабларга жавоб бермаганда ёки бошқа камчиликлар аниқланганда, туман ишчи гуруҳи уч кун ичида аниқ сабабларни кўрсатган ҳолда субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулоса беришни рад этиш ҳақидаги қарорни қабул қилади ҳамда "Agro-subsidiyа" ЯАТ орқали талабгорларга маълум қилади.

Талабгорлар туман ишчи гуруҳининг ушбу қарорида қайд қилинган камчиликларни тўлиқ бартараф қилгандан сўнг туман ишчи гуруҳига субсидия ажратиш тўғрисида белгиланган тартибда қайтадан мурожаат қилиши мумкин.

Талабгорлар туман ишчи гуруҳининг ушбу қароридан норози бўлган тақдирда, суд органларига шикоят қилиши мумкин.

19. Туман ишчи гуруҳи томонидан талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар расмийлаштирилгандан сўнг тегишли вазирлик ва идораларга кўриб чиқиш учун "Agro-subsidiyа" ЯАТ орқали белгиланган тартибда юборилади.

20. Туман ишчи гуруҳи аъзолари талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни расмийлаштиришда қуйидагиларга шахсан масъул ҳисобланади:

туман ҳокими - ишчи гуруҳ томонидан талабгорларнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги аризаларини ўз вақтида жойида тўлиқ ўрганилишига ва расмийлаштирилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига;

туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - дискрет суғориш технологияси жорий қилинган майдонларни лазер ускунали ер текислагичлар орқали сифатли текисланганлигига, субсидия ажратиш бўйича ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш ва уларни мувофиқлаштиришга;

туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи - сувни тежайдиган суғориш технологияси жорий қилинган майдоннинг ўлчами, контур рақами ва экин турини аниқлашга;

"Сув етказиб бериш хизмати" ДМ раҳбари - жорий қилинган технология тури ва унинг сифат кўрсаткичларини аниқлашга;

хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг туман филиали бошқарувчиси - талабгорларнинг тижорат банкидаги ҳисобварағи ва СТИР рақами тўғри киритилишига;

туман фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси - қурувчи - пудрат ташкилотлари билан тузиладиган шартномаларда фермер ҳўжаликлари ҳуқуқини ҳимоя қилишга.

Белгилансинки, талабгорлар томонидан "Agro-subsidiyа" ЯАТ орқали юборилган мурожаатлар туман ишчи гуруҳ аъзолари томонидан муддатлар бузилиб кўриб чиқилган тақдирда, келишилган деб ҳисобланади.

21. Пахта хом ашёсини етиштириш учун томчилатиб ва дискрет суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича "Agro-subsidiyа" ЯАТ орқали талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар Сув хўжалиги вазирлигининг Ички аудит, комплаенс назорат ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ички аудит гуруҳи бош инспекторлари томонидан ўрганилади.

Сув хўжалиги вазирлигининг Ички аудит, комплаенс назорат ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ички аудит гуруҳи бош инспекторлари:

пахта майдонларида томчилатиб ва дискрет суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича "Agro-subsidiyа" ЯАТ орқали келиб тушган талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни ўн кунда таҳлил қилади;

агар тақдим этилган ҳужжатларда келтирилган маълумотларда камчилик аниқланса, жойига чиққан ҳолда технологиянинг ишлаш жараёнини ўрганади;

пахта хом ашёсини етиштириш учун томчилатиб ва дискрет суғориш технологиялари жорий қилган талабгорларга субсидия ажратиш ёки ажратмаслик тўғрисидаги хулосаларни ҳар беш кунда Сув хўжалиги вазирлигининг Сувни тежайдиган, илмий ва инновацион технологияларни жорий қилиш бошқармасига тақдим қилиб боради.

22. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича (пахта етиштиришда жорий қилинган томчилатиб ва дискрет суғориш технологиялари бўйича рўйхат бундан мустасно) тақдим этилган талабгорлар рўйхатларини улар тушган кундан бошлаб ўн кун ичида Сув хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда кўриб чиқади (ушбу Низомга 4-илова);

якуний келишилган рўйхатларга мувофиқ талабгорларнинг қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида "Agro-subsidiyа" ЯАТ орқали ҳисоб-китоб қилинган субсидияни уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига ўтказиб беради.

23. Сув хўжалиги вазирлиги:

ҳар календарь йилининг 1 декабрига қадар пахта етиштириш учун жорий этилган томчилатиб ва дискрет суғориш технологиялари бўйича тақдим этилган талабгорлар рўйхатларини улар тушган кундан бошлаб ўн кун ичида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда кўриб чиқади (ушбу Низомга 4-илова);

якуний келишилган рўйхатларга мувофиқ талабгорларнинг пахта етиштириш учун томчилатиб ва дискрет суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида "Agro-subsidiyа" ЯАТ орқали ҳисоб-китоб қилинган субсидияни уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига субсидияларни ўтказиб беради.

23-1. Сувни тежайдиган суғориш технологияларини 2023 йилда жорий қилган ва белгиланган субсидия маблағларининг 50 фоизини олган талабгорларга 2024 йилда тизимларнинг ишлатилишига қараб субсидиянинг қолган 50 фоизи туман ишчи гуруҳларининг "Agro-subsidiyа" ЯАТ орқали юборган хулосасига асосан тегишлича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ажратиб берилади.

23-2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Давлат статистика қўмитасининг ҳар бир қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ҳосил тўғрисидаги маълумотларни олдинги йил олинган ҳосилдорликка таққослаган ҳолда таҳлилий маълумотни "Agro-subsidiyа" ЯАТга киритади.


3-1-БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН СУВНИ

ТЕЖАЙДИГАН СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ БЎЙИЧА ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН

АЖРАТИЛГАН КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИ ФОИЗ СТАВКАСИНИНГ

БИР ҚИСМИНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ

23-3. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш мақсадида талабгорларга (кейинги ўринларда - қарз олувчи) миллий валютада ажратилган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 10 фоиздан ошадиган, лекин 14 фоиздан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация (кейинги ўринларда - компенсация) 2024 йилдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисобидан тўланади.

Бунда, компенсация харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади.


23-4. Компенсация қарз олувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг мурожаатига асосан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан тузиладиган битимга мувофиқ тижорат банкининг ҳисобварағига ўтказиб берилади.

Бунда, кредит шартномасининг тўлов жадвалига мувофиқ тижорат банки томонидан тасдиқланган компенсация ажратиш учун буюртма Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилади.

Кредит шартномасининг шартлари ўзгарган ҳолларда илгари тасдиқланган ва ҳисобланган компенсация миқдори оширилмайди ҳамда компенсация муддати узайтирилмайди.


23-5. Компенсация ажратиш бўйича буюртмалар қуйидаги ҳолларда тақдим этилмайди:

кредит фоиз ставкаси 14 фоиздан кўп бўлганда;

кредитни қайтариш муддати беш йилдан кўп бўлганда;

кредит хорижий валютада ажратилганда;

кредит аввалги йилларда жорий этилган сувни тежайдиган суғориш технологиялари учун ажратилганда.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги юзасидан масъулият тижорат банки раҳбарлари зиммасига юкланади.


23-6. Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича лойиҳаларни кредит маблағлари ҳисобига амалга ошираётган, бироқ тижорат банклари томонидан реестрга киритилмай қолган талабгорларда юзага келган қарздорлик тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.

Агар талабгорларнинг кредит тўловларини қайтариш графикларидаги ўзгаришлар инобатга олинмаслиги натижасида ортиқча компенсация тўловлари юзага келса, ушбу маблағлар тижорат банкининг ўз маблағлари ҳисобидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қайтариб тўлаб берилади.


23-7. Тижорат банклари туман ишчи гуруҳлари билан биргаликда ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг самарадорлигини мониторинг қилиб боради ҳамда кредитларнинг ўз вақтида қайтарилиши бўйича тегишли чораларни кўради.


23-8. Тижорат банкларига ажратилган компенсациядан мақсадли фойдаланишни, тўловларнинг ва ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.



4-БОБ. "TOMCHI-REESTR" ЯГОНА ЭЛЕКТРОН

РЕЕСТРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА РЕЙТИНГ

КЎРСАТКИЧЛАРИНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ

24. Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича қурувчи-пудрат ташкилотлари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи ташкилотлар 2024 йил 10 январдан бошлаб "Tomchi-reestr" ЯЭРга қуйидаги белгиланган мезонлар асосида тегишли ҳужжатларни онлайн тарзда киритади:

ташкилот томонидан маҳаллий шароитда ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилганлиги ёки хорижий ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг расмий дилерлик гувоҳномаси (агар қурувчи-пудрат ташкилоти хорижий ишлаб чиқарувчининг расмий дилерлик мақомига эга бўлса, Ўзбекистонда дилерлик маркази ва маҳсулотлар базасини ташкил қилиши лозим);

солиқ қарзи ва йиғимлар бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳамда солиқ ҳисоботларининг тўлиқ тақдим этилганлиги;

Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган ташкилотлар рўйхатида мавжуд эмаслиги;

лойиҳани амалга ошириш учун соҳа бўйича олий маълумотли мутахассислар, жумладан, лойиҳачи, муҳандис ва агроном билан таъминланганлик даражаси (лойиҳа амалга ошириладиган ҳар бир ҳудуд учун 2 нафар лойиҳачи, 2 нафар агроном ва 6 нафар муҳандис);

соҳага алоқадор олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари билан ўзаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлиги;

лойиҳалар амалга оширилган ҳудудларда савдо шохобчаси ва сервис-хизмат кўрсатишнинг йўлга қўйилганлиги.

Бунда "Tomchi-reestr" ЯЭР платформасига киритилган ҳужжатларнинг тўғрилигига қурувчи-пудрат ташкилотлар раҳбарлари масъул ҳисобланади.

26. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги "Tomchi-reestr" ЯЭРдан ўтган қурувчи-пудрат ташкилотларининг рейтинг кўрсаткичини юритади.


27. Қуйидагилар рейтинг кўрсаткичларининг асосий мезонлари этиб белгиланади:

қурувчи-пудрат ташкилотлари томонидан технологияни жорий қилиш ишлари лойиҳа асосида амалга оширилганлиги;

сувни тежайдиган суғориш технологияларининг қурилиш-монтаж ишлари ўз вақтида тўлиқ жорий этилиши;

қурувчи-пудрат ташкилотлари томонидан лойиҳа амалга оширилган ҳудудларда савдо шохобчаси ташкил этилганлиги ва сервис хизмати йўлга қўйилганлиги;

лойиҳани амалга ошириш учун олий маълумотли, жумладан, лойиҳачи, муҳандис ва агроном билан таъминланганлик даражаси;

соҳага алоқадор олий ва илмий-тадқиқот институтлари билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги;

қурувчи-пудрат ташкилотлари ўртасида ҳалол рақобат муҳитини шакллантириш орқали маҳаллий ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши;

технологиядан фойдаланиш бўйича буюртмачилар томонидан эътирозлар мавжуд эмаслиги.


28. Рейтинглар баллари қуйидагилардан шакллантирилади:

тегишли рейтинглар кўрсаткичлари бўйича энг юқори кўрсаткичга эга бўлган қурувчи-пудрат ташкилотлари аниқланади;

ҳар бир мезон бўйича кўрсаткич баллар йиғиндисидан иборат бўлади;

ҳар бир мезон бўйича ҳисобланган баллар йиғиндиси қурувчи-пудрат ташкилотлари рейтингини ифодалайди.


29. Қурувчи-пудрат ташкилотлари рейтинги натижалари қуйидаги тоифаларга бўлинади:

Т/р

Ишончлилик даражаси


Умумий

баллар


1.

Маҳаллий ишлаб чиқариш йўлга қўйилганлиги*


15

2.

Ишлаб чиқариш корхонаси махсус лаборатория билан жиҳозланганлиги


15

3.

Олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги


5

4.

Соҳа бўйича фаолият олиб бораётган олим ва илмий ходимларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштироки мавжудлиги**


10

5.

Ҳудудларда савдо шохобчаси ташкил этилганлиги


10

6.

Ҳудудларда сервис-хизмат кўрсатиш марказининг амалда фаолият олиб бораётганлиги***


15

7.

Олий маълумотли лойиҳачи, муҳандис, агроном ходимлар билан таъминланганлиги ҳамда уларнинг "Сувчилар мактаби"да малака оширганлиги


15

8.

Технологиядан фойдаланиш бўйича буюртмачилар томонидан эътирозлар мавжуд эмаслиги


15

    

*) Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ишчи гуруҳ ташкил этиш орқали маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари мониторинг қилиб борилади, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларда корхона номи, техник кўрсаткичлари ва ишлаб чиқариш санаси кўрсатилганлиги ўрганилади.

**) Олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари ходимлари лойиҳа ҳужжатларининг ҳудудни тупроқ ва иқлим шароитига ҳамда экин турига мослиги, шунингдек жорий қилиниши режалаштирилган технологиянинг амалда ишлаш жараёни ва унинг натижадорлиги юзасидан Сув хўжалиги вазирлигига асосланган хулосалар тақдим этиб боради ҳамда хулосаларнинг тўғрилигига шахсан масъул ҳисобланади.

***) Сув хўжалиги вазирлиги томонидан жойларда ташкил этилган сервис-хизмат кўрсатиш марказларининг амалда фаолият олиб бораётганлиги мавсум давомида ўрганиб борилади.

30. Қуйидаги ҳолларда қурувчи-пудрат ташкилотлари рейтингдан чиқарилади:

қурувчи-пудрат ташкилотларининг тўплаган баллар йиғиндиси 60 баллдан паст бўлганда;

қурувчи-пудрат ташкилотлари томонидан Сув хўжалиги вазирлигига рейтингдан ихтиёрий чиқиш тўғрисида ариза берилганда;

лойиҳа амалга оширилган ҳудудда буюртмачилар томонидан "Tomchi-reestr" ЯЭР орқали технологиядан фойдаланиш бўйича шикоятлар ва аризалар юборилиб, ушбу камчиликлар беш кун муддатда бартараф этилмаганда (камчиликлар ўз вақтидан кечикиб бартараф этилса корхона 3 ой муддатга реестрдан четлатилади);

тақдим этилган ҳужжатларда хато ва камчиликлар борлиги, шунингдек ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланганда.


5-БОБ. СУВНИ ТЕЖАЙДИГАН СУҒОРИШ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ЮЗАСИДАН НАЗОРАТ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ

31. Сувни тежайдиган суғориш технологиясини жорий қилишда давлат бюджетидан субсидия олган талабгорлар сувни тежайдиган суғориш тизимидан 5 йилдан кам бўлмаган муддатда мақсадли ва самарали фойдаланишлари лозим.

Сувни тежайдиган суғориш технологияси жорий қилинган майдонга лойиҳада белгиланган экиндан бошқа экин жойлаштирилганда, ушбу экинни суғоришда мавжуд сувни тежайдиган суғориш технологиясидан тўлиқ фойдаланиш имкони бўлмаган тақдирда, унинг асосий қисмидан (сув тиндиргич, насос станцияси, фильтрлар, сувни етказувчи ва тақсимловчи қувур тармоғи ва бошқа асосий қисмларидан) фойдаланиш лозим бўлади.

Бунда мавжуд сувни тежайдиган суғориш технологиясини ишлатмай, анъанавий суғориш усулида (экин майдонида ўқ ариқ ва шох ариқлар олиб, эгат билан суғориш) суғоришга йўл қўйилмайди (шўр ювиш, яхоб ва нам суви бериш бундан мустасно).

Сувни тежайдиган суғориш технологияси экилган экинни суғориш учун эҳтиёж бўлмаганда, электр энергияси ва сув таъминотида узилишлар бўлганда, уни таъмирлаш даврида, шунингдек, бошқа форс-мажор ҳолатларда вақтинча тўхтатилиши мумкин.


32. Агар жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш технологияларидан ёки унинг асосий қисмларидан суғориш мавсумида фойдаланилмаслик ҳолатлари аниқланса, ажратилган субсидия қуйидагича тартибда қайтарилади:

иккинчи йилдан фойдаланилмаса - субсидиянинг 80 фоизи;

учинчи йилдан фойдаланилмаса - субсидиянинг 60 фоизи;

тўртинчи йилдан фойдаланилмаса - субсидиянинг 40 фоизи;

бешинчи йилдан фойдаланилмаса - субсидиянинг 20 фоизи.

33 . Давлат бюджетидан субсидия олиб жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш технологиясидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан назорат туман ишчи гуруҳи Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармалари ҳамда жамоатчилик томонидан олиб борилади.

Агар давлат бюджетидан субсидия олиб жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш технологиясидан ёки унинг асосий қисмидан мақсадли ва самарали фойдаланмаслик ҳолати аниқланса, талабгорга субсидиянинг ушбу Низом 32-бандида белгиланган миқдорини субсидияни ажратган масъул идорага (очиладиган шахсий ғазнаҳисобварағини кўрсатган ҳолда) қайтариш тўғрисида огоҳлантириш хати беради.

34. Туман ишчи гуруҳи экинларни суғориш мавсумида сувни тежайдиган суғориш технологиясидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан бир ойда камида бир марта назорат олиб боради.


35. Инспекциянинг ҳудудий бошқармаси сувни тежайдиган суғориш технологиясидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан назоратни иш режаси бўйича амалга оширади.

36. Жамоатчилик томонидан сувни тежайдиган суғориш тизимидан суғориш мавсумида фойдаланилмаслик ҳолатлари аниқланса бундай ҳолатлар видеотехника воситалари орқали қайд этилиши (ёзиб олиниши) ва икки кун муддатда туман ишчи гуруҳига тақдим қилиниши мумкин.

Бунда сувни тежайдиган технологиядан фойдаланиш ҳолати қайд этилган санаси, ҳудуд (фермер хўжалиги ёки кластер ташкилоти) номи, жорий қилинган майдондаги экин тури кўрсатилиши лозим.

Жамоатчилик томонидан юборилган маълумотларни тўғрилигига ушбу маълумотни юборган жисмоний шахс масъул ҳисобланади.


37. Туман ишчи гуруҳи жамоатчилик томонидан аниқланган ҳолатлар бўйича келиб тушган видеоёзувларни қабул қилингандан сўнг уч иш куни мобайнида талабгорлар ёки уларнинг ваколатли ходими иштирокида ўрганади.

Агар сувни тежайдиган суғориш технологиясидан мақсадли ва самарали фойдаланмаслик ҳолати тасдиқланса, бу ҳақда туман ишчи гуруҳи тегишли далолатномани расмийлаштиради.

Далолатнома туман ишчи гуруҳини барча аъзолари томонидан имзоланади ва ишчи гуруҳ раҳбари томонидан тасдиқланади.

Жамоатчилик томонидан тақдим қилинган маълумотлар ўз тасдиғини топмаган тақдирда туман ишчи гуруҳи томонидан уч кун муддатда мурожаат қилган жисмоний шахсга ёзма маълумот тақдим қилади.


38. Туман ишчи гуруҳи тузилган далолатномага мувофиқ талабгорга субсидиянинг ушбу Низомнинг 32-бандида белгиланган миқдорини субсидияни ажратган масъул идорага очиладиган шахсий ғазнаҳисобварағини кўрсатган ҳолда қайтариш тўғрисида огоҳлантириш хати беради.

Талабгорлар огоҳлантириш хатини олган кундан бошлаб бир ой давомида субсидияни ихтиёрий равишда қайтармаса ёки қайтаришни рад этса, субсидияни мажбурий ундириш масаласи суд тартибида ҳал қилинади. Бунда судга даъво аризаси тегишли туман ҳокимликлари томонидан киритилади. Даъво аризасини киритиш билан боғлиқ харажатлар (давлат божи) ундириладиган субсидиядан қопланади.


39. Талабгорлар томонидан қайтарилган ёки суд тартибида ундирилган маблағлар масъул идоранинг шахсий ғазнаҳисобварағига келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида жамоатчилик томонидан сувни тежайдиган технологиялардан ўрнатилган тартибда фойдаланмаслик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади ва қолган қисми тўлиқ Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қайтарилади.

Рағбатлантириш талабгорлардан ундирилган субсидиянинг беш фоизи миқдорида бир йилда бир марта амалга оширилади. Пул мукофоти маълумотни тақдим қилган шахснинг банк картасига ўтказиб берилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


40. Ҳар йилги тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ ажратилган субсидиялар тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган вазирлик ва идораларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади.


41. Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Агентликлар ҳамда ҳудудий ишчи гуруҳлар билан биргаликда талабгорлар томонидан жорий қилинган сувни тежайдиган технологиялардан самарали фойдаланиш юзасидан тизимли мониторинг олиб боради ҳамда юзага келган муаммоларни бартараф қилишда уларга ҳар томонлама кўмаклашади.


41-1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот етиштириш ҳажми ошганда ҳамда сув ва ёқилғи-мойлаш ресурсларининг тежалишига эришилганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "ижобий";

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, сув ва ёқилғи-мойлаш ресурсларининг тежалишига эришилмаганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "салбий" деб баҳоланади.

42. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун тақдим этилган субсидиялардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.

Пахта хом ашёсини етиштириш учун томчилатиб ва дискрет суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун тақдим этилган субсидиялардан мақсадли фойдаланиш ҳолатлари суғориш мавсуми давомида кузатиб борилади.

43. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА


Сувни тежайдиган суғориш технологияларини

жорий этишга сарфланган харажатларнинг бир

қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга

кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. Туман ҳокими, Ишчи гуруҳ раҳбари


2. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


3. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи


4. "Сув етказиб бериш хизмати" ДМ раҳбари


5. Хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг туман филиали бошқарувчиси


6. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси.






Низомга

2-ИЛОВА



Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш

бўйича манзилли рўйхатларни шакллантириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Туман ишчи гуруҳи,

талабгорлар


Туман ишчи гуруҳи ҳар календарь йилнинг 1 июлига қадар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан мулоқотлар ўтказади ва келгуси йилда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилувчи талабгорларни аниқлайди.

Талабгорлар сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича манзилли рўйхатга киритиш тўғрисида туман ишчи гуруҳига электрон шаклда ариза бериши мумкин..


Ҳар календарь йилининг 1 июлига қадар









2-босқич

Туман ишчи гуруҳи


1. Жойига чиққан ҳолда сув ва электр энергияси билан таъминланганлик даражаси, шунингдек, талабгорларнинг молиявий ҳолатини ўрганади.


2. Ўрганиш натижаси бўйича сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишнинг туман манзилли рўйхатларини шакллантиради.



Уч иш кунида




3. Туман манзилли рўйхатлари туман ишчи гуруҳининг барча аъзолари томонидан имзоланади ва туман ишчи гуруҳининг раҳбари томонидан тасдиқланади.

Тасдиқланган туман манзилли рўйхатлари туман ишчи гуруҳи томонидан "Agro-subsidiyа" ЯАТга киритилади.


Ҳар календарь йилининг 10 июлига қадар







3-босқич

Ҳудудий ишчи гуруҳ


1. "Agro-subsidiyа" ЯАТга киритилган туманлар манзилли рўйхатларини таҳлил қилади, заруратга кўра талабгорларнинг таклифларини жойига чиқиб ўрганади ва ҳудудий манзилли рўйхатларни шакллантиради.


Уч кун муддатда


2. Манзилли рўйхатлар ҳудудий ишчи гуруҳнинг барча аъзолари томонидан имзоланади ҳамда ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари томонидан тасдиқланади.

Тасдиқланган ҳудудий манзилли рўйхатлар "Agro-subsidiyа" ЯАТга киритилади ёки Сув хўжалиги вазирлигига белгиланган тартибда тақдим қилинади.


ҳар календарь йилининг 10 июлига қадар


Ҳар календарь йилнинг 15 июлига қадар







4-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Агентликлар


Ҳудудий манзилли рўйхатларни белгиланган прогноз кўрсаткичларга мослигини таҳлил қилади ва умумлаштиради ҳамда келгуси йилда сувни тежайдиган технологияларга субсидия ажратиш мақсадида бюджет параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун Молия вазирлигига тақдим қилади.


Ҳар календарь йилнинг 1 августига қадар







Низомга

4-ИЛОВА



Пахта, донли экинлар, сабзавот экинлари ва картошка

полиз экинлари ва озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар

ва доривор ўсимликлар учун сувни тежайдиган суғориш

технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг

бир қисмини қоплаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Талабгорлар


Cувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича манзилли рўйхатга кирган талабгорлар субсидия ажратиш учун туман ишчи гуруҳига "Agro-subsidiyа" ЯАТ орқали электрон шаклда мурожаат қилади.


Cувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилишишлари якунлангандан сўнг









2-босқич

Туман ишчи гуруҳи


       

1. Талабгорларнинг тасдиқланган манзилли рўйхатларда борлигини ҳамда қурувчи - пудрат ташкилоти "Tomchi-reestr" ЯЭРдан ўтганлигини текширади



Беш иш куни ичида


2. Талабгорлар ва қурувчи - пудрат ташкилотлари вакили иштирокида жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш технологияларининг тўлиқ ишлаш жараёнини жойида ўрганади.

Технология сифатли қурилган, тўлиқ ишлаган бўлса ва белгиланган техник талабларга жавоб берса, ҳисобланган субсидиянинг 50 фоизи "Agro-subsidiyа" ЯАТ орқали ажратилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан тайёрланган хулосага электрон имзо қўяди.



Уч иш куни ичида


3. Ўрганиш натижаларига кўра сувни тежайдиган суғориш технологиялари талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ бўлмаганда, сифатсиз қурилган ва техник талабларга жавоб бермаганда ёки бошқа камчиликлар аниқланганда, туман ишчи гуруҳи уч кун ичида аниқ сабабларни кўрсатган ҳолда субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулоса беришни рад этиш ҳақидаги қарорни қабул қилади ҳамда "Agro-subsidiyа" ЯАТ орқали талабгорларга маълум қилади.


Уч иш кунида


Талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар расмийлаштирилгандан сўнг "Agro-subsidiyа" ЯАТ орқали тегишли вазирлик ва идораларга юборилади.


Ҳар ўн кунда













4-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


1. Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича (пахта етиштиришда жорий қилинган сувни тежайдиган технология бўйича рўйхат бундан мустасно) "Agro-subsidiyа" ЯАТ орқали келиб тушган хулосаларни Сув хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда кўриб чиқади;

2. Якуний келишилган хулосаларга мувофиқ талабгорларнинг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида "Agro-subsidiyа" ЯАТ орқали ҳисоб-китоб қилинган суммани уларнинг тижорат банклардаги ҳисобварақларига субсидияларни ўтказиб беради.


Ўн кун ичида









5-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги


1. Пахта етиштириш учун жорий этилган томчилатиб томчилатиб ва дискрет суғориш технологиялари бўйича тақдим этилган хулосаларни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда кўриб чиқади.

2. Якуний келишилган хулосаларга мувофиқ талабгорларнинг пахта етиштириш учун томчилатиб ва дискрет суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида "Agro-subsidiyа" ЯАТ орқали ҳисоб-китоб қилинган уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига субсидияларни ўтказиб беради.


Ўн кун ичида



     


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 февраль



















































Время: 0.0080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск