ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Фуқароларнинг кириши, чиқиши, транзити ва вақтинчалик бўлиши /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати ўртасида ноқонуний бўлиб турган шахсларни қайта қабул қилиш тўғрисида Битим (София, 2003 йил 24 ноябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Болгария Республикаси Ҳукумати

ўртасида ноқонуний бўлиб турган шахсларни

қайта қабул қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,

чегаралараро ноқонуний миграцияни олдини олишга ҳисса қўшиш ва ушбу миграцияга қарши курашиш истагига амал қилиб,

ўзаро манфаатли асосда ва ҳамкорлик руҳида бир Томон давлат ҳудудига ноқонуний кирган ва/ёки ушбу Томон давлат ҳудудида ноқонуний бўлган шахсларни қайта қабул қилишни енгиллаштиришга кўмаклашиш мақсадида,

БМТ Бош ассамблеяси томонидан 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари Умум декларация ва Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларни ҳимоя қилиш тўғрисида 1950 йил 4 декабрдаги Конвенцияни эътиборга олиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Ушбу Битим мақсадларида қуйидаги таърифлар қўлланади:


"чет эллик" - Ўзбекистон Республикаси ва Болгария Республикасининг фуқароси бўлмаган шахс;


"виза" - Томоннинг ваколатли орган тарафидан унинг давлати ҳудудига бир марта ёки кўп марталик кириш ва унинг давлат ҳудудида аниқ вақт давомида бўлиши учун берилган юридик амалдаги рухсат;


"бўлиш учун рухсат" - Томоннинг ваколатли органи тарафидан тегишли шахсга мамлакатга кўп марталик кириш ва унда бўлиши учун ҳуқуқ берадиган юридик амалдаги рухсат. Бўлиши учун рухсат виза эмас ҳамда шахсга бошпана бериш ёки бўлиши учун рухсат бериш

...
Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск