ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.02.2021 й. ПФ-6179-сон "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.02.2021 й.

N ПФ-6179



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДАГИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТУБДАН

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, аграр соҳанинг барча тармоқларини молиялаштириш, ички бозорда нарх барқарорлигини таъминлаш, юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш, аграр соҳани механизациялаш, маҳсулот етиштириш, харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жорий этиш мақсадида:


1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қишлоқ хўжалигини молиялаштиришнинг қўшимча механизмлари ва молиявий воситаларини жорий этишни кенгайтириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) фаолиятини янги босқичга кўтаришга доир таклифи маъқуллансин.

4. 2021 йилдан бошлаб Жамғармага қуйидагиларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маблағ ажратилсин:

жалб қилинган чет эл кредитлари бўйича валютанинг айирбошлаш курсининг ўзгариши натижасида юзага келадиган зарар;

пахта йиғим-терими учун қишлоқ хўжалиги корхоналарига ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставканинг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган компенсация;

молиявий тақчилликни бартараф этиш учун жалб этилган маблағлар, шу жумладан бюджет ссудаси ва тижорат банкларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш харажатларини молиялаштириш учун жойлаштирилган ресурсларнинг фоиз ставкалари ўртасида юзага келадиган салбий тафовут.

Молия вазирлиги мазкур бандда кўзда тутилган мақсадлар учун маблағларни 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштирсин ва 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.


5. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

пахта хом ашёси харидининг якуний ҳисоб-китоби учун миллий валютада ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш;

мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини молиялаштириш;

етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга кредит ажратиш учун тижорат банкларига ресурс жойлаштириш;

ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш учун зарур ҳажмдаги буғдойни бозор нархларида харид қилиш ва биржа савдоларига қўйиш;

фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига замонавий, юқори самарали қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;

қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ва ҳисоб-китоб тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

ривожланган давлатларнинг аграр соҳани молиялаштириш бўйича тажрибасини ўрганиш ҳамда уларни республикада жорий қилиш;

Жамғарма томонидан ажратилган маблағлардан самарали фойдаланилиши ва кластерларнинг молиявий ҳолати устидан доимий мониторингни ташкил этиш.

6. Белгилансинки:

а) қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:

тижорат банкларига мақсадли ҳамда лизинг ташкилотларига қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштириш учун жойлаштирилган кредит ресурслари ҳамда қарз маблағларини қайтаришдан тушадиган тушумлар ва уларга ҳисобланган фоиз тўловлари;

Жамғарма томонидан сотиб олинган буғдойни харид қилиш (сотиб олиш, сақлаш, ташиш ва сотиш харажатлари билан бирга) ва сотиш нархлари ўртасида юзага келган ижобий тафовут;

жалб қилинган чет эл кредитлари бўйича валютанинг айирбошлаш курсининг ўзгариши натижасида юзага келадиган зарарни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган маблағлар;

жалб этиладиган кредитлар, шу жумладан чет эл кредитлари ва инвестициялар, халқаро молия институтлари грантлари ва донор ташкилотларининг маблағлари;

Жамғарманинг маблағларини тижорат банкларига депозитга жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

қишлоқ хўжалиги техникаси лизинг ёки кредит шартларида харид қилинганда уларнинг фоиз харажатлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун субсидия ҳамда комбайнларни хорижда хизмат кўрсатиши (хизматлар экспорти) учун ташиш транспорт харажатларига компенсация тўлашга Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган маблағлар;

молиявий тақчилликни бартараф этиш учун жалб этилган маблағлар, шу жумладан бюджет ссудаси ва тижорат банкларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун жойлаштирилган ресурсларнинг фоиз ставкалари ўртасида юзага келадиган салбий тафовутни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган маблағлар;

бюджет тизимининг бюджетларидан жалб қилинадиган маблағлар;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар;

б) жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:

пахта хом ашёси, буғдой, мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини ҳамда пахта йиғим-теримини молиялаштириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга кредит ажратиш учун тижорат банкларига ресурс жойлаштириш;

Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этишни мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши таклифига асосан тижорат вакили билан биргаликда ички бозорда нарх барқарорлигини таъминлаш учун хорижий давлатлардан буғдой сотиб олиш;

жалб қилинган бюджет ссудаси, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш;

жалб қилинган чет эл кредитлари бўйича чет эл валютаси ва сўмдаги барча харажатларни, шунингдек, валюта курси ҳамда фоиз тўловлари бўйича юзага келадиган зарарларни қоплаш;

қишлоқ хўжалиги техникаси лизинг ёки кредит шартларида харид қилинганда уларнинг фоиз харажатлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун қонунчиликда белгиланган миқдорда субсидия тўлаш;

комбайнларнинг хорижда хизмат кўрсатиши (хизматлар экспорти) учун ташиш транспорт харажатларига қонунчиликда белгиланган миқдорда компенсация тўлаш;

Жамғарма томонидан сотиб олинган буғдойни харид қилиш (сотиб олиш, сақлаш, ташиш ва сотиш харажатлари билан бирга) ва сотиш нархлари ўртасидаги салбий тафовут бўйича зарарларни қоплаш;

Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаментини сақлаш харажатларини молиялаштириш;

в) Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.

7. Қуйидагилар:

Жамғарманинг барча ҳисобварақларига, шу жумладан Жамғарма айланма маблағлари ҳисобидан операциялар ўтказиладиган тегишли банк ҳисобварақларига нисбатан чеклов чоралари қўлланилмаслиги;

Жамғарма маблағлари белгиланган муддатларда қайтарилмаган тақдирда, улар Жамғарма томонидан инкассо топшириқномаси билан ундирилиши белгилаб қўйилсин.


8. Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар Жамғарма кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этишни мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига ички бозорда нарх барқарорлигини таъминлаш учун хорижий давлатлардан буғдой сотиб олишга доир таклиф киритиш;

Жамғарма ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг аграр соҳа тармоқларини молиялаштириш ва ривожлантириш бўйича амалга ошираётган ишлари натижаси тўғрисида ҳисоботларини эшитиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасига Жамғарма фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни киритиш;

Жамғарма томонидан тайёрланадиган Жамғарманинг тушумлар ва харажатлар балансини кўриб чиқишва унинг Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш;

Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаментининг Жамғарма маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича ўтказган назорат тадбирлари натижалари юзасидан хулосаларни муҳокама қилиш ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш.


9. Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаментининг (кейинги ўринларда - Департамент) тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


10. Департаментга, истисно тариқасида, Жамғарма маблағларини электрон аукцион ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартномалар асосида тижорат банкларида депозитга жойлаштириш ҳуқуқи берилсин.


11. Марказий банк бир ҳафта муддатда Жамғармага молиявий операциялар ўтказиш учун миллий ва чет эл валютасида тегишли махсус ҳисобварақлар очилишини таъминласин.


12. Молия вазирлиги:

Жамғармада вақтинчалик маблағ тақчиллиги юзага келганда, жорий йилнинг ўтган даврида жойлаштирилган давлат қимматли қоғозларининг ўртача фоиз ставкасида икки йил муддатгача бюджет ссудасини ажратсин;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда нарх барқарорлигини таъминлаш учун дон сотиб олиш, сотиш ва сақлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Жамғарма томонидан хўжалик юритувчи субъектларга компенсация ва субсидияларни тўлаш тартибини соддалаштириш ва такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

Бунда Жамғарма томонидан компенсация ва субсидияларни тўлаш Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буюртмалари асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.


14. Қуйидагилар:

Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ушбу Фармоннинг тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилишига, масъул вазирлик ва идораларнинг фаолиятини самарали ташкил этишга ҳамда мувофиқлаштиришга, улар раҳбарларининг кўрилган чоралар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитишга, аниқланган муаммо ва камчиликларни тезкор бартараф этишга;

молия вазири Т.А. Ишметов аграр соҳани молиялаштиришда юзага келадиган тақчилликни қоплаш учун зарур маблағларни бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан ўз вақтида ажратишга, шунингдек, бюджетдан қўшимча ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланишини назорат қилишга шахсан масъул ва жавобгар эканлиги белгилансин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


17. Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


18. Мазкур Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чорак якуни бўйича ахборот бериб борилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 26 февралдаги

ПФ-6179-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан

қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгашининг

ТАРКИБИ

Ж.А. Қўчқоров

-

Бош вазирнинг ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, Кенгаш раиси


Ш.М. Ғаниев

-

Бош вазирнинг ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари


Т.А. Ишметов

-

молия вазири


Ж.А. Ходжаев

-

қишлоқ хўжалиги вазири


А.А. Хаитов

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси


Ф.Ж. Пулатов

-

"Ўздонмаҳсулот" АК бошқаруви раиси


Р.Ў. Маматқулов

-

"Агробанк" АТБ бошқаруви раиси


А.А. Исроилов

-

Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти директори, Кенгаш котиби

            

Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 26 февралдаги

ПФ-6179-сон Фармонига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш

жамғармасини бошқариш департаментининг

ТУЗИЛМАСИ











































Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Кенгаши

























































































































Департамент директори





















































































































Директор ўринбосари



Жамғарма маблағларидан самарали фойдаланилишини мониторинг қилиш бўлими

5



Бош юрисконсульт

1













































Аграр соҳани молиялаштириш бошқармаси

8



Дон қабул қилувчилар ва товар-хом ашё биржаси билан ишлаш бошқармаси

8



Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1





































Қишлоқ хўжалигини

техника билан жиҳозлашни молиялаштириш шўъбаси

2













Ахборот хавфсизлиги, ахборот коммуникация технологияларини татбиқ этиш бўйича бош мутахассис

1





























































Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими

3

























Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1






































       

Изоҳ:

бошқарув ходимларнинг чекланган сони - 32 нафар;

хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 26 февралдаги

ПФ-6179-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги "Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4633-сон қарори 4-бандда:


" а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) имтиёзли кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан фермер хўжаликлари ва уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларига пахта хомашёсини етиштириш харажатлари учун 14 ой муддат билан пахта хомашёси қийматининг 50 фоизигача йиллик 8 фоиз, 60 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкадан ошмаган миқдорда;

пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларга пахта хомашёсини етиштириш харажатларига умумий фойдаланиш муддати 22 ойгача бўлган давр билан пахта хомашёси қийматининг 50 фоизигача йиллик 8 фоиз, 60 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкадан ошмаган миқдорда (шундан, банк маржаси 2 фоиз) кредитлар берилади.

Пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларга берилган кредитлар фақат 11 ой ўтганидан сўнг кейинги ойнинг биринчи санасигача қайтарилиши шарт. Кредитни қайтариш муддатини ҳисоблаш эса ҳар бир транш учун кредит маблағи пахта-тўқимачилик кластери ва кооперацияга келиб тушган кундан бошланади.

Бунда:

фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик кластерлари, кооперациялар ва уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги уруғчилик хўжаликлари агротехник тадбирлардан келиб чиқиб, кредит маблағларидан эркин фойдаланади ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчиларни ихтиёрий танлайди;

пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан фермер хўжаликларининг пахта хом ашёси етиштириш билан боғлиқ харажатларини бўнаклаш пул маблағлари шаклида амалга оширилади;

пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштиришга ажратилган кредит маблағларининг муддатида қайтарилмаган қисми тижорат кредити сифатида қайта расмийлаштирилади;";


" б" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари етиштирган пахта хомашёсини харид қилиш ва пахта йиғим-терими харажатларини молиялаштириш учун пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларга тижорат банклари томонидан 12 ой муддатгача тижорат кредитлари ажратилади.

Бунда:

пахта йиғим-терими харажатларини молиялаштириш учун миллий валютада ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини;

хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан берилади, компенсация кредитнинг дастлабки 9 ойи учун тўланади;

пахта хомашёсини харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун миллий валютада ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини;

хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация берилади;

пахта хомашёсини харид қилиш ва пахта йиғим-терими харажатларини молиялаштириш учун ажратилган кредит маблағларининг муддатида қайтарилмаган қисмига Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация берилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгарган ҳолларда кредит фоиз ставкаси, банк маржаси ва Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан бериладиган компенсация миқдорига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади;".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 январдаги "Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 53-сон қарори 4-бандида:

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги "Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 149-сон қарорида:


а) 6-бандда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишинча бешинчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 7-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги "Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 974-сон қарори 8-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июндаги "Ўзбекистон Республикасида замонавий уруғчилик кластерларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 512-сон қарорининг 7-банди иккинчи хатбошидан "Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги 149-сон қарори билан тасдиқланган Топширилган пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштириш бўйича харажатларга кредит ажратиш ва якуний ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги "Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини жорий этиш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 914-сон қарори 4-бандининг "а" кичик бандидан "2020 йилда" сўзлари чиқариб ташлансин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 26 февралдаги

ПФ-6179-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5095-сон Фармони 3, 4, 6 ва 7-бандлари.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сонли Фармони)" ПФ-5304-сон Фармонига 1-илованинг 8-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5329-сон Фармонига 1-илова 31-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 17 октябрдаги ПФ-5206-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сонли қарори)" ПФ-5348-сон Фармонига илованинг 11-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сонли ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сонли қарорлари)" ПФ-5497-сон Фармонига 1-илованинг 45-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5893-сон Фармонига 1-илованинг 28-банди.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3096-сон қарори.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги "Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3270-сон қарорининг 12-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги "Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 149-сон қарорига 8 ва 9-иловалар.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3574-сон қарори)" 350-сон қарорига илованинг 7-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги "Бошоқли дон етиштиришни янада рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 959-сон қарори 7-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 декабрдаги "2019 йилда ғўзани навлари бўйича жойлаштириш ва пахта хомашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида"ги 1037-сон қарорига 14-илова.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2019 йил 16 сентябрдаги ПҚ-4453-сон қарори)" 1032-сон қарорига илованинг 2-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 февраль














































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск