Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Изменения в законодательстве / 2021 г. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2021 й. 88-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.02.2021 й.

N 88



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ

ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 29 сентябрдаги

ПҚ-4845-сон қарори)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 29 сентябрдаги ПҚ-4845-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         A. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 22 февралдаги

88-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 765-сон қарори билан тасдиқланган Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 1-банддан "давлат-хусусий шериклик асосида" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 36-банднинг бешинчи хатбошисидан, 37-банднинг биринчи-учинчи хатбошиларидан, 38-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидан, 39-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидан, 41-банд "а" кичик банднинг иккинчи хатбошисидан, 43 ва 45-бандлардаги "давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 1-илованинг 5 ва 6-босқичлари "Тадбирлар" устунидан "давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 8-илованинг номидан ва матнидан "давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787-сон қарори билан тасдиқланган Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидаларида:


а) 2-бандда:

тўққизинчи хатбошига "маиший хўжаликда" сўзларидан кейин "ва иқтисодиёт тармоқларида" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги таҳрирдаги ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар қўшилсин:

"иккиламчи хомашё - иқтисодиёт тармоқларида фойдаланиш учун техник имконият ва иқтисодий мақсадга мувофиқлиги мавжуд бўлган иккиламчи моддий ресурслар;

иккиламчи хомашёни тайёрлаш - иккиламчи моддий ресурсларни сотиб олиш ёки бепул қабул қилиш, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаш";

ўнинчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


б) қуйидаги мазмундаги 15-1-боб қўшилсин:


"15-1-боб. Иккиламчи хомашёни қабул қилиш шохобчаларини

ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, иккиламчи

хомашёни тайёрлашга доир асосий талаблар


1-§. Иккиламчи хомашёни қабул қилиш шохобчаларини

ташкил этиш ва улардан фойдаланиш


47-1. Иккиламчи хомашёни қабул қилиш шохобчаларини (кейинги ўринларда - қабул қилиш шохобчалари) ташкил этиш алоҳида қурилган биноларда ёки нотурар жой биноларининг алоҳида хоналарида, шунингдек, кўчма (мобиль) воситаларда амалга оширилиши мумкин.

Алоҳида қуриладиган бинолардаги қабул қилиш шохобчаларини жойлаштириш аҳоли пунктларининг бош режаларига ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашларининг розилиги олиниши зарур.

Аҳоли гавжумроқ жойларда ҳудудлардан фойдаланиш интенсивлигига боғлиқ равишда, шунингдек, чиқинди тўплаш шохобчаларида иккиламчи хомашёни тўплаш ва тайёрлаш учун вақтинчалик иншоотлар ташкил этилиши мумкин.

Нотурар жой биноларида жойлаштириладиган қабул қилиш шохобчалари иккиламчи хомашёни қабул қилиш ва олиб чиқиб кетиш учун алоҳида кириш/чиқиш йўли мавжуд бўлган зарур хоналарга эга бўлиши лозим.

Қабул қилиш шохобчаларининг бевосита турар жой биноларида ташкил этилишига йўл қўйилмайди.

47-2. Қабул қилиш шохобчаси фаолиятини ташкил этиш учун иккиламчи хомашёни тайёрловчилар атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга (экологик нормативларга) ва давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасига эга бўлиши лозим.

47-3. Алоҳида қурилган биноларда жойлашган қабул қилиш шохобчаларининг оралиқ масофаси турар жой ва маъмурий бинолардан 20 метрдан кам бўлмаган ва даволаш, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ўқув муассасалари, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ҳамда умумий овқатланиш объектлари, шунингдек, дам олиш жойларидан 50 метрдан кам бўлмаган масофани ташкил этиши лозим.

Иккиламчи хомашёни сақлаш омборхоналари ва майдончалари даволаш, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ўқув муассасаларидан, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ҳамда умумий овқатланиш объектлари, шунингдек, дам олиш жойларидан 50 метрдан кам бўлмаган узоқликда бўлиши керак.

47-4. Алоҳида қурилган биноларда жойлашган қабул қилиш шохобчалари қуйидагиларга эга бўлиши зарур:

ободонлаштирилган кириш йўллари;

иккиламчи хомашёни қабул қилиш учун алоҳида хона ва (ёки) майдонча;

ҳар хил турдаги иккиламчи хомашёни вақтинчалик сақлаш учун алоҳида-алоҳида бўлинган омборхоналар ва (ёки) майдончалар;

тоза ва ишлатилган (ишчи) кийимларни сақлаш учун шкаф ва дезинфекция воситалари;

табиий ва сунъий (шу жумладан, тунги ташқи) ёритқичлар;

ичимлик сув таъминоти ва канализацияга оқим тизими, санузел, шунингдек, ёмғир сувларини оқизиш канализацияси.

Марказлаштирилган ичимлик сув таъминоти тармоғи мавжуд бўлмаганда, ходимлар қўл ювиши учун қўлювгичлардан фойдаланилади. Марказлашган канализация тармоғи мавжуд бўлмаганда ўралар ўрнатилишига йўл қўйилади.

47-5. Барча турдаги қабул қилиш шохобчаларида:

полнинг юзаси осон тозаланадиган ва дезинфекция қилинадиган қопламага эга бўлиши;

деворлар осон ювиладиган материаллар билан қопланган бўлиши;

хона шамоллатиладиган бўлиши;

контейнерларни ўрнатиш майдончаларининг юзаси асфальтланган ёки бетон қопламали бўлиши керак.

Сув туриб қолишига ва контейнерларнинг сирпаниб кетишига йўл қўймаслик мақсадида майдонча қопламасининг қиялиги ўтиш йўли қисми тарафга 5-10 фоизни ташкил этган ҳолда ва транспорт воситасининг киришига қулай тарзда ўрнатилади.

47-6. Барча турдаги қабул қилиш шохобчалари (шу жумладан, омборхоналар ва майдончалар) ёнғин ҳавфсизлиги талабларига жавоб бериши ва тоза тутилиши керак.

Хоналар ҳар куни намлантириб тозаланиши ва камида бир ҳафтада бир марта - дезинфекция, зарур ҳолларда - дезинфекция ва дератизация қилиниши лозим.

Иккиламчи хомашёни қабул қилиш ва сақлаш контейнерлари ва бошқа идишлар вақти-вақти билан дезинфекция қилиниши ва ювилиб турилиши керак (камида ҳар уч ойда бир марта).

Бунда дезинфекция воситаларини уларни қўллаш бўйича йўриқномаларга мувофиқ ишлатиш, ишлаб чиқарувчининг асл қадоқлаш идишида, алоҳида ажратилган жойларда сақлаш зарур.

Қабул қилиш шохобчасига туташ ҳудуд (5 м радиусда) ҳар куни тозаланиши ва озода сақланиши керак.

47-7. Иккиламчи хомашёни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган контейнерлар ва бошқа идишлар хизмат кўрсатиш (фойдаланиш) муддатининг тугаши, шунингдек, ҳақиқий техник ҳолатига (механик ва бошқа шикастланишларга) кўра янгисига ёки техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар (санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари) талабларига жавоб берувчи, шикастланмаганларига (таъмирланганларига) алмаштирилиши лозим.

47-8. Турғун қабул қилиш шохобчаларида кўринадиган жойга қуйидаги маълумотлар осиб қўйилиши (жойлаштирилиши) керак:

ташкилотнинг номи ва алоқа боғлаш маълумотлари (шу жумладан, телефон рақами);

иш вақти (иккиламчи хомашёни қабул қилиш);

қабул қилинадиган иккиламчи хомашё турлари ва нархлари.


2-§. Иккиламчи хомашёни тайёрлаш ва ташиш


47-9. Иккиламчи хомашёни тайёрлаш:

қабул қилиш шохобчалари орқали иккиламчи хомашёни сотиб олиш ёки бепул қабул қилиш;

иккиламчи хомашё доимий равишда ҳосил бўладиган объектларни контейнер, чиқинди қутиси, яшик ва бошқа махсус воситалар билан таъминлаш;

қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта юклаш станциялари ва полигонларида иккиламчи хомашёни саралаш йўли билан амалга оширилиши мумкин.

Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни комплекс амалга ошириш кластерларига хизмат кўрсатиш учун белгиланган тартибда бириктириб берилган ҳудудларда иккиламчи хомашёни (металл парчалари ва чиқиндиларини сотиб олишдан ташқари) қабул қилиш шохобчалари орқали тайёрлаш мазкур кластерлар

...
Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск